Umarul Foruq.uz
7.01K subscribers
6.67K photos
2.76K videos
10 files
8.93K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО:

“БИР ҲАДИС ШАРҲИ”
Устоз Саййид Аюбхон қори хафизаҳуллоҳ маъвизалари:

🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
СУВ ҲАҚИДА

​​Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олаётган Саъднинг ёнидан ўтаётиб:
- Бу қандай исрофгарчилик, эй Саъд? – дедилар.
- Сувда ҳам исроф бўладими? – деди.
- Агар оқиб турган дарёдан олсанг ҳам, исроф қилма, - дедилар»

(Аҳмад ривоят қилган).

P/S: Австралияда ичимлик суви билан савдо қилувчи айрим компаниялар айни ҳадисни сув солинган идишларга ёзишар экан.

🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Бухоро вилоятига ташриф буюрган бош имом хатиблар, вилоятдаги масжидларда диний маърифий суҳбат қилиб бердилар. Наманган шаҳар бош имом хатиби Мусохон домла Вобкент тумани «Абдулазизхон» жомеъ мамжидида хуфтон намозида суҳбат қилиб бердилар.
🌐  @Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
22 АВГУСТ 2023 йил

Хижрий
6 САФАР 1445 йил.


Субҳи: 🕔 4:03
Бомдод 🕔 4:50
Қуёш чиқиши 🕔 5:28
Завол 🕔 12:21
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 17:15
Шом 🕔 19:07
Хуфтон 🕔 20:50

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"
Намоз вақтлари ботдаги янгиланишлар сабабли бот баъзиларга намоз вақтларини юбора олмаяпти агар сизда ҳам шундай бўлган бўлса қуйидаги "Намоз вақтлари бот (Қайта ишга тушуриш)" тугмаси орқали ботни қайта ишга тушуришингиз мумкин!

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Yasin
@nurli_yol
#гўзал_тиловат
қалбларга ором берувчи тиловат.
«Ясийн сураси»

💾┠ 11.5 мб
┠ 12:33 дақиқа
🎙┠ устоз Раҳматуллоҳ қори Обидов.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
#ТАФАККУР

«Ҳали динга ҳаммаси муҳтож бўлади. Бир пайтлар Туркияда динга қарши курашаверилгач, одамлар динсиз бўлиб, ҳайвондан баттар бўлиб қолган. Давлат халқни эплай олмай, роса боши қотган. Охири давлат раҳбарларининг ўзлари динга йўл очишга, диний мактабларни кўпайтиришга мажбур бўлишган. Дин‑диёнат бўлмаса, одам ҳайвондан ҳам баттар бўлиб кетади‑да»

(Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф).
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
ҲАДИС

Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мўминларнинг ўзаро раҳм қилишлари, дўстликлари ва меҳрибончиликларида худди бир танадек эканини кўрасан. Бирор аъзо хасталанса, тананинг қолган жойлари бедорлик ва иситмалаш билан унга ҳамдард бўлади». 

(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Саудия Арабистонида 78 ёшни қаршилаган бир отахон чарчоқданми ёки қариликданми йўлда кетаётиб ерга йиқилди. Чақирувга асосан уни тиббий тез ёрдам ходимлари келиб олиб кетишди.
Отахонга 24 соатга етувчи кислород берилди. Эртаси куни отахон ўзига келиб, холати яхшилигини айтиб уйга кетмоқчи бўлди. Доктор эса кўрсатилган хизмат учун кислород нархи бўйича хисобни берди. Хисоб 600 риёл эди. Отахонни кўзига ёш келди. Доктор отахондан пули йўқмикин деб хижолат тортиб, рахми келиб "пулингиз йўқми?" деб сўраганида "тўлашга пулим бор ва қурбим етади 24 соат учун ютган кислород учун 600 риёл …Лекин Оллоҳ 78 йил менга берган кислороди учун хеч нарса тўламадим...биласизми мен ундан қанча қарзман...?"

Доктор бошини эгиб йиғлаб юборди...
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0g
Forwarded from Muslim.uz
БОШ ИМОМ-ХАТИБЛАРГА МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВЛАРИ БОШЛАНДИ

🔸 Бугун, 22 август куни Бухоро вилоятидаги Мир Араб олий мадрасасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳамда туман-шаҳар бош имом-хатиблари учун малака ошириш ўқувлари бошланди.

🔹Илк машғулотларда Президент маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов нутқ сўзлади.

🔸Сўзга чиққан нотиқлар мазкур малака ошириш ўқувларидан кўзланган мақсад мамлакатимизнинг янги тараққиёт даврида диний соҳа ходимлари олдида турган диний-маърифий ишларни янада жадаллаштириш, ёшларни ҳар томонлама етук шахс сифатида тарбиялаш, уларни ёт ғоялар таъсиридан сақлашга қаратилган тарғиботларни кенг кўламда ташкил этиш, айниқса, бош имом-хатибларнинг фуқаролар билан ишлаш, масжидлар ишини юритиш, аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлам вакилларини жамиятга қайтариш билан боғлиқ фаолиятларини самарали олиб бориш эканини алоҳида қайд этдилар.

🔹Ташриф давомида Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мир Араб олий мадрасасининг янги биносида талаба-ёшлар ва мударрисларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, муҳим тавсиялар бердилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar