Umarul Foruq.uz
7.32K subscribers
7.12K photos
2.87K videos
10 files
9.33K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
#Эълон

  Масжидимизда   жаноза  бор.
Аср намозидан кейин ўқилади

Олтитош МФЙ Обод кўчаси 10-уйдан (Бой махалла)
Масжидимиз учун кўп хизматлари синган Абдуллаев Убайдуллоҳ устани заифаларини жанозалари.

Инна   лиллаҳи   ва   инна   илайҳи  рожиъун.

🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Оли Имрон сураси 62-70 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

ҲЕЧ КИМ ФАРЗАНД ЖИНСИНИ ТАНЛАЙ ОЛМАЙДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
ҲАЙДОВЧИ ЮККА МАСЪУЛ БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром #савдо

1150-CАВОЛ: Маълумки, ҳозирги кунда ҳайдовчилар одамларни манзилларига элтиш билан бирга баъзи юкларни ҳам ташийдилар. Уларни урфида бу юклар “почта” дейилади. Улар мазкур “почта”ларни манзилига элтиб бергани учун хизмат ҳаққи оладилар. Ушбу ҳайдовчилар мазкур юклар, яъни “почта”лар учун масъул ҳисобланадиларми? Агар ҳайдовчи ўзи “юкка жавоб бераман” деб хизмат ҳаққини кўпроқ олсачи?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу ижарага тегишли масала бўлиб, саволдаги ҳайдовчилар шариатда “Ажийри муштарак” дейилади. Яъни одатда ёлланма ишчилар икки турга бўлинадилар. 1-“Ажири хос” яъни махсус бир киши ёки аниқ бир муассаса учун ишлайдиган ишчи-ходимлар. 2-“Ажири муштарак” яъни умумий ишчилар бўлиб, улар бир киши ёки аниқ бир ташкилотга эмас, балки барча учун хизмат қиладиган такси ҳайдовчилари, тикувчилар ва иморат усталари каби ёлланма ишчилардир. Ажири хос юкка масъул бўлмайди. Чунки юк унинг қўлида омонат бўлиб, омонатга унинг айбисиз талофат етса, тўлаб бериши вожиб бўлмайди. Аммо унинг айби ёки бепарволиги туфайли зарар етса, албатта уни тўлаб беради.

(ولا يَضْمَنُ) أَي الأَجِيْر الخَاصّ (ما هَلَكَ في يَدِهِ) بالإِجْماع، (أَوْ بِعَمَلِهِ) المعتاد

Яъни: “Ажири хос барчанинг ижмоъси билан қўлида ҳалок бўлган, ёки одатий иши сабабли талофат етган нарсага зомин бўлмайди”. (“Фатҳу бобил-иноя” китоби).

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ажири муштаракда ҳам ҳукм худди шундай деб айтганлар. Аммо Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар раҳимаҳумаллоҳ ажири муштарак зомин бўлади, яъни қўлидаги юкка зарар ёки талофат етса, тўлаб бериши лозим бўлади, деб айтганлар. Лекин ғолиб келувчи умумий офат бундан мустаснодир. Яъни ҳайдовчи юкни олиб кетаётган пайтида унга боғлиқ бўлмаган табиий офат ёки унинг айбисиз автоҳалокат, ёнғин, сувга ғарқ бўлиш кабилар туфайли у олиб кетаётган юкка зарар етса, албатта, икки имомга кўра ҳам ҳайдовчи зомин бўлмайди. Бу ҳақида шундай зикр қилинган:

"وَفِي التَّبْيِينِ وَبِقَوْلِهِمَا يُفْتَى الْيَوْمَ لِتَغَيُّرِ أَحْوَالِ النَّاسِ وَبِهِ يَحْصُلُ صِيَانَةُ أَمْوَالِهِمْ"

“Табйин” китобида ёзилишича, бугунги кунда инсонларнинг ҳолатлари ўзгаргани эътибори билан Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадларнинг қавлларига фатво берилади. Шу йўл билан одамлар молларининг муҳофазаси ҳосил бўлади” (“Дурарул-ҳуккам” китоби).

“Шарҳул-виқоя” китобида бу ҳақида шундай дейилади:

"اِعلَمْ أَنَّ الْمَتاعَ فِي يَدِهِ أَمانَةُ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ رَحِمَهُ الله فَلَا يَضْمَنُ إلَّا بِالتَّعَدِّي كَمَا فِي الْوَدِيْعَةِ وَ عِنْدَهُما يَضْمَنُ إلّا إذا هَلَكَ بِسَبَبٍ لَا يُمْكِنُ الْاِحًتِرازُ عَنْهُ كَالْمَوْتِ حَتْفَ أَنْفِهِ وَ الْحَرْقِ الْغَالِبِ"

Яъни: “Билингки, унинг (ажири муштарак) қўлидаги мато Абу Ҳанифанинг (раҳимаҳуллоҳ) наздиларида омонатдир. Шунинг учун у унга зомин бўлмайди, магар хиёнат қилсагина тўлаб бериши вожиб бўлади. Икки имомга кўра эса ажири муштарак зомин бўлади. Фақатгина, ўлим, ғолиб келувчи ёнғин каби одатда сақланишнинг имкони бўлмаган ҳолатлар бундан мустаснодир”.

Шунга кўра, умумий ҳайдовчилар маълум бир ҳақ эвазига ташиб берадиган юкларига масъул ҳисобланадилар. Хусусан, юкка жавобгарлик эвазига хизмат ҳаққини кўпроқ бўлишига келишилган бўлса. Чунки бу ҳақида шундай таъкидланади:

"إذا شرط الضمان هنا صار كأن الأجرة في مقابلة العمل و الحفظ جميعا ففارق الوديعة التي لا أجر فيها"

Яъни: “Ажири муштарак матога зоминликни шарт қилган бўлса, гўёки бир вақтнинг ўзида ҳам иши ва ҳам матонинг муҳофазаси учун ҳақ олган бўлади. Шунинг учун ҳам бу ҳолат ҳеч қандай ҳақ тўланмайдиган омонатдан фарқлидир” (“Шарҳул виқоя” китоби).

Демак, ҳайдовчи юкка жавобгарлик шарти эвазига кўпроқ ҳақ олишга келишган бўлса, зомин бўлиши янада қатъий бўлади. Чунки у бу ҳолатда икки нарса: юк ташиш ва унинг муҳофазаси учун ҳақ олаяпти. Илло юқорида зикр этилгани каби унга боғлиқ бўлмаган умумий кутилмаган талофатлар, табиий офатлар сабабли юкка зарар етса, бу ҳолатда ҳайдовчи зомин (зарарни қоплаб берувчи) ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
ЭЛЕКТРОН КИТОБИДАН ФОЙДАЛАНСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир дастурчи интернетда электрон китоб сотади. Бу китобдан сотиб олган инсон логин парол орқали онлайн фойдаланилади. Ман сотиб олган кишининг (сотиб олган одамни розилиги билан) логин пароли орқали шу электрон китобдан фойдалансам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа розилиги билан фойдалана олади чунки у китоб уни мулки. Кимга ҳоҳласа бериш ҳуқиқи бор, лекин у китобни нусхалаштирмайди, тижорат мақсадида фойдаланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Оли Имрон сураси 71-77 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
8 ЯНВАРЬ 2024 йил

Хижрий
26 ЖУМОДУС-СОНИЙ 1445 йил.


Субҳи: 🕔 6:14
Бомдод 🕔 6:55
Қуёш чиқиши 🕔 7:39
Завол 🕔 12:24
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 15:25
Шом 🕔 17:04
Хуфтон 🕔 18:40

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"
Намоз вақтлари ботдаги янгиланишлар сабабли бот баъзиларга намоз вақтларини юбора олмаяпти агар сизда ҳам шундай бўлган бўлса қуйидаги "Намоз вақтлари бот (Қайта ишга тушуриш)" тугмаси орқали ботни қайта ишга тушуришингиз мумкин!

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
#Умумий_йиғилиш

2024 йил 7 январ куни пешин намозидан сўнг " Умарул Форуқ" жомеъ масжидида умумий йиғилиш бўлиб ўтди.
Бунда:
1. 2023 йил якуни бўйича имом хатиб ҳисоботи.
2. 2023 йилги даромадлар ва ҳаражатлар сметаси ва 2024 йил учун тадбирлар режаси.
3. Мутавалли Нурмирзаев Хасанхонинг йил давомидаги иш режаларининг якуни бўйича ҳисоботи.
Масалалар тўлиқ кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. УМИ НАМАНГАН ШАҲАР ВАКИЛЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Оли Имрон сураси 78-83 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
ХОМ ПИЁЗ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАН КИШИ КУН БЎЙИ МАСЖИДГА КИРМАСЛИГИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Маълумки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хом пиёз еган кишини ўша куни масжидга кирмаслиги кераклигини буюрганлар. Тасаввур қилайлик, бир киши кунлик 5та намозни ҳаммасини масжидда ўқишга ният қилди. Ундай киши қайси маҳалда хом пиёз еса бўлади? Aхир инсон организми учун хом пиёз ҳам керак-ку. Ундан тўлиқ чекланолмаймиз. Шунга жавоб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хом пиёз истеъмол қилган киши шу куни кун бўйи масжидга кирмасин деган гап йўқ. Пиёзнинг бадбўй ҳиди кетганидан кейин ёки ҳидни кетказувчи воситалардан фойдаланиб бемалол масжидга бориши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Forwarded from Muslim.uz