Umarul Foruq.uz
7.08K subscribers
6.8K photos
2.8K videos
10 files
9.04K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
ҚИЗ ФАРЗАНД КЎРГАН КИШИ ХИЖОЛАТ ЧЕКМАСИН, УМИДСИЗ БЎЛМАСИН.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳга бирорта биродари қиз фарзандли бўлгани ҳақида хабар келса: Унга айтинглар, пайғамбарлар қизларнинг оталари бўлганлар, дер эдилар.

Кишининг гарчи юзта ўғли бўлсада, то қиз фарзанд кўрмагунича бефарзанд ҳисобланади (Араб мақоли).

Амр ибн Ос разияллоҳу анҳу Муовия разияллоҳу анҳунинг ҳузурига Оиша исмли қизчаси билан кирди. Муовия: Бу ким? – деди. Шунда Амр: Бу қалбимнинг меваси. Аллоҳга қасамки, ҳеч ким бемор бўлганингда парвариш қилишда, ўлганингда ортингдан яхшиликлар билан эслашда, махзун вақтингда юпатишда қизларчалик бўлмайди, деди.

Оталарнинг ўз қизларига бўлган муҳаббатларини таърифлашда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз қизлари Фотима разияллоҳу анҳо ҳақида айтган гапларидан гўзалроғи йўқ: “У менинг бир бўлагимдир. Уни шубҳалантирган нарса мени шубҳалантиради, унга озор берган нарса менга озор беради”.

Агар Юсуф алайҳиссаломнинг акалари қаторида бирорта опа-синглиси бўлганида эди, уни ҳимоя қилган бўлар эди. Юсуфни қудуқнинг қаърига эмас, қалбининг тўрига жойлаган бўлар эди. Лекин Аллоҳнинг ҳикмати ва тақдир ғолиб экан.

Агар Юсуфнинг акалари қаторида битта бўлса ҳам синглиси ёки опаси бўлганида эди, ҳудди Мусонинг опаси уни онасининг бағрига қайтариш учун кетидан излаб борганидек, Юсуфни ҳам излаб борар эди.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Қизларни ёмон кўрманглар. Улар бебаҳо мунисалардир”.

Ҳомиджон Ишматбеков

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
САЙЙИДУЛ ИСТИҒФОР

#ҳадис_саййидул_истиғфор

عَنْ شَدَّادِ بْنُ أَوْسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: سَيِّدُ الِاسْتِغْفَارِ أَنْ تَقُولَ اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ لَكَ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ قَالَ وَمَنْ قَالَهَا مِنْ النَّهَارِ مُوقِنًا بِهَا فَمَاتَ مِنْ يَوْمِهِ قَبْلَ أَنْ يُمْسِيَ فَهُوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ وَمَنْ قَالَهَا مِنْ اللَّيْلِ وَهُوَ مُوقِنٌ بِهَا فَمَاتَ قَبْلَ أَنْ يُصْبِحَ فَهُوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
Истиғфорнинг саййиди – “Эй, Аллоҳ! Сен Роббимсан! Сендан ўзга илоҳ йўқ. Мени яратдинг ва мен Сенинг бандангман. Мен қодир бўлганимча Сенга берган аҳдда ва ваъдада турибман. Сендан ўзим қилган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Сенинг менга берган неъматингни эътироф қиламан. Гуноҳларимни ҳам эътироф қиламан. Мени мағфират қил. Сендан бошқа ҳеч бир зот гуноҳларни мағфират қилмас”.–демоғингдир.
Ким уни ишонч билан кундузи айтса-ю, ўша куни кеч киришидан олдин ўлиб қолса, аҳли жаннатдан бўлур. Ким уни ишонч билан тунда айтса-ю, ўша кечаси тонг отишдан олдин ўлиб қолса, аҳли жаннатдан бўлур”, дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
Хос тарзда кечки пайт уйқудан олдин бир неча марта чин дилдан кун бўйи қилган амалларининг камчилигини тасаввур қилиб, уларнинг барчасига истиғфор айтиши лозим.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ЯНГИЛИКЛАР

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ташкил қилинган навбатдаги маърифий тадбирда Наманган вилояти имом-хатиблари иштирок этди.


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#росулуллоҳ

Тасаддуқ Ё Расулуллоҳ "Хадийжа онамизнинг муҳаббатлари"

💾┠ 6.1 мб
┠ 7:42 дақиқа
🎙┠  Нуриддин ҳожи Холиқназаров

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун яна бир яхши кунимиз якунига етди...
Бугун кимгадир яхшилик қилдингиз ёки кимнингдир дардига малхам бўлдингиз.
Кимгадир яхши маслахат бердингиз ёки кайфиятини яхши суз ила кўтардингиз..... Хеч бўлмаганда кимгадир табассум улашдингиз... шундайми?
Доим ёдингизда бўлсин Сиз энг олий БАХТга муносиб инсонсиз...😊🙏

Ухлашдан олдин қодир бўлганингизча бу амалларни бажаринг...

🌙...Таҳорат олинг, юзингиз нурли бўлади. Тонггача Фаришта ҳаққингизга дуо қилиб чиқади.

🌙...Оят ул-курсийни ўқинг, бало - офатлардан омонда қоласиз!

🌙...Зикрларни ўқинг, Аллоҳни кўп зикр қилувчилардан бўлинг!

🌙...Мулк сурасини ўқинг, қабр азобидан тўсади.

🌙...Инсонларни кечиринг, шу сабаб жаннатга киришингиз мумкин!

🌙...Тавба қилинг, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади.

🌙... Ва энг асосийси Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловатлар айтишни унутманг...

😴ҲАЙРЛИ ТУН!!

Хотиржам холатда уйқуга ётиб, Аллоҳнинг барокати ила тонг орттириш барчамизга насиб этсин!!

🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари

Милодий
18 Ноябрь 2020 й

Хижрий
02 Рабиус соний 1442 й

Чоршанба

Субҳи: 🕒 05 : 44
Бомдод 🕓 06 : 30
Қуёш чиқиши 🕟 07 : 05
Завол 🕜 12 : 03
Пешин 🕔 12 : 50
Аср 🕠 15 : 20
Шом 🕢 16 : 56
Хуфтон 🕥 18 : 40

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
‎بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух
азизлар!

Хайрли тонг

Бугун ҳафтанинг
Чоршанба куни

18 - Ноябрь 2020й.
02 - Рабиус соний 1442й.

#Тафаккур

Сахр Foмидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй, Аллоҳим! Умматимнинг тонгига барака бер”, дедилар”.
(Имом Термизий ривояти).


Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Кунингиз хайрли, савоб амалларга бой кун бўлсин.

🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
25-Dorun nadva maslahati
@TARIXI_MUHAMMADIY_571
#Тарихи_Муҳаммадий.

25-қисм.
«Дорун надва маслаҳати».

💾┠ 7.9 мб
┠ 17:07дақиқа
🎙┠ Нажот Нур

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#росулуллоҳ

Тасаддуқ Ё Расулуллоҳ "Илк ваҳий"

💾┠ 8.7 мб
┠ 9:25 дақиқа
🎙┠  Нуриддин ҳожи Холиқназаров

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
ҲОЖАТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
#намоз #нафл_намозлар

549-CАВОЛ: Ҳожат намозини ўқилиш тартиби қандай. Шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳожат намози нафл намозлардан бўлиб, уни икки ёки тўрт ракъат ўқиш мумкин. Ҳожат намозининг ўқилиш тартиби қуйидаги ҳадисда баён қилинган.
عن فائد بن عبد الرحمن بن عبد الله بن ابى اوفى قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم (من كانت له إلى الله حاجة أو إلى احد من بنى آدم فليتوضأ وليحسن الوضوء ثم ليصل ركعتين ثم ليثن على الله وليصل على النبي صلى الله عليه وسلم ثم ليقل : لا إله إلا الله الحليم الكريم ، سبحان الله رب العرش العظيم الحمد لله رب العالمين ، اسالك موجبات رحمتك وعزائم مغفرتك والغنيمة من كل بر ، والسلامة من كل اثم ، لا تدع لى ذنبا إلا غفرته ولا هما إلا فرجته ، ولا حاجة هي لك رضا إلا قضيتها يا ارحم الراحمين) (رواه الامام الترمذي)
Фоид ибн Абдурроҳман ибн Абдуллоҳ ибн Аби Авфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб шундай дедилар: “Кимнинг Аллоҳга ва Одам болаларидан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано, Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтсин. Кейин: “Лаа илаҳа иллаллоҳул Ҳалимул Карийм, субҳааналлоҳи Роббил аршил азийм. Алҳамду лиллаҳи Роббил ъааламин. Ас-алука мужибаати роҳматик, ва азааими мағфиротик, вал ғониймата мин кулли бирр, вас-салаамата мин кулли исм. Лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳ, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳ, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ризон илла қозойтаҳ, йаа арҳамар-роҳимийн!” десин” (Имом Термизий ривояти).
Дуонинг маъноси: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни сўрайман, барча яхшиликлардан насиба, барча ёмонликлардан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай албатта раво қилгин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!”
Демак, ҳадисдан маълум бўлмоқдаки, киши икки ракъат намозни ўқиб тугатгач, Аллоҳ таолога ҳамд, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловат айтиб сўнг ҳадисда келган дуони (арабий дуони ёдлаши афзал) ўқиб, ундан сўнг ҳожатларини сўраши мумкин. “Ҳожат намози”нинг ракъатлари борасида “Фатово Ҳиндия”, “Роддул Муҳтор” китобларида икки ракъат ёки тўрт ракъат эканлиги айтилган.
Шунингдек, “Роддул Муҳтор” китобида қуйидагича келтирилган: “Машойихларимиз айтадилар: “Биз Ҳожат намозини ўқиб Аллоҳ таолодан нимаики сўраган бўлсак, барчаси раво бўлди”. Машҳур саҳоба Абу Дардо разияллоҳу анҳу шундай деганлар:
اني سمعت رسول الله صلي الله عليه و سلم يقول: من توضا فاسبغ الوضوء ثم صلي ركعتين يتمهما اعطاه الله ما سال معجلا او مؤخرا (مسند الامام احمد)
Абу Дардо разияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен, Набий саллоллоҳу алайҳи васалламни мана бундай деганларини эшитганман: “Кимки таҳорат олиб уни мукаммал қилса, сўнгра икки ракъат намозни хушуъ ва хузуъ билан ўқиса, Аллоҳ таоло сўраган нарсаларини тезда ёки бир оз вақтдан кейин беради” (Имом Аҳмад ривоят қилганлар).
Бу ҳадислардан банда ҳар бир ишда Аллоҳга юзланиши, У Зотдангина ҳожатларини сўраши лозимлиги тушунилмоқда. Инсонлар кўпинча бошларига мусибат тушганда Аллоҳни эсдан чиқариб, ўзи каби ожиз бандаларга мурожаат қиладилар. Ҳолбуки, ўша банда ҳам Аллоҳ қалбига солсагина унинг ҳожатини чиқариши мумкин халос. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Хайрли тун азизларим тунингиз тинч осуда ўтсин яхши дам олинг.

🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари

Милодий 19 Ноябрь 2020 й

Хижрий
03 Рабиус соний 1442 й

Пайшанба

Субҳи: 🕔 05 : 45
Бомдод 🕔 06 : 30
Қуёш чиқиши 🕔 07 : 06
Завол 🕔 12 : 03
Пешин 🕔 12 : 50
Аср 🕔 15 : 20
Шом 🕔 16 : 55
Хуфтон 🕔 18 : 40

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
‎بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух
азизлар!

Хайрли тонг

Бугун ҳафтанинг
Пайшанба куни
19 - Ноябрь 2020й.

03 - Рабиус соний
1442й.

#тафаккур

“Ризқимни ҳеч ким ололмаслигини билдим ва бундан қалбим хотиржам бўлди. Амалларимни мендан бошқа бажармас экан, шунинг учун улар билан ўзим шуғулландим, Аллоҳ таоло мени доим кўриб, кузатиб турганини билдим ва Унга гуноҳкор бўлиб юзланишдан уялдим. Ўлим мени кутиб турганини англаб.

Ҳасан Басрий раҳимахуллоҳ


Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Кунингиз хайрли, савоб амалларга бой кун бўлсин.

🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
🌐 @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
26-Madinaga hijrat
@TARIXI_MUHAMMADIY_571
#Тарихи_Муҳаммадий.

26-қисм.
«Мадинага ҳижрат».

💾┠ 11.7 мб
┠ 25:22 дақиқа
🎙┠ Нажот Нур

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
ҚОР ПАРЧАСИ – МЎЪЖИЗА

Қишда қор ёғишини томоша қилиш завқли иш. Тўғрими? Ҳамма жой оппоқ қорга бурканади, атроф мусаффо, ҳаво топ-тоза, учиб-учиб тушаётган қор парчаларига қўлингизни тутсангиз, кафтингизга қўниб эриб кетади.

Биз қорни уч ёки тўрт кўринишда тасаввур қиламиз: майда қор. Қор майдалаб ёққанда қаттиқ совуқ бўлади, одамнинг хаёлига осмонда қор тугаб қолаётгандек, ана шу қор охиргисидек туйилади; ўртача қор, бу қор ёққанда ҳаво мўътадил бўлади, суяккача ўтиб кетадиган совуқ бўлмайди; лайлак қор. Бу қор ҳамманинг жону дили. Аммо у узоқ вақт ёғмайди ва ҳаво ҳарорати ҳам ёқимли бўлади; шилта қор. Бу ёмғир аралаш ёғадиган қор. Бунда ҳам ҳаво хийлагина совуқ бўлади.

Демак, билганларимиз шу тўрт хил қор экан. Уларни ҳажмига қараб ажратамиз. Аммо Аллоҳ таолонинг мусаввирлигини қарангки, ушбу қор зарраларининг бирортаси бошқа бирига ўхшамайди ва уларнинг ҳар бири алоҳида санъат асаридир.

Олимларнинг таъкидлашича, ер юзини буткул қор қопласа ҳам ҳеч бир қор заррасига бошқасига ўхшамайди.

Америкалик тадқиқотчи олим Вильсон Бентлей 50 йил давомида олиб борган кузатишлари натижасида 1985 йил шундай хулосага келди. Қор заррасини суратга туширишни санъат даражасига кўтарган олим умрининг ярмини шу ишга сарф этди.

Ҳар бир қор зарраси осмондан тушган мукаммал санъат асаридир. Ана шу бир дона қор заррасининг ўзиёқ инсон зотига Буюк Яратувчини танишга кифоя қилади. Яъни, Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир» (Наҳл сураси, 11-оят)...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
ҲАҚ СОҲИБИ АЛБАТТА ҒОЛИБ БЎЛАДИ.

Салим ибн Жобир (Жобир ибн Салим ҳам дейилади) Ҳажимий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Менга насиҳат қилинг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳдан қўрқ! Гарчи идишингдаги сувни биродарингга бўшатиб бериш ёки унга гапирганингда очиқ юзли бўлиш бўлсада яхши ишларни ҳеч қачон кичик дема! Изорингни осилтириб юришдан сақлан! У кибрдандир. Аллоҳ уни севмайди. Агар бир киши сени сенда биладиган айби билан айбласа сен уни ундаги айб билан айблама. Уни тек қўй. Гуноҳи ўзига, ажри сенга бўлади. Ҳеч кимни сўкма!"
Ибн Жобир розияллоҳу анҳу айтади:
«Шундан сўнг инсонни ҳам, бошқа нарсани ҳам сўкмадим».
Яхшиликни ҳеч қачон кичик дема. Қайси иш бизни жаннатга олиб киришини билмаймиз.
Мушук ўтиб кетиши учун машинангни тўхтатишинг ҳам яхшилик.
Бир қарияни йўлдан ўтказиб қўйишинг ҳам яхшилик.
Ногирон кишининг аравачасини судрашинг ҳам яхшилик.
Ишлаб турган кишига бир пиёла сув беришинг ҳам яхшилик.
Ёши катта инсоннинг юкини енгиллатишинг ҳам яхшилик.
Эр-хотин орасини ислоҳ қилишинг яхшилик.
Аёлингни эркалатишинг ҳам яхшилик.
Фарзандларингни кечиришинг ҳам яхшилик.
Қўшнингга бирор нарса ҳадя қилишинг ҳам яхшилик.
Беморнинг дори-дармонига ёрдам бериб юборишинг ҳам яхшилик.
Яхшиликнинг интиҳоси йўқ. Аллоҳга олиб борадиган йўллар инсониятнинг нафаси миқдорида кўпдир. Олдида шунча йўл бўла туриб тўхтаб қолган киши қанчалар бахтсиз!
Ўзингизга «яхшилик қилганга яхшилик қил, ёмонлик қилганга ёмонлик қил» деган тарозу ясаб олманг. Агар биз ёмонликка ёмонлик қилаверсак ёмонлик қачон тугайди?!
Дунёда бир хулқ бор унинг номи «ўзни баланд тутмоқ (бу кибр эмас)». Ҳеч кимга сени ўзининг ахлоқи даражасига туширишига йўл қўйма. Ҳар бир жанжалга қўшилма. Олдингда содир бўлган ҳар қандай урушга аралашаверма. Бугунги уруш-жанжалларнинг кўпчилиги арзимасдир. Унда гарчи ғолиб бўлсангда ғалаба нашидасини ҳис қила олмайсан. Аммо мағлуб бўлсанг мағлубият аламини тортасан. Ахлоқидан воз кечган кишига тенг келиш учун ахлоқимиздан воз кечсак ундан нима фарқимиз қолади?!
Оқил инсон фақатгина жаннатни ўз баҳоси деб билади. Йўли жаннатга олиб бормайдиган масалани у нима бўлса ҳам тарк қил. Натижа қанақа бўлмасин сен сен ғолиб бўласан. Авф қилиш билан Аллоҳ инсоннинг фақат иззатини зиёда қилади.
Кунлар айланиб ҳақ соҳиби албатта ғолиб бўлади. Ботил эгаси эса мағлуб бўлади. Бу Аллоҳнинг инсонлар ичидаги жорий қонунидир. Юсуф алайҳиссаломни арзимас пулга сотиб юборган қўллар вақт ўтиб у зотдан садақа сўраб у зот алайҳисcаломга узатилди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни «сеҳргар», «шоир», «ёлғончи», «мажнун» деб ҳақорат қилганлар охирида Макка фатҳи куни у зотга: «Сен олийжаноб инсонсан, олийжаноб инсоннинг ўғлисан!», дейишган эди.

Абдулқодир Полвонов


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
МЎМИН БЎЛСАНГИЗ, РИБОНИНГ САРҚИТИНИ ҲАМ ТАРК ҚИЛИНГ!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
Агар ундай қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан бўладиган урушга ишонаверинг. Агар тавба қилсангиз, сармоянгиз ўзингизга, зулм қилмассиз ва сизга ҳам зулм қилинмас (Бақара сураси, 279-оят).

Яъни, «Агар иқтисодий муомалаларингизда ўртадан рибони кўтариб, унинг сарқитларини тарк этмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари сизга қарши қаттиқ уруш очади. Агар тавба қилиб, рибохўрликдан қайтсангиз, сармоянгизни оласиз. Шунда сиз судхўрлик билан бировга зулм қилмаган бўласиз ва сизга ҳам зулм қилинмаган бўлади.

Ибн Ҳиббон ва бошқа ҳадис олимлари Зайд ибн Асламдан ривоят қилишларича, жоҳилият даврида Бану Сақиф ва Бану Муғийра қабилалари ўртасида рибо асосида муомала бўлган экан. Исломга кирганларидан сўнг Бану Сақиф қабиласи Бану Муғийрадан рибо олмасликларини илтимос қилибди. Бану Муғийра ўзаро маслаҳатлашиб, «Исломда бўлганимиздаги муомалалардан рибо олмаймиз, ундан аввалгисидан оламиз», – дейишибди. Ўша пайтда Маккаи Мукаррамада бошлиқ бўлиб турган Итбон ибн Усайд розияллоҳу анҳу бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассаломга хат ёзганларида:

«Эй иймон келтирганлар! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг ва рибонинг сарқитини ҳам тарк қилинг. Агар ундай қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан бўладиган урушга ишонаверинг...» оятлари нозил бўлди.

Пайғамбар алайҳиссолату вассалом бу ҳақида Итоб ибн Усайд розияллоҳу анҳуга хабар бердилар ва у кишини агар Бану Муғийра рибохўрликни тарк қилмасалар, уларга қарши уруш қилишга буюрдилар. Хабар етганда, Бану Муғийра: «Тавба қиламиз, рибонинг сарқитини тарк этамиз», – дедилар.

Пайғамбар алайҳиссолату вассалом Маккаи Мукаррамани фатҳ қилган кунларидаги хутбаларида жоҳилиятдаги барча риболарни бекор қилганликларини, биринчи бўлиб амакилари Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳунинг риболарини қарздорлар бўйнидан туширганликларини эълон қилдилар.

Демак, Исломда рибо асосида молиявий алоқа олиб бориш мутлақо ҳаром қилинган. Ночор ҳолга тушиб, турмуш ўтказиш ёки иш юритиш учун сармояга муҳтож бўлиб қолган шахс билан хайри-эҳсон ёки яхши қарз бериш ила молиявий алоқа олиб бориш лозим.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g