Umarul Foruq.uz
7.32K subscribers
7.12K photos
2.87K videos
10 files
9.33K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
САЪЙНИНГ БИРОРТА ЮРИШИНИ ҚИЛМАСА НИМА БЎЛАДИ?
#Ҳаж_умра

1039-CАВОЛ: Саъй қилишда етти марта қилиш ўрнига олтита юришидан кейин бир юришини қилмай чиқиб кетган бўлса, жарима тўлаш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар саъйнинг уч юриши ёки ундан озини тарк қилса, неча юришини тарк қилган бўлса, ҳар бир тарк қилган юриши учун ярим соъ (2 кг) буғдой ёки унинг қийматини садақа қилиш вожиб бўлади.

ولو ترك منه أي من السعي ثلاثة أشواط أو أقل فعليه لكل شوط صدقة إلا أن يبلغ ذلك دما فله الخيار بين الدم وتنقيص الصدقة أي بقدر ما شاء أو مقدر بنصف صاع

“Агар саъйдан уч ёки ундан оз юришини тарк қилса, тарк қилган ҳар бир юриши учун садақа қилади. Бироқ қилиши керак бўлган садақа жонлиқнинг қийматига етиб қолса, хоҳласа, жонлиқ сўяди, хоҳласа, тўлаши керак бўлган садақалари миқдоридан ярим соъ(2 кг) камайтириб беради”. (Раддул муҳтор, Иршодус сорий).
Бир юриш дегани Сафодан Марвага ёки Марвадан Сафога боришдир.
Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Fotiha
@nurli_yol
Фотиҳа сураси

Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидовдан, юракка етиб борувчи гўзал тиловат.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#XUSHXABAR

“ALQURANUZ”DAN KICHKINTOYLAR UCHUN AJOYIB YANGILIK

AlQuran.uz” jamoasi “ALFATIHA” xususiy bolalar bog’chasini taqdim etadi.

Milliy qadriyatlarimiz, go’zal odob-axloq hamda innovatsion yondashuvdagi zamonaviy tarbiya bolajonlar kamolotida muhim o’rin tutadi.

“ALFATIHA” xususiy MTM ushbu tamoillar asosida bolajonlarga ta’lim va tarbiya berishni o’z oldiga maqsad qilib olgan.

“ALFATIHA” bolalar bog’chasi haqida birinchilardan bo’lib xabardor bo’lishni xohlasangiz, “AlQuran.uz”ning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarini kuzatishda davom eting!

"Alfatiha maktabi" rasmiy sahifalariga obuna bo'lishni unutmang!

Alfatiha maktabi rasmiy
sahifalari👇
Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 95 ёшдаги меҳроб соҳиби: Амаллар холис Аллоҳ учун бўлса...

🕌 Абдураҳим ота МЎМИНОВ
Фарғона вилояти "Ҳувайдо" масжиди имом-ноиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТ

Ғарб маданияти кўпхотинликка қарши, аммо юзлаб зинога рухсат беради. Кўпхотинликни жазолайди. Аммо баччавозликни ҳимоя қилади. Улар ислом диёрларини кузатиб туришади. Агар бу диёрлардан бирор киши Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламга таъна қилиб қолса, у кишини масхара қилиб қолса, уни қўллаб унга бағирларини очишади.

Бугун озгина билими бор одамга атеизм танилиш ва машҳурликка етиб бордиган энг қисқа йўл эканлиги маълум бўлиб қолди. Бузуқ инсон бўлсангиз ҳеч ким сизга индамайди. Омондасиз, ҳамма сиздан рози...

Мен ёш мусулмонлардан бу каби қабиҳликлардан узоқ бўлишларини, қанчалар кўп тўсиқ бўлмасин дин ва шарафларини маҳкам тутишларини сўраган бўлар эдим.

Атеизм фикрий жиҳатдан жирканчлик ва пасткашликдир. Хулқий жиҳатдан эса бузуқликдир. Гарчи уларнинг бугуни роҳат бўлсада, эртага уларни азоб, лаънат ва ғазаб кутиб турибди!

Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳнинг "Аччиқ ҳақиқат" китобидан.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
​​Ҳасад инсоннинг соғлигига зарар беради

Агар ҳеч кимга ҳасад қилмасанг, сенга саодатнинг ярми мерос бўлади. Агар ўзингдан бошқага яхшиликни истайдиган бўлсанг, бахт-саодатнинг барчаси сенга мерос бўлади.

Донишмандлар ҳасад қилувчини огоҳлантириб қуйидагиларни айтганлар:
- Ҳасад савоб ишларни йўққа чиқаради.
- Ҳасад гуноҳ ишларга бошлайди.
- Ҳасад бировга зулм қилишга бошлайди.
- Ҳасад юзи қароликни келтириб чиқаради.
- Ҳасади бор кишининг дуо-ибодати қабул бўлмайди.
- Ҳасад эгасини фойдасиз ва оқибати йўқ ғам-ташвиш, қийинчиликларга солади.
- Ҳасад инсон қалбидан раҳмни чиқариб ташлайди.
Дунёнинг аввалида шайтон инсонга ҳасад қилди. Иблис ҳасад туфайли Аллоҳ таолога гуноҳкор, осий бўлди ва Аллоҳ таолонинг даргоҳидан лаънатланган ҳолда қувилди.

Ривоят қилинишича, Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломнинг ўғилари Қобил билан Ҳобилга қурбонлик қилишликни буюрди. Ҳобил ўз қўйларидан энг чиройлисини қурбонликка танлаб, қурбонлик қилди. Қобил деҳқончилигидаги энг ёмон маҳсулотни қурбонликка атади. Одам алайҳиссалом дуо қилдилар, осмондан олов тушиб, Ҳобилнинг қурбонлиги қабул бўлди. Ва Ҳобилнинг қурбонлиги қабул бўлиши билан Қобулнинг Ҳобулга нисбатан ҳасадини юзага келтирди. Қобул ҳасаддан тийилмади, у охир-оқибатда жиноятга қўл урди. Ер юзида энг аввал инсон қони ҳасад туфайли тўкилди.

Юсуф алайҳиссаломнинг кўрган тушлари сабаб акалари ҳасад қилдилар. Ва Юсуф алайҳиссаломни қудуққа ташлаб, уни бўри еди, деб зулм қилишди. Юсуф алайҳиссалом акаларининг ҳасади сабабли қилган зулмларига сабр қилдилар. Ва охир-оқибат сабр туфайли Юсуф алайҳиссаломнинг юзлари ёруғ бўлди, ҳасад қилган акалари эса ҳасадлари туфайли юзлари қаро бўлди.

Абу Лайс Самарқандий айтадилар:
«Уч кишининг дуоси қабул бўлмайди. Улар луқмаси нопок, ғийбатчи ва ҳасадчи кишилардир».
Донишмандлардан бири айтади: «Ҳасад қилувчи одамдан бахтсиз киши йўқ, чунки унга ҳар доим ғам-қайғу ҳамроҳ бўлади».
Донишмандлардан бири: «Ҳасад қилишдан сақлан, шунда қалбинг пок юради», дедилар.
Ҳасад инсонга хорлик келтиради. Ҳасад қилувчи кишининг соғлигига зарар беради.
Луқмони Ҳаким ўз фарзандларига насиҳат қилиб шундай дейди:
«Ўғлим, ҳеч қачон бировга ҳасад қилма, ҳасад ҳасадчининг соғлигига келган офатдир».

Ҳасадни амал билан даволаш қуйидагича:
Бунда ҳасад дардига мубтало бўлган шахс ҳасади унга қайси амални буюрадиган бўлса, ўшанинг аксини қилиши лозим бўлади. Мисол учун унга душманини ёмонлашни амр қилмоқда, у уни мақташга ўтсин. Ҳасади унга мутакаббирлик қилишни тавсия қилмоқда, у унга тавозуъ кўрсатсин.
Аллоҳ таоло барчамизни ҳидоят йўлидан адаштирмасин. Инсонларга яхшилик ва меҳр улашадиган шахслардан бўлишимизга муваффақ қилсин.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
​​Мулла Аҳмадалихон домла

Мулла Аҳмадалихон домла 1965 йил Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Бешбулоқ маҳалласи (ҳозирги «Наманган» кўчаси)да уста Ҳайдарали (1934-2019) хонадонида таваллуд топди. Бобоси мулла Убайдуллоҳ (тах.1885-1958) домла, шариат аҳкомларини маҳкам тутган зиёли ва тақводор киши бўлган.

👉 Тўлиқ ўқиш:

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Mulk
@nurli_yol
#гўзал_тиловат

«Мулк сураси»

💾┠ 6.1 мб
┠ 6:39 дақиқа
🎙┠ устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
27 ФEВРАЛЬ 2023 йил

Хижрий
7 ШАъБОН 1444 йил.


Субҳи: 🕔 5:33
Бомдод 🕔 6:20
Қуёш чиқиши 🕔 6:51
Завол 🕔 12:31
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 16:25
Шом 🕔 18:05
Хуфтон 🕔 19:40

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
#Эълон

Бугун масжидимизда жаноза бор.

Пешин намозидан сўнг ўқилади.

Обжувоз МФЙ Эски Гагар бекати олдида мархум ошпаз Муҳаммадалиев Абдуллоҳ акани қизларини жанозалари

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.


🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
УМР ҒАНИМАТ

Бир кеча-кундузда 1440 дақиқа бор. Шу 1440 дақиқа ичидан атиги бир нечасини ўзига фойдаси тегадиган ишларга ишлатмаган инсон ҳақиқий бахил ва бечора кимсадир.
Аллоҳ Азза ва Жалла айтади:
«Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зориёт, 56).

🔸 Афсуслар бўлсинки, биз асли ибодат учун яратилганимизга қарамай, энг катта қосирлигимиз шу ибодатда. Аллоҳ ўзи кечирсин!

🌙 Уламолар айтадилар:
«Мўмин банда икки қўрқув орасида ҳаёт кечириши лозим - бири ўтган умри, иккинчиси қолган ҳаёти. Зеро, ўтган умрига Аллоҳ олдида жавобгарлиги қандай бўлади-ю, буёғига қанча умри қолгани ва бу умрида Аллоҳ таоло нималар тақдир қилишини билмайди. Шундай экан, инсон ўзи учун ишласин, дунёда охирати учун амал қилсин, кексайишидан аввал ёшлигидан, ўлимидан олдин ҳаётидан фойдаланиб қолсин. У дунёда эса ёлғиз жаннат ёки дўзах бўлиб, амал қилиш учун имкон қолмайди. Ҳаётидан охирати учун насиба олмай, қуруқ қўл билан ўтаётган кимса ўз ҳолига қанча йиғласа ҳам оз».

🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Таҳоратсиз ҳолда телефондан Қуръон ўқиса бўладими?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
28 ФEВРАЛЬ 2023 йил

Хижрий
8 ШАъБОН 1444 йил.


Субҳи: 🕔 5:32
Бомдод 🕔 6:15
Қуёш чиқиши 🕔 6:50
Завол 🕔 12:30
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 16:25
Шом 🕔 18:06
Хуфтон 🕔 19:45

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Yasin
@nurli_yol
#гўзал_тиловат
қалбларга ором берувчи тиловат.
«Ясийн сураси»

💾┠ 11.5 мб
┠ 12:33 дақиқа
🎙┠ устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ибрат

Мўмин гапи оз, амали кўп киши бўлади. Мунофиқ гапи кўп, амали оз кимса бўлади. Мўминнинг гапи ҳикмат, сукути тафаккур, назари ибрат, амали яхшиликдир.

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ДУО

ЗАМ-ЗАМ СУВИНИ ИЧГАНДА

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу агар Замзам сувини ичсалар:

اللهُمَّ إنِّي أَسْألُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا وَاسِعًا وَشِفَاءً مِنْ كُلِّ دَاءٍ

«Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон васиъан ва шифаан мин кулли даин»,
деб айтардилар.

Маъноси: Аллоҳим, мен Сендан фойдали илм, кенг ризқ ва ҳар дардга шифо беришингни сўрайман.

(Имом Ҳоким ривоятлари)
.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Дуо
ҲАМИША ЎҚИБ ЮРИЛАДИГАН ДУОЛАР

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп айтадиган дуолари: “Аллоҳумма атина фиддуня ҳасанатав вафил ахироти ҳасанатав вақина ъазабаннар” эди (Маъноси: Аллоҳим, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қил, охиратда ҳам яхшилик ато эт ва бизни дўзах азобидан асра) (Саҳиҳи Муслим, «Дунёда уқубатни тезлатишни сўраб дуо қилишнинг макруҳлиги» боби, 7011-ҳадис).

Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Аллоҳумма инний ас’алукал ҳуда ваттуқо вал ъафаафа вал ғина”, деб айтардилар (Маъноси: Аллоҳим, Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва бойлик сўрайман). (Саҳиҳи Муслим, «Қилган ва қилмаган ишлари ёмонлигидан паноҳ сўраш» боби, 7079-ҳадис).

Набий алайҳиссалом: “Аллоҳумма мусаррифал қулуб сарриф қулубана ъала тоъатика”, деб айтардилар (Маъноси: Эй қалбларни буриб қўювчи Аллоҳим, қалбимизни тоатингга буриб қўйгин). (Саҳиҳи Муслим, «Аллоҳнинг қалбларни истаганича ўзгартириши» боби, 6921-ҳадис).

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
{ ۞ قُلۡ یَـٰعِبَادِیَ ٱلَّذِینَ أَسۡرَفُوا۟ عَلَىٰۤ أَنفُسِهِمۡ لَا تَقۡنَطُوا۟ مِن رَّحۡمَةِ ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ یَغۡفِرُ ٱلذُّنُوبَ جَمِیعًاۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلۡغَفُورُ ٱلرَّحِیمُ }
[سُورَةُ الزُّمَرِ: ٥٣]


#Қироат

Қори Раъд Муҳаммад   Ал-Курдий томонидан       гўзал тиловати

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Forwarded from Muslim.uz
🔸 МУФТИЙ ҲАЗРАТ РАИСЛИГИДА ЎТКАЗИЛГАН ЙИҒИЛИШДА БИР НЕЧТА ИМОМ-ХАТИБ ИШДАН ОЛИНДИ, АЙРИМЛАРИГА ҲАЙФСАН БЕРИЛДИ

Бугун, 28 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари раислигида республика диний соҳа ходимларининг танқидий-таҳлилий видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

❗️Жуда кескин ва танқидий руҳда ўтган йиғилишда 2022 йил давомида масжидлар имом-хатиблари, имом-ноиблари, мударрислар ва отинойилар томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Шунингдек, айрим диний соҳа ходимлари томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни ислоҳ қилиш масалалари кўриб чиқилди...

➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar