Bosh prokuratura
37.5K subscribers
52.3K photos
6.6K videos
12.6K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 gen.kpro@exat.uz
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида 9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан очиқ эшиклар куни ва байрам тадбири ўтказилди.

Хусусан, ёшлар вилоят прокуратурасига таклиф қилиниб, прокуратура музейи ва фаолияти билан яқиндан танишишди.

Сўнгра, вилоят прокуратурасининг ёш ходимлари Бобур шаҳрига бориб Ғанижон Абдурахмоновнинг ёдгорлик ҳайкали пойига гулдаста қўйдилар.

Шунингдек, вилоят прокуратураси органларида прокуратура соҳада узоқ йиллар самарали фаолият кўрсатиб нафақага чиққан ва бугунги кунда кексалик гаштини сураётган фахрийларлар иштирокида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда вилоят прокурори байрам муносабати билан фахрийларга ҳурмат, эҳтиром кўрсатиб, юртимиз тинчлиги, халқимизнинг бугунги фаровонлиги йўлида кўрсатган фидоийликлари учун миннатдорчилик билдирди ҳамда эсдалик совғаларни тантанали равишда тақдим этди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Д.Касимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилётган лойиҳалар ўрганилди.

Маълумот ўрнида, вилоятда хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режаси январь-апрель ойларида 265 млн. АҚШ доллар ёки 103 фоизга бажарилган.

Хусусан, Сайхунобод тумани “Фаровон” кичик саноат зонасидаги лойиҳаларда амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан жойига чиққан ҳолда танишилди. Ушбу саноат зонасида қиймати 134,5 млн. АҚШ долларлик 11 та лойиҳалар доирасида 83 млн. АҚШ доллар хорижий инвестициялар жалб қилиниб, 1 150 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Саноат зонаси ҳудудидаги “Beshefar Group” МЧЖнинг Туркиялик инвесторлар билан ҳамкорликда ун ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида инфраструктура объектларини қуриш учун Молия вазирлигидан пул маблағлари ажратиш юзасидан бўлган муаммоси назоратга олинди.

Шунингдек, Сирдарё туманида “Reka med farm” МЧЖ томонидан Украиналик инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган қиймати 12,3 млн. АҚШ долларлик дори воситалари ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси билан танишилди. Бугунги кунда тадбиркор томонидан 230 та иш ўринлари яратилганлиги ҳамда қўшимча 120 га яқин иш ўринлари яратиш режалаштирилганлиги алоҳида эътироф этилиб, туман мутасаддиларига хотин-қизлар бандлигини таъминлашга алоҳида аҳамият бериш лозимлиги таъкидланди.

Тадбиркорнинг электр энергияси билан боғлиқ муаммосини қисқа фурсатларда ҳал этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

Ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Иккинчи жаҳон урушида ўз жасорати билан жонбозлик кўрсатиб, бугун ҳам сафимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-аҳлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларимиз эъзозланиб, ҳар йили ҳолидан хабар олиш анъанага айланган.

Шу муносабат билан Қашқадарё вилояти прокурори Б.Сайипов Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Касби тумани “Муғлон” маҳалласида яшовчи 101 ёшли Хайрулло бобо Шерматовнинг хонадонида бўлиб, Президент табригини ўқиб эшиттирди ва ажратилган пул маблағи ҳамда байрам совғаларини топширди.

Хайрулло бобоШерматов меҳмонлар билан суҳбат қурар экан, уруш йилларидаги оиласи рўбаро келган қийинчиликлар-у бугунги фаровон ҳаёти ҳақида тўхталиб, юртимизда уруш фахрийларига алоҳида имтиёзлар борлиги, уларга қаратилаётган эътибор сабабли миннатдорлигини билдирди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти прокуратураси органларининг ходимлари ўртасида "Китобхон прокурор" танлови ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқимизда азал-азалдан кексаларга ҳурмат, эътибор кўрсатиш, уларни эъзозлаш, бой ҳаётий тажрибаларини ўрганиш, маслаҳат ва насиҳатларига қулоқ тутиш юксак қадрият саналган.

Навоий вилояти прокуратурасида 9 май – "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан тантанали тадбир маросими бўлиб ўтди.

Унда прокуратура органларида содиқ хизмат қилган фахрий ходимлар, маҳкамаси барча тезкор ходимлари иштирок этди.

Тадбирда вилоят прокурори А.Муллажанов бошчилик қилиб, байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Сўнгра, вилоят прокуратурасида ташкил қилинган музейдаги экспозициялар билан танишилиб, тадбир байрамона дастурхон атрофидаги самимий мулоқотга уланиб кетди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
#ҳуқуқбузарликлар_профилактикаси
#коррупцияга_қарши_курашиш
#малака_ошириш
#ҳудудлар

Тошкент вилоятида сайёр ўқув ва амалий машғулотлар ўтказилди
https://proacademy.uz/uz-cyr/news/view?alias=2406

В Ташкентской области проведены выездные учебные и практические занятия
https://proacademy.uz/ru/news/view?alias=2406

📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | X | You Tube