UCHQUDUQ 24
10.1K subscribers
37.5K photos
8.11K videos
53 files
18.5K links
UCHQUDUQ 24 каналига хуш келибсиз

YouTube https://www.youtube.com/@Uchquduq24/vid

Учқудуқ туманига оид 📰 Янгиликлар, 📷 Фото, 🎥Видеолар 📝Мурожаатлар,Талаб ва Таклифлар, Бўш иш ўринлари бўлса админга юборинг.

Adminlarimiz: @Karimova2585
@Mehriddin_MvS
Download Telegram
#Диққат #Тарқатинг

‼️Байрам кунлари “свет”сиз қолмаслик учун электрга пул тўлаб қўйинг

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ байрам муносабати билан эълон қилинган қўшимча дам олиш кунлари (31 август 3 сентябрь) давомида қарздорлик туфайли электр энергияси таъминотида узилишлар бўлишининг олдини олиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни амалга ошириш кераклигини эслатмоқда.

https://t.me/Uchquduq_24
#Диққат

💸 ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН СУПЕР-КОНТРАКТ МИҚДОРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

2024/2025-ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасида қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларниг  биринчи ўқув йили учун амалда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт қийматининг минимал миқдори тасдиқланди.

☝️ Эслатма: табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт қийматини 2024 йил 15 октябрга қадар тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10 фоизлик чегирма берилади.

Yoshlar kundaligi
#Диққат

⚡️⚡️Пенсиялар бугун кўтарилган холда тушади!

Фуқароларнинг сентябрь ойи учун пенсиялари 31 август куни, 15 фоизга оширилган ҳолатда банк пластик карталарга юклаб берилади.

👉https://t.me/Uchquduq_24
#Диққат


2024/2025 ўқув йили календари эълон қилинди.

Келажакда байрамлар ёки қўшимча дам олиш кунлари туфайли календарда ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Ҳа
Ўзбекистондаги барча мактабларда ўқув йили 4-сентябрь, чоршанба куни бошланади, олий ўқув юртлари талабалари учун эса дарслар 9-сентябрдан бошланади.

👉https://t.me/Uchquduq_24
#Диққат
Кредити борлар билиб олинг.

Банк ходими кредит олган шахсга бир ойда 8 мартадан кўп телефон қилиши мумкин эмас.

Марказий банкнинг 2023 йил июндаги 19/3-сон қарорига кўра, кредит ташкилоти қарздор билан:

🔸соат 20:00 дан 8:00 гача бўлган вақтда;
🔸ҳафтада бир мартадан ортиқ шахсий учрашиши;
🔸телефон алоқа орқали:
кунига бир мартадан ортиқ;
ҳафтасига икки мартадан ортиқ;
ойига саккиз мартадан ортиқ боғланиши мумкин эмас.

👉https://t.me/Uchquduq_24
#Диққат


❗️Ўзбекистонда суперконтракт бўйича қўшимча тартиблар белгиланди

Абитуриент ўзи танлаган биринчи йўналишга кира олмаган, лекин 2, 3, 4 ёки 5-йўналишлардан бирига ўқишга кирган бўлса, унда ўз хоҳиши билан биринчи танлаган йўналишида суперконтрактда ўқишига рухсат берилди.

Шунингдек, танлаган барча йўналишига ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар исталган бешта йўналишдан бирини танлаб, суперконтрактда ўқишига рухсат берилди. #Диққат
❗️Ўзбекистонда суперконтракт бўйича қўшимча тартиблар белгиланди

Абитуриент ўзи танлаган биринчи йўналишга кира олмаган, лекин 2, 3, 4 ёки 5-йўналишлардан бирига ўқишга кирган бўлса, унда ўз хоҳиши билан биринчи танлаган йўналишида суперконтрактда ўқишига рухсат берилди.

Шунингдек, танлаган барча йўналишига ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар исталган бешта йўналишдан бирини танлаб, суперконтрактда ўқишига рухсат берилди.
#Диққат

❗️❄️ Бу йил қиш қаттиқ келиши мумкинлиги айтилди

Жаҳон метеорология ташкилоти 2024-2025 йиллар қишида қаттиқ совуқ тушиши ва қор бўронлари бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ёз ойларининг кузатувлар тарихидаги энг иссиқ бўлишига хизмат қилган Эл-Ниньо иқлим ҳодисаси ўрнини Ла-Нинья эгаллагани билан изоҳланди.

https://t.me/Uchquduq_24
#Диққат
☎️ Агар газ, электр ёки сув ўчирилган бўлса, сизга керак бўладиган телефон рақамлар рўйхати

• 101 – ёнғин хавфсизлиги бўлими;
• 102 – ички ишлар органлари;
• 103 - тез тиббий ёрдам;
• 104 - газ хизмати;
• 1050 - қутқарув хизмати;
• 1001 - об-ҳаво маълумотларини олиш;
• 1054 - «Сувсоз» рақами;
• 1069/(78)140-19-19 - дори воситалари ёки дорихоналарни қидириш;
• 1347 – иситиш ва иссиқ сув таъминоти масалалари бўйича;
• 1154/@het_admin – электр таъминоти масалалари учун;
• 1055 - барча турдаги коммунал муаммолар учун.


👉https://t.me/Uchquduq_24
#Диққат

КЕЙИНГИ ҲАФТА УЧУН КУРТКАЛАРНИ ТАЙЁРЛАНГ

⛈️❄️ Ўзбекистонда хафта бошида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Қисқа муддатли ёмғир баланд тоғларда қорга айланиши мумкин

👉https://t.me/Uchquduq_24
#Диққат #Тарқатинг

Эҳтиёт бўлинг: Ўзбекистонда «СМС фирибгарлари» ҳужум қилмоқда

Фирибгар тажовузкорлар Телеграм профилингизга, кейин эса банк карталарингизга киришлари мумкин бўлган ҳаволани ўз ичига олган жозибали иш таклифларини ўз ичига олган хабарларни юборишади.

Эҳтиёт бўлинг! Номаълум рақамлардан келган хабарларга ишонманг ва ҳеч қачон шубҳали ҳаволаларни босманг.