Umarul Foruq.uz
7.33K subscribers
7.16K photos
2.87K videos
10 files
9.36K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
Ассалому алайкум!

Аллоҳим,кўзларимизни уйқудан очканинг каби,
Қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!

Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби,
Ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилсин амин.


Чин юракдан ибодат қилинг...

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
​​#ЭСЛАТМА:

Бир инсон йигирма уч йил сизни ўйлаб яшади.

Йигирма уч йил- сизни деб озорларга, туҳмат ва бўҳтонларга чидади.

Унга шак-шубҳасиз ижобат бўладиган дуо берилди. Аммо уни сиз учун охиратга олиб қўйди.

Уни уришганда ҳам, кийимидан тортишганда ҳам, устига нажосат улоқтиришганда ҳам, қилич ила зарба беришганда ҳам сизни ўйлаб ўша дуони ишлатмади.

У кечалари сизни деб кўз ёш тўкиб чиқди.

Ўзидан кўра кўпроқ сизни дуо қилди.

Вафот этаётганда ҳам сизнинг номингизни айтди.

Осмонга кўтарилиб фаришталар ва пайғамбарлар қуршовида турганда ҳам сизни унутмади.

Ҳар доим унинг хаёлида эдингиз.

«Умматимдан бирортаси дўзахда қолса, рози эмасман» деганда айнан сизни назарда тутган эди.

У сизни жуда қаттиқ севди. Сизни кўришни истади... (соллаллоҳу алайҳи васаллам)

Сиз эса у зотни жилла қурса бир кун эслаб турасизми?!

Адолат қилинг!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
"
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуръоннинг бир пораси нима дегани?

Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
СУКУТ ҚИЛ, КЎНГЛИМ

Сукут гапиришдан кўпроқ куч талаб этади...

🔻 Сукут қил, кўнглим. Ичингдагини тилга чиқараверма. Тилга чиқарсанг, кўнглинг жўшаверади, хавотир ортаверади ва кутиш янада қийин бўлади.

🔻Сукут қил, кўнглим. Кўп гапирма. Камроқ сўйлаки, ишимиз олдинга силжисин. Оз сўйлаки, Ҳаққа қарши янглиш калом чиқмасин.

🔻Сукут қил, кўнглим. Бир алиф миқдорича сукут. Баҳорга оз қолди. Чида, кўнглим. Денгиздаги кўринмас тўлқинларга ўхшайсан, биламан. Кутишдан бошқа чорамиз бўлганида, сени тўхтатмасдим, ишон менга. Лекин бошқа чорамиз йўқ. Унутмаки, дори ҳам куттириб таъсир қилади, ҳатто гул ҳам вақтидан аввал очилмайди.

🔻Сукут қил, кўнглим. Бу қиш баҳорга дўнгунча. Бу кеча кундузга айлангунча. Узоқ йўллар яқинлашгунча. Бу ташвишнинг ортидан фароғат келгунча. Ва юзимиз дийдор ёшлари билан намлангунча...

🔻Сукут қил, кўнглим. Сени сендан ҳам яхши билган Роббингнинг ҳукми воқеъ бўлгунга қадар. Насибанг келгуни қадар. Эришмаганларинг сенинг насибанг эмаслигини билганинг қадар сукут қил.

🔻Сукут қил, кўнглим. Унинг келишини кўргунинг қадар. Аччиқнинг болга айланганини билганинггача. Унинг кўнглини сенинг кўнглингга муҳаббат риштаси билан боғланганини кўргунинггача.

🔻Сукут қил, кўнглим. Сабаблар асос бўлгуни қадар. Баҳоналар топилгунича, бир-биримизнинг қисматимиз бўлганимизни билгунимизгача сукут қил.

🔻Сукут қил, кўнглим. Бу сукутингга жавобан ҳамма нарсанинг хайрлиси бўлишига ишониб сукут қил.

🔻Сукут қил, кўнглим. Ҳар сукутинг жавоб бўлсин. Ҳар сукутинг сабринг бўлсин. Ҳар сукутинг дуо бўлсин. Қалбдан ёлвориш бўлсин сукутинг. Кутиш, умидворлик, ишонч ва муҳаббатнинг таъкиди бўлсин сукутинг.

Сукут қил, кўнглим!..

«Иймон ва ҳузун» китобидан.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САВДОДА ОЛДИНДАН ПУЛ БЕРИШ! Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ



🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
КИМЛАР МАҲРАМ ҲИСОБЛАНАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёлларга кимлар маҳрам ҳисобланади? Эркакларгачи?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл кишининг маҳрам (никоҳланиши ҳаром қилинган) қариндошлари қуйидагилар: Ўғли ва ўғил набиралари, отаси ва боболари, қайнотаси, ака-укаси ва уларнинг ўғиллари ҳамда опа-сингилларининг ўғиллари, амакиси ва тоғалари.

Эркак кишининг маҳрам қариндошлари қуйидагилар: Қизи ва қиз набиралари, онаси ва момолари, қайнонаси, опа-синглиси ва уларнинг қизлари ҳамда ака-укаларининг қизлари, аммаси ва холаси. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума мавъизасидан.

💾┠ 14.7 мб
┠ 00:48дақиқа
🎙┠ Зоҳиджон қори

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
24 ИЮНЬ 2022 йил

Хижрий
25 ЗУЛҚАъДА 1443 йил.


Субҳи: 🕔 2:57
Бомдод 🕔 4:00
Қуёш чиқиши 🕔 4:40
Завол 🕔 12:20
Жума 🕔 12:40
Аср 🕔 17:40
Шом 🕔 19:54
Хуфтон 🕔 21:35

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаж_2022
"Қубо масжиди"
🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Ихтилоф

#Мавзу: Кийинишда урфга риоя қилиш

Олимхон Исақов,
Уйчи туман бош имом хатиби



🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLA

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#БИЛАСИЗМИ?

Тўрт улуғ фаришта ва уларнинг вазифалари:

1. Жаброил, алайҳиссалом, фаришталарнинг энг улуғи.
Аллоҳ таолодан пайғамбарларга ваҳий келтирган фаришта.

2. Микоил, алайҳиссалом, рахматга, ризққа маъмур (вазифали) бўлган фариштадир.

3. Исрофил, алайҳиссалом, фоний олам охирлаб, қиёмат
келганида сур чаладилар.

4. Азроил, алайҳиссалом, жонларни олишга вазифадор
фаришта.

Булар улуғ фаришталардир.
Бошқа фаришталар ва уларнинг вазифаси:
Кироман- Котибин: Ҳар кайсимизнинг ўнг ва чап елкамизда ҳар бир иш ва сўзимизни ёзиб борувчи фаришталар кироман котибин фаришталаридир. Улар доим бизга ҳамроҳдир. Ўнг елкамиздаги фаришта яхши амалларимизни
ёзиб боради, чап елкамиздаги фаришта эса гуноҳ ишларимизни ёзиб боради. Охират куни ушбу ёзувлар ҳисоб- китоб пайтида бизга тақдим этилади.
Мункар ва Накир: Қабрда бизни сўроқ - савол қиладиган фаришталар.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
ИСЛОМ - ТИНЧЛИК ДИНИ

Ўзимнинг камтарона ҳаётимни эсга оламан. Болалигимиздан "Ислом - тинчлик дини" деган эътиқод билан ўсдик. Бухородаги Мир Араб мадрасасида ва Тошкентдаги Ислом маъҳадида таҳсил олган кезларимизда динимиз ҳақидаги оламшумул фазилатларни асос ва ҳужжат-далили билан ўргандик.
Ўқишни битириб, қайтиб келганимиздан кейин дарс, бериш, баъзи мақолалар ёзиш жараёнида динимизнинг тинчлик дини эканини, бировга ёмонлик қилиши мумкин эмаслигини, мусулмон ким бўлишидан қатъи назар, мусулмонга дўст ва биродар эканини қайта-қайта таъқидладик.
Совет иттифоқи деб аталган давлатга тинчлик ғояларини олдинга суриш керак бўлиб қолганда бизга мурожаат қилишди. Диний идорамиз раҳбарлари тавсияси билан каминанинг ўзи тинчлик учун ва ядро урушига қарши ўтказилган халқаро анжуманларни тайёрлаш ва ўтказишда фаол қатнашди. Ўша пайтларда тинмай "Ислом-тинчлик дини", "Ислом-тараққиёт дини", "Ислом-дўстлик дини", "Мусулмонлар тинчлик учун курашда" ва шунга ўхшаш шиорлар кўтарилди. Халқаро анжуманлар ўтказилди.
Ўша пайтларда радио орқали ҳам, телевизор орқали ҳам, матбуот орқали ҳам худди шу маънолар тинмай такрорланар эди. Ишонмаганлар бўлса, архивга мурожаат қилишлари мумкин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
"Очиқ хат" китобидан


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Audio
«Каҳф сураси».

💾┠ 7.2 мб
┠ 25:34 дақиқа
🎙┠ Зоҳиджон қори


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хаж 2022
"Ухуд тоғи"
🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ЗИЁРАТЧИЛАРГА ҲАЖ ҚИЛИШ САОДАТИ ҲАҚИДА СУҲБАТ ҚИЛДИЛАР

Бугун, 23 июнь куни Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Макка шаҳрида бўлиб турган зиёратчилар билан суҳбат ўтказиб, ҳаж қилиш неъмати ҳақида мавъиза қилиб бердилар.

🤲 Мулоқот аввалида Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб, ҳаж сафари муваффақиятли ўтишини тилаб, дуолар қилинди.

🕋 Муфтий ҳазратлари сўзларида Макка ва Мадина шаҳарларини зиёрат қилиш улкан саодат экани, бу улуғ шаҳарларда Расул алайҳиссалом юрганлари, Ислом тарихидаги муҳим воқеалар содир бўлгани, ҳаж улуғ ибодатлиги, бундай шарафга етказаётгани учун Аллоҳ таолога шукрона келтириш, ҳар бир зиёратчи ҳожилик мақомига етишиш йўлида юксак ихлос, гўзал одоб билан ҳаракат қилиши зарурлигини алоҳида қайд этдилар.

🔸Йиғилиш якунида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов зиёратчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Ҳаж2022
Muslim.uz / @muslimuzportal