Umarul Foruq.uz
7.34K subscribers
7.13K photos
2.87K videos
10 files
9.34K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял председателя Управления мусульман Узбекистана, муфтия Нуриддина Холикназарова.

#Mirziyoyev #qabul #diniysoha #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
29 АПРEЛЬ 2023 йил

Хижрий
9 ШАВВОЛ 1444 йил.


Субҳи: 🕔 3:46
Бомдод 🕔 4:30
Қуёш чиқиши 🕔 5:14
Завол 🕔 12:15
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 17:15
Шом 🕔 19:12
Хуфтон 🕔 20:50

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Истиғфор айтишни унутманг!!!


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
МУТЪИМ ИБН АДИЙ ТИРИК БЎЛГАНИДА...

Тоиф куни ниҳоятда оғир кечган эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўша куни жаннатни елкаларида кўтариб Тоифга бордилар. Тоифликлар иймон келтириб жаннатга киришини истадилар. Аммо уларнинг бошлиғи ибн Абди Ёлил Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга: “Аллоҳ пайғамбар қилиш учун сендан бошқа кишини тополмадими?!”, деб масхара қилди, ҳамда аҳмоқлари ва ёш болаларини Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларидан юбориб тошбўрон қилдирди. У кишини ёлғончига чиқарди, таналарини қонга белади. Муборак қонлари оқди. Инсонлар қанчалар бешафқат! Аллоҳга қанчалар журъатли улар! Аллоҳ қанчалар ҳалим!
Мусибат ёлғиз келмайди. Энг қаттиқ синовлар пайғамбарларга келади. Ҳолбуки, пайғамбарлар инсонларнинг саййиди ҳисобланишади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам янги синов олдида эдилар. Ҳали Тоифда олган оёқларидаги яра битиб улгурмаган эди. Қурайш у зот саллоллоҳу алайҳи ва салламни Маккага киришларидан ман қилганида қалбларидан ҳам қон оқди. Суюкли Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам икки олов орасида қолдилар. Узоқдаги бегоналар даъватларини қабул қилишмади, яқиндаги қариндошлар у кишини қайтиб Маккага киришларини хоҳлашмади!
У зот саллоллоҳу алайҳи ва салламга Маккага киришлари учун ҳимоячи зарур эди. Унинг ҳимояси остида Маккага киришлари керак эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Мутъим ибн Адийнинг олдига бориб ундан ўзларини ҳимоясига олишини сўрадилар. У қабул қилди. Ўша кеча Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг уйида тунадилар. Эртаси тонг отгач, Мутъим ўзининг ўғиллари билан қилич яланғочлаб Каъбанинг олдига келди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга қараб: “Истаганингча Каъбани тавоф қил!”, деди.
Шунда Абу Суфён келиб Мутъимдан сўради:
-Сен ҳимоячимисан ёки унинг динига эргашдингми?
-Мен ҳимоячиман!
-Унда сенинг ҳимоянгни қабул қилдик. Муҳаммадни тинч қўямиз!

Шундан сўнг Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир қанча вақт Маккада турдилар. Сўнгра ҳижратга рухсат берилди. Замон айланди. Орада Мутъим ибн Адий вафот этиб кетди. Сўнгра Бадр ғазоти бўлиб ўтди. Мусулмонлар унда ғалаба қозонишди. Қурайшнинг асирлари Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига олиб келинганида шундай дедилар:
“Агар Мутъим ибн Адий тирик бўлиб мана бу бузуқлар ҳақида менга гапирганида уларни унга берган бўлар эдим!”.

Мушриклар урушдаги асирлар эди. Агар бошқа бировда уларни ўлдириш имконияти пайдо бўлганида ҳеч иккиланмаган бўлар эди. Аммо Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Мутъим ибн Адийнинг яхшилигини эсладилар. Уни эътироф қилдилар. Саҳобаларга агар Мутъим тирик бўлганида ва у зотдан ўртага тушиб мушрик асирларни озод қилишларини сўраганида асирларни озод қилган бўлишларини айтдилар. Бу бировнинг қилган яхшилигининг эътирофидир!
Аслзода инсонлар бошқаларнинг қилган яхшиликларини унутишмайди. Яхшилик қилганлар бошқа дин ва бошқа миллатда бўлишининг қизиғи йўқ!
Энди савол: Биз инсонларнинг яхшилигини билдикми? Уларнинг қилган яхшиликларини Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга эргашиб вақти келганида қайтардикми ёки яхшиликни қабул қилиб олиб индамасдан кетиб юбордикми?!
Қулни занжирлар билан боғланади, озод инсонни эса яхшиликлар билан. Биз ҳурлар сафида бўлиб ўзимизга қилинган яхшиликни унутмаслигимиз лозим. Тўғри, яхшиликни қилган киши унинг ўрнига бадал кутмайди. Аммо бизнинг ўша яхшиликни унутиб юборишимиз айбдир!

Бир киши бир қизга совчи бўлиб келади. Унга қизнинг отаси шундай дейди:
“Мен сенга қизимни фақирлигимдан ёки боқа олмаганимдан бераётганим йўқ. Бу Аллоҳнинг бандалари орасидаги қонуни экан. Кучинг етганича унга маҳр, уй-жой ва жиҳозларни бер. Агар сеники етмаса мен ҳам қараб турмайман!”.
Тўй бўлиб ўтди. Куёв айтади:
“Биз йигирма йилдан бери бирга яшаяпмиз. Мен бирор марта хотинимни ранжитмадим. Ҳатто у мен билан жанжаллашганида отасининг қилган яхшиликлари ёдимга тушар, у ноҳақ бўлсада унга индамас эдим!”.


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ilindim

Biz ranjiganda - sukut saqlashni,
Sevganlarimizga - tabassum ulashishni,
Va yolg‘iz qolganimizda - duo qilishni yaxshi bildik!!


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
ҲИКМАТ

Нажмиддин Кубро айтади: “Кўрдимки, умр ва дунёдан кўра тез ўтиб кетадиган, ўлим ва охиратдан кўра яқинроқ, орзудан кўра узунроқ, хотиржамликдан кўра гўзалроқ нарса йўқ экан”.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
30 АПРEЛЬ 2023 йил

Хижрий
10 ШАВВОЛ 1444 йил.


Субҳи: 🕔 3:44
Бомдод 🕔 4:30
Қуёш чиқиши 🕔 5:12
Завол 🕔 12:15
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 17:15
Шом 🕔 19:13
Хуфтон 🕔 20:50

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
​​​​#ДУО:

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ алайҳиссалом Фотима розияллоҳу анҳога: «Васият қилган нарсамни эшитишдан сени нима тўсади? Ҳар тонг ва кечқурун:

يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ، أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلاَ تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ

«Йа ҳаййу йа қоййуму бироҳматика астағийсу аслиҳ лий ша`ний куллаҳу ва ла такилний ила нафсий торфата ъайн
», деб айт», дедилар.

(Маъноси: “Эй ҳай-тирик ва қаййум сифатига эга бўлган Зот, Сендан ёрдам сўрайман. Шаънимни ҳар бир нарсада ислоҳ эт ва кўз юмиб очгунчалик муддат ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма”).

(Ибн Сунний ривоятлари).

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Умматим ичида умматимга энг меҳрибонроғи Абу Бакр,
Аллоҳнинг динида энг қаттиқроғи Умар,
ҳаёси энг кучлиси Усмон,
энг тўғри ҳукм чиқарувчиси Али,
Аллоҳнинг китобини энг тўғри ўқувчиси Убай ибн Каъб,
ҳалол ва ҳаромни энг яхши билувчиси Муъоз ибн Жабал,
меърос илмининг энг билимдони Зайд ибн Собит,
ҳар бир умматнинг омонатдори бўлади, умматимнинг энг омонатдори Абу Убайда ибн Жарроҳдир"
(Ибн Можа ривояти).

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
ҚАЛИН ПУЛИ МАҲР ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Хоразм вилоятида тўйдан олдин қиз томонга қалин пули берилади. Ҳозирда у 10 миллион миқдорида. Шу маҳр ўрнига ўтадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар сиз айтган Хоразм ҳудудида урф-одат бўйича қалин пули маҳрдан фарқ қилса, унда қалин пули маҳрни ўрнини босмайди. Агар маҳр пулини урф-одат бўйича “қалин пули” деб номлаш одат бўлган бўлса яъни маҳрнинг номи “қалин пули”га айланиб кетган бўлса ва у келиннинг ўзига берилса унда маҳр деб ҳисобласа бўлади. Бизнинг билишимизча Хоразмда қалин ва маҳр тушунчалари бошқа-бошқа тушунчалардир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Иброҳим ибн Адҳам ғамгин ва хафа бўлиб ўтирган бир кишининг олдидан ўтаётиб, унга: “Сендан уч нарса тўғрисида сўрайман, жавоб берасанми?” деди.
Ҳалиги ғамгин киши: “Майли, сўра”, деди. Иброҳим сўради: “Шу борлиқда Аллоҳ таоло хоҳламаган нарса бўладими?” У: “Йўқ”, деди.
Иброҳим сўради: “Аллоҳ таоло сенга тақдир қилган ризқингдан бирор нарса камаядими?” У киши: “Йўқ”, деди. Иброҳим сўради: “Аллоҳ таоло сенинг тақдирингга ёзиб қўйган умрингдан бирон лаҳза камаядими?”
У киши: “Йўқ”, деди.
Иброҳим айтди: “Ундай бўлса, ғам-ғусса нечун?!”

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
​​ҚУРЪОН

Албатта Қуръон ва мусиқа инсон қалбида бирга жам бўлмайди. Унинг қалби ёки мусиқа билан тўйинган, қонган бўлади, ёки Қуръон билан тўйинган, қонган бўлади.
Сизларга айтаманки: Дунёдаги энг зўр мусиқачилар жамланишиб, ўзларининг куй-қўшиқлари билан лаззатланишлари мўмин кишининг Аллоҳнинг Китобини тиловат қилиб эришадиган лаззат, саодатнинг даражасига етиша олмайдилар, ҳузурлана олмайдилар.
Яъни, агар ғино ва мусиқадан ўгирадиган бўлсангда, оҳанг ва тараннумнинг неъматидан маҳрум бўлиб қолмайсан, балки Аллоҳнинг Китоби орқали тавсифлаб бўлмас ҳаловат ва лаззат, саодат сенга етади.

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Изоҳ: Қуръон сураларининг ўқилишида ҳам ўзига хос оҳанг мавжуд бўлиб, бу ҳам унинг ўзига хос бўлган мўъжизасидир. Унинг сўзлари оҳанги билан инсоннинг руҳиятига кириб боради, қалбини лиммо-лим қилади. Сўз уч овозни ифодалайди:
1. Ҳарф маҳраж ва ҳаракатлари билан тараннум саслари.
2. Руҳнинг маъносини ифодаловчи, руҳан ҳарфлар ила инсоннинг қалбига таъсири.
3. Ақлни ҳайратга солувчи таъсир. Қуръони Каримда ифодаланган маънони англаш ва англатиш жараёнида қалбларга бахш этиладиган нурли илҳомлар инсонни илоҳий ўйларга чўмдиради. Ўлик қалблар уни тинглаш орқали ҳаётга қайтадилар.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#қалб

Ғаминг давосин бандадан излама.
Ўзга инсон сенинг қалбингни Яратгувчисидек билмайди.


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
1 МАЙ 2023 йил

Хижрий
11 ШАВВОЛ 1444 йил.


Субҳи: 🕔 3:42
Бомдод 🕔 4:30
Қуёш чиқиши 🕔 5:11
Завол 🕔 12:15
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 17:15
Шом 🕔 19:14
Хуфтон 🕔 20:50

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Дуонинг арабча матни:
رَبِّ اجْعَلْنِي لَكَ شَكَّارًا، لَكَ ذَكَّارًا، لَكَ رَهَّابًا، لَكَ مِطْوَاعًا، لَكَ مُخْبِتًا إِلَيْكَ أَوَّاهًا مُنِيبًا

Дуонинг маъноси:
«Роббим! Мени Ўзингга кўп шукр келтирувчи, Ўзингни кўп зикр қилувчи, Ўзингдан қўрқиб турувчи, Ўз амрингга бўйсунувчи, Ўзингга хушуъ-хузуъ ила талпинувчи, кўп оҳ урувчи ва барча ишларда ўзингга қайтувчи қилгин».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Роббим! Мени Ўзингга кўп шукр келтирувчи, Ўзингни кўп зикр қилувчи, Ўзингдан қўрқиб турувчи, Ўз амрингга бўйсунувчи, Ўзингга хушуъ-хузуъ ила талпинувчи, кўп оҳ урувчи ва барча ишларда ўзингга қайтувчи қилгин», деб дуо қилганларини эшитдим».

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Истиғфор айтишни унутманг!!!


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Diniy-maʼrifiy soha vakillari umumxalq referendumida faol ishtirok etdi

Bugun 30-aprel – yurtimizda muhim siyosiy jarayon – “Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi toʻgʻrisida”gi konstitutsiyaviy qonun yuzasidan umumxalq referendumi boʻlib oʻtmoqda.

Bugun esa yurtimizda umumxalq referendumi doirasida xalqimizning amalga oshirilayotgan islohotlarga daxldorlik tuygʻusi yana bir bor boʻy koʻrsatdi. Ertalabki soat 8:00dan boshlab aholi oʻzlari biriktirilgan referendum uchastkalariga chiqib, ovoz berish jarayonida ishtirok etdi. Jumladan, mamlatimizdagi diniy-maʼrifiy soha vakillari hamda milliy madaniy markazlari xodimlari ham referendumda faol qatnashdi.

O‘zbekiston musulmonlari idorasi Matbuot xizmati
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar