Umarul Foruq.uz
6.99K subscribers
6.62K photos
2.72K videos
10 files
8.86K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
#ХУШХАБАР:
Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига
“Ҳаж” ва “Умра” сафарларини ҳал этиш учун жўнаб кетди

🔸 2021 йил 1 декабрь куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси аъзолари Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Маълумки, ўтган икки йил давомида пандемия туфайли бутун дунё мўмин-мусулмонлари “Ҳаж” ва “Умра” амалларини адо этиш бахтидан бебаҳра бўлдилар.

Аллоҳга шукрки, сўнгги вақтларда Саудия Арабистони ва юртимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётгани, кунлик касалланиш даражаси камаяётгани, вакцина олган аҳоли миқдори ошиб бораётгани ва чекловлар юмшатилаётгани Ўзбекистон халқини чексиз қувонтирмоқда.

Сафар давомида Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони “Ҳаж” ва “Умра” вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Транспорт бошқармаси, хизмат кўрсатувчи ширкатлар, банклар раҳбарлари ҳамда Маккаи мукаррама амири билан улуғ ибодатларни адо этиш юзасидан муҳим келишувлар амалга оширилади.

Айни кунларда юртимиз мўмин-мусулмонлари катта интиқлик билан умра мавсумининг бошланишини кутишмоқда. Умид қиламизки, тез орада мавжуд эҳтиёт чоралари ҳам юмшаб, юртимиз мусулмонлари яна эмин-эркин умра ибодатларини адо этиш саодатига эришадилар, инша Аллоҳ.

🤲 Ҳақ таоло ушбу сафарни хайрли қилсин, мана шундай шарафли ва масъулиятли вазифада Ўзбекистон делегациясига куч-қувват ва муваффақиятлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ХУШХАБАР: 🕌 МАСЖИДЛАР СОНИ 2100 ТАГА ЕТДИ!
Қорақалпоғистонда яна бир масжид ўз фаолиятини бошлади.

🕌 Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти хабарига кўра,
Қорақалпоғистон Республикасида масжидлар сони биттага кўпайди. Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Қанликўл тумани «Қос жап» овул фуқаролари йиғини ҳудудида «Атажан хўжа» жоме масжиди давлат рўйхотидан ўтказилиб, ўз фаолиятини бошлади.

«Қос жап» фуқаролар йиғини аҳолисининг истак ва мурожаатлари натижасида «Атажан хўжа» жоме масжидига Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги масжид гувоҳномасини топширди.

52 мингдан зиёд аҳоли сонига эга Қанликўл туманида бугунги кунгача битта масжид аҳолига хизмат кўрсатиб келди. У ҳам бўлса туман марказида бўлгани боис, кўпчилик айниқса, катта ёшдаги нуронийларнинг масжидга келиб кетишларида қийинчилик туғилар эди.

Масжид маҳаллий тадбиркор ва аҳолининг яқиндан берган кўмаги билан барча қўлайликларга эга шинам ҳолатда қуриб битказилди. Катта намозхонаси шарқ оймакорлик саънати билан безатилган. Масжид туман марказига 35 км, Нукус шаҳрига эса 55 км оралиқда жойлашган.

Президентимиз таъкидлаб ўтканидек масжид чин маънода маънавият ўчоғи сифатига хизмат қилади. Ушбу янгиликдан аҳолининг қувончи чексиз. Тиллари, қалблари шукроналикда, дуода. Аҳолининг кўп йиллик дуолари бугун ижобат бўлди.

🔸Шунинг билан Қорақалпоғистон Республикасида масжидлар сони 57 га етди. Бундан олдинги 56-масжид эса Тахтакўпир тумани «Мулк» овул фуқаролари йиғинидан «Айимбет эшон» номи билан жорий йил август ойида иш бошлаган эди.

«Атажан хўжа» масжидининг очилиш маросимига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Р.Сапарбаев, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Ш.Бауатдинов, Қанликўл тумани ҳокими А.Ибрагимов, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири С.Мамбетқадиров, туман нуронийлари ва «Қос жап» овули аҳолиси иштирок этди.

🤲 Янгидан иш бошлаётган масжидларимизни Аллоҳ таоло халқимизга муборак қилсин. Қиёмат кунигача мўмин-мусулмонлар учун хизмат қилишини насиб қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g