Umarul Foruq.uz
7.3K subscribers
7.11K photos
2.86K videos
10 files
9.32K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.

Президент Шавкат Мирзиёев начал поездку в Бухарскую область с посещения мавзолея Бахоуддина Накшбанда.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #ziyorat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Мир Араб мадрасасининг тарихий мавқеи тикланди

Давлатимиз раҳбари Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасасини бориб кўрди.

📍https://uza.uz/posts/455421

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
18 ФEВРАЛЬ 2023 йил

Хижрий
27 РАЖАБ 1444 йил.


Субҳи: 🕔 5:46
Бомдод 🕔 6:30
Қуёш чиқиши 🕔 7:04
Завол 🕔 12:32
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 16:15
Шом 🕔 17:54
Хуфтон 🕔 19:35

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
#ТАФАККУР

Тонгга етказганига шукр. “Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. Ким бир ёмонлик қилса, унга фақат қилганига яраша жазо бўладур...”, дея ваъда қилган Меҳрибон Аллоҳдан барчамизни яхшиликлар сари йўллаб қўймоғини ҳамда ёмонлик ва зиёнлардан муҳофаза этмоғини сўраймиз.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Аллоҳ таолони севмоқ у қадар қийин, у қадар эришиб бўлмайдиган ва қўлга киритиб бўлмайдиган бир иш эмас. Чунки қул ўзини ким яратганини, ким улғайтирганини, бу мукаммал вужудни, ақлни, фикрни, фойдаланаётган турли неъматларни... унга ким берганини; коинотнинг бу мўъжизавий низомини, ерларни, осмонларни, фазоларни, юлдузларни, физика, кимё, биология ва табиат қонунларини ким тузганини ўйлаган тақдирда, шукран, ҳайрат ва ҳайронлик туйғуларига ғарқ бўлмаслиги мумкин эмас.

Маҳмуд Асъад Жўшон

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
ЗАЛЗАЛА СУРАСИ

Мадинада нозил бўлган. 8 оятдан иборат.
Ушбу сураи кариманинг исми ҳам унинг биринчи оятидан олинган. «Залзала»-«зилзила» деганидир. Бу ерда қиёмат қоим бўлгандаги улкан зилзила ҳақида сўз кетади.
Бу сураи карима қиёмат кунидаги баьзи воқеалар васфи билан бошланади. Сўнг одамларнинг қайта тирилиши ва ҳисоб-китоб ҳақида сўз кетади. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иза зулзилат» сураси Қурьоннинг ярмига тенг келади», деганлар.
 
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
 
1. Вақтики, ер ўзига хос зилзилага тушса.
Яьни, ер ўз ҳажми, ўлчовига яраша катта зилзилага тушса. Қиёмат қоим бўлганда, ер бутунлайича қаттиқ зилзилага тушади. Ҳозиргига ўхшаб унинг баьзи бир нуқтаси сал-пал силкиниб қўймайди. Балки, ер ўзининг бутун вужуди билан, ҳеч бир нуқтаси ҳам қолмай ниҳоятда шиддатли зилзилага тушади. Ана ўша ернинг ўзига хос зилзилага тушгани бўлади. Ана ўша зилзила оқибатида...
 
2. Ва ер ўз  юкларини отиб чиқарса.
Қиёмат кунида мазкур шомил ва шиддатли зилзила оқибатида ер ўз ичидаги барча нарсаларни: маьданлар, хазиналар, ўликлар ва бошқа нарсаларни ташқарига чиқариб ташлайди. Бу ҳолатни кўрса...
 
3. Ва инсон, Унга нима бўлди?! деса.
Яьни, ернинг ўзига хос шомил ва шиддатли зилзилага тушганини, ўз ичидаги нарсаларни ташқарига отиб чиқарганини кўриб, инсон, ерга нима бўлди ўзи, бундоқ қилаяпти, деган вақтида...
 
4. Ўша кунда у (ер) ўз хабарини айтадир.
Яьни, ўша шиддатли ва ўта қўрқинчли қиёмат кунида ер ўз устида қилинган, яхшилик ва ёмонликлар ҳаммасининг хабарини айтиб беради. Ўша кунда ер ҳар бир инсоннинг ўз устида нима ишлар қилгани ҳақида батафсил хабар беради.
Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда қуйидагилар айтилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ўша кунда у ўз хабарини айтади»,–оятини қироат қилдилар ва:
«Унинг хабарини нималигини билмайсизларми?» дедилар.
«Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ», дейишди.
«Албатта, унинг хабари ҳар бир банда ва чўрига ўз устида нима қилгани ҳақида гувоҳлик беришидир. У, фалон куни фалон, фалон ишни қилди, деб айтадир. Бас, ана шулар унинг хабарларидир», дедилар у зот.
Имом Табароний ривоят қилган ҳадисда эса: «Ердан ҳушёр бўлинглар. Зотан, у онангиздир. Албатта, унинг устида қайси бир яхши ёки ёмон амал қилувчи бўлса, у албатта анинг хабарини берувчидир»,»дейилган.
Ернинг бундоқ қилиши,
 
5. Сенинг Роббинг унга ваҳий юборгани учундир.
Яьни, ернинг изтиробга тушгани, ичидаги нарсаларни отиб чиқаргани ва ўз устида ҳар бир инсоннинг қилган барча ишлари ҳақида хабар бериши Аллоҳ таоло унга амр қилгани учун бўлади. Ўз-ўзидан бўлмайди, албатта.
 
6. Ўша кунда одамлар амалларини кўриш учун жойларидан гуруҳ-гуруҳ бўлиб қўзғалурлар.
Яьни, қиёмат куни одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб–мўминлар алоҳида, кофирлар алоҳида жойларидан қўзғаладилар. Кейин бу дунёда қилган ишларига яраша мукофот ёки жазо оладилар.
 
7. Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир.
8. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир.
Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам катта-кичиги бўлмайди. Ҳаммасининг ҳисоб-китоби бўлади, қиёматда жавоб бериш керак.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қиладиларки. Саьсаьа ибн Муовия исмли одам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келганда, Ул ҳазратлари унга «Фаман яьмал мисқола зарратин хойрон яроҳ, ва ман яьмал мисқола зарратин шарран яроҳ»ни ўқиб берганларида, у бундан бошқа нарсани эшитмасам ҳам менга шунинг ўзи етарли»,–деган экан.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир хурмонинг ярми ёки бир оғиз ширин сўз билан бўлса ҳам, ўзларингизни дўзахдан сақланглар», деганлар. Яьни, яхшиликнинг кичиги бўлмайди деганир.
Бошқа бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўзга илинмайдиган гуноҳлардан сақланинглар, чунки улар тўпланиб кишини ҳалок қилади», деганлар.
Ҳар доим агар кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам яхшиликни қилиб, шунингдек, агар  кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам ёмонликдан қочиш керак.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
 
036 YaSin
Mishary Rashid Al-Afasy
#Гўзал_қироат 😍
#Ясин_сураси

💾┠ 17. мб
┠ 17:39 дақиқа
👤 Mishary Rashid Al-Afasy


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Мир Араб олий мадрасасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Ушбу лавҳада мадрасада ўқитувчи ва талабалар учун яратилган қулайликлар, замонавий таъмирланган хоналар, кутубхона, спорт зал, ошхона ва бошқа қулайликларни кўришингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО:

“НАМОЗ ХАҚИДА”
Устоз Саййид Аюбхон қори хафизаҳуллоҳдан инсон қалбини тафаккур қилмасликка иложи қолдирмаган маъвизалари: 🎤

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Audio
#саҳобалар

«Абу Суфён ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу».

💾┠ 43.2 мб
┠ 31:27 дақиқа
🎙┠ Зоҳиджон қори

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар

⚡️Муфтий Нуриддин Холиқназаров Шавкат Мирзиёевдан кам таъминланган оила вакилларини Умрага жўнатишда ёрдам сўради

“Сиздан битта илтимос бўлади, адолатли тарзда танлов қилиб берсангиз, хоҳланаганингизча фуқарога ёрдам бераман”, — дея жавоб қайтарди президент

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
19 ФEВРАЛЬ 2023 йил

Хижрий
28 РАЖАБ 1444 йил.


Субҳи: 🕔 5:45
Бомдод 🕔 6:30
Қуёш чиқиши 🕔 7:03
Завол 🕔 12:32
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 16:15
Шом 🕔 17:55
Хуфтон 🕔 19:35

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_саломи

▪️ Жума саломи: Намозга оид масалалар (17.02.2023)

▫️Нўъмонхон Яҳёхон, Тошкент ислом институти талабаси

👉 https://youtu.be/NPAQISWubkQ

🔴"Жума саломи" рунки орқали бугунги Жума тезисидаги мавзу бўйича маълумот берилади.

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби “Ёсин”дир. Ким “Ёсин”ни қироат қилса, Аллоҳ унга бу қироати учун Қуръонни ўн марта қироат қилган (савоби)ни ёзади” дедилар.

Ҳар нарсанинг қалби унинг асосий аъзоларидан бири бўлади. Ёсин сураси ҳам Қуръоннинг қалби бўлиши ила ана ўша мартабага эришган. Сурада мўъжаз калималар билан Аллоҳ таолонинг биру борлиги, ҳар бир нарсага қодирлиги, Пайғамбар ва ваҳийнинг ҳақлиги, кишилар Пайғамбар етказган ваҳийни ўзларига дастур қилиб яшамоқлари лозимлиги, қайта тирилиш каби масалалар баён этилади.

Булар ҳар бир кишининг қалбида туриши лозим бўлган ва ҳар бир киши эртаю кеч эслаб туриши зарур бўлган масалалардир. Тасаввуф йўлини тутган зотлар ҳар куни бомдод намозидан кейин бу сураи каримани ўқишни ўзларига кундалик вазифа қилиб олганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким “Ёсин”ни кечаси Аллоҳнинг розилиги талабида ўқиса, мағфират қилинади”, дедилар.

Ёсин сурасининг фазли ҳақида кўпгина ҳадислар ривоят қилинган. Уларнинг аксариятида Ёсин сураси Қуръоннинг қалби экани таъкидланган. Шунинг учун “Қуръон қалби” сурага иккинчи ном бўлиб қолган.

Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби “Ёсин”дир. Мен уни умматимдан ҳар бирининг қалбида бўлишини истардим”, деганлар.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Агар Али бўлмаганида Умар ҳалок бўлар эди