Umarul Foruq.uz
7.33K subscribers
7.16K photos
2.87K videos
10 files
9.36K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Ахборот 24 | Саудия Арабистонида юртдошларимиз Ҳаж зиёратини адо этишмоқда

#haj2023
#aхборот_24

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
🌙 Муфтий ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҳазратлари ва мўмин-мусулмонларга Қурбон ҳайити табриклари келмоқда

📩 Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари номига ва юртимиз мўмин-мусулмонларига хориждаги бир қатор диний идоралар раислари, нуфузли ташкилотлар раҳбарлари ва дипломатик корпуслар вакилларидан эзгу тилаклар билдирилган самимий табриклар келмоқда.

Жумладан, қуйидаги муфтийлар ва элчилар номларидан келган:
Россия Федерацияси мусулмонлар диний бошқармаси, Россия муфтийлар кенгаши раиси, муфтий Шайх Равиль Ғайнутдин;
–Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхул ислом Аллоҳшукур Пошозода;
– Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули Утпинов;
– Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев;
– Тожикистон ислом маркази раиси, муфтий Саидмукаррам Абдуқодирзода;
– Россия марказий диний идораси раиси, муфтий Шайх Талъат Тожиддин
– Россия мусулмонлари диний жамоасининг раҳбари, Москва муфтийси Альбир ҳазрат Крганов;
– Санкт-Петербург ва Россиянинг Шимоли-Ғарбий минтақаси мусулмонлари Диний бошқармаси раиси Муфтий Ҳазрат Панчеев;
– Сурия Вақфлар вазирлиги;
Саудия Арабистони, Кувайт ва Фаластин каби давлатлар элчилари номидан табриклар келди.

📝 Қутловлар келиши давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollarp
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0
Ясин сураси
@suzukotaziyoratgoxi
#АУДИО 📀

Устоз, Аюбхон Қорининг гўзал қироатлари:🎤
«ЯСИН СУРАСИ»

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

🌐  🕌
@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

🌐  🕌
@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ "ИСЛОМОБОД” ЖОМЕ МАСЖИДИГА ЖУМА НАМОЗИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

Бугун, 30 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Исломобод" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

🕌Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларимизнинг гўзал қироатлари ва Муфтий шайх ҳазратларининг барчага манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

#жума #муфтий

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қайнона #Келин

Қайнона ва келин ҳақлари

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Факт 24 | Ҳаж-2023: Зам-зам тарқатадиган роботлар

#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
🌐  🕌
@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#duo

Қарздан қутилиш дуоси

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ

Ўқилиши: Аллоҳумма! Инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани вал аъжзи вал касали вал бухли вал жубни ва золаъид дайни ва ғолабатир-рижали.

Маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахилликдан ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман.

(Имом Бухорий, Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Эълон

Масжидимизда жаноза бор.
Аср намозидан кейин ўқилади.

Олтитош МФЙ Фурқат кўчаси 47-уйдан Машад шифохонасида кўп йиллар врачлик қилган Хожимирзаев Абдусоматхон хожи акани жанозалари.

Ўғиллари : Равшанжон Раҳматуллох Росулжонлар


Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.


🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таҳлилнома | Ҳаж мавсуми: Ҳожилик саодати, Арафотдаги мустажоб дуолар ва шукроналик ҳисси

#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ДОЛЗАРБ
ЭНГ БАРАКАЛИ ВАҚТ

Дарс қилиш учун энг яхши вақт бомдод намозидан кейинги вақтдир. Албатта, бунинг учун кечаси камида тўрт соат ухлаган бўлиш лозим. Чунки, уйқудан янги турганда инсон онги дам олиб, янгиланган ва илмни қабул қилишга шай бўлиб турган бўлади ва ўқилган нарсалар эсда қолиши осон бўлади. Кўзлар ҳам дам олгани учун китоб ўқиш уларга ортиқча зўриқиш келтириб чиқармайди. Боз устига, бу вақтда ҳеч қандай иш бўлмайди, ҳеч ким безовта қилмайди ва то нонуштага қадар камида икки соат давомида баракали дарс қилиб қўясиз.

Сахр ибн Вадоъа ал-Ғомидий (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: "للهم بارك لأمتي في بُكُورها" яъни "эй Аллоҳ, умматимнинг эрталабдан қилган ишларига барака бер!" (Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Доримий ва имом Аҳмад ривоятлари).

Ушбу ҳадиси шарифнинг ровийси Сахр ибн Вадоъа тижоратчи эди. Ва (ушбу ҳадиси шарифга мувофиқ равишда) тижорат молларини кундузнинг аввалида жўнатар эди. Шу туфайли бойиб, моли кўпайиб кетди.

Мазкур ҳадиси шариф куннинг авалидан қилинган ҳар қандай ҳалол ишларга барака берилишини англатади, у хоҳ касбу кор, хоҳ илм олиш бўлсин, ва ҳоказо.

Шундай экан, саҳар вақтини ғанимат билинг. Тил ўрганиш ва Қуръони каримни ёдлашда ҳам эрта тонгнинг аҳамияти беқиёс. Бу вақтда бир соатгина илм билан шуғулланишингиз кун давомида шуғулланишингизга тенг келади. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак дуоларининг шарофатидан бу умматнинг эрта тонгдан қилган ишларига барака берилади.

Бевосита хотира ва ҳофизага боғлиқ бўлган фанлар эрта тонгдан ўқитилиши мақсадга мувофиқлиги нафақат бу ҳадисдан бохабар бўлганлар орасида балки, дунёвий университетларда ҳам маълумдир. Мисол учун бир кунда беш олти академик соат дарс ўтилса, чет тили кўпинча биринчи соатга қўйилади. Нега, чунки, онг янгилигида чет тили яхшироқ ўзлаштирилади. Диний билим даргоҳларида ҳам араб тили ва Қуръони карим куннинг илк соатларига қўйилади.

Хулласи калом, тунингизни уйқудан қизғаниб, кечаси билан дарс қилиб, пешингача ухлаб ётадиган режимдан воз кечинг, ҳарқанча ўрганиб қолган бўлсангиз ҳам. Балки, эрта уйқуга ётиб бомдоддан кейин дарс қилинг, сўнгра пешиндан кейин уйқунинг қазосини қилинг. Ана шунда илмингизда барака бўлади.
🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Forwarded from Muslim.uz
🛩 ҲОЖИЛАРНИ КУТИБ ОЛИШ БЎЙИЧА ХАБАРНОМА

🔸Аввал хабар берганимиздек,  зиёратчиларимиз “Ҳаж – 2023” мавсумини кўтаринки кайфиятда якунладилар ва айни пайтда бирин-кетин юртимизга қайтишга тараддуд кўрмоқдалар.

Бугун, 4 июль куни биринчи гуруҳ зиёратчиларимиз юртимизга қайтиб келади.

❗️Ҳожиларимизни кутиб олувчилар: уларнинг оила аъзолари ва яқинлари диққатига

🕌 Юртдошларимиз тартибли равишда Тошкент халқаро аэропортига кузатилган эди. Ҳожиларимизни кутиб олиш жараёнини ҳам рисоладагидек, чиройли тартибда ташкил этиш мақсад қилинган.

🛫 Эслатиб ўтамиз, юртдошларимиз жорий йил 4-22 июль кунлари Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч ва Нукус сари парвоз қилиб, қайтиб келадилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |@diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
ҚУРЪОНДА БАНАН КЕЛТИРИЛГАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қуръони Каримда банан меваси келтирилганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа банан Қуръонда зикр қилинган. Воқеъа сураси 29-оятда:
وَطَلْحٍ مَنْضُودٍ
"Тизилган бананзорларда"
, — дейилган.
Шуни эслатиш жоизки, жаннат неъматлари ташқи кўринишидангина дунё неъматларига ўхшайди, уларнинг таъми-моҳияти эса бутунлай бошқача, яъни афзал бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
ИСМ ЎЗГАРТИРИШ ШАРТЛАРИ ҚАНДАЙ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Исм ўзгартириш қандай тартибда бўлади ва шартлари қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатда исм ўзгартириш учун алоҳида маросим ёки қоидалар йўқ. Исмини ўзгартирган киши исмини ўзгартирганини ўзига яқин инсонларга эълон қилиб қўйса кифоя қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
ЁШ БОЛАНИ ЮЗИГА ҚОРА КУЯ СУРТИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Янги туғулган чақалоқ пешонасига қора куя суртиб қўйишга Динимизда қандай қаралади: шундай қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда ёш болани юзига қора суртиб қўйишга буюрилмаган. Бу иш динимизда йўқ.

Тўғри, кўз тегиши бор нарса. Бир нечта ҳадиси шарифларда бу ҳақда очиқ айтилган. Саҳобалардан Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу бир кўркам болани кўриб: "Бу боланинг юзига қора ранг суртиб қўйинглар, кўз тегиб қолмасин тағин", деган маъносида гапирган эканлар. Лекин ҳазрати Усмоннинг бу гаплари "Динимизда ҳар бир туғилган ёш боланинг юзига қора суртилиши керак", деган маънода эмас, балки тавсия маъносида айтилган.

Шунинг учун ҳар бир туғилган чақалоқнинг юзига қора куя каби нарсаларни суртишга одатланиш яхши эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
УЛАРНИ ҒАНИМАТ БИЛИНГ

🌙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

#ота_она

Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |@diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
🌙 Ҳожиларимиз она-Ватанга етиб келди

Шу йил, 4 июль куни дастлабки гуруҳ ўзбекистонлик ҳожилар она-Ватанга етиб келдилар.

🛬 Жидда-Тошкент йўналиши бўйича Тошкент халқаро аэропортига етиб келган юртдошларимизнинг барчалари соғ-саломат, кайфиятлари аъло даражада.

Ҳожиларимиз Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб, ҳаж амалларини мукаммал адо этишди. Ибодатлар чоғида ҳожилар бугунги саодатли кунлар учун шукроналар айтиб, Яратгандан юртимизга қут-барака, халқимизга бахт-саодат, эртанги умидимиз бўлган фарзандларимизга нурли келажак сўраб дуолар қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, ҳожиларимиз Ватанга қайтишлари шу йил 4-22 июль кунлари давом этади.

Юртимиз ҳожиларини ҳаж амалларини мукаммал адо этганлари билан муборакбод этамиз.

Барчаларининг ҳажлари мабрур айлашини Яратгандан сўраймиз.

#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |@diniysavollar