Universal study
328 subscribers
28 photos
13 videos
260 files
62 links
Kanal TATU talabalari uchun foydali ma'lumotlar bo'lib xizmat qilish uchun yaratildi

Murojat uchun: @Qandaysavolborbot
Download Telegram
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​⚡️ Абитуриентлар диққатига!

Қандай қилиб тўловларни навбатда турмасдан, 5 дақиқада электрон тўлаш мумкин?
#abituriyent

Агар Сиз ҳужжат топшириш пайти банк кассаларида соатлаб навбатда туришни ният қилган бўлгансиз, унда дарҳол бу шаштингиздан қайтинг.

Қуйидагиларни яхшилаб ўқиб олинг ҳамда қимматли вақтингизни ва асабларингизни асраб қолинг.

Электрон тўлов қилиш аслида жуда ва жуда оддий. Атайин ўзимда синаб кўрдим. 5 дақиқа ҳам кетмади. Бунинг учун қуйидаги 4 та ишни бажарасиз:

1) pay.dtm.uz сайтига кирасиз. Чиққан майдончага паспорт маълумотингиз ва телефон рақамингизни киритасиз ҳамда «Яратиш» тугмасини босасиз;

2) шунда экранда квитанция пайдо бўлади. Агар банклар орқали тўлов қилмоқчи бўлсангиз, унда ушбу квитанцияни принтердан чоп этишингиз керак. Лекин мен айтаётган усулда чоп этиш ҳам шарт эмас. Шунчаки 14 та рақамдан иборат инвойс рақамини кўчириб олсангиз (ёзиб олсангиз) бўлди;

3) энди электрон тўлов қилишга ўтамиз. Бунинг бир нечта йўли бор:

а) ўша квитанцияни тагида «пластик карта орқали тўлаш» деган тугмани босиш;
б) https://pay.upay.uz/checkget?sId=402 манзилига кириш;
в) iOS ёки Android тизимларидаги UPAY иловаси орқали тўлаш;
г) upay.uz сайти орқали.

Дастлабки 2 та усулда инвойс рақамини киритишингиз кифоя, рўйхатдан ўтиш ҳам шарт эмас. Мобил илова ва сайт орқали эса рўйхатдан ўтишни сўрайди.

4) охирги босқичда пластик карта рақами, амал қилиш муддати ва карта уланган телефон рақамини киритиш кифоя. Телефонга келган SMSни киритасиз, тамом-вассалом. Тўловни амалга оширдингиз!

❗️Маълумот учун: ушбу тўлов ДТМ базасида автоматик кўринади. Тўлаганингизни исботлаш учун қанақадир чек ёки квитанция олиб боришингиз шарт эмас.

🔁 Ушбу хабарни абитуриент дўстларингиз ёки уларнинг ота-оналарига ҳам юборинг. Токи жазирама иссиқда навбатларда қийналишмасин, тестга яқин қолганда қимматли вақтини ҳавога совуришмасин.

P.S.: электрон тўловда 1%, яъни минг сўм қўшимча хизмат ҳақи олади.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Токиода, дeнгиздан оқиб кeлиб дeнгизга қуйилувчи бир дарё бор. Бу дарё шахар марказида жойлашгани учун, дарёнинг икки қирғоқи одамлар сайр қиладиган, болалар ўйнайдиган сўлим гўша қилиб қўйилган.
Адашмасам бундан икки йил олдин, айнан мана шу пайтлари эди. Гоҳ-гоҳида китоб ўқиш учун ўша ерга борар эдим. Бу гал ҳам бордим. Тинч , осойишта жой. Ҳар доимгидeк, Японлар сайр қилиб юрибди. Кимдир китоб ўқиябди, кимдир итини сайрга олиб чиққан, кимдир мусиқа тинглаябди, кимдир югуриш машқларини бажараябди, бир нeчта болалар маҳсус болалар майдончасида ўйнаябди. Болалар майдончасига яқин жойга “скамeйка” га бориб жойлашдим. Тўсатдан, бир 3-4 ёшлар атрофидаги Япон болача югураман дeб йиқилиб тушди ва болаларча бeғуборлик билан ўксиниб йиғлаябди. Ўрнидан турмай, кимдир кeлиб кўтариб турғизиб қўйишини, эркалаб овутишини кутаётгандeк йиғлаябди. Бизни Ўзбeк мeнталитeтимиздан кeлиб чиқиб, болажонлигимиздан кeлиб чиқиб қарайдиган бўлсак, бeгона бўлишидан қатиий назар , овутишга, ёрдамга ошиқамиз. Балки бу бизнинг хатойимиздир. Қисқа фурсат ичида ҳаёлимга шундай фикрлар кeлди-да, ўзимча ғудраниб , сўкиниб кeтдим наҳотки, жондан азиз фарзандинг йиқилиб йиғлаб ўтирибди бориб овутмасанг, хавотир олмасанг дeган маьнода, нарироқда икки учта аёл кўриб пинагини ҳам бузмагани учун( уларнинг қайси биридир боланинг онаси).
Ҳуллас, ўрнимдан турдим-у , югуриб бориб болакайни тургузиб қўйдим, кийимидаги чангларини қоқиб, овутдим. Шу пайт бир аёл биз томонга кeла бошлади. Фаҳмладимки, болани онаси. Кeлиб раҳмат айтса кeрак дeган ҳолатга тайёр турган миямга болға билан ургандай бўлди. Аёл кeлиб бақириб- бақириб мани урушиб кeтди-ку. Нима дeйишимни, нима қилишимни билмай қолдим. Яхшилик қилганимга жавобинг шуми дeдим-у, бузилган кайфиятда ўз “скамeйка”мга бориб ўтирдим. Бунақа кайфиятда китоб ҳам ўқиб бўлмайди, сайр ҳам қилиб бўлмайди. Қаердан ҳам, шу ишни қилдим , айбсиз айбдор бўлдимми? Ёки хақиқатдан ҳам айбдорманми? Каби бир қанча саволлар қийнаб, жаҳлим чиқиб , уйга қайтаман дeб турганимда, ҳалиги аёл яна ман томонга кeла бошлади. Бу сафар миямни бошқа ҳолатга тайёр қилиб тургандим, жаҳл билан аччиқ гапириб ташлайман дeб тургандим. Аммо, ҳалиги аёл бу сафар жуда мулойимлик билан, Японларга хос маданият билан гап бошлади:
- Боя бўлиб ўтган воқeа учун чин қалбимдан узр сўрайман. Жуда ҳам ясашии ( мeҳрибон) инсон eкансиз.
-ие, нимага ҳeч қиси йўқ.
-Сизни урушмасам ҳам бўлар эди. Аммо сизни қилган хатти ҳаракатингиз мани фарзандимни кeлажаги учун, тарбияси учун ёмон таьсир қилар эди.
- Нимага ? Ман нима ёмон иш қилдим? Ёрдам бeрдим ҳолос.
- Тўғри сиз ёрдам қилдингиз.Аммо бир томондан катта зарар ҳам қилдингиз. Ҳозир болам йиқилиб тушиб, кимдир кeлиб тургизиб қўйсин дeб йиғлаб ётибди, ман бориб тургизиб қўйсам ёки бошқа одам тургизиб қўйса болалар псиҳологиясидан кeлиб чиқсак, у ўрганиб қолади ҳар сафар йиқилса кимдир тургизиб қўйишига. Ёрдамга суяниб қолади. Эртага кeлажакда ҳам бирор қийинчик бошига тушса, қоқилса, кимдинидир ёрдамини, суянчини кутиб яшайдиган бўлиб қолади. Ўзи қўлидан ҳeч нарса кeлмайдиган бўлиб қолади. Агар сиз кeлажакда ҳам мани фарзандимни тургизиб қўяман, қийинчиликка тушса ёрдам бeраман дeсангиз, бўйнингизга олсангиз бeмалол ёрдам қилавeринг. Қила олмайсиз а? Мури ( имконсиз) бу нарса. Бугунги ҳолат учун узр сўрайман. Хайр.
-Фарзандингиз буюк инсон бўлсин. Минг бор узр.

Анчадан бeри ўйлайман бу воқeани. Кўпчилик Японларни нима сабабдан бировдан унча-бунчага ёрдам сўрамаслигини сабабини тушундим.Кўп сонли Японларни қийинчиликда ухламасдан, ўқиб ишлаётганларини кўриб ҳайрон қоласиз. Қайсидир акаси, таниш билишни ишга солиб бирор бир ишини ҳал қилаётганларини дeярли кўрмайсиз. Кўпчилик қисми, фарзандларини ўқиш контракт пулларини тўлашмайди. Ўзлари арубаито ( соатбай иш) қилиб тўлашади. Ёки давлатдан крeдит олиб ўқишади. Ўқишни битиргандан кeйин нeччи йиллар давомида ойлигидан ушлаб қолишади.( Яхши тизим).
Болалигидан бундай тарбияда ўсган фарзанд, ҳар қандай қийинчиликка дош бeриши, енгиб ўтиши табиий. Кўп ҳолатларда кўрасиз Япон болалари ёнида онаси ёки отаси бўлса ҳам каттаааа сумкасини ўзи кўтариб кeта
​​ди. Синф хоналарини ўзлари тозалашади. Болалигидан минглаб иероглифлар ёдлашади. Поездларда ўзлари қатнашади мактабларига бировни ёрдамисиз. Шулар давлатни давлат қилаётгани шак шубҳасиз.
Бу воқeаларни ўйлаб, бундан бир нeча йиллар олдин,бир қўшнимизнинг болачаси йиқилиб тушгани эсимга тушди. Оилавий югуриб чиқишганди, кўтариб, эркалаб етмаганига қўшнилар билан жанжал хам қилишганди.
Ҳуллас, азизлар фарзанд тарбиясига жиддий эьтибор қаратинг.
Зeро, кeлажакда сиз борлигингизда ҳам, йўқлигингизда ҳам ўзини эплай оладиган, қийинчилликка дош бeра оладиган, соғлом фикрли, сабрли, илмли, чиниққан етук инсон бўлсин. Оминн. 🤲

Bahodir Iskandarov
Forwarded from Alimoff
​​Ўз фарзанди учун касб танлаб берадиган ота-оналарни хечқачон тушунмасам керак. Одамга нисбатан эгоизмни энг ғалати кўринишларидан бири шу нарса. Қулликдан бир поғона тепада холос бу. Ҳаттоки дўстлик ёки севги муносабатларида ҳам агар бир киши иккинчисини қийнайверса, хоҳламаган нарсасини буюраверса буни йўли бор. Алоқани узиш, кетиш. Лекин болада бундай йўл йўқ.

Боласига бирон бир касбни танлаб бериб сен шу касбни эгаллайсан дейдиган ота-оналар энг эски, ахмоқона ўрнатилган қоидаларга амал қилишади. Қиз бола ўқиб нимани қойиллатиб берарди бор тикувчиликни ўрган! Тўхтанг, балки у биологияга чин дилидан севиб қизиқар? Эртага кучли биолог олима бўлар? Қиз бола четда ўқиб нима бор шу ерда ўқийвер. Тўхтанг, ахир у ўз билими билан миллионлаб талабалар ўқишни орзу қиладиган чет эл университетига кирди, нега йўлини тўсасиз? Қизини ўқитишни ор деб билади, эртага ўша қизи касал бўлса аёл доктор қидиради. Мен ич ичимдан хис қиламан, бизда қанчадан қанча қобилятли, ақлли қизлар шунчаки қул сифатида оила ташвишларига кўмилиб кетишганини... Агар ўша қиз ўқиганида эртага кучли ўқитувчи, врач чиқиб жамиятга фойдаси тегиши мумкин эди...

Ўғил болага эрта кечи йўқ ўқишни бор ишла пул топ, қўшнимни ўғли Ғишмат Расиядан жарағ жарағ пул топиб жўнатяпти. Тўхтанг, уни қобилятига қаранг ахир у ўқишга қизиқса, ўзидан билим бўлса қўйинг ўқисин. (Бу нарсалар йўқ бўлса ҳа ишласин) Ўғлим юридическийга киради, прокурор бўлади. Бой бўлади. (Прокурор нима учун бой бўлиши керак убу ким тушунтирворсин?) Балки у мусиқани севар? Балки у врач бўлмоқчидур, машина устаси, инженер, архитекторлик қизиқтирар уни балки?

Ота оналар ўз фарзандларига унга ёқмайдиган касбга йўналтираётганларида, болани қанчалик қийин ахволга солаётганини сезишмайди. Ахир ўша касб ва иш билан у яшайди бутун умрини сиз эмас.

Касб – бу жуда кўп соатлар, кунма-кун ва йиллар давомида, шуғулланиб ўрганиладиган нарса. У инсонга ёқиши керак.

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov
Kayfiyatni ko'taramiz

ЯНГИ ҚОНУН...

Қуён ўрмонда яшриниб юрганмиш.
Буни кўриб айиқ «нега яшриниб юрибсан» деб сўрабди.
Қуён: —-Ўрмонда Шер янги қонун чиқарибди. Кимни бармоғи олтита бўлса қўли кесилармиш.
Айиқ:
—-иее қуён, сени бармоғинг бештаку, нега яширинасан?-деб сўраса қуён айтибди:
—- Гап қонунда эмас, уни ижрочисида. Қонунни ижрочиси этиб Эшак тайинланибди.
Эшак эса аввал қўлни кесиб кейин бармоқларни санаяпти экан.
​​100% xato javoblarni topishning oʻzi bir mahorat...
Forwarded from Markaziy bank
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг стипендиясига танлов эълон қилинади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг махсус стипендияси олий таълим муассасалари банк ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича бакалавриатуранинг кундузги бўлими охирги курсида ҳамда магистратура босқичида таълим олаётган, танлов асосида саралаб олинадиган талабаларга тайинланади.

2019/2020 ўқув йили учун Марказий банк стипендияси 1 октябрдан бошлаб тайинланади.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати - 2019 йил 5 - 15 сентябрь, кўриб чиқиш ва танлов муддати - 16 сентябрь - 25 сентябрь.
Марказий банк стипендияси республика ҳудудида ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

Марказий банк стипендиясини тайинлаш учун қўйидаги мезонлар белгиланади:
ўқув жараёнида (сўнгги семестр натижаларига кўра) юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши;
давлат тили, рус тили ва битта хорижий тилни мукаммал билиш талаб қилинади
(IELTS - 7.0 / TOFFL - 94 сертификатига эга бўлган номзодлар инглиз тили тест синовидан озод этилади);
банк ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича халқаро ёки республика олимпиадаси ғолиби ёки совриндорига устуворлик берилади.

Боғланиш учун телефон рақамлари (71) 212-6064, 212-6044.
Hurmatli talabalar harakat qilib koʻringlar ☝️☝️☝️
lecture 1.ppt
3.4 MB
This Presentation for Group: 210-215-221-17
Subject: Web APP
#Биласизми
Қонунчиликка кўра, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасида ёки бошқа ташкилотларда ишлашга рухсат берилади.
Lection 1.ppt
476.5 KB
This Presentation for Group: 218-16
Subject: Java game development
Forwarded from Xushnudbek.uz
Талабалар учун мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ доллари бўлган танлов эълон қилинди

Бирлашган Араб Амирликлари билан биргаликда талабалар орасида Ўзбекистонда давлат мобиль иловаларини ишлаб чиқиш бўйича биринчи «mGovAward» республика танлови эълон қилинди.

«mGovAward» танловида иштирокчилар Ўзбекистондаги мавжуд муаммолардан бирини ҳал қилишга ёрдам берадиган мобиль илова яратишлари керак бўлади.

Талабалар 5 йўналишда ўзларини синаб кўришлари мумкин:

👉 Таълим;
👉 Соғлиқни сақлаш;
👉 Туризм;
👉Транспорт ва логистика;
👉 Бизнес ва G2B.

Танловнинг асосий мезонлари: илованинг самарадорлиги, унинг инновационлиги ва фойдаланишда оддийлиги.

Танловга аризаларни қабул қилиш жорий 26 сентябрда АКТ ҳафталиги доирасида бошланади.

Танловнинг мукофот жамғармаси - $100,000:

1️⃣-ўринга - $50,000;
2️⃣-ўринга $30,000;
3️⃣-ўринга $20,000.

Шунингдек, ғолиблар Бирлашган Араб Амирликларига бепул саёҳат ва IТ-Парк инкубация дастурида бевосита қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

2019 йил 26 сентябрда «Ўзэкспомарказ» МКК АЖда бўлиб ўтадиган «mGovAward» конференциясида танлов ҳақида тўлиқ маълумот берилади.

Танлов веб-сайти: www.mgovaward.uz


👉 @xushnudbek 👈
Lecture22.pptx
1.3 MB
This Presentation for Group: 210-215-221-17
Subject: Web APP
This Presentation for Group: 210-215-221-17
Subject: Web APP
4. Web App.pptx
354 KB
This Presentation for Group: 210-215-221-17
Subject: Web APP
Forwarded from Alimoff
​​​​Кимдур сизга пул эвазига интернетдан пул топишни ўргатаман деса, жааа ишонвороврманг. Агар буни ўзи билганида ўша ишни ўзи қилаверарди 😂 Сизга буни пул эвазига ўргатмоқчими? Демак бу ерда кейс бошқа🙃

Каналга уланиш👉@nurbekalimov
5. web App.ppt
187 KB
This Presentation for Group: 210-215-221-17
Subject: Web APP
lecture 6-css3.ppt
1.2 MB
This Presentation for Group: 210-215-221-17
Subject: Web APP
Lecture 7 CSS3 more.ppt
634.5 KB
This Presentation for Group: 210-215-221-17
Subject: Web APP
lecture-8 javascript variable.ppt
455 KB
This Presentation for Group: 210-215-221-17
Subject: Web APP