Umarul Foruq.uz
7.19K subscribers
7.01K photos
2.85K videos
10 files
9.23K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
РИЗҚ...

Бир киши қудуққа тушиб кетди. Нажот сўраб қичқирди. Халойиқ унинг қичқириғини эшитиб, қутқаришга келдилар. Уни чиқариб олдилар. Бир киши келиб унга қўрқуви, ҳаяжони кетиши учун идишда сут берди. Сўнг:
- Қудуққа қандай қилиб тушиб кетдинг? - деб сўрашди.
У киши йиқилишининг сабабини батафсил тушинтирмоқчи бўлиб, қудуқнинг юзига келди. Лекин, оёғи тойиб, унга тушиб кетди. Бу гал у ҳалок бўлди.

Шайх Мағомисий бу қиссани изоҳлаб дедилар:
- Бу кишининг шу биргина сут ичишидан бўлган ризқи қолган эди. У охирги ризқини истъмол қилгандан сўнг, унга ёзилган «ризқ» ниҳоясига етди. Ва айни жойга йиқилиб, вафот этди!
Ризқингиздан хавотир олманг! Унга олиб борадиган сабабларни қоим қилинг, етади. Аллоҳ - Раззоқ! Ҳеч бир нафс, унинг қадарига ёзилган ризқни тугатмасдан олдин, бу дунёни тарк этмайди...


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Ҳар янги кунимиз яна бир имконият, шу имкониятга етказганига, яшаш бахти, солиҳ амаллар қилиш имкони насиб этганига, яхшиликлар ва неъматлар билан сийлаганига минг шукр! Илоҳим ҳар нафасимиз Ўзининг зикри билан бўлсин...

КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ ВА БАРОКАТЛИ БӮЛСИН!
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Audio
Шайҳ Абдуллоҳ Ал-  Ироқий томонидан  гўзал тиловат


••┄┄┄❅┄┄┄••                             Яқинларингизга ҳам улашинг!                                                 🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Ярҳамукаллоҳ
Ярҳамукаллоҳ

Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ "Тариху Бағдод"да, ибн Асокир роҳимаҳуллоҳ "Тариху Димашқ"да, Миззий "Ал-камол"да келтиришади:
"Асмаъий айтади:
"Бир куни Ҳорун ар-Рашиднинг ҳузурида ўтирган эдим. Унга кишилар Офият исмли қозидан шикоят қилиб келишди. Халифа қози Офиятни чақирди. Мажлисда жуда кўп одам бор эди. Ҳорун ар-Рашид унга гапирди. Кишиларнинг шикояти ҳақида эслади. Мажлис чўзилиб кетди. Шу орада Ҳорун ар-Рашид бирдан аксириб юборди. Атрофдагиларнинг барчаси "ярҳамукаллоҳ" дейишди. Аммо қози Офият индамади. Ҳорун ар-Рашид сўради:
- Нега сен бошқалар каби менга "Ярҳамукаллоҳ" демадинг?
Қози деди:
- Чунки сен "алҳамдулиллаҳ" демадинг эй мўъминлар амири. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида икки киши аксирди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг бирига ташмит айтдилар. Иккинчисига айтмадилар. Шунда улардан бири айтди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Нега унга ташмит айтдингиз-у менга индамадингиз?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- У аксириб Аллоҳга ҳамд айтди. Сен бўлсанг айтмадинг. Шунинг учун сенга ташмит айтмадим!
Буни эшитган халифа қози Офиятга деди:
- Бориб ишингни давом эттиравер. Аксириб "алҳамдулиллаҳ" демаган кишини авф қилмаган инсон бошқа катта ишларда албатта адолатсизлик қилмайди!".

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО:

Устоз Саййид Аюбхон қори хафизаҳуллоҳ маъвизалари: 🎤

ҲАР БИР ОТА-ОНА БУ МАЪВИЗАНИ ЎЗ ФАРЗАНДЛАРИГА ЭШИТТИРИШЛАРИ ШАРТ…” 😳😳
(Охиригигача кўринг👆)

Солиҳ фарзанд дунёда манфаат беради, қабрда даражани кўтаради ва охиратда шафоат қилади. Аллоҳим фарзандларимизни ислоҳ қилгин. Аллоҳим уларда барака ато этгин ва уларни солиҳ зурриётлардан қилгин!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
18 МАЙ 2023 йил

Хижрий
28 ШАВВОЛ 1444 йил.


Субҳи: 🕔 3:16
Бомдод 🕔 4:05
Қуёш чиқиши 🕔 4:52
Завол 🕔 12:14
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 17:25
Шом 🕔 19:31
Хуфтон 🕔 21:05

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
#Тонги_зикрлар

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«»Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Уйғонганда «Алҳамдулиллаҳиллазий ъаафааний фий жасадий ва родда ъалайя руҳий, ва азина лий бизикриҳ» десин»
дедилар.
Маъноси: Жасадимга офият берган, руҳимни қайтариб берган ва менга Ўзини зикр қилишга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Сунани Термизий
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Audio
#Аудио
#Такаббурлик #Кибр

Кибр нима?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
​​Эр ҳурмати

Бир аёл шайх хазратларидан сўради:
- “Мен турмуш қурушимдан олдин кечалари кўп намоз ўқийдиган, кундузлари кўп рўза тутадиган қиз эдим. Қуръон ўқиганимда ажойиб лаззат топар эдим. Ҳозир бўлса тоъат ҳаловатини йўқотиб қўйдим” - деди.
Шайх хазратлари: - “Эрингга эътиборинг кандай?” - деб сўради.
Хурматли шайх хазратлари! Мен сиздан Қуръон, рўза, намоз ва тоъат ҳаловатидан сўрасам - у, сиз мендан эрим тўғрисида сўраяпсизми?” - дея таажжубланди аёл.
“Ха, шундоқ синглим. Нима учун баъзи аёллар иймон ҳаловатини, тоъат лаззатини ва ибодат асарини топа олмайдилар?. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
- “Аёл киши эрининг ҳаққини адо қилмагунча, иймон ҳаловатини топа олмайди”.
(Имом Муслим ривояти)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
19 МАЙ 2023 йил

Хижрий
29 ШАВВОЛ 1444 йил.


Субҳи: 🕔 3:14
Бомдод 🕔 4:05
Қуёш чиқиши 🕔 4:51
Завол 🕔 12:14
Жума 🕔 12:40
Аср 🕔 17:25
Шом 🕔 19:32
Хуфтон 🕔 21:05

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
ЖУМА НАМОЗИ ВА ЖУМА КУНИГА ТААЛЛУҚЛИ ОДОБЛАР ҲАҚИДА

Бу одоблар ўн бешта:
1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш билан ҳозирлик кўриш.

2. Жума куни ғусл қилиш - ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти - жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилиш.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвоқ ишлатиб тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жоме масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътиқофда бўлишни ният қилиш.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик.

7. Биринчи сафда туришга интилиш. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказишга уриниш.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
"Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).
Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб, (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш мустаҳаб.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ЭСЛАТМА:

Ассалому алайкум, азиз дўстлар!
19
- Май 2023- йил. жума марузаси: “БИР ҲАДИС ШАРҲИ: “МУФЛИС КИМ ЭКАНИНИ БИЛАСИЗЛАРМИ?...” мавзусида бўлади.«Умарул Форуқ» жомеъ масжидининг ноиб имоми Муҳаммад Зоҳид домла қилиб берадилар.

🌐  🕌
@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_саломи

▪️ Жума саломи: Бир ҳадис шарҳи

▫️Нўъмонхон Яҳёхон, Тошкент ислом институти талабаси

👉 https://youtu.be/TmLqDmrduBU

🔴"Жума саломи" рунки орқали бугунги Жума тезисидаги мавзу бўйича маълумот берилади.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Бугунги  жума мавъизасига доир бўлган китоблар хақида маълумот.

Мавъиза мавзуси.
“БИР ҲАДИС ШАРҲИ: “МУФЛИС КИМ ЭКАНИНИ БИЛАСИЗЛАРМИ?...”


МУАЛЛИФ: SHAYX MUHAMMAD SODIQ MUHAMMAD YUSUF

📖 НОМИ: ҲАДИС ВА ҲАЙОТ (Қасамлар назирлар ва ов)
💵 Нархи: 35.000 сўм.

Еслатма: Китобни "Умарул Форуқ" жоме масжиди ҳудудидиги "SHAMS KITOBLAR DO‘KONI" дан ҳарит қилишингиз мумкин!

🏢БИЗНИНГ МАНЗИЛ:
Машхад гузари,
Салтанат мажмуаси ёнида.

Дўкон каналига ҳам азо бўлинг!!! Каналда, дўкон ҳақида ва бошқа фойдали маумотлар бериб борилади!
📢ТEЛEГРАМ КАНАЛИМИЗ:
https://t.me/shams_kitoblar

🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Бугунги  жума мавъизасига доир бўлган китоблар хақида маълумот.

Мавъиза мавзуси.
“БИР ҲАДИС ШАРҲИ: “МУФЛИС КИМ ЭКАНИНИ БИЛАСИЗЛАРМИ?...”


МУАЛЛИФ: Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий
Урду тилидан таржимон: Ёрқинжон Фозилов

📖 НОМИ: ҒИЙБАТ ЎЗИ НИМА
💵 Нархи: 43.000 сўм.

Еслатма: Китобни "Умарул Форуқ" жоме масжиди ҳудудидиги "SHAMS KITOBLAR DO‘KONI" дан ҳарит қилишингиз мумкин!

🏢БИЗНИНГ МАНЗИЛ:
Машхад гузари,
Салтанат мажмуаси ёнида.

Дўкон каналига ҳам азо бўлинг!!! Каналда, дўкон ҳақида ва бошқа фойдали маумотлар бериб борилади!
📢ТEЛEГРАМ КАНАЛИМИЗ:
https://t.me/shams_kitoblar

🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Forwarded from Namangan yangiliklari
#Диққат #Тарқатинг

⚡️Экстремизм ва терроризмга оид деб топилган материаллар номлари эълон қилинди

Ўзбекистонда тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган канал, гуруҳ, нашида номлари эълон қилинди.

❗️Яқинларга улашинг, ўзингиз билмаган ҳолда турли ақидапараст террористик оқимларга тушиб қолманг, огоҳ бўлинг👇👇

@namanganlive24