UNVERSAL MAVZU | УНИВЕРСАЛ МАВЗУ
8.88K subscribers
142 photos
177 videos
102 links
КАТТАЛАР УЧУН 👍
Ҳар куни қизиқарли ва тезкор Видео, Фото ва Хабарлар!

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀 бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 😎: @Imronbek67 👈


👍 Хамкорлик Каналимиз @Uzmedik 👈
Download Telegram
🌙 Энг яқин инсоним “Рамазон хайит” куни муборак бўлсин!

🕌 Яқинларимизни биринчи бўлиб табриклаймиз!

@unversal_mavzu
🌙Ассалом алайкум, Хайит айёмингиз муборак бўлсин!
Аллоҳим ҳаммаларимизни кейинги Рамазонга саломат Етказ🤲👇

@Unversal_mavzu
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃 Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин.

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!🥰🤲

@Unversal_mavzu


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @Unversal_mavzu
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 Ассаламу Алайкум! СЕШАНБА тонги муборак бўлсин 🌱

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

@Unversal_mavzu
#Кун_Тарихи

Бугун 16-Апрель Ceшанба:

🌎 Бутунжаҳон овоз куни

🇧🇬 Болгария - Биринчи конституция куни, Юристлар куни

• 1871-йик Берлин Германиянинг пойтахти деб эълон қилинди

• 1934-йил СССР Марказий Ижроия Қўмитасининг фармони билан "Совет Иттифоқи Қаҳрамони" фахрий унвони таъсис этилди

• 2013-йил “Яндекс” йилнинг энг кўп изланган сўзлар рўйхатини эълон қилди

• 1889-йил инглиз комик актёри, режиссор, бастакор Чарли Чаплин (1977) туғулган

• 1946-йил таниқли ўзбек ва совет эстрада қўшиқчиси, бастакор ва актёр Фаррух Зокиров туғулган


@Unversal_mavzu
🖥Болалар қанча вақт телевизор кўришлари мумкин?

Бунда xонани нормал ёритилишини таъминлашингиз керак: жуда ёруғ эмас, лекин жуда қоронғи эмас. Бундан ташқари, бола телевизорни ён томондан кўрмаслигига ишонч ҳосил қилишингиз керак.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, мактабгача ёшдаги (3 ёшдан 7 ёшгача) болаларга кунига 30 дақиқагача, кичик мактабгача таълим муассасасида (7 ёшдан 10 ёшгача) 30-50 дақиқа, 11 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар кунига бир соатдан уч соатгача телевизор кўришлари мумкин.

Яқинларга Ҳам Улашинг!

@Unversal_mavzu
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг! 🌤

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

😊 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!

☝️ Аллоҳ розилигига етишишликни барчамизга насиб айласин. 🤲

@Unversal_mavzu
#Кун_Тарихи

Бугун 17-Апрель Чоршанба:

🇺🇳 Халқаро гемофилия куни

🇸🇾 Сурия – Мустақиллик куни

🇯🇵 Япония – Болаларни ҳимоя қилиш куни

🇺🇲 АҚШ – Ford Mustang куни

• 1403-йил XV асрда илмий фаолият кўрсатган математик ва астраном, Мирзо Улуғбекнинг шогирди Али Қушчи (Мавлоно Алоуддин Али ибн Муҳаммад Қушчи Самарқандий) (1474) туғулган

• 1861-йил Виржиния штати АҚШдан ажралишга қарор қилди

• 1877-йил L.N.Tolstoy “Анна Каренина” романини ёзиб тугатди

• 1969-йил Буюк Британияда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг ёши 21 дан 18 ёшга камайди

• 1992-йил Россияга икки расмий ном берилди – “Россия Федерацияси” ва “Россия


@Unversal_mavzu
Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 млн кишини ташкил этган.

Шундан:

АЁЛЛАР СОНИ – 18 354 591 киши

ЭРКАКЛАР СОНИ – 18 608 671 киши


  2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 254 080 нафарга кўп.

@Unversal_mavzu
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин

👉🏻@Unversal_mavzu - Расмий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Илтимос, фарзандлар ёнини олманг!»

Мактабга келдим деб, дарсга кирмаса,
Ёнида ё китоб, дафтар бўлмаса,
Юрагим ачишиб айтай бир нарса,
Уйғонинг, оналар, ғафлатда қолманг,
Илтимос, фарзандлар ёнини олманг!

Канал 👉 @Unversal_mavzu
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Май ойида туғилган инсонлар

Майда туғилганларга юбориб қўямиз☺️👇

@Unversal_mavzu
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг! 🌤



😊 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!


@Unversal_mavzu
✅️#Рост_ҳикматлар

Эртанги кун билан мақтанма, чунки у нималарни тақдим этишини билмайсан.

✍️Ҳазрат Сулаймон


🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

@Unversal_mavzu
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг гўзал ва бахтли лаҳзалар...

Одамзод телефон билан эмас оиласи ва яқинлари билан одам қаторида бўлади!

@Unversal_mavzu
Охиратда соя-салқинда туришга уринайлик!

Иссиқ қандай бўлаётганини ҳис қиляпмиз. Дунё иссиғига оҳ-воҳ деймиз. Ҳаво исиганда, соя-салқин жойларга қочамиз. Ваҳоланки, қуёш биздан 150 млн км узоқликда жойлашган.

Охиратда қуёш инсонларнинг бошлари тепасига олиб келиб қўйилади. Ҳар ким дунёдаги амалига яраша терига ботиб боради. Баъзилар тўпиғигача, баъзилар тиззасигача, айримлар бўйнигача. Биз шу пайтда соя-салқин жойда туришга кўпроқ муҳтож бўламиз. Етти тоифа инсонлар борки, улар бу кунда Аллоҳнинг Арши соясида турадилар. Булар қуйидагилардир:

1. Одил раҳбар.
2. Роббисининг ибодатида ўсган йигит.
3. Қалби масжидларга боғланган киши.
4. Бир-бирини Аллоҳ учун яхши кўрган, Аллоҳ розилиги йўлида жамланиб, Аллоҳ розилиги йўлида ажраладиган дўстлар.
5. Мансабли ва чиройли аёл бузуқликка чорлаганда, «мен Аллоҳдан қўрқаман» деган киши.
6. Ўнг қўли берган садақани чап қўли билмайдиган (даражада махфий садақа қилган) киши.
7. Ёлғиз ҳолатда Аллоҳни зикр қилганда кўзи ёшланадиган киши.

Ушбу ҳадисни Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Насоий раҳимаҳумуллоҳ ривоят қилганлар.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✍🏼
https://t.me/Unversal_mavzu 👈🏼
#Тезкор
⚡️⚡️⚡️Жазирама иссиқ: ССВ томонидан алоҳида назорат чоралари кучайтирилди

Вазирликка кўра, барча бирламчи тиббиёт муассасаларида патронаж хизматлари кучайтирилиб, сурункали касалликларга чалинган ётоқ шароитидаги беморларга ўз вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шунингдек, мамлакат бўйлаб 2 852 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлимларида ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.

👉 @Unversal_mavzu   Энг тезкор янгиликлар фақат бизнинг каналда
❗️Миср - Ўзбекистон 1-0

Бу қандай ўйин? Интрига йўқ, жуда зерикарли, йўқ жойдан гол ўтказиб юбориб 90 минут активсиз ўйин бўлди...

Миср бизни енгди!


@Unversal_mavzu
Қадимда бир подшоҳ катта ҳовуз қурдирибди. Халқни жамлаб, эълон берибди:
— Мен бу ҳовузни сут билан тўлдирилишини хоҳлайман. Ҳамма кечаси бир косадан сут олиб келиб ҳовузга қуйсин. Эрталаб келиб ҳовуз бўйида йиғилишамиз. Дунёга донғи кетган ҳовуз бўлсин!

Ҳамма уй-уйига тарқалибди. Воқеамиз қаҳрамони ҳам. Бу инсон ярим тунда бир коса сутни кўтариб уйдан чиқибдилар. 1-2 қадам юрган эканлар, ҳаёлларига шундай фикр келибди:
— Ҳозир ярим тун. Ҳеч ким кўрмаяпти. Кейин ҳамма сут қуйганда, мен бир коса сув қуйсам, ҳеч нарса бўлмайди, билинмай кетади. 1 коса сут ёнимга қолади.

Уйга қайтиб, сутни қўйиб, сувни олиб, ҳовузга бориб, қуйиб келибди.

Эрталаб Подшоҳ, амалдорлар ва бутун халқ сут билан тўлдирилган ҳовузни томоша қилгани етиб келишибди. Минг ҳаяжон билан келиб қарашса, ҳовуз тўла сув экан...

Ҳамма бизнинг қаҳрамонимиз каби "Мен сув қуйсам қолганларники билан билинмай кетади. Сут қуйганим билан бирор нарса ўзгариб қолармиди?" деб ўйлаб, сув қуйиб кетишган экан.

Ўша қаҳрамон биласизми ким? Сиз ва мен!

Сизу бизнинг ўзгаришимиз бутун жамиятни ўзгартиради.
Чунки бир косагина сут қуйилган тақдирда ҳам бир оқ нарса сузиб юрарди ўша ҳовузда.

Инсон юкини халққа, давлатга ташлайвермасдан, масъулиятни зиммасига олиб, бутун инсониятга фойда келтиришни мақсад қилиб яшай бошлаши керак!


@Unversal_mavzu
БМТ: Сайёрамиз тобора иссиқ ва яшаш учун хавфли жойга айланмоқда

БМТ эълон қилган янги маълумотга кўра, Ер тобора исиб, яшаш учун хавфли жойга айланмоқда. Ҳисоботда зудлик билан чора кўрилмаса, миллиардлаб одам тобора кучайиб бораётган жазирама тўлқинидан азоб чекишда давом этиши таъкидланган.

@Unversal_mavzu