Umarul Foruq.uz
7.34K subscribers
7.18K photos
2.88K videos
10 files
9.38K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
#Кун_ҳадиси


Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Роббингиз Аллоҳга тақво қилинглар. Беш (вақт намоз)ингизни ўқинглар, (Рамазон) ойингиз(нинг рўзаси)ни тутинглар, молларингиздан закотини беринглар ва ишбошингизга итоат этинглар, Роббингизни жаннатига кирурсизлар» деганлар »
Термизий ривоят қилган.


🕌@Umarulforuq_uz🕌
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг видолашув ҳажида хутба қилиб: «Аллоҳга тақво қилинглар, беш намозингизни ўқинглар, (Рамазон) рўзасини тутинглар, молларингизнинг закотини беринглар ва иш бошингизга итоат этинглар, Роббингизнинг жаннатига кирурсизлар», деганларини эшитдим».

Термизий ривоят қилган.

🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
📖 #КУН_ҲАДИСИ

✔️ Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мен учун илмнинг фазли ибодатнинг фазлидан маҳбуброқдир.Динингизнинг яхшиси вараъдир (шубҳали нарсалардан четланиш)" дедилар".

(Ҳоким ривоят қилган)

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#КУН_ҲАДИСИ

Саҳарлик қилиш Аллоҳ ва фаришталарнинг раҳматига ноил қилади. 

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарлик қилувчига Аллоҳ ва фаришталарнинг раҳмати бўлади”, дедилар 

(Имом Аҳмад ривояти).

Саҳарликка турган муслим ва муслималарга Аллоҳни ва фаришталарни раҳмати бўлсин.

🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Барза ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй тили билан иймон келтириб қалбига иймон кирмаганлар жамоаси! Мусулмонларни ғийбат қилманглар ва уларнинг айбларини ахтарманглар! Ким уларнинг айбини ахтарса, Аллоҳнинг Ўзи унинг айбларини ахтаради. Аллоҳ кимнинг айбларини ахтарса, уни уйининг ичида шарманда қилади», дедилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривояти).

🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Кун_ҳадиси

“Кимки камбағалнинг қарз узиш муддатини узайтириб қўйса ёки кечиб юборса, соя бўлмайдиган кунда (қиёматда) Аллоҳ таоло унга Арш остидан соя ато этади”.

Имом Термизий ривояти

🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, умматим қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешоналари оппоқ ва оёқ-қўлларидан нур таралиб турган ҳолларида чақирилурлар. Бас, сиздан ким ўз пешонасидаги қашқасини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар».

Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий ривоят қилган.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Кун_ҳадиси

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб замзамдан ичдилар».
Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Кун_ҳадиси

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга сув аралаштирилган сут келтирилди. У зотнинг ўнг томонларида бир аъробий, чап томонларида Абу Бакр бор эди. Бас, У зот ўзлари ичиб, сўнгра аъробийга бердилар ва:
«Ўнг тарафдан, ўнг тарафдан», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.

🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#кун_ҳадиси

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Қай бир садақа афзал?” деб сўрашди.

Шунда марҳамат қилдилар: “Сен фақирликдан қўрқиб, бойликни умид қилиб, соғлом ва хасис бўлган ҳолингда адо этилган садақа. Бу нарса фалончига, фалончига буни, пистончига анавини беринглар, деб жонинг бўғзингга келиб қолгунга қадар садақа беришни кечиктирма”, дедилар.

(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#кун_ҳадиси

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан менга энг маҳбубингиз ва қиёмат куни мажлиси менга энг яқинингиз чиройли хулқлигингиздир. Сизлардан менга энг ёқмайдиганингиз ва қиёмат куни мажлиси мендан энг узоғингиз сергап, тили узун ва мутафайҳиқингиздир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули! Сергап ва тили узунни биламиз, мутафайҳиқлар кимлар?» дейишди.
«Мутакаббирлар», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g