Жамийки мўмин, мўминаларни муборак РАМАЗОН ойи билан табриклайман!
Аллох хаммамизни гунохларимизни кечириб Рамазонниннг барокатига муяссар бўлишлигимизни насиб этсин! Амиин.
Хурмат билан канал админи!
👉 @VaEslatgin

👆Барча мусулмонлар диққатига!
Рамазон ойида сахарлик ва ифторлик учун ёзган дастурхонингизни суратга олиб, тарқатманг. Чунки ичимизда мусофирлар, қочқин, етим, маҳрум, муҳтож, камбағал ва очлар бор.
Уларга озор бериш орқали рўзанинг савобидан маҳрум бўлманг!

РАМАЗОН АЖОЙИБОТЛАРИ
Бир неча кишилар билан бўлган суҳбатларни ҳукмингизга ҳавола қилмоқчиман...
"Икки йилдан бери рўза тута олмайман, узрли сабабим бор"- -дейди суҳбатдош...
"Фитр садақаларим, фидяларимни ҳисобладим, пулни тайёрлаб бўлганимдан кейин эҳтиёжмандроқ акамга бермоқчи бўлдим, аммо мошинаси борлиги учун ундан кўра муҳтожроқ одамга бергим келди. Ўша куни эҳсонимни ўз эгасига жуда-жуда топширгим келганди...
Кечроқ бир танишим қўнғироқ қилди. Саломлашгандан кейин "агар руҳсат берсангиз қадр кечасини кутгани сизникига борсам" деб қолди. Бу одам мендан ўттиз чақиримча узоқликда яшайди. Ёшликдаги курсдошим. Ночорроқ оила, ҳам унинг устига ногирон. "Келаверинг, бирга ибодатда ўтказамиз кечани" дедим ҳурсанд бўлиб. Кутиб олдим, ифторлик, сахарликни биргаликда қилдик. Кузатар чоғимда кечаги пулимни олиб чиқиб "ака, шуни кеча мен бир кишига олиб бориб бермоқчи эдим, бора олмадим, сизга берсам, қабул қилсангиз, сизнинг ризқингиз экан" дедим. Меҳмоним қўлимдан олаëтиб "бераверинг, ўзи сиздан ёрдам сўрамоқчи эдим" деди. Ризқнинг эгаси қанча масофани босиб ўзи эшигимга келганди...
...Беришимиз лозим бўлган фидя ва фитр садақаларни ҳисобладим, сал кам саккиз юз минг сўм бўлди. Буни бергани эса, қўлимда пул йўқ эди. "Шуни адо қилиб қўйсан хотиржам бўлардим-у, нима қилсам экан" деб тургандим эшик таққиллаб қолди. Очдим, анча олдин кўришган бир танишим. Қўл бериб сўрашганимизда кафтларим орасида пул турганини сездим. "Бу нима?" дегандим, "эсингиздами, ўн тўрт йил аввал сиздан ер сотиб олганимда 100$ қарз бўлиб қолгандим. Негадир имкониятим йўқолиб сизга шуни ҳеч беролмадим, бугун қўлимга тушди, қарзимни узгани келдим" деди. Мени бир оз олдин ўйлантириб турган муаммоимни Роббим ҳал қилганди. Ўзим кулсам ҳам қалбим йиғларди...
...Маҳалла дўконидан бир қўшни аёл 28 минг сўмлик нарса ҳарид қилмоқчи бўлибди. Дўкондор бугун терминали ишламаётганини, пластик карточкага савдо қилолмаслигини айтибди. Олган нарсаларини пештахтага қўйиб дўкондан чиқибди. Йўлидаги таниш бошқа дўкондаги кишининг олдига қарз сўрамоқчи бўлиб кирибди. У ерга кириши билан дўкондор "мен ўзи эндигина сизникига бормоқчи бўлиб тургандим, келганингиз яхши бўлди, буни сизга ажратиб қўйгандим" деб пул берибди. Сўрашга хожат қолмай дўкондан чиқиб пулни санаб кўрса, ажабки, 28 минг сўм экан...
Буни эшитиб "ризқларни қай йўсинда бўлсада, ўз эгасини топиб етказгувчи Зот"га ҳамд айтиб, мен йиғладим...
Салим АЙЮБИЙ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
👉 https://t.me/joinchat/SbG56cA6KA_xnqJY

Telegram
Va Eslatgin.☝️
Биз хеч кимга хеч нимани ўргатмаймиз!
Биз фақатгина ЭСЛАТГУВЧИМИЗ холос.
Биз фақатгина ЭСЛАТГУВЧИМИЗ холос.
#шеър
ЖАННАТНИНГ МАХРИ
Таъзир емам Мункар-Накирдан,
Гўрда сочмас илонлар заҳрин.
Берсам нолимасдан тақдирдан,
Жаннат номли келиннинг маҳрин!
Менга Набий Кавсар ичиргай,
Келтирмасам Аллоҳнинг қаҳрин.
Берсам агар Ўзи кечиргай,
Жаннат номли келиннинг маҳрин!
Қайси банда орзулар ахир,
Шайтонлар бор жаҳаннам шахрин?
Мен ўташим керак барибир,
Жаннат номли келиннинг маҳрин!
Ажрларим теришим керак,
Йиғиштириб риё ва фахрин
Савоб тўплаб беришим керак,
Жаннат номли келиннинг маҳрин.
Тўқимасам бахонаю важ,
Менга очар Фирдавс бағрин.
Иймон, намоз, рўза, закот, хаж,
Жаннат номли келиннинг маҳри!
22.05.2020
Абдураҳмон Мешаян
👉 @VaEslatgin
ЖАННАТНИНГ МАХРИ
Таъзир емам Мункар-Накирдан,
Гўрда сочмас илонлар заҳрин.
Берсам нолимасдан тақдирдан,
Жаннат номли келиннинг маҳрин!
Менга Набий Кавсар ичиргай,
Келтирмасам Аллоҳнинг қаҳрин.
Берсам агар Ўзи кечиргай,
Жаннат номли келиннинг маҳрин!
Қайси банда орзулар ахир,
Шайтонлар бор жаҳаннам шахрин?
Мен ўташим керак барибир,
Жаннат номли келиннинг маҳрин!
Ажрларим теришим керак,
Йиғиштириб риё ва фахрин
Савоб тўплаб беришим керак,
Жаннат номли келиннинг маҳрин.
Тўқимасам бахонаю важ,
Менга очар Фирдавс бағрин.
Иймон, намоз, рўза, закот, хаж,
Жаннат номли келиннинг маҳри!
22.05.2020
Абдураҳмон Мешаян
👉 @VaEslatgin
Қалби масжидга боғланган кишилар…
Рамазон ойининг илк кунида бир неча кишилар бомдод намозини ўқиш учун ташқарида масжид очилишини кутиб ўтиришибди.
📍«Амр ибн Ос» жоме масжиди, Қоҳира, Миср, Рамазон 1442 ҳ. (2021 м).
П/с: Эътибор қилган бўлсангиз масжидда хушу, хузуни бузмаслик учун хеч қандай нақшлар йўқ...
Уёғини ўзиз тушундиз!
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
👉 https://t.me/VaEslatgin

🎙Рўза тутмайдиган одамлар ҳақида
(Бу маъруза рўза тутолмайдиган эмас, балки тутмайдиган одамларга тегишли)
⚠️ #Dolzarb☝🏻
🗓 #03_05_2019
✅Каналга аъзо бўлинг
👉 https://t.me/joinchat/SbG56cA6KA_xnqJY
(Бу маъруза рўза тутолмайдиган эмас, балки тутмайдиган одамларга тегишли)
⚠️ #Dolzarb☝🏻
🗓 #03_05_2019
✅Каналга аъзо бўлинг
👉 https://t.me/joinchat/SbG56cA6KA_xnqJY
#саловат
⠀
Ҳабибимизга ﷺ қисқа салавотлар қандай айтилади?
⠀
• صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
⠀
Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"
⠀
• عَلَيْهِ السَّلَامَ
⠀
Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"
⠀
• عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ
⠀
Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"
⠀
• صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ
⠀
Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"
⠀
• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ
⠀
Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳ".
Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"
⠀
• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ
⠀
Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"
⠀
• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ
⠀
Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"
⠀
• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ
⠀
Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳий васаллим".
Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"
⠀
• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ
⠀
Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа набиййинаа Муҳаммад, ва ъалаа аалиҳий ва асҳаабиҳий ажмаъийн".
Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"
Сиз хам бир кишини саловат айтишига сабабчи бўлинг👇
✅Яқинларингизга ҳам улашинг
👉 @VaEslatgin.Albatta, eslatish mo‘minlarga manfaat berur" (Zaariyaat surasi, 55-oyat ).☝️
Линкни босиб каналимизга Обуна бўлинг👇
💐 https://t.me/joinchat/SbG56cA6KA_xnqJY

- Отажон!
- Лаббай?
- Месси афсонами ёки Роналдоми?
- Қуръони Каримнинг барчасини бир ракаатда ўқиган Усмон ибн Аффон афсонадир, болам.
Бир ойда бир марта ҳам Қуръон ўқий олмаган биз ҳам «афсона»миз.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рамазон
Дарҳақиқат, ҳар доим рамазонни ички бир орзиқиш билан соғиниб кутамиз. Унга етганимизда рўзани қониқиб тутамиз. Ва ҳар сафар у тез ўтаётганидан ажабланиб, умид ила кузатамиз. Айнан ушбу ойдаги ибодату, савоб амалларимиз, эзгу илтижоларимиз қабул бўлишидан, кейинги йил яна рамазон келишидан умидланамиз. Алҳамдулиллаҳ, бизларни бу ойларинг султонига етказдинг, ин шаа аллоҳ, унинг ҳурматидан саҳву хато, гуноҳларимизни кетказгин, ё Аллоҳ! Рамазондан покланиб, тозариб чиқишимизни насиб эт! Омин. Аллоҳу акбар!
┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉
♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг!

#Дуо #Ёдланг
Саъд ибн Aби Ваққос розияллоху анхудан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, шундай деганлар: «Зуннун (Юнус) алайҳиссалом балиқ қорнида бундай дуо қилган: «Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ-золимийн».
«Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен барча нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим» (Aнбиё, 87).
Шуниси аниқки, бир мусулмон бирор нарса истаб, бу билан дуо қилса, Aллоҳ қисқа пайтда унинг дуосини қабул қилади» (Термизий. «Даъват», 3505-ҳадис).

#Рамазон2021
ИФТОРЛИКДА НЕГА АЙНАН ХУРМО БИЛАН ОҒИЗ ОЧИЛАДИ?
Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий “Ҳужжатуллоҳил балиғо” китобларининг “Рўза ҳукмлари” бобида бир ҳадисни келтирадилар:
“Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар сизлардан бирортангиз оғиз очадиган бўлса, хурмо билан оғиз очсин. Албатта у баракадир. Агар уни топа олмаса, сув билан ифторлик қилсин. Чунки у покловчидир”. (Аҳмад, Доримий ривояти)
Айтаманки, инсоннинг табиати ширинликни ёқтиради, айниқса очликдан сўнг. Жигар ҳам ширинликни хушлайди. Арабларнинг ҳам табиати хурмога моил. Хурмо муносиб вақтда тановул қилингани учун, барака олиб келади”. (иқтибос тугади)

Рамазон кунларининг ҳаммаси раҳмат, мағфират ва жаҳаннамдан озод қилинишдир
Одамлар орасида кенг ёйилган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган: «Рамазон ойининг аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири дўзахдан озод қилиниш», ҳадиси саҳиҳ эмас[1].
Зотан, Рамазонда раҳмат эшиклари очилади ва Аллоҳ ҳар кечада дўзахдан бандаларини озод қилади. У шундай ойдирки, кунларининг ҳаммаси раҳмат, мағфират ва жаҳаннамдан озод қилинишдир.
Бу ойда сустлашиш ярамайди.
Мўмин киши «Аллоҳнинг ҳар кечада дўзахдан озод қилинадиган бандалари бор»[2], ҳадисидан умид қилади.
«Жаброил алайҳиссалом ҳузуримга келиб: “Ким Рамазон ойига етишса-ю, ундан гуноҳлари кечирилган ҳолда чиқмаса, дўзахга киради. Аллоҳ уни (раҳматидан) узоқ тутсин! Амин, денг”, дедилар. Мен: “Амин”, дедим»[3]. Бу ҳадисдан эса қўрқади.
Шундай экан, сустлашишга ўрин йўқ.
[1] «Ас-силсила аз-заифа», 1569.
[2] Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган (672), Албоний саҳиҳ деган.
[3] Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»ида ривоят қилган (907), Албоний «Саҳиҳут тарғиб»да саҳиҳ деган (997).
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
👉 https://t.me/vaeslatgin

МАСЖИДДАН ТЎСГАННИ АЛЛОҲ СИНДИРУР!
"Анави йигитга айтиб қўйинглар,
Бу масжидга бошқа босмасин қадам!"
Бу сўзларни айтмиш, ростга йўйинглар,
Абу Жаҳл эмас, бир "улуғ" одам.
Ёдимга тушади Маккани ташлаб,
Мадинага ҳижрат айлаган зотлар.
Каъбага йўлатмай кўнгилни ғашлаб,
Мушриклар тарқатган фитна-фасодлар.
Йигитнинг айбини айтсам туйилгай,
Хар қандай мўминга жуда хам ғалат
Кимлардадир балки қовоқ уйилгай,
Бўларму деб ахир шу қадар ғафлат?
Дўпписиз муслимни қилгач маломат,
Намоздан сўнг имом сўз бирла уриб.
Айби иймонини сақлаб саломат,
Йигит чиқиб кетган ўрнидан туриб.
Муртаддир динидан юз бурган муслим,
Бўлсада Исломий муҳитда ўсган.
Лек ким деб аталур нафсига таслим-
Бўлганча мўминни масжиддан тўсган?
Ўшал "улуғ зот"га бир саволим бор,
Мен ошиқ бўлган куй сенинг куйингми?
Дунё масжидлари айт эй нобакор,
Аллоҳнинг уйими, сенинг уйингми?
Сен ким бўлибсанки қиласан журъат,
Яҳудийлар мисол қабиҳ чекловга.
Сендайлар туфайли бўлганча муртад,
Кўплар қатнамоқда бугун черковга.
Аллоҳ адолатли! Аллоҳ меҳрибон,
Менку бир қулдирман, нелар хам дейин.
Менга таъқиқ қўйгач, эй нафсга қурбон,
Тўшакка михландинг бир кундан кейин.
Шифо топ. Бил фақат, Ислом қуёши,
Хар қандай мушрикнинг кўзин тиндирур.
Бўлса хам кичик қул ё давлатбоши,
Масжиддан тўсганни Аллоҳ синдирур!
10:23-10.04.2018
✍ Абдурроҳман Мешаян

Рўза тутган одам намоз ўқимаса рўза қабулми?
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
👉 https://t.me/vaeslatgin
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
👉 https://t.me/vaeslatgin
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Менинг умматимга Рамазон ойида аввалги умматларга берилмаган беш хислат берилади:
1) Рўзадор оғзидан келадиган ҳид Аллоҳнинг ҳузурида миск (мушки анбар) ҳидидан ҳам хушбўйроқдир;
2) Ифтор қилгунларига қадар фаришталар уларнинг ҳақларига истиғфор айтиб турадилар;
3) Аллоҳ ҳар куни жаннатини зийнатлаб, унга айтади: «Яқинда Менинг солиҳ бандаларим машаққат ва озорлардан халос бўлиб, сенга келадилар»;
4) Бу ойда шайтонларнинг катталари занжирбанд қилиниб, бошқа ойлардаги эркинликларига эга бўлолмайдилар;
5) Охирги кечада уларнинг гуноҳлари мағфират қилинади”.
Имом Аҳмад ривояти.
Сурат манбаси: @islomnuricom
┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш: ⤵️
https://t.me/vaeslatgin

📹 Инсон қабрда дўзахий ёки жаннатий бўлишини биладими? | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳ →
👤 #Shayx_Usmon_al_Xomis →
👉 @VaEslatgin
👤 #Shayx_Usmon_al_Xomis →
👉 @VaEslatgin