Umarul Foruq.uz
7.34K subscribers
7.17K photos
2.88K videos
10 files
9.37K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
АБУ ҲАНИФА РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲНИНГ ГЎЗАЛ АҲЛОҚЛАРИ

Заҳабий Мужолиддин ривоят қиладилар:
«Мен Ҳорун Рашиднинг ҳузурида эдим. Шу пайт Абу Юсуф келиб қолди.
Ҳорун Абу Юсуфга:
«Менга Абу Ҳанифани васфлаб бер», деди.
Абу Юсуф шундай деди:
«Аллоҳга қасамки, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Аллоҳ ҳаром қилган ишлардан қаттиқ сақланган, дунё аҳлидан четда юрувчи, узун сукут сақловчи, доим тафаккур қилувчи, беҳуда сўзлардан йироқ бўлган зот эдилар. Қачон у зотдан савол сўралса, билсалар жавоб берардилар. Эй мўминларнинг амри, мен Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни нафси ва динида мустаҳкам, инсонларнинг айбини қидиришни тарк қилиб, ўзининг айбларини тузатишга бел боғлаган зот деб биламан. Кимни эсласалар, яхшилик билан эслар эдилар».
Шунда Ҳорун Рашид:
«Бу солиҳ инсонларнинг сиймосидир», деди».

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг юқорида зикри келган ахлоқларини икки қисимга ажратиш мумкин:
1. Аллоҳга нисбатан ахлоқлари. Яъни у зотнинг Аллоҳга ихлос билан ибодат қилишлари, У зотдан қўрқишлари ва унга бўлган тақволари.
2. Инсонларга нисбатан ахлоқлари. Яъни инсонларга нисбатан сахийликлари, насиҳатлари, яхшилик қилишлари, сабрлари ва ҳалимликлари.

«Имом Аъзам» китобидан.

🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
АГАР

Агар ҳали ҳам ғазабланаётган бўлсанг, демак ўзинг билан бўлган курашинг тамом бўлмабди.

Агар ҳали ҳам хафа бўлаётган бўлсанг, демак кўнгил уйингни ғиштлари мустаҳкам бўлмабди.

Агар ҳали ҳам (бировларни) айблаётган бўлсанг, демак фикрларинг етарлича тиниқлашмабди.

Агар ҳали ҳам эвазсиз севолмаётган ва севгингда ажратаётган бўлсанг, демак ҳали ҳам ақл ва мантиғингни қўллаб, ичингдаги севгининг камол топишига тўсқинлик қилмоқдасан.

Агар ҳали ҳам "мен" демоқдан воз кечолмаётган бўлсанг, демак тизгинларинг ҳали ҳам нафсингни қўлида ва сен бу тутқунликга бўйин эгмоқдасан.

Агар ҳали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган бўлсанг, демак асл моҳиятни англаб етмабсан.

Агар ҳали ҳам шикоят қилаётган бўлсанг, демак ҳақиқатни кўролмаяпсан...

Шамс Табризий.

🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
25 СEНТЯБРЬ 2022 йил

Хижрий
29 САФАР 1444 йил.


Субҳи: 🕔 4:44
Бомдод 🕔 5:20
Қуёш чиқиши 🕔 6:03
Завол 🕔 12:10
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 16:30
Шом 🕔 18:09
Хуфтон 🕔 19:55

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

АССАЛАМУ АЛАЙКУМ
ва роҳматуллоҳи ва барокатух.


Хайрли тонг

Бугун ҳафтанинг
Якшанба куни

25- Сентябрь 2022й.
29 - Сафар 1444й.

# Тафаккур

Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз тонг отганида:

أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا اليَوْمِ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ

«Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллаҳи роббил ъаламийн. Аллоҳумма ас`алука хойра ҳазал йавми фатҳаҳу ва насроҳу ва нуроҳу ва барокатаҳу ва ҳудаҳу ва аъузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа ба

Кунингиз хайрли ва барокатли савоб амалларга бой кун бўлсин.

🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAA
ҲИНДИСТОНИЙ ҲАЁТЛАРИДАН…

Мавлавий Муҳаммаджон домла Ҳиндистонийнинг шогирдлари, Устозимиз Саййид Аюбхон қори хафизаҳуллоҳ айтиб берган воқеа.

Домла Ҳиндистоний раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қиладилар:
- “Ёшлигимда Қуръон таҳсил олаётган пайтим эди. Такрор қилиб ўтирардим. Менга яқин жойда, ҳовузнинг бўйида ёш болалар саватда уйда ёпилган нон сотишарди. Аср вақтида ҳаммаси саватини бўшатиб, уйларига кетишарди. Қарасам, бир қизалоқ уйига кетмай, ҳовузнинг бўйида йиғлаб ўтирибди. Олдига бориб йиғлагани сабабини сўрадим.
“Сотилган ноннинг тангалари солинган ҳамённи ўйнаб ўтириб ҳовузга тушириб юбордим. Энди ўгай онам мени ўлдиради. Қандай бораман уйга?” - деб йиғларди қизалоқ. Мен ҳовузнинг қизалоқ кўрсатган жойига шўнғиб, ҳамённи балчиқлар орасидан қидира бошладим. Нафасим етмаган пайт сув устига чиқаман, сўнг яна сув остига кираман. Охир ҳамённи топиб, олиб чиқдим. Ювиб, тозалаб қизалоққа бердим. Унинг хурсандлиги интиҳосиз эди. Сўнг мен унга таълим бердим:
- “Сенга ҳамёнингни топиб берганим учун қиблага қараб, қўлингни очгин-да, мени дуо қил. Мен айтиб тураман, сен ўшани қайтариб дуо қиласан:
- “Аллоҳим, бандангнинг менга қилган бу яхшилиги сабабидан, унга илм бергин, уни баркамол қилгин, умрини узоқ қилгин”.
Қизалоқ мени дуо қилганча, ўйноқлаб уйи томон йўл олди. Етимни хурсанд қилганим учун менинг ҳам дилим роса яйради. Ҳозирги ҳолатимни ўша етимнинг дуосидан деб биламан. 50 дан ортиқ устозларни кўрдим. Ҳаммаси мендан рози бўлиб, ҳақимга дуо қилишди”. Қизалоқнинг дуоси мустажоб бўлган эди. Ҳожи Домла Ҳиндистоний илмда юксак камолотга эришдилар. Юртимизнинг забардаст уламоларига устозлик қилдилар. Аллоҳ умрларини ҳам узун қилди. 96 (ҳижрийда 100) ёшларида вафот этдилар.
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МУФТИЙНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ АҲЛИ ИЛМЛАРГА МУРОЖААТИ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Кўп гапириш лозим бўлганида эди, Аллоҳ инсонга икки оғиз битта қулоқ берган бўлар эди. Шунинг учун ҳам кўпроқ эшитиб, камроқ гапириш керак...!

Шамс Табризий (қ.с.)

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ҲАДИС

Саҳл ибн Саъддан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар этиб юборилганларидан то вафот этгунларига қадар оқ нон кўрмадилар», дедилар. Бу зотга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида элак бўлганми?» дейилганида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар қилиб юборилганларидан то вафот этгунларига қадар элак кўрмаганлар», дедилар. «Унда элакдан ўтказилмаган арпани қандоқ тановул қилардинглар?» дейилганида, у зот: «Арпани ун қилиб, сўнг уни пуфлар эдик, шунда унинг кепаклари учиб кетарди. Қолганини хамир қилиб, истеъмол қилар эдик», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
ИБРАТ ВАҚТИ.

Бир куни Алберт Эйнштейн доскада масала ечди:
9 х 1 = 09
9 х 2 = 18
9 х 3 = 27
9 х 4 = 36
9 х 5 = 45
9 х 6 = 54
9 х 7 = 63
9 х 8 = 72
9 х 9 = 81
9 х 10 = 91
Тўсатдан залда тартибсизлик пайдо бўлди, чунки Алберт Эйнштейн битта масалани нотўғри ечган эди, 9 х 10=91. Барча ўқувчилари уни масхара қилишди.
Эйнштэйн ҳамма жим бўлишини кутди ва шундай деди:
"Тўққизта саволни тўғри таҳлил қилган бўлсам ҳам, ҳеч ким мени табрикламади, лекин мен битта саволни нотўғри ечганим учун ҳамма устимдан кулди. Демак, агар инсон жуда муваффақиятли бўлса ҳам, одамлар кўзига унинг энг кичик хатоси кўринади ва кўпчилик бундан «завқланади».

Ҳаётда ҳеч қачон хато қилмайдиган ягона одам - ҳеч нарса қилмайдиган одамдир.

Интернетдан олинди.

🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

«Жажжи Рахбаройдан Яхши ва ёмон нарсалар хакида. Болажонларга».

💾┠ 8.8 мб
┠ 1:19 дақиқа
🎙┠ Аюбханова Рахбарой

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (25-09-2022)

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
26 СEНТЯБРЬ 2022 йил

Хижрий
30 САФАР 1444 йил.


Субҳи: 🕔 4:46
Бомдод 🕔 5:20
Қуёш чиқиши 🕔 6:04
Завол 🕔 12:09
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 16:30
Шом 🕔 18:08
Хуфтон 🕔 19:55

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
НАМОЗ ЎҚИЙДИЮ БАХШИЛИК ҚИЛАДИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ёмон амал билан яхши амални тенг ушлаб келаётганларга динимиз қандай қарайди? Мисол: 5 маҳал намоз ўқийдию бахшилик қилади ва фол очади. Ўшанга ўхшаш.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз ўқиш фарз амали, уни бажариш бандаларнинг мажбуриятидир. Агар инсон намоз ўқиб ҳам ёмон ишлардан қайтмаётган бўлса, бу яхши ҳолат эмас. Чунки Аллоҳ таоло: (Эй, Муҳаммад!) Китоб (Қуръон)дан Сизга ваҳий қилинган нарсани тиловат қилинг ва намозни баркамол адо этинг! Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан) улуғдир. Аллоҳ қилаётган ишларингизни билур (Анкабут сураси 45-оят).

Демак, Аллоҳ таолонинг ҳузурида қабул бўлган намоз ўз эгасини ёмон ишлардан, гуноҳлардан қайтариши аниқ бўлди. Шундай экан, беш вақт намозни вақтида ўқиб туриб, бошқа гуноҳлардан қайта олмаётган киши — намозларини мукаммаллигига эътибор қилиши керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ МАСАЛАСИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Синглим тиббиёт олийгоҳида ўқийди ва энди ўзига маъқул йўналишни танламоқчи бўлиб юрибди. У пластик хирургияга қизиқиб қолган, яъни оғиз, бурун, қулоқ кабиларда ташқи кўриниши жиҳатдан нуқсонлар (масалан қийшиқ) бўлса тўғрилаш, даволаш билан шуғулланаркан. Эшитишим бўйича, Аллоҳ яратган кўринишни, инсон терисини кесиш гуноҳ ҳисобланаркан. Динимиз бу масалага қандай қарайди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундан жарроҳлик амалиётини икки хил мақсадда қилиш мумкин. Бири чирой учун, иккинчиси айб-нуқсонни тўғрилаш учун. Синглингиз шу соҳани ўқигач, айбни тўғрилаш учун ишласа бўлади. Зинҳор чирой учун бўладиган амалиётни қилмасин. Мана шу хилқатни ўзгартириш бўлади. Динимизда хилқатни ўзгартириш ман қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
ГАЙМАРИТ БЎЛГАН БЕМОР ТАҲОРАТИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Гаймарит бўлган одам сув ишлатганда касалликка таъсир қилса, дўхтир юзга сув тегизишни ман қилган бўлса, таяммум билан намоз ўқиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай бемор таҳоратда ювиладиган аъзоларни ювади, юзига келганда, жағлари ва иякларини ювиб, бурун ва пешоналарига қўлини илиқ сув билан хўллаб, масҳ тортади ва дарров қуруқ сочиқда юзини артиб юборади. Яъни, масҳ тортишда зарурат миқдорига чекланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
ТАЪЗИЯ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси замонамизнинг улуғ мужтаҳид олими, фазилатли шайх Юсуф Қарозовий ҳазратларининг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло марҳум олимнинг барча хайрли ишларини, илм йўлидаги хизматларини, солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, охиратларини обод қилсин.

Марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, барча яқинларига гўзал сабр тилаб қоламиз.

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Машҳур аллома, шайх Юсуф Қарзовий ҳазратлари 96 ёшларида фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилибдилар. Аллоҳ таоло Ўзининг раҳмат ва марҳаматига олган бўлсин.

Маҳзунм
из
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
27 СEНТЯБРЬ 2022 йил

Хижрий
1 РАБИЪУЛ-АВВАЛ 1444 йил.


Субҳи: 🕔 4:47
Бомдод 🕔 5:25
Қуёш чиқиши 🕔 6:05
Завол 🕔 12:09
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 16:25
Шом 🕔 18:06
Хуфтон 🕔 19:50

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
МАВЛИДИ ШАРИФ МУБОРАК БЎЛСИН!
#табрик #эълон

Ҳижрий 1444 йил Рабиъул аввал ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2022 йил 27 сентябр кунига тўғри келмоқда.

Бутун дунё мусулмонлари ушбу ойни катта хурсандчилик билан кутиб оладилар. Зеро Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Рабиул аввал ойининг 12 куни Маккаи Мукаррамада Қурайш қабиласида таваллуд топганлар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарнинг охиргиси ва энг афзалидирлар. Ҳавзи кавсар соҳиби, умматлари жаннат аҳлининг учдан бир қисмини ташкил қиладиган Зотдирлар. У Зот инсониятнинг саййидидирлар.

Аллоҳ таолонинг ҳабиби, Сарвари коинот, Буюк муаллим, Юксак хулқлар ва камтарлик тимсоли, Аллоҳ таолонинг Ўзи “Буюк хулқ узрадирсиз!” деб мақтаган Зот ва оламларга раҳмат қилиб юборилган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари барчамизга муборак бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

🔗 Улашинг: @diniysavollar