Umarul Foruq.uz
7.33K subscribers
7.16K photos
2.87K videos
10 files
9.36K links
Наманган шаҳар "Умарул Форуқ" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали

Мурожаат учун 👇🏻
Админ 👨🏻‍💻:
Download Telegram
ЎША ПУЛДАН ҚАНЧАДИР МИҚДОРИНИ ОЛСАМ БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

1069-CАВОЛ: Мен Бухоро вилоятиданман. Устачилик қиламан. Хонадон эгасига ёғоч маҳсулоти керак ва ёғоч Тошкентда арзон экан. Хонадон эгасидан пулни олиб Тошкентдан келтириб берсам ва ўша пулдан қанчадир миқдорини олсам бўладими? Ёғоч хонадон эгасига арзонга тушади ва мен ҳам пул ишлаб оламан.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз ва сиз кабилар шариат қоидасига кўра вакил ҳисобланасизлар. Вакил инсон унга иш буюрганнинг номидан иш кўради. Масалан, ёғоч маҳсулоти бозорда 100 минг сўм. Уй эгаси сизга 100 минг сўм берди. Сиз шу пулни олиб бозорга бордингиз. Бозордаги сотувчи ёғочнинг нархидан тушиб бериб, 80 минг сўмга берди. Ортиб қолган 20 минг сўм уй эгасининг, яъни сизни шу ишга вакил қилган инсоннинг ҳақи ҳисобланади.

ولو وهب البائع بعض الثمن عن الوكيل يظهر ذلك في حق الموكل حتى لم يكن للوكيل أن يرجع على الموكل بذلك القدر

“Сотувчи маҳсулот сотиб олишга вакил бўлиб келган кимсага сотиб олган маҳсулотининг нархидан тушиб, қайтиб берган пули уни вакил қилиб юборган инсоннинг ҳақи ҳисобланади. Вакил сотувчи қайтиб берган миқдорни вакил қилиб юборган инсонга бермасдан ушлаб қолишга ҳақи йўқ”. (“Фатово ҳиндия” китоби).

Сиз хонадон эгаси билан барчасини батафсил гаплашиб олсангиз бўлади. Агар хонадон эгаси сотувчи қайтиб берадиган пуллар сизники бўлади, қанча арзон олсангиз, ортиб қолган пул сизга каби розилик билдирса, қайтим пулни олсангиз бўлади. Аммо бундай ҳолатлар алдов, ғирромликдан холи бўлиши шарт. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
11 ИЮНЬ 2023 йил

Хижрий
22 ЗУЛҚАъДА 1444 йил.


Субҳи: 🕔 2:55
Бомдод 🕔 4:00
Қуёш чиқиши 🕔 4:39
Завол 🕔 12:17
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 17:35
Шом 🕔 19:50
Хуфтон 🕔 21:25

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 УЙИНГИЗДА ЖАННАТ ДАРВОЗАСИ БОР
👤 Муфтий
Нуриддин домла ҳазратлари

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0
Ҳажнинг рукн-фарзлари нечта?
Anonymous Quiz
51%
Учта
26%
Бешта
23%
Еттита
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаж_умра

❗️Равзага киришнинг одоблари

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
12 ИЮНЬ 2023 йил

Хижрий
23 ЗУЛҚАъДА 1444 йил.


Субҳи: 🕔 2:54
Бомдод 🕔 4:00
Қуёш чиқиши 🕔 4:39
Завол 🕔 12:18
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 17:35
Шом 🕔 19:50
Хуфтон 🕔 21:25

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
САУДИЯ МАТБУОТИ ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗГА БЎЛГАН ЭЪТИБОРНИ КЕНГ ЁРИТДИ

🇸🇦 Саудия Арабистонининг етакчи нашрларидан бири, маҳаллий ва халқаро хабарларни кенг ёритадиган "al-hadath.com" Интернет нашри ўзбекистонлик зиёратчиларни кузатишдаги юксак ҳурмат-эҳтиром ҳақида хабар эълон қилди.

🔸Унда бўлғуси ҳожиларимизни кузатиш учун Президент маслаҳатчиси, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ҳамда мутасаддилар Тошкент халқаро аэропортида жам бўлганига алоҳида эътибор қаратилган.

🛫Шунингдек, хабарда зиёратчиларимиз республикамизнинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти орқали Мадина шаҳрига кузатилишига ҳам катта урғу берилган.

🔹 Таъкидлаш керакки, юртимиздаги инсон қадри учун ғоясининг ҳаётдаги татбиқи ва ижтимоий давлат тамойилининг амалий ифодасини халқаро ҳамжамият ҳам муносиб эътироф этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋 «Ҳаж-2023» мавсуми: Мадинаи Мунаввараги ибодат жараёнлари ва зиёратчиларимизнинг эътирофи ҳамда дил кечинмалари хусусида махсус лавҳа

#aхборот_24
#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ақида

Ризқ Аллоҳдан

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#duo

Манфаатли илм тилаш ва манфаатсизидан паноҳ сўраш

اللَّهُمَّ انْفَعْنِي بِمَا عَلَّمْتَنِي وَعَلِّمْنِي مَا يَنْفَعُنِي وَزِدْنِي عِلْمًا الْحَمْدُ لِلَّهِ عَلَى كُلِّ حَالٍ وَأَعُوذُ بِاللَّهِ مِنْ حَالِ أَهْلِ النَّارِ

Ўқилиши: Аллоҳумманфаъний бимаа аълламтаний ва аъллимний маа янфаъуний ва зидний иълман. Алҳамдулиллаҳи аълаа кулли ҳаалин ва аъузу биллаҳи мин ҳаали аҳлин наари.

Маъноси: Аллоҳим, менга таълим берган нарсанг ила манфаат бер, менга фойдали нарсани таълим бер ва илмимни зиёда қилгин. Барча ҳолат учун Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан дўзах аҳлининг ҳолатидан паноҳ сўрайман.

(Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти).

🌐
https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
13 ИЮНЬ 2023 йил

Хижрий
24 ЗУЛҚАъДА 1444 йил.


Субҳи: 🕔 2:54
Бомдод 🕔 4:00
Қуёш чиқиши 🕔 4:39
Завол 🕔 12:18
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 17:35
Шом 🕔 19:51
Хуфтон 🕔 21:25

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
#Мақола
#Мавзу: Дуода қўл кўтариш.

Дуода қўл кўтариш масаласи расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган ва саҳобалар уни қилган ишлардан бўлиб бу ҳақида бир қанча ҳадислар ворид бўлган,жумладан
Имом Бухорий бу мавзуга бутун бир боб очиб, унга бир неча ҳадисларни киритганлар. Лекин ҳозир «дуода қўл кўтармаслик керак» дейдиган одамлар ҳам учраб туради. Шу билан бирга, улар ўзларини «ҳадисга амал қилувчилармиз», дея жар ҳам соладилар..
609. Абу Нуъаймдан – у Ваҳбдир – ривоят қилинади:
«Ибн Умар ва Ибн Зубайрнинг дуо қилаётганларини, икки кафтларини юзларига суртаётганларини кўрдим».
Шарҳ: Абдуллоҳ ибн Умар ва Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумо энг улуғ саҳобалардан. Икковлари ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин бўлган зотлардан.
Айниқса Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир қилган ишларини – у ҳамма учун суннат бўлса ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос амал бўлса ҳам – ҳаммасини ипидан игнасигача аниқ бажариб, амал қилиб юрган зотдир. Амал қилганда ҳам, у зотга ўхшатиб, қилча ўзгартирмай амал қилиб юрганлар. Шу зот дуо қилганларида икки кафтларини юзларига суртар эканлар.
610. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки қўлларини кўтариб:
«Аллоҳим! Албатта, мен башарман. Мени жазоламагин. Мўминлардан қай бир кишига озор берган бўлсам ёки сўккан бўлсам, унинг учун мени жазоламагин!» дея дуо қилаётганларини кўрганман».
Шарҳ: Оиша онамиз Набий алайҳиссаломнинг икки қўлларни кўтариб дуо қилаётганларини кўрганларини таъкидлаб айтмоқдалар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг оддий инсон эканликларини таъкидлаш билан бирга, Аллоҳ таолодан ўзларини жазодан сақлашини ҳам сўрамоқдалар. Мўминларни урган ёки сўккан бўлсалар, бунинг учун жазолашдан сақлашини сўрамоқдалар.
Ул зот бировни урмаганлари ёки сўкмаганлари ҳаммага маълум ва машҳур, аммо ўша ишни қилиш қанчалар ёмон эканини билдириш учун шу ишларни зикр қилмоғимиз лозим.

611. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Туфайл ибн Амр Давсий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Давс исён ва саркашлик қилди. Унинг зиддига дуо қилинг», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиблага қараб, қўлларини кўтардилар. Одамлар уларни дуоибад қилсалар керак, деб ўйлашди. Шунда у зот:
«Аллоҳим! Давсни ҳидоят қилгин ва уларни келтиргин!» дедилар».
Шарҳ: Яъни дуоибад қилмадилар, балки Аллоҳдан уларга ҳидоят сўрадилар, уларнинг Исломга келишини сўрадилар. Ҳолбуки, бу қабила исён этиб, саркашлик қилган эди.
Бу ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буюк ахлоқларидан намунадир. Ул зот доимо фақат яхшиликка интилганлар, фақат яхшиликни ирода қилганлар.
Ҳақиқатан ҳам, Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа дуолари каби, бу дуоларини ҳам ижобат қилди.
Бу дуода қўл кўтариш масаласи ҳам собит ва асосли бўлиб уни қилиш ҳеч қандай бидъат ёки асоссиз иш эмас балки суннатдир уни амалга ошириш ва тарқатиш бурчимиз ва омонатимиздир оллоҳ барчамизни суннатларга амал қилиб фитналардан узоқда юришимизни насиб қилсин !

Тўрақўрғон тумани "Ҳонақоҳ" жоме масжиди имом ноиби
Луқманов Оятуллоҳ

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#duo

Аъзоларнинг ёмонлигидан паноҳ тилаш

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرّ سَمْعِي وَمنْ شَرّ بَصَرِي وَمِنْ شَرّ لِسَانِي وَمِنْ شَرّ قَلْبي وَمِنْ شَرّ مَنِيِّي‏

Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри самъий ва мин шарри басарий ва мин шарри лисааний ва мин шарри қолбий ва мин шарри маниййи.

Маъноси: Аллоҳим, қулоғимнинг ёмонидан, кўзимнинг ёмонидан, тилимнинг ёмонидан, қалбимнинг ёмонидан ва манийимнинг ёмонидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#таҳорат

Саловат ва истиғфор айтиб юришим учун таҳоратли бўлишим керакми?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
14 ИЮНЬ 2023 йил

Хижрий
25 ЗУЛҚАъДА 1444 йил.


Субҳи: 🕔 2:54
Бомдод 🕔 4:00
Қуёш чиқиши 🕔 4:39
Завол 🕔 12:18
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 17:35
Шом 🕔 19:51
Хуфтон 🕔 21:25

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
#ТАФАККУР:

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Оиша, майда гуноҳлардан эҳтиёт бўл! Чунки унинг Аллоҳ томонидан бир талабгори бор", дедилар.
(Дорамий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишди).

Изоҳ: Ибн Қоййум ушбу ҳадисни шарҳлаб: "Гуноҳинг асоратини ўша вақтдаёқ кўрмасанг бунга мағрур бўлиб, эътиборсиз қолма. Чунки қирқ йил ўтиб ҳам у (гуноҳ)нинг зарарини кўришинг мумкин", деб айтдилар.
🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0
🌙 АЛИЙ ИБН АБУ ТОЛИБ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУДЕК БЎЛАМАН

Икки дунёда ҳам ютуққа эришишни истаб ҳаракат қилаётган бўлсангиз, демак сиз бир чўққисиз… Аллоҳ таолонинг тавфиқига лойиқ бўлиш учун ҳаракат қиладиганлар ҳам чўққилардир…

🌙 Чўққиларнинг аввали ва энг баланди пайғамбарлар бўлиб, уларнинг бошида расуллар имоми Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам турадилар… Пайғамбарлар ўзларининг бор имкониятларини инсонларни тўғри йўлга бошлаш, нажотга етаклаш учун сафарбар этишган…

📚 Икки дунёда ютуққа эришиш – обидларнинг, яхшилик қилувчиларнинг, холис кишиларнинг орзусидир… Қолганлар эса сароб орзулар билан яшайдилар…

🔸Ҳаётдаги ажабланарли ҳолатлардан бири шуки, сиз кўпинча эришишингиз мумкин бўлган чўққидан “Мен қила олмайман”, дея маҳрум бўласиз...

➡️ БАТАФСИЛ

Muslim.uz @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @diniysavollar
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
15 ИЮНЬ 2023 йил

Хижрий
26 ЗУЛҚАъДА 1444 йил.


Субҳи: 🕔 2:54
Бомдод 🕔 4:00
Қуёш чиқиши 🕔 4:39
Завол 🕔 12:18
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 17:35
Шом 🕔 19:52
Хуфтон 🕔 21:25

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
«Умарул Форуқ» жомеъ
масжидининг намоз
вақтлари!

Милодий
16 ИЮНЬ 2023 йил

Хижрий
27 ЗУЛҚАъДА 1444 йил.


Субҳи: 🕔 2:54
Бомдод 🕔 4:00
Қуёш чиқиши 🕔 4:39
Завол 🕔 12:18
Жума 🕔 12:40
Аср 🕔 17:40
Шом 🕔 19:52
Хуфтон 🕔 21:25

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

Намоз вақтлари: @umarulforuqbot
Телеграм канал: @Umarulforuq_uz 🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

🌐  🕌@Umarulforuq_uz  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEZdlExBNgQDwaOy0