Umarul Foruq.uz
7.34K subscribers
7.17K photos
2.88K videos
10 files
9.37K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
«Эй, ёшлар! Охират талабида бўлинглар. Охиратни талаб қилиб, дунёни ҳам қўлга киритганларни кўп кўрганмиз. Аммо фақат дунёни талаб қилиб, дунё ва охиратни биргаликда қўлга киритганларни кўрмаганмиз».

Ҳасан Басрий.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
18 ИЮНЬ 2022 йил

Хижрий
19 ЗУЛҚАъДА 1443 йил.


Субҳи: 🕔 2:56
Бомдод 🕔 4:00
Қуёш чиқиши 🕔 4:39
Завол 🕔 12:18
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 17:40
Шом 🕔 19:53
Хуфтон 🕔 21:30

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Audio
#Саҳобалар

«Росулуллоҳдан энг кўп ҳадис ривоят қилган-Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу»

💾┠ 33.4 мб
┠ 35:09дақиқа
🎙┠ Зоҳиджон қори

🌐  🕌
@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Чақимчи жаннатга кирмайди».

(Имом Муслим)

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ДУОЛАР

Ҳар бир кишининг ҳар куни кундалик хаётида ҳамиша ўқиб юрадиган дуолар

Анас розияллоху анхудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васвлламнинг кўп ўқиб юрадиган дуолари: «Аллоҳумма атина фид-дуня ҳасанатав вафил ахирати ҳасанатав вақина ъазабан-нар» эди.

(Маъноси: Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни ато қил, охиратда ҳам яхшиликни ато эт ва бизни дўзах азобидан асра.) 
 
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Ибн Масъуд розияллоҳу анхудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инний асъалука ҳуда ваттуқо вал ъафофа вал ғина», - деб  айтардилар.

(Маъноси: Аллоҳим, сендан хидоят, тақво,иффат, ва бойлик сўрайман.)  
Имом Муслим ривояти.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма йа мусаррифал қулуб сарриф қулубана ъала тоъатика», - деб айтардилар.

(Маъноси: Эй қалбларни буриб қўювчи Аллоҳим, қалбимизни тоатинга буриб қўйгин.)  
Имом Муслим ривояти. 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам манабу калималар билан дуо қилардилар: «Аллоҳумма инний аъзубика мин фитнатин нари ва аъзобаннари ва мин шаррил ғина вал фақри»

(Маъноси: Аллоҳим дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.)

Абу Довуд Термизий, Насаий, ва Ибн Можжалар саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расуллуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: Катта балиқнинг қорнида Роббиларига илтижо қилган Зиннуннинг
(Юнус алайҳиссалом) дуолари: 
«Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимин», эди. Бирор мусулмон киши манашу калималар ила дуо қилса, ижобат этилади», - дедилар. 

(Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сени поклаб ёд этурман. Албатта мен золимлардан бўлдим.)
Аллоҳ барчаларимизни мушкулларимизга ўзи нажот берсин.  Омин...


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Ихтилоф_масаласи

Уйчти тумани "Обид қори" масжиди имом хатиби Илёс Собитов

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Янгиликлар

🌙 МУФТИЙЛАР СУЛОЛАСИ МЕРОСИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИГА ТОПШИРИЛДИ

📚 🕌Бугун, 16 июнь куни Халқаро ислом академиясида Муфтий Бобохоновлар сулоласи шахсий кутубхонасида сақланаётган ёзма ва босма асарлар, тарихий ҳужжат ва фотосуратларни Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси фондига қабул қилиб олишга бағишлаб тадбир ўтказилди.

🕌 Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси-Халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Мақсудов, Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров ҳамда Бобохоновлар сулоласи вакиллари қатнашди. ➡️Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Ибрат
😢 ҲИКОЯ

Дунёнинг матоҳи

Басранинг обрўли кишиларидан бири жория сотиб олди. У жуда гўзал, чиройли рақсга тушар, ашула айтар ва уд (мусиқа асбоби)ни чаларди. Уни олиб Басрага борадиган кемага чиқди. Кеч тушди. Шамол сокин эсарди. Ҳалиги киши туриб ҳаммага май тарқатди. Жориясига:
- Яхшисидан чал, - деди. Аёл ашула айтиб рақсга туша бошлади. Уд чалди. Кема аҳли сархуш бўлиб уни томоша қилишди.
Кеманинг бир бурчагида ёш йигит ўтириб Қуръон ўқирди. Исён мажлисидан ўзини олганди. Жориянинг соҳиби келиб, мазахомуз деди:
- Эй йигитча, сен бунданам яхшисини эшитганмисан? Қалай? - деди.
Йигит:
-Ҳа, -деди.
Киши жорияга қараб:
-Бўлди, тўхтаб тур! - деди. Йигитга юзланиб: -Қани, сенда нима бор? Эшитайлик -чи! - деди.
Йигит чиройли овозда:
- «Дунёнинг матоҳи оз, охират эса, тақво қилганларга яхшидир. Ва қилчалик зулм қилинмассизлар», деб айт. Қаерда бўлсангиз ҳам, ҳаттоки мустаҳкам қалъаларда бўлсангиз ҳам, ўлим сизни топадир»! (Нисо: 77-78) оятиларни ўқиди. Оят кишининг қалбини парчалади. Қўлидаги майни тўкиб юборди. Ва:
- Қасам ичаман! Бу мен жориядан эшитганимдан кўра афзал. Яна қанақаси бор? Ўқи!? - деди.
Йигит:
- «Сен: «Бу ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин», дегин. Албатта, Биз золимларга деворлари уларни ўраб оладиган оловни тайёрлаб қўйганмиз. Агар ёрдам сўрасалар, эритилган маъдан каби юзларни қовирувчи сув билан «ёрдам» берилади. Нақадар ёмон шароб ва нақадар ёмон жой!» (Каҳф: 29) ни ўқиди.
Кишининг вужуди титраб кетди. Кемадаги барча майларни денгизга тўкиб юборди. Жориядан чолғу асбобини олиб синдирди. Ва:
- Эй жория, сен озодсан, бор, кеманинг бир четида ўтир, -деди. Ва такрор - такрор:
- Астағфируллоҳ - астағфируллоҳ, - деб: Аллоҳга қасам, мен яшаб юрган ҳаётимдан кўра бу афзал! - деди.
Йигитга қараб:
- Эй йигитча! Мендек фосиққа нажот борми? Аллоҳ мени кечирадими? - деди. Унинг нигоҳи синиқ, қалби юмшоқ, юзида қўрқув акс этганини кўрган йигит:
- «Сен менинг тарафимдан: «Эй ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, унинг ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир», деб айт» (Зумар: 53-оят) оятини ўқиди.
Кишининг вужуди қақшади, ранги оқарди, ва:
- Аллоҳга қасам, гувоҳлик бераманки, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи - ҒОФУР, ва меҳрибон - РOҲИЙМ Зотдир! - деди - ю жони узилди. Воқеани баён қилувчи:
- Аллоҳга қасам, кема Басрага бир неча кундан сўнг етиб борди. Лекин у кишининг жисмидан бирорта ҳам нохуш ҳид чиқмади, - деди.😢😢

Хулоса сиздан.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
19 ИЮНЬ 2022 йил

Хижрий
20 ЗУЛҚАъДА 1443 йил.


Субҳи: 🕔 2:56
Бомдод 🕔 4:00
Қуёш чиқиши 🕔 4:39
Завол 🕔 12:19
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 17:40
Шом 🕔 19:53
Хуфтон 🕔 21:30

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
У эшитувчи ва билувчи Зотдир...

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм»

Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”

Muslim.uz #дуо


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР

Албатта, Аллоҳ таоло сизларнинг жисмларингизга ҳам суратларингизга ҳам, қарамайди, балки қалбингизга ва амалларингизга қарайди” 

(Имом Муслим ривояти).   
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Ризқ калитлари:

1. Иймон:
"Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганларида эди, албатта биз уларга осмону ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбаримизни) ёлғончи қилдилар. Бас, уларни ўзлари қилган гуноҳлари сабабли ушладик" (Аъроф сураси, 96-оят).

2. Тақво:
"Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур" (Талоқ сураси, 2 3 оятлар)

3. Истиғфор:
"Мен дедимки: "Парвардигорингиз (Аллоҳ)дан мағфират сўранглар, албатта У ўта Мағфиратли бўлган Зотдир. (Шунда) У Зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдирур" (Нуҳ сураси, 10 12 оятлар)

4. Шукр:
"Ва Роббингиз сизга: «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб билдирганини эсланг" (Иброҳим сураси, 7 оят).

5. Инфоқ ва эҳсон:
Айт: «Албатта, Роббим ризқни Ўз бандаларидан кимни хоҳласа ўшанга кенг қилур ва тор қилур. Ҳар бир инфоқ қилган нарсангизнинг ўрнини У тўлдирур. У зот ризқ бергувчиларнинг яхшисидир». (Сабаъ сураси, 39 оят)
(Изоҳ: Аллоҳ таоло хоҳлаган бандасининг ризқини кенг ва ҳоҳлаган бандасининг ризқини тор қилиб қўяди. Аллоҳ таоло ато этган ризқдан банда Аллоҳ йўлида инфоқ қилса, шундан фойда кўради.)

6. Никоҳ:
"Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ (фазли) кенг, ўта билгувчи зотдир" (Нур сураси, 32 оят).

7. Таваккал:
“Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий маънода таваккал қилганингизда, У зот қушни ризқлантиргани каби сизларни ҳам ризқлантириб қўяр эди. У қушлар қорни оч кетиб, қорни тўқ бўлиб қайтиб келади”, деб айтганларини эшитдим.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

8. Силаи раҳм:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Кимни ризқининг кенг қилиб берилиши ёки ажали кечга сурилиши хурсанд қилса, силаи раҳм қилсин», деяётганларини эшитдим».
Имом Бухорий ривояти.

9. Ҳаж ва умра:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ҳаж ва умра орасини бир бирига эргаштиринглар, худди босқон темир, олтин ва кумушлардаги кирни кетказганидек ҳаж ва умра камбағаллик ва гуноҳларни кетказади", дедилар.
Имом Термизий ривояти.

10. Бечора ҳол кимсаларга эҳсон ва яхшилик қилиш:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга фақат заифларингиз сабабли нусрат ва ризқ берилади!» дедилар.


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Audio
#Аудио
#Ихтилоф

ЁШЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ИЛЛАТЛАРДАН АСРАЙЛИК

Абдуллоҳ ибн Умар масжиди имом хатиби Махмуджон Эргашев

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#КИБР ҚИЛМА.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

21. Машинада ўтириб намоз ўқиш мумкинми?

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
20 ИЮНЬ 2022 йил

Хижрий
21 ЗУЛҚАъДА 1443 йил.


Субҳи: 🕔 2:56
Бомдод 🕔 4:00
Қуёш чиқиши 🕔 4:39
Завол 🕔 12:19
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 17:40
Шом 🕔 19:53
Хуфтон 🕔 21:30

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Ассаламу алайкум!

Янги тонга, янги кунга етказган Роббимга ҳамдлар бўлсин!

Кунингиз хайрли ва савобли амалларга тўла бўлсин!


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
АЛЛОҲДАН ҚЎРҚУВ ҲАҚИДА МАШОЙИХЛАРНИНГ СЎЗЛАРИ

Ҳазрати Абу Умар Дамашқий айтадилар:
"Қўрқув қалбнинг чироғи бўлиб, у орқали инсон қалбдаги яхшилик ва ёмонликни кўради".

Ҳазрати Зуннун Мисрийдан: "Бандага қўрқув йўли қачон осон бўлади?" деб сўралди. Шунда, У киши: "Банда ўзини касаллик узайиб кетмасин деган қўрқувда ҳар нарсадан парҳез қиладиган бемор деб билса", дедилар. Ҳазрати Зуннун Мисрий яна шундай дейдилар: "Одамлар йўлда то қўрқув улардан йўқ бўлмагунича тураверадилар. Қўрқув йўқ бўлса, гумроҳ бўладилар".

Ҳазрати Иброҳим ибн Шайбон айтадилар: "Қачонки, қўрқув қалбда жой олса, қалбдаги шаҳватлар ва нафс хоҳишларини куйдириб юборади" (Ар-Рисалатул Қушайрия, 59-60).

Ҳазрати Ҳасан Басрийдан бир киши: "Биз нима қилайлик? Қалбимиз кўксимиздан чиқиб кетадиган даражада бизларга қўрқув соладиган одамларнинг суҳбатини ихтиёр қилайликми?" деб сўради. Шунда, у киши: "Аллоҳга қасамки, келажакда сенга омонлик насиб бўладиган даражада сенга қўрқув соладиган одамларнинг суҳбатини ихтиёр қилишинг, келажакда сенга хатарлар етадиган даражада сени қўрқмас ва хавфсиз қиладиган одамларнинг суҳбатидан яхшироқдир", дедилар (Иҳёул улум, 4/162).

"Биз гуноҳдан қандай сақланамиз?" китобидан.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g