Umarul Foruq.uz
7.22K subscribers
7.05K photos
2.86K videos
10 files
9.27K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!


Бошланган ушбу мунаввар кун сизларга хайрли бўлсин.

Ҳаётингизда учта меҳмон ваъдалашмай ҳам келаверади.. ризқ; муҳаббат ; бахт...

Илоҳим шу уч меҳмон
уйингизни ҳеч қачон тарк этмасин!

Кунингиз файзли, топганингиз барокатли ва сарфлаганингиз
савобли бўлсин!

••┄┄┄❅┄┄┄••

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Дунё ва охиратдаги нарсалар

“Умматнинг ҳакими” - Ашраф Али Таҳонавий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Яхшилик (савоб) ушбу мамлакат (яъни, дунё)да ишлатиладиган, уни сен шу ерда касб қилишинг мумкин бўлган пул бирлиги (каби)дир. Аммо бошқа мамлакатда у ишламайди. Аллоҳга қасамки, у жазо ва мукофот диёридир. Агар сен яхшилик-савоблар қадрини билмасанг, дунё диёрида уни касб қилиб (кўпайтириб) олмасанг, чанг-ғубор кўтарилгандан сўнг остингда от ёки эшак борлигини кўрасан”. Яъни, қиёматда амаллар ҳисоб-китоб қилинади, кимнинг зафар кучгани, кимнинг дунёда умрини беҳуда совуриб, катта мукофотлардан қуруқ қолгани маълум бўлади.

"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
#Оилада ⚡️ОНАЛАРНИ ИЛМЛИ БЎЛИШИНИНГ ФОЙДАЛАРИ...
👉 Ҳадис
____________________
🎙 Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Лавҳул маҳфуз ва қалам

Мўмин-мусулмон одам лавҳ ва қаламга ҳам иймон келтирмоғи вожиб. Бу икки нарса ҳам ғайбиёт туркумига киради. Аҳли сунна ва жамоанинг ақоид китоблари ичида энг мўътабарларидан ҳисобланмиш “Шарҳи “Ақийдатут Таҳовийя” китобида қуйидагилар айтилади:
“Лавҳ ва қаламга, унга чизилган жамики нарсага иймон келтирамиз”.

Шарҳ: “Лавҳ”дан мурод Аллоҳ халойиқнинг тақдирларини ёзган нарсадир. “Қалам”дан мурод Аллоҳ яратган ва у билан мазкур лавҳга қадарларни ёзган қаламдир.
Бас, лавҳга, қаламга ва қалам билан лавҳга ёзилган нарсага иймон келтириз лозимдир.
Далил:

بَلْ هُوَ قُرْءَانٌ مَّجِيدٌ(21) فِى لَوْحٍ مَّحْفُوظٍۭ(22)
1. “Йўқ!!! У Қуръони Мажиддир. Лавҳул Маҳфуздадир” (Буруж сураси, 21-22-оятлар).

نٓ وَٱلْقَلَمِ وَمَا يَسْطُرُونَ(1)
2. “Нуун. Қалам билан ва сатрларга ёзадиган нарсалар билан қасам” (Қалам сураси, 1-оят).

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Албатта, Аллоҳ лавҳул маҳфузни оқ дурдан яратгандир. Унинг саҳифалари ёқутдандир. Қизилдир. Қалами нурдир. Китоби нурдир. Унда ҳар куни Аллоҳ учун уч юз олтмиш лаҳза бор. Унинг кенглиги осмон билан ернинг орасича. Ҳар куни унга уч юз олтмиш марта назар солади. Халқ қилди. Ризқ берди. Ўлдирди. Тирилтирди. Азиз қилади. Хор қилади. Хоҳлаган нарсасини қилади”.
Табароний “Муъжамул Кабир”да ривоят қилган.

4. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Албатта, Аллоҳ биринчи халқ қилган нарса қаламдир. Бас, унга: “Ёз!” деди. У: “Эй Роббим, нимани ёзай?” деди. У Зот таборака ва таоло: “Қиёматгача бўладиган ҳар бир нарсанинг тақдирини ёз”, деди.

Абу Довуд Убода ибн Сомитдан ривоят қилган.

“Сунний ақийдалар” китобидан.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
📖Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

📌“Аллоҳ қайси бир дардни нозил қилган бўлса, албатта, унинг шифосини ҳам туширгандир”, дедилар”.
📖📝Буҳорий ва Муслим ривояти.
------------------
Шарҳ: Бу ҳадиси шариф нафақат табибларга, балки беморларга ҳам катта умид бахш этадиган манба бўлган.

📚 "Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жума мавъизаларидан

«Оилавий ажримлар жамият заволи».

💾┠ 28.8 мб
┠ 3:28 дақиқа
🎙┠ Муҳаммад Содиқ домла

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО:

ҚИЁМАТ КУНИ НАЖОТ ТОПУВЧИЛАР
Устоз Аюбхон қори маъвизалари: 🎤

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Аллоҳ таоло айтади:

وَإِنْ تَتَوَلَّوْا يَسْتَبْدِلْ قَوْمًا غَيْرَكُمْ ثُمَّ لا يَكُونُوا أَمْثَالَكُمْ
Агар сизлар (Аллоҳга итоат этишдан) юз ўгириб кетсангизлар, У зот (ўрнингизга) сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўюр, сўнгра улар сизларга ўхшаган бўлмаслар, (балки Аллоҳга тоат-ибодат қилурлар)”.

(Муҳаммад 38-оят).

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
ЛАЗЗАТЛАР ИЧИДА ЭНГ ЛАЗЗАТЛИРОҒИ

Лаззатлар ҳиссий ва ақлий бўлади. Ҳиссий лаззатларнинг энг олий даражадагиси никоҳ бўлса, ақлий лаззатларнинг энг олийси илмдир. Дунёда кимки бу икки нарсани ўзида ҳосил қила олса, мақсадига эришади.
Мен толиби илмдан талаб қилинадиган энг олий иккита нарсани кўрсатаман. Лекин Аллоҳ таоло томонидан неъматланган талабанинг бир аломати бўлади.
Бу – унга олий ҳимматнинг берилишидир. Бу ҳиммат боланинг гўдаклигидаёқ намоён бўлади. Сен унинг ёшлигиданоқ юксакликка интилаётганини кўрасан. Ҳадисда ривоят қилинишича, Абдулмутталибнинг Каъба яқинидаги Ҳижр олдида бир тўшаги бўларди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёшлик чоғларида ўша тўшакка ўтириб олар эканлар. Шунда Абдулмутталиб “Бу боламдан буюк инсон чиқади”, деган экан.

"Саҳифалар" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
1 ИЮНЬ 2022 йил

Хижрий
2 ЗУЛҚАъДА 1443 йил.


Субҳи: 🕔 3:02
Бомдод 🕔 4:00
Қуёш чиқиши 🕔 4:42
Завол 🕔 12:16
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 17:35
Шом 🕔 19:44
Хуфтон 🕔 21:25

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
#ТАФАККУР:

إِنَّ ٱلَّذِينَ قَالُواْ رَبُّنَا ٱللَّهُ ثُمَّ ٱسۡتَقَٰمُواْ فَلَا خَوۡفٌ عَلَيۡهِمۡ وَلَا هُمۡ يَحۡزَنُونَ

Албатта «Роббимиз Аллоҳдир» деган, сўнгра бунда мустақим турганларга хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар.


(Аҳқоф сураси 13-оят).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Оила #Долзарб

Энг баракали никоҳ – ҳаражатлари енгил бўлганидир

Чуст туманидаги "Саид Насимхон тўра" жоме масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ Маҳкамов

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#БИР КАЛИМАНИНГ КУЧИ.

Ривоятга кўра, Анас розияллоҳу анҳу Ҳажжожнинг ҳузурига кириб, унга қўпол сўзларни айтибди. Чунки Ҳажжож жуда золим бўлиб, мусулмонлар қонини тўкиб, уларга зулм ўтказар эди. Ҳажжож ғазабланиб, уни жазоламоқчи бўлибди. Лекин уни жазолашга ҳеч қодир бўлмабди. Жазолай олмаслигини билган Ҳажжож: "Эй Анас, қанча ҳаракат қилмай, сени жазолай олмадим", деди. Анас розияллоҳу анҳу бунинг сирини шундай деб билдирибди: "Расулуллоҳ алайҳиссалом на заҳар, на сеҳр ва на золим султон зарар етказа олмайдиган бир дуони менга ўргатганлар".
Шунда қизиқиб, Ҳажжож шу дуони ўргатишини сўрайди. Лекин Анас розияллоҳу анҳу Ҳажжожга: "Сен золимсан, сенга уни ўргатмайман", деб, унинг ҳузуридан чиқиб кетади. Анас розияллоҳу анҳу умрининг охирига қадар бу сирни ҳеч кимга айтмаган экан. Вафоти яқинлашганда хизматкорини олдига чақириб: "Бир нарса бўйнимда кетмасин, сенга бир дуони ўргатаман. Буни менга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатганлар. "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм", деб айтсанг, Аллоҳнинг номини тилга олиш билан ер юзи ва осмондаги бирон нарса сенга зарар етказа олмайди, Аллоҳ эшитгувчи ва Билгувчидир", дебди.

"Ҳижрий-қамарий тақвим"дан олинди.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#Гуноҳи_кабиралар
*Кибр, манманлик, ғурур

* Аллоҳ таоло айтади:
*«Мен ерда ноҳақ кибру ҳаво қилиб юрадиган, агар барча оят- мўъжизаларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмайдиган, Тўғри йўлни кўрсалар уни* (ўзлари учун) *йўл қилиб олмайдиган, агар залолат – нотўғри йўлни кўрсалар, уни йўл қилиб оладиган кимсаларни Ўз оят-мўъжизаларимдан буриб юборурман* (яъни, англаб етмайдиган қилиб қўюрман)*»*
(Аъроф сураси, 146-оят).

Яъни, такаббур кимсаларни оятларимни фаҳмлаш, у ҳақда фикр юритиб, тадаббур қилишдан маҳрум қиламан ва кибру ҳаво қилганларига жазо сифатида қалбларини муҳрлаб қўяман.
*«Мусо айтди: «Албатта мен, Парвардигорим ва Парвардигорингиз (бўлмиш Аллоҳ)дан ҳисоб-китоб Кунига иймон келтирмайдиган барча мутакаббир (кимсаларнинг ёмонлиги)дан паноҳ сўраганман»*
(Ғофир сураси, 27-оят).
*«Албатта, У Зот мутакаббир кимсаларни севмас»* (Наҳл сураси, 23-оят).
Яъни, ҳаққа қулоқ солиб, унга бўйсунишдан кибр қилган кимсаларни севмайди.
*«Одамлардан* (мутакаббирлик билан) *юзингни ўгирма ва ерда кибру ҳаво билан юрма. Чунки Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас»*
(Луқмон сураси, 18-оят).

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: *«Сизлардан илгари яшаб ўтган бир кишини такаббурлик билан изорини судраб юрганида ер ютди. У қиёмат кунигача ер *(қаъри)*га кириб кетаверди»
*
Бухорий, Насоий ва бошқалар ривоят қилишган.
Амр ибн Шуъайбнинг бобосидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: *«Қиёмат кунида мутакаббир кимсалар киши суратидаги чумолиларга ўхшаш ҳолда қайта тириладилар. Уларни ҳар томондан хорлик эгаллаб олади. Улар жаҳаннамдаги «Булис» деб номланадиган зиндонга ҳайдаладилар»*
Насоий, Термизий ривоят қилишган.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
*«Қалбида зарра мисқолича кибр бўлган киши жаннатга кирмайди»,* дедилар.
Шунда бир киши: «Бир одам кийими ва пойабзали бежирим бўлишини яхши кўради, шу нарса кибрми?» деб сўради. «Албатта, Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни хуш кўради, у кибр эмас. Кибр ҳаққа унамаслик – рад этиш ва одамларни масхара қилиш – таҳқирлашдир», дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: ».
Муслим, Термизий ривоят қилишган.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жума мавъизаларидан

«Оилавий ажримлар жамият заволи».

💾┠ 29.6 мб
┠ 5:39 дақиқа
🎙┠ Муҳаммад Содиқ домла

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Жазакаллоҳу хойрон» жумласининг мазмун-моҳияти

📹 Шайх Алижон қори

Яқинларингизга ҳам улашинг!

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
2 ИЮНЬ 2022 йил

Хижрий
3 ЗУЛҚАъДА 1443 йил.


Субҳи: 🕔 3:02
Бомдод 🕔 4:00
Қуёш чиқиши 🕔 4:42
Завол 🕔 12:16
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 17:35
Шом 🕔 19:44
Хуфтон 🕔 21:25

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жума мавъизаларидан

«Оилавий ажримлар жамият заволи».

💾┠ 25.6 мб
┠ 4:52 дақиқа
🎙┠ Муҳаммад Содиқ домла

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Гуноҳларнинг кечирилиши дунё ва ундаги барча неъматлардан кўра улкан ва каттароқ неъматдир.

Ер усти ва ости бойликларининг барчаси Сулаймон алайҳиссаломга берилган эди. Аммо, Сулаймон алайҳиссалом бойликдан аввал мағфиратни талаб қилдилар...

قَالَ رَبِّ ٱغۡفِرۡ لِي وَهَبۡ لِي مُلۡكٗا لَّا يَنۢبَغِي لِأَحَدٖ مِّنۢ بَعۡدِيٓۖ إِنَّكَ أَنتَ ٱلۡوَهَّابُ

🤲 У: «Эй Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни ҳадя этгин. Албатта, сен кўплаб атоларни бергувчисан», деди.
(Сод сураси 35-оят)

Аллоҳдан сўрасангиз, аввало, мағфиратни сўранг...

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Зулқаъда ойларида юз берган муҳим воқеалар

(Зулқаъда уруш ҳаром қилинган тўрт ойнинг биридир)

Ҳижратдан аввалги 53 йил, зулқаъда ойи (мил. 571 йил декабрь)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саккиз ойлик бўлганларида гапира бошладилар.
Ҳижратдан аввалги 34 йил, зулқаъда ойи (мил. 590 йил)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йигирма ёшларида Қурайш ва Кинона билан Қайс Айлон қабилалари ўртасида уруш бўлиб ўтди. Бу қирғинбарот жанг уруш ҳаром қилинган мазкур ойда бўлиб ўтгани учун «Фижор» номини олган;
– урушдан сўнг шу ойнинг ўзида Қурайшнинг Бану Ҳошим, Бану Мутталиб, Бану Асад, Бану Зуҳра ва Бану Тайм уруғлари Абдуллоҳ ибн Жудъон Таймийнинг уйида «Ҳилфул фузул» номли ижтимоий ҳимоя иттифоқи тузишди. Иттифоқ аъзолари Маккада шу ерлик ёки бошқа жойдан келган бирон кишига зулм қилинса, унинг ёнини олишга ва ҳақини ундириб беришга ўзаро аҳд қилишди (ушбу иттифоқ мажлисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қатнашганлар. У Зот Пайғамбар бўлганларидан кейин: «Мен Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг уйида шундай бир иттифоқда ҳозир бўлганманки, менга бу иттифоқнинг ўрнига қизил туялар берилишини хуш кўрмайман. Агар унга Исломда ҳам чақирилсам, шубҳасиз, қабул қилган бўлардим», деган эдилар.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
❗️ УЛАМОЛАРГА ЭРГАШИНГ, АДАШМАЙСИЗ!

____________________
🎙 Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
ЎТИБ КЕТГАН ВАҚТ ҲЕЧ ҚАЧОН ҚАЙТМАЙДИ ВА УНИНГ ЎРНИНИ ТЎЛДИРИБ БЎЛМАЙДИ

Ўтаётган ҳар бир лаҳза инсон ҳаёти ва умрининг бир қисмидир. У қиёмат куни инсоннинг фойдасига ё зарарига гувоклик беради. Шунинг учун мусулмон киши ўтказаётган вақтини зийрак тижоратчи каби ҳар доим сарҳисоб қилиб бориши лозим. Ҳар кун, ҳафта, ой ва йилда мусулмон киши ўтаётган вақтида нимадан фойда қўргани, нимадан зарар кўргани, фойда қанча бўлгани, зарар қанча бўлгани, фойда нима сабабли бўлгани, нима сабабли зарар кўрганини сарҳисоб қилиб, фойдани ошириб, зарарни йўқотишга уриниб бориши лозим. Чунки тижоратчи йўқотган молини яна ортиғи билан қўлга киритиши мумкин. Аммо вақтини йўқотган инсон эса уни қайта кўлга киритиши асло мумкин эмас.
Уламолар ўтаётган вақт ҳақида шундай деганлар:
«вақт бетараф бўлмайди, ё сенга қадрдон дўст ёки ашаддий рақиб бўлади». Яъни ўтган вақт инсоннинг ё фойдаси, ё зарарига ҳужжат булади.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: «Бошланаётган ҳар бир кун шундай нидо қилади:
«Эй одам боласи, мен янги кунман, сенинг амалингга гувоҳман, мендан фойдаланиб қол, агар ўтиб кетсам, қиёмат кунигача қайтмайман».

"Уламолар наздида вақтнинг қадри" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g