Umarul Foruq.uz
7.34K subscribers
7.13K photos
2.87K videos
10 files
9.34K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
#ТАФАККУР

​​"Музнинг ўтмиши сув эди, келажаги ҳам сувдир. Унда ҳарорат нима қилсин!? Худди шундай, инсоннинг ўтмиши тупроқ эди, келажаги ҳам тупроқ. Такаббурликка йўл бўлсин!?".

(Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР

Ибодат – сажда қилувчи тоғ 👆

Ушбу ғаройиб тоғ Хайя шаҳри яқинидаги “Ал-Баҳр ал-Аҳмар” номли Судан қишлоғида, Абу Самр темир йўл бекатидан шарққа қараб 8 км узоқликда жойлашган. Энг ажойиби шундаки, сажда айнан Каъба тарафга йўналган.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР:

АҚЛИ БОР КИШИ АЛЛОҲНИ ТАНИШИ ЛОЗИМ

“Жаъфар Содиқнинг ҳузурида зиндиқлардан бири яратувчи борлигини инкор қилди. Жаъфар Содиқ унга: “Денгизни ва унинг қўрқинчини кўрганмисан”, – деди. У: “Ҳа, денгизга чиққанман, бир сафар денгизда қўрқинчли бўрон туриб, кемамизни чилпарчин қилди. Денгизчилар ғарқ бўлишди. Мен жон талвасада бир тахтага осилиб олдим. Осмон бўйлаб отилаётган тўлқин шиддатидан тахта ҳам қўлимдан чиқиб кетиб, ҳаётдан умидимни узгандим, ўшанда тўлқиннинг ўзи мени соҳилга чиқариб ташлаганди”, – деди. Шунда Жаъфар Содиқ: “Сенинг суянчиғинг ва ишонганинг кема, тахта ва денгизчилар эди, улар сендан кетган пайтда саломат қолишни истадингми”, – деди. У: “Ҳа”, – деди. Жаъфар Содиқ: “Кимдан”, – деди. У жим қолди. Жаъфар Содиқ: “Ўша пайтда сен умид қилган зот – Яратгувчидир. У сени ғарқ бўлишдан қутқарди”, – деди. У киши Жаъфар Содиқнинг қўлида Исломни қабул қилди.

"Эътиқод дурдоналари" китобидан.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР

Тонгга етказганига шукр. “Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. Ким бир ёмонлик қилса, унга фақат қилганига яраша жазо бўладур...”, дея ваъда қилган Меҳрибон Аллоҳдан барчамизни яхшиликлар сари йўллаб қўймоғини ҳамда ёмонлик ва зиёнлардан муҳофаза этмоғини сўраймиз.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР

Бугун умматимиз қийналиб изтироб чекаётган нарса узоқ давом этмас. Ҳолат албатта ўзгариши керак. Сабр умид билан қоришган бўлмоғи лозим. Аллоҳ бизнинг ҳолимизни ўзгартириши учун биз ўз нафсимизни ўзгартирмоғимиз зарур.

(Шайх Юсуф Қарзовий).

“Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас”,

(Раъд сураси, 11-оят).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР

Атрофингиздаги одамларнинг қалбларини ўзингизга қаратишни истайсизми?!

Марҳамат, уларга Қуръон ахлоқи билан муомала қилинг. Аллоҳ таоло: "Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз (ҳар қандай ёмонликни) энг гўзал сўзлар билан дафъ қилинг! (Шунда) баногоҳ сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ-содиқ дўст каби бўлиб қолур", дея марҳамат қилган.
(Фуссилат сураси, 34 оят).

Ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтарманг, шунда сизни ёқтирмайдиган кишининг ҳам қалбини ўзингизга мойил қиласиз.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР

Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
- “Ёлғоннинг бир неча кўринишлари бор, уларнинг ёмон из қолдирадигани ҳамда энг ёмон зарари етадигани, ваъдага хилоф қилиш ва покдомон инсонларга туҳмат тошини ёғдиришдир”.

(Имом Балазурий, "Ансабул Ашроф").
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР:

Сендан нега узлат(одамлардан узоқлашиш)ни ёқтирилиши ҳақида сўрашса, уларга:
"Узлат – ғийбатдан узоқда туриш ила роҳат, чақимчиликдан қочиш, тил тойилишидан четда туриш, беҳуда гап ва “деди-деди”лардан йироқлик сабаб раҳматдир", деб айт.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР

Бир кишига: «Бизга тақвони сифатлаб беринг», дейишди. «Тиканзорга кириб қолсанг нима қиласан?» деди у. «Ўзимни эҳтиёт қиламан», дейишди. «Дунёда ҳам шундай бўл. Ана шу тақводир», деди у.


🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g