Universal study
331 subscribers
28 photos
13 videos
260 files
62 links
Kanal TATU talabalari uchun foydali ma'lumotlar bo'lib xizmat qilish uchun yaratildi

Murojat uchun: @Qandaysavolborbot
Download Telegram
Kredit talimi 2-kursda tahsil olayotgan Farruxjon Sharifjonovga alohida respect ... veb dasturlashga kirish fanidan berilgan barcha topshiriqlarni chin dildan qilgan...

Farruxjon Sharifjonovga kelajakdagi ishlariga omad va yetuk isnon bo`lib yetishishini tilab qolamiz...
Hurmatli 3-bosqich talabalari!!!

210-215-221-17Mult injinering (maruza)

210-215-221-17 veb ilova (ma
ruza)

222-223-224-17 Kreativ loyihalash (Maruza)

fanlaridan topshiriqlarni agar moodlega yuklashga ulgurmagan bo
'lsangiz @Qandaysavolborbot botga arxiv qilib yuborishingizni so'rayman...

aks holda fanlardan qayta o
'qishda qolib ketish extimoli paydo bo'ladi...

ushbu xabarni o
'zingiz faoliyat olib boradigan guruhga ulashishingizni so`rayman...

bugundan kechikmasin...

savollar bo
'lsa yuqoridagi botga murojaat qiling..
Taʼtilda zerikib qolmanglar👍👍

Kimga qanday mavzu qiziq boʻlsa bot orqali murojaat qilinglar...

Imkon qadar maʼlumot berishga harakat qilamiz...
Сўнгги кунлар бизга нималарни исботлади:

1. Америка Қўшма Штатлари энди супер «қудрат»га эга эмас.
2. Хитой Учинчи жаҳон урушида битта ўқ узмай ғолиб чиқди ва уни ҳеч ким тўхтата олмади.
3. Европаликлар у даражада билимли эмас.
4. Биз таътилни Европа, АҚШ ёки Дубайга саёҳат қилмасдан ҳам ўтказсак бўларкан.
5. Бой одамлар аслида камбағалларга қараганда камроқ ҳимояланган.
6. Нарх-наво ошганида одамлар ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан қатъи назар худбин ва ярамас бўлиб қоларкан.
7. Сайёрамиздаги ҳақиқий вирус одамларнинг ўзлари экан.
8. Биз одамларга миллионларни ҳеч қандай бюрократиясиз ҳам сарфлашимиз мумкин экан.
9. Тиббиёт мутахассислари биз учун футболчиларга қараганда кўпроқ қадрли экан.
10. Авточекловлар мавжуд экан, нефть кераксиз нарса.
11. Сайёрамиз инсон иштирокисиз тез тикланар экан.
12. Аксарият вазифаларни уйдан туриб ҳам бажариш мумкин экан.
13. Қўлларни ювиш ва гигиенага риоя қилиш унчалик мушкул иш эмас экан.
14. Овқатни фақат аёллар пиширмас экан.
15. Дунёда яхши одамлар кўп экан.

© Ботирали Муҳаммадалиев
Forwarded from Alimoff
Сени ҳамма ёмон кўрадиган давр ҳақида

Ёшлик даврида ҳаммамизнинг бошимиздан бир ҳолат ўтади. Бу дунёдаги ҳамма мени ёмон кўради деб ўйлаш ҳиссидир. Бу пайтда сени абсолютно ҳеч ким тушунмайдигандай туюлаверади. Ҳаттоки ота-онам ҳам мени ёмон кўришса керак деб ўйлай бошлайсан.

Сенга нисбатан улар укангга кўпроқ эътибор беришаётгандай туюлади, атрофинг рангсиз, одамлар тупой, битта сен ақлли бўлиб кўрина бошлайсан. Бу нарсалар аслида инсоннинг ўсмирликдан катталар дунёсига қўяётган қадамларининг бошланишидир.

Ўшанда сен ҳам ҳаммани ёмон кўрасан, қўпол бўлиб қоласан, кўксингда нимадир отилиб чиқмоқчи бўлаётгандай туюлаверади. Мен ўзим бу ҳолатни инсондаги болаликнинг жон талвасасида типирчилашига, ўлимга қарши курашишига ўхшатаман. Бу нарсалар ўткинчи, рангли кунлар яна келади, севги билан танишасан, чин дўстингни топасан (мактабдагилар синфдош холос, ишон) ютуқларга эриша бошлайсан.

Аммо бир нарсани ёдингдан чиқарма дўстим, ўша даврда агар сен инсонларни ёмон кўришдан, сени ҳам ҳамма ёмон кўради деб ўйлашдан қайтмай, шу фикрлар билан катталик сари қадам қўйиб кириб кетар экансан, бутун умринг бахтсизликларга тўла бўлиши мумкин. Болаликни қўйиб юбор, сени катта ишлар кутяпти.

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov
Forwarded from Alimoff Live
Интернетда нима ёзиш керак, нима ёзиш керакмаслигини белгилаб берувчи одам йўқ. Лекин ҳаммамиз ҳурмат қиладиган битта одам бор шу нарсаларни белгилаб берувчи. Ўшани гапига киринглар. Бу қоида, уни бузманглар. Ўша одам - бу сиз! Бошқа хичкиммас. Абсолютно.
Kayfiyatni koʻtaramiz


😂😂😂😂


Чўпон куйларини бокиб турса битта машина келиб тухтабди. Ичидан битта йигит чикиб ассалому алайкум ака сизга куйларинггиз нечталигини айтсам битта куй берасизми деб сурабди. Майли дебди чупон. Халиги йигит машинасидан ноутбук чикариб унга телефонини улаб спутникдан жойнинг картасини топиб уша ерни суратини олиб бошка спутникка жунатибди, жунатган спутнигидан жойнинг катталаштирилган расмини олиб дунёдаги энг катта университетга жунатиб у ердаги куйларнинг сонини сурабди, Бироз утиб emayl почтасига 150 кисмдан иборат жавоб келибди, жавобни олиб укиб чупонга ака куйларинггиз 1596 та экан депти. Чупон : тугри топдинггиз майли куйни танланг дебди. Йигит куйни танлаб машинасининг юкхонасига жойлаб кетай деб турган экан Чупон, ака шошманг агар сизга касбинггиз кимлигини айтсам куйни кайтариб берасизми деб сурабди. Йигит Ха деб жавоб берибди. Чупон йигитга караб БЛОГЕРСИЗ дебди. Йигит хайрон булиб тугри топдинггиз факат буни кандай билдинггиз деб сурабди.
Чупон : — Биринчидан чакирмасам хам келиб савол сурадинггиз бу бир , берган саволинггизга жавобини билсам хам менга айтиб бу учун хак сурадинггиз бу икки, учинчидан умуман куйни танимас хам экансиз эшагимни боласини беринг дермиш

😂😂😂😂
Hozirgi Pandemiya davrida sharoit barchada qiyin ahvolda bormoqda...

Shu sababli talabalarni qoʻllab quvvatlash maqsadida express24.uz saytiga oʻxshash sayt tayyorlash kerak... Oralarizda ishlayman deganlar boʻlsa @Qandaysavolborbot takliflarizni kutaman...
Пандемия баҳонасида олий таълимда нималар ўзгариши керак?

Коронавирус пандемияси жуда кўп соҳаларда бўлгани каби таълим тизимида ҳам қотиб қолган стереотипларни парчалаб ташлади. "Бунинг иложи йўқ" дея қаршилик кўрсатилган кўп ишлар ўз-ўзидан амалга ошиб кетди.

Биргина онлайн ҳужжат қабул қилиш тизимини мисол келтириш мумкин. Бакалаврга ҳам, магистрга ҳам, коллеж-техникумлардан тортиб мактаб-лицейларга ҳам, ўқишни кўчиришу иккинчи мутахассисликка ҳам онлайн ҳужжат қабул қилинди. Айрим камчиликларни айтмаса, ҳеч бир муаммо бўлгани ҳам йўқ.

Хўш, шундай экан, яна бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш пайти келмадимикин? Масалан, мен қуйидагиларни таклиф қиламан:

1️⃣ Мажбурий формани бекор қилиш — пандемия пайтида ҳамма уйда ўқияпти ва талабалар уйида исталган кийимида юришибди. Бундан келиб чиқадики, кийим талабанинг билимига таъсир ўтказадиган фактор эмас. Оқ кўйлак, қора шим, галстук ва узун пайпоқ кийса ақлли талаба ёки шуларни киймаса аҳмоқ талабага айланиб қолмаслигини ўз кўзимиз билан кўрдик. Эрталабдан эшикни тагида турволиб, галстуги йўқ ёки кўйлагининг ранги бошқача талабаларни тўхтатиб, тушунтириш хати олиб ўтирадиган маънавият замдеканларнинг иши ҳам таълим сифатига бирор фойдаси тегмаслигини тушундик.

Бас, шундай экан, бутун олий таълим тизимида мажбурий формани бекор қилсак нима бўлади? Нима ўзгаради? Ҳеч нарса!

Албатта, мажбурий формани бекор қилиш деганда, айримлар дарров кўрпани ўзига тортиб, ваҳимани бошламасин. Талабалар ҳаддидан ошмаслиги учун кийимга қўйилган айрим чекловлар барибир сақланиб қолади, бу барча жойда бор. Аммо бу чеклов мантиқий ва кичик бўлади ва талабада эркинлик кўпроқ бўлиши керак.

2️⃣ Мажбурий давоматни бекор қилиш — масофавий дарслар кўрсатиб турибдики, талаба жисмонан бирор дарсда бўлмаслиги жуда катта фожиа эмас. У мустақил ўзи ўрганиб, дарс материаллари билан танишиб, берилган мавзуни ўзлаштириши ҳам мумкин. Талабанинг бурнидан ип ўтказиб, аудиторияга мажбуран михлаб қўйиб, уни ўқитишга уриниш анчайин замондан орқада қолган методлардан эканлигини пандемия исботлаб қўйди. Аксинча мустақил таълимга катта урғу бериш, ўқитувчилар асосан тўғри йўналишни кўрсатиши лозимлиги, яъни талабага муайяан муаммонинг тайёр ечимини айтиш эмас, балки ўша муаммони қандай қилиб ечиш йўлларини ўргатиш кераклигини тушуняпмиз.

Хўш, шундай экан, нима учун олий таълим тизимида мажбурий давомат тизимини бекор қилмаймиз? Анъанавий ўқишлар бошлангандан кейин, ким истаса дарсга келсин, истамаса онлайн ўзи мустақил ўқисин, лекин асосийси оралиқ ва якуний назоратларни топширишига кўзи етса бўлди, десак нима бўлади? Таълим тизимимиз барбод бўладими? Ёки бирор фожиа рўй берадими? Ҳеч нарса бўл-май-ди!!! Бу ҳаммаси қуруқ гап, қуруқ сафсата.

3️⃣ Ҳафтасига беш кунлик ўқиш тизимига ўтиш — яна ўша юқоридаги гап. Талабалани мажбурлаб бутун ҳафта давомида университетда ушлаб ўтириш нотўғри ва эскирган метод. Бугунги замон бошқа, талаблар бошқа.

Масалан, барча олий таълим тизими беш кунлик режимга ўтса ва ўқув режаларини шунга мослаштирса, нима ўзгаради? Ёки талабаларимизнинг билими пасайиб кетадими (бундан ортиқ яна қаёққа пасайиши мумкин, ҳайронман)? Кимдир шу саволга аниқ, фактлар билан жавоб қайтара оладими? Аниқ ишонч билан айта оламанки, бу ҳам таълиминг тепасида турганларнинг асоссиз қўрқуви холос.

4️⃣ Конспект талаб қилиш — ортиқча изоҳ беришим шартмас, шунчаки ҳозир 2020 йил эканлигини эслатиб қўймоқчиман холос.

5️⃣ Ўқув йилини октябрь ойидан бошлаш — бу муаммоли масала эмас, шунчаки таклиф. Пандемия сабаб тест синовлари кечикиб ўтказилмоқда ва 1-курслар учун янги ўқув йили октябрь ойидан бошланадиган бўлди. Хориж тажрибасидан маълумки, академик ўқув йили одатда айнан октябрь ойидан бошланади. Бу кўп томондан қулай ва ўқув йилининг бундай юкламаси ҳам маъқул дея қабул қилинган. Шу сабабли бизда ҳам олий таълим муассасаларида барча курслар учун ўқув йилини октябрь ойидан бошласак зўр бўларди.

Сизда қандай таклифлар бор? Олий таълим тизимида таълим сифатига бевосита таъсир ўтказмайдиган яна қандай ортиқча талаб ва чекловларни олиб ташлаш ёки янги нарсалар қўшиш керак, деб ўйлайсиз?


👉 @xushnudbek 👈
XUSHNUDBEK ni gapini olqishlayman va duo qilaman...
Koʻpchilik insonlarni ichidagi dard desa ham toʻgʻri boʻladi
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Онам контрактимга ойлигини ўтказса, улар солиқдан озод қилинадими?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра
, Олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов амалга оширилганда, тўлов қилинган қисм даромад солиғи (12 фоиз)дан озод қилинади.

Обуна бўлинг:👉 Зафарбек Солижонов
Kanalda talabalar boʻlsa foydasi tegadigan maʼlumot...☝️☝️☝️
Forwarded from Zafarbek Solijonov
Республика олий таълим муассасалари талабалари контракт тўловини камида 4 маротаба бўлиб тўлаш мумкин

- Зафар ака, давлат университети талабасиман. Контракт тўловини бир нечта марта бўлиб-бўлиб тўлай оламанми?

- Ҳа, 5953 сонли президент фармонинг 18 бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасалари талабаларига ўқув йили давомида тенг улушларда камида тўрт маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилишини таъминласин, дейилган.

Обуна бўлинг:👉 Зафарбек Солижонов
221-17 guruh uchun MD fanidan ma`ruzaalar...