Umarul Foruq.uz
7.33K subscribers
7.14K photos
2.87K videos
10 files
9.35K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўтказиб_юборманг
🟥БУГУН СОАТ 20:00 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 24 февраль куни
кечки соат 20:00 да (Ўзбекистон вақти билан),
Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

🌐Instagram орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

✔️ Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
25 ФEВРАЛЬ 2023 йил

Хижрий
5 ШАъБОН 1444 йил.


Субҳи: 🕔 5:36
Бомдод 🕔 6:20
Қуёш чиқиши 🕔 6:54
Завол 🕔 12:31
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 16:25
Шом 🕔 18:02
Хуфтон 🕔 19:40

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
26 ФEВРАЛЬ 2023 йил

Хижрий
6 ШАъБОН 1444 йил.


Субҳи: 🕔 5:35
Бомдод 🕔 6:20
Қуёш чиқиши 🕔 6:53
Завол 🕔 12:31
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 16:25
Шом 🕔 18:03
Хуфтон 🕔 19:40

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
#ТАФАККУР

Атрофингиздаги одамларнинг қалбларини ўзингизга қаратишни истайсизми?!

Марҳамат, уларга Қуръон ахлоқи билан муомала қилинг. Аллоҳ таоло: "Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз (ҳар қандай ёмонликни) энг гўзал сўзлар билан дафъ қилинг! (Шунда) баногоҳ сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ-содиқ дўст каби бўлиб қолур", дея марҳамат қилган.
(Фуссилат сураси, 34 оят).

Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтарманг, шунда сизни ёқтирмайдиган кишининг ҳам қалбини ўзингизга мойил қиласиз.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР

Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
- “Ёлғоннинг бир неча кўринишлари бор, уларнинг ёмон из қолдирадигани ҳамда энг ёмон зарари етадигани, ваъдага хилоф қилиш ва покдомон инсонларга туҳмат тошини ёғдиришдир”.

(Имом Балазурий, "Ансабул Ашроф").
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега қушлар учбурчак шаклда учади?

#Видеолавҳа
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Аёл макри
Аёл макри

Ўз замонасида ўткир заковати ва даҳоси билан машҳур бўлган Қози Ибни Абу Яъло ҳузурига икки аёл киришди.
Қози: "Хўш ким гапиради", деди.
Уларнинг бири гап бошлади:
"Эй Қози жаноб, мен кичкиналигимда отам ўлиб етим қолдим. Онам узоққа турмушга чиқиб, мени ёлғиз ташлаб кетди. Мана шу аёл менинг аммам, мени ўз қарамоғига олиб, катта бўлгунимча тарбия қилди. Сўнг амакимнинг ўғли менга совчи қўйиб келди. Аммам мени унга эрга берди.
Аммамнинг бир кичик қизчаси бор эди. Ана шу қиз вояга етиб катта бўлди. Аммам эримнинг мен билан яшаган мухлатда одоб ахлоқи яхшилигини, олий жаноблигини кўргач, бир куни эримга ўша қизига уйланишни таклиф қилди. Қизини эримга кўрсатиш учун яхшилаб ясантириб, пардозлаб учраштирди. Эрим у қизни кўргач ёқтириб қолди ва уйланишга рози бўлди.
Аммам бир шарт билан сенга қизимни бераман, жияним яъни биринчи аёлингни ишини менга топширасан, деди. У мени назарда тутаётган эди. Эрим рози бўлди. Тўй куни аммам келиб, эринг қизимга никоҳланиб, сенинг ишингни менга топширди, сен энди талоқсан, деди. Қарабсизки бир кечада талоқ бўлиб эрсиз қолдим.
Ҳечқанча вақт ўтмай амманинг эри узоқ сафардан қайтди. Мен унга бевалигимни, агар аммамни талоқ қилиб менга уйланса рози бўлишимни айтдим.
Аммамнинг эри бой, катта шоир киши эди. Унинг фарзандлари ҳам йўқ бўлиб, аммам унга биринчи аёли ўтиб қолгандан кейин тегиб олганди. У киши аммамнинг жавобини бериб, менга уйланишга рози бўлди. Лекин мен бу хабарни аммамга ўзим айтишимни шарт қилдим, у киши рози бўлиб, аммамнинг ишини менга топширди. Мен аммамга одам юбориб, эрингиз менга уйланиш учун қўлимни сўради ва сизнинг ишингизни менга топширди. Энди сиз талоқ қилиндингиз, дедим.
Аммамнинг иддаси чиқиши билан мен эрим билан ўзим яшай бошладик. Шундай қилиб аммам ҳам талоқ қилинган бевага айланди", деди-да, "Аллоҳ умрингиз узоқ қилсин", деб аммасига ўгирилиб қараб қўйди.
Қози эшитган гапидан даҳшатга тушиб, туриб қолди-да, ё Аллоҳ! деворди.
Аёл қозига қараб, сиз ҳали ўтириб туринг, ҳикоя энди бошланди, деди.
Қози: Хўш, хўш давом эт, деди.
Аёл: Бир муддат яшаганимиздан кейин ана шу бой бадавлат киши оламдан ўтиб, мен унинг ягона меросхўрига айландим, бир пайт аммам келиб мендан мерос талаб қилди, ҳолбуки аллақачон талоқ бўлиб кетганди, мен унга: Бу менинг эрим бўлса, сенинг ундан мерос олишга ҳаққинг йўқку дедим. Иддам тугагандан кейин аммам қизи ва унинг эри яъни мени талоқ қилдириб қизини берган ўша собиқ эримни бошлаб келиб мерос масаласида уни ҳакам қилмоқчи бўлди. Собиқ эрим мени кўргач ўтмишимиз эсига тушиб бошқача бўлиб кетди. Шунда мен унга энди мени қайта никоҳингга оласанми дедим. У алббатта, деб рози бўлди. Мен унга фақат бир шарт билан, аёлинг аммамнинг қизини ишини менга топширишинг билан рози бўламан, дедим. У рози бўлиб, аёлининг ишини менга топширди. Шунда аммамнинг қизига сен талоқ қилиндинг, дедим.
Шу пайт Қози қўлини бошига қўйиб ҳайратдан: Хўш, нима масала? деди.
Шунда амма аччиқланиб гап бошлади: Қози жаноблари бу иш ҳароммасми, қизим икковимизам талоқ қилинсак-да, бу кишим икки эргаям, меросгаям эга бўлиб олса-я, деди.
Қози Ибн Абу Яъло: Аллоҳга қасамки, мен бу ишда ҳеч қандай ҳаром ишни кўрмаяпман. Бир киши икки марта уйланса, талоқ қилса ва ўз ваколатини берса, бунинг нимаси ҳаром, деди.
Шундан кейин Қози халифа Абу Жаъфар Мансурнинг олдига бориб, бўлган воқеани айтиб берди. Халифа чунонам кулдики, ҳатто оёқлари чалкашиб кетди. Халифа: Бу кампирни Аллоҳ ўлдириптику, ким биродарига чоҳ қазиса, унга ўзи тушади дейиларди, бу кампир денгизга тушибдику, деди кулгидан ўзини базўр тўхтатиб.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қироат

Қори Раъд Муҳаммад   Ал-Курдий томонидан       гўзал тиловати


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
САЪЙНИНГ БИРОРТА ЮРИШИНИ ҚИЛМАСА НИМА БЎЛАДИ?
#Ҳаж_умра

1039-CАВОЛ: Саъй қилишда етти марта қилиш ўрнига олтита юришидан кейин бир юришини қилмай чиқиб кетган бўлса, жарима тўлаш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар саъйнинг уч юриши ёки ундан озини тарк қилса, неча юришини тарк қилган бўлса, ҳар бир тарк қилган юриши учун ярим соъ (2 кг) буғдой ёки унинг қийматини садақа қилиш вожиб бўлади.

ولو ترك منه أي من السعي ثلاثة أشواط أو أقل فعليه لكل شوط صدقة إلا أن يبلغ ذلك دما فله الخيار بين الدم وتنقيص الصدقة أي بقدر ما شاء أو مقدر بنصف صاع

“Агар саъйдан уч ёки ундан оз юришини тарк қилса, тарк қилган ҳар бир юриши учун садақа қилади. Бироқ қилиши керак бўлган садақа жонлиқнинг қийматига етиб қолса, хоҳласа, жонлиқ сўяди, хоҳласа, тўлаши керак бўлган садақалари миқдоридан ярим соъ(2 кг) камайтириб беради”. (Раддул муҳтор, Иршодус сорий).
Бир юриш дегани Сафодан Марвага ёки Марвадан Сафога боришдир.
Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Fotiha
@nurli_yol
Фотиҳа сураси

Устоз Раҳматуллоҳ қори Обидовдан, юракка етиб борувчи гўзал тиловат.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#XUSHXABAR

“ALQURANUZ”DAN KICHKINTOYLAR UCHUN AJOYIB YANGILIK

AlQuran.uz” jamoasi “ALFATIHA” xususiy bolalar bog’chasini taqdim etadi.

Milliy qadriyatlarimiz, go’zal odob-axloq hamda innovatsion yondashuvdagi zamonaviy tarbiya bolajonlar kamolotida muhim o’rin tutadi.

“ALFATIHA” xususiy MTM ushbu tamoillar asosida bolajonlarga ta’lim va tarbiya berishni o’z oldiga maqsad qilib olgan.

“ALFATIHA” bolalar bog’chasi haqida birinchilardan bo’lib xabardor bo’lishni xohlasangiz, “AlQuran.uz”ning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarini kuzatishda davom eting!

"Alfatiha maktabi" rasmiy sahifalariga obuna bo'lishni unutmang!

Alfatiha maktabi rasmiy
sahifalari👇
Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 95 ёшдаги меҳроб соҳиби: Амаллар холис Аллоҳ учун бўлса...

🕌 Абдураҳим ота МЎМИНОВ
Фарғона вилояти "Ҳувайдо" масжиди имом-ноиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТ

Ғарб маданияти кўпхотинликка қарши, аммо юзлаб зинога рухсат беради. Кўпхотинликни жазолайди. Аммо баччавозликни ҳимоя қилади. Улар ислом диёрларини кузатиб туришади. Агар бу диёрлардан бирор киши Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламга таъна қилиб қолса, у кишини масхара қилиб қолса, уни қўллаб унга бағирларини очишади.

Бугун озгина билими бор одамга атеизм танилиш ва машҳурликка етиб бордиган энг қисқа йўл эканлиги маълум бўлиб қолди. Бузуқ инсон бўлсангиз ҳеч ким сизга индамайди. Омондасиз, ҳамма сиздан рози...

Мен ёш мусулмонлардан бу каби қабиҳликлардан узоқ бўлишларини, қанчалар кўп тўсиқ бўлмасин дин ва шарафларини маҳкам тутишларини сўраган бўлар эдим.

Атеизм фикрий жиҳатдан жирканчлик ва пасткашликдир. Хулқий жиҳатдан эса бузуқликдир. Гарчи уларнинг бугуни роҳат бўлсада, эртага уларни азоб, лаънат ва ғазаб кутиб турибди!

Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳнинг "Аччиқ ҳақиқат" китобидан.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
​​Ҳасад инсоннинг соғлигига зарар беради

Агар ҳеч кимга ҳасад қилмасанг, сенга саодатнинг ярми мерос бўлади. Агар ўзингдан бошқага яхшиликни истайдиган бўлсанг, бахт-саодатнинг барчаси сенга мерос бўлади.

Донишмандлар ҳасад қилувчини огоҳлантириб қуйидагиларни айтганлар:
- Ҳасад савоб ишларни йўққа чиқаради.
- Ҳасад гуноҳ ишларга бошлайди.
- Ҳасад бировга зулм қилишга бошлайди.
- Ҳасад юзи қароликни келтириб чиқаради.
- Ҳасади бор кишининг дуо-ибодати қабул бўлмайди.
- Ҳасад эгасини фойдасиз ва оқибати йўқ ғам-ташвиш, қийинчиликларга солади.
- Ҳасад инсон қалбидан раҳмни чиқариб ташлайди.
Дунёнинг аввалида шайтон инсонга ҳасад қилди. Иблис ҳасад туфайли Аллоҳ таолога гуноҳкор, осий бўлди ва Аллоҳ таолонинг даргоҳидан лаънатланган ҳолда қувилди.

Ривоят қилинишича, Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломнинг ўғилари Қобил билан Ҳобилга қурбонлик қилишликни буюрди. Ҳобил ўз қўйларидан энг чиройлисини қурбонликка танлаб, қурбонлик қилди. Қобил деҳқончилигидаги энг ёмон маҳсулотни қурбонликка атади. Одам алайҳиссалом дуо қилдилар, осмондан олов тушиб, Ҳобилнинг қурбонлиги қабул бўлди. Ва Ҳобилнинг қурбонлиги қабул бўлиши билан Қобулнинг Ҳобулга нисбатан ҳасадини юзага келтирди. Қобул ҳасаддан тийилмади, у охир-оқибатда жиноятга қўл урди. Ер юзида энг аввал инсон қони ҳасад туфайли тўкилди.

Юсуф алайҳиссаломнинг кўрган тушлари сабаб акалари ҳасад қилдилар. Ва Юсуф алайҳиссаломни қудуққа ташлаб, уни бўри еди, деб зулм қилишди. Юсуф алайҳиссалом акаларининг ҳасади сабабли қилган зулмларига сабр қилдилар. Ва охир-оқибат сабр туфайли Юсуф алайҳиссаломнинг юзлари ёруғ бўлди, ҳасад қилган акалари эса ҳасадлари туфайли юзлари қаро бўлди.

Абу Лайс Самарқандий айтадилар:
«Уч кишининг дуоси қабул бўлмайди. Улар луқмаси нопок, ғийбатчи ва ҳасадчи кишилардир».
Донишмандлардан бири айтади: «Ҳасад қилувчи одамдан бахтсиз киши йўқ, чунки унга ҳар доим ғам-қайғу ҳамроҳ бўлади».
Донишмандлардан бири: «Ҳасад қилишдан сақлан, шунда қалбинг пок юради», дедилар.
Ҳасад инсонга хорлик келтиради. Ҳасад қилувчи кишининг соғлигига зарар беради.
Луқмони Ҳаким ўз фарзандларига насиҳат қилиб шундай дейди:
«Ўғлим, ҳеч қачон бировга ҳасад қилма, ҳасад ҳасадчининг соғлигига келган офатдир».

Ҳасадни амал билан даволаш қуйидагича:
Бунда ҳасад дардига мубтало бўлган шахс ҳасади унга қайси амални буюрадиган бўлса, ўшанинг аксини қилиши лозим бўлади. Мисол учун унга душманини ёмонлашни амр қилмоқда, у уни мақташга ўтсин. Ҳасади унга мутакаббирлик қилишни тавсия қилмоқда, у унга тавозуъ кўрсатсин.
Аллоҳ таоло барчамизни ҳидоят йўлидан адаштирмасин. Инсонларга яхшилик ва меҳр улашадиган шахслардан бўлишимизга муваффақ қилсин.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
​​Мулла Аҳмадалихон домла

Мулла Аҳмадалихон домла 1965 йил Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Бешбулоқ маҳалласи (ҳозирги «Наманган» кўчаси)да уста Ҳайдарали (1934-2019) хонадонида таваллуд топди. Бобоси мулла Убайдуллоҳ (тах.1885-1958) домла, шариат аҳкомларини маҳкам тутган зиёли ва тақводор киши бўлган.

👉 Тўлиқ ўқиш:

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Mulk
@nurli_yol
#гўзал_тиловат

«Мулк сураси»

💾┠ 6.1 мб
┠ 6:39 дақиқа
🎙┠ устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
27 ФEВРАЛЬ 2023 йил

Хижрий
7 ШАъБОН 1444 йил.


Субҳи: 🕔 5:33
Бомдод 🕔 6:20
Қуёш чиқиши 🕔 6:51
Завол 🕔 12:31
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 16:25
Шом 🕔 18:05
Хуфтон 🕔 19:40

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
#Эълон

Бугун масжидимизда жаноза бор.

Пешин намозидан сўнг ўқилади.

Обжувоз МФЙ Эски Гагар бекати олдида мархум ошпаз Муҳаммадалиев Абдуллоҳ акани қизларини жанозалари

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.


🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
УМР ҒАНИМАТ

Бир кеча-кундузда 1440 дақиқа бор. Шу 1440 дақиқа ичидан атиги бир нечасини ўзига фойдаси тегадиган ишларга ишлатмаган инсон ҳақиқий бахил ва бечора кимсадир.
Аллоҳ Азза ва Жалла айтади:
«Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зориёт, 56).

🔸 Афсуслар бўлсинки, биз асли ибодат учун яратилганимизга қарамай, энг катта қосирлигимиз шу ибодатда. Аллоҳ ўзи кечирсин!

🌙 Уламолар айтадилар:
«Мўмин банда икки қўрқув орасида ҳаёт кечириши лозим - бири ўтган умри, иккинчиси қолган ҳаёти. Зеро, ўтган умрига Аллоҳ олдида жавобгарлиги қандай бўлади-ю, буёғига қанча умри қолгани ва бу умрида Аллоҳ таоло нималар тақдир қилишини билмайди. Шундай экан, инсон ўзи учун ишласин, дунёда охирати учун амал қилсин, кексайишидан аввал ёшлигидан, ўлимидан олдин ҳаётидан фойдаланиб қолсин. У дунёда эса ёлғиз жаннат ёки дўзах бўлиб, амал қилиш учун имкон қолмайди. Ҳаётидан охирати учун насиба олмай, қуруқ қўл билан ўтаётган кимса ўз ҳолига қанча йиғласа ҳам оз».

🌐  @Umarulforuq_uz  🕌