UCHQUDUQ 24
10.1K subscribers
37.8K photos
8.15K videos
53 files
18.6K links
UCHQUDUQ 24 каналига хуш келибсиз

YouTube https://www.youtube.com/@Uchquduq24/vid

Учқудуқ туманига оид 📰 Янгиликлар, 📷 Фото, 🎥Видеолар 📝Мурожаатлар,Талаб ва Таклифлар, Бўш иш ўринлари бўлса админга юборинг.

Adminlarimiz: @Karimova2585
@Mehriddin_MvS
Download Telegram
Аввал хабар берганимиздек спортнинг мини-футбол тури бўйича “Ўзбекистон Республикаси ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги”нинг Учқудуқ туман босқичи якунланди. Финалда Мустақиллик , Абай , Дўстлик жамоаларига голиблик насиб этди.

👉https://t.me/Uchquduq_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СЕНГА ЗАМБАРАК... ДЕЙИШАДИДА

"Здравствуйте вот отношение детей и их родителей к детским площадкам город Учкудук, 7 квартал ,возле парка"

7 квартал парк ёнидаги болалар майдончаси экан. Мана бизнинг тарбиямиз, ота-оналаримиз бу борада болаларига озгина эътиборли булишларини талаб киламиз. Тегишли идора ходимлари эса чора куришсин.

👉https://t.me/uchquduqmurojaat
Doston do'stim Baxt oqshoming bilan chin qalbimdan tabriklayman Baxt omad orqangdan quvib yursin kelin bilan baxtli bo'l jo'rajon hamma Sinfdoshlaring nomidan do'sting Sanjarbek

https://t.me/Uchquduq_24
Дунёда ҳеч қачон ўзгармайдиган ва сотилмайдиган ягона нарса бу она меҳридир. Қолган барчасини ўз нархи бор ва вазиятга қараб ўзгаради.

https://t.me/Uchquduq_24
Forwarded from UCHQUDUQ 24 (Mehriddin TOG'AYEV)
👩‍⚕ИШ БОР

"Озод фарм" дорихонасига фармацевт киз ишга оламиз. Ойлик келишув асосида. Мурожаат учун тел: 997499995

https://t.me/Uchquduq_24
#замондошфикри

📝Ажрашган ёки ажрашишни хоҳлаётганлар учун:

Бир қиз тилидан:
“Менинг дадам билан ойим тез-тез жанжаллашиб туришар, ҳатто уларнинг орасидаги адоват кундан-кунга авж олиб бораётгандек туюларди. Еттинчи синфда ўқиб юрган кезларимда ота-онам ажрашдилар, лекин менга билдирмасликка роса уриндилар. Бироқ иложини қила олмадилар, оқибатда мен бу мудҳиш воқеани эшитиб, дадам ва ойим ораларида иккига бўлинишимга тўғри келишидан жудаям қийналдим. Онамга раҳмим келарди, барча иш ўзига қолган бўлса ҳам билдирмасликка ҳаракат қилишини кўриш менга жуда ҳам оғир эди. Ҳар иккалалари ҳам мен учун алоҳида-алоҳида олам туюлардилар. Дадам эса уйга умуман келмай қўйдилар. Борган сари кам кўрадиган бўлдим. Онам дадам тўғрисида бўлар-бўлмас гаплар гапиравериб чарчамасдилар. Билмадим, шу гаплар таъсир қилдими, ёки ҳақиқатда ҳам шундайми, қийналган пайтларимизда чиндан ҳам дадамни ёмон кўриб кетар эдим. Улардан ғазабланадиган, уларни эсласам тушкунликка тушиб қоладиган, ҳамма нарсага бефарқ қарайдиган бўлиб қолдим. Бора-бора эркак киши мен учун зулмкор, бевафо қиёфаларда кўрина бошлади. Ундан кейинги ўтган йиллар менинг ҳаётимда из қолдирмай ўтмади, қайтага ҳамма нарсани дадамдан кўравериб, юрагимнинг юзи доғ босиб кетди.
Дадам бир-икки марта мени кўргани коллежга келдилар, мен эса кўриш тугул, бу ҳақда ўйласам нафратим зиёдалашарди. Коллежга келишга қизиқишим ҳам қолмади. Яна дадам келиб қолсалар-чи деган таҳлика ич-этимни тирнарди.
Чамамда бир ой бўлди. Машғулотларим тугаб уйга келсам, уйда..., ҳа, ҳа уйда ўша “Бизни ташлаб кетган”, “Бераҳм”, “Бевафо”, “Зулмкор” дадам онам билан гаплашиб ўтирибдилар. Қандай қилиб ўз хонамга кириб кетганими ўзим ҳам билмай қолдим. Онам билан анчагача гаплашиб ўтиришди. Ўн-ўн беш кун ўтиб яна келдилар. Кейин яна келдилар. Эртаси куни онам дадам билан бирга яшашимизни айтдилар. Мен эса донг қотиб қолдим. Энди мен нима қиламан? Мен у одам билан қандай қилиб бир том остида яшайман? Дадамни қабул қиладиган юрагим, қалбим чуқур-чуқур из бўлиб, доғ босиб ётибди-ку?!..."

Хулоса аввало ўзингиздан. Бизники қўшимча:
1. Ажрашманг.
2. Тақдир тақозо қилиб ажрашсангиз Эй она фарзандларизга отасини ёмонламанг, ёмон қилиб кўрсатманг. Эй ота фарзандларизни қаровсиз ташлаб қўйманг.
3. Сизларку бир кун келиб яна ярашиб кетишилар мумкин. Аммо фарзандларни меҳрини қайтариб бўлмайди. Шунинг учун ажрашсангизам меҳр беришда давом этинг.

https://t.me/Uchquduq_24
Фаррухжон шахсий аёмингиз муборак💐💐💐💐 Доимо омад, бахт сиз томонда юрсин🎉🎉🎉🎉Юзлар билан юзлашинг🌟🌟🌟🌟🌟🌟Ана шундай камтарлигингиз ортидан камол топинг🌿🌸🌿🌸🌿 Сиз туменимиз ёшлари орасида ягона Ёшлар парламенти аъзосиз.🌻🌻🌻🌻🌻 Сиздан ишончимиз бир олам. 💫💫💫💫💫 Ана шундай шижоат сизни тарк этмасин. Сиздай яхши Фарзанд, яхши Ота, яхши Оила бошлиги, яхши Дустлар бор булсин💝💝💝💝💝Юзларга киринг. Яна бир бора табриклаймиз🎉🎉🎉🎉

👉https://t.me/Uchquduq_24
#табрик

Ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбасида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланади!

Туманимиз Қишлоқ хўжалиги ходимларини чин юракдан табриклаймиз. Доимо мехнатингиз рохатини топинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбасида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланади!

Қишлоқ хўжалиги ҳар биримиз учун нимани англатади?

Мамлакатимизнинг ҳар хил шаҳарларидан турли ёшдаги турфа касб эгалари байрамона #bayramchallаnge доирасида шу ҳақда сўзлаб беришди...



—————————————————————————————

Каждый год во второе воскресенье декабря отмечается День работников сельского хозяйства!

Что значит сельское хозяйство для каждого из нас?

Об этом рассказали люди самых разных возрастов и профессий из разных городов нашей страны в специальном праздничном #bayramchallаnge...
Тўрт ёшли Фузайл мендан дадасини табриклашимни илтимос кипти. (Овозли хабар билан) Болаларимиз шундай бахтли булсагина бизнинг жамият бахтли булади.

👉https://t.me/Uchquduq_24
Ўзбекистонга яна 1 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси бепул келтирилди

Мамлакатда ҳозиргача жами 35 млн дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

👉https://t.me/Uchquduq_24
Салоҳиддин ака туғилган кунингиз билан табриклаймиз.💐💐💐💝💝💐💝💐💐💐 ишларингизга омад. 🌟🌟🌟🌟Оилангиз бахтига соғ-омон юринг.🎉🎉🎉🎉🎉🎉 Бу йилда нима ниятлар бўлса амалшга ошсин .🎂🎂🎂🎂🎂 Ғам кўрманг.🌻🌻🌻 Шогирдларингиз🎁🎁🎁🎁🎁🎁🎁

👉https://t.me/Uchquduq_24
МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ


(13 декабрдан 19 декабргача)

Қўй. Келаётган ҳафта маблағ жамғариш учун яхши давр, сарф-ҳаражатларни ҳозирча қисман камайтириб турган маъқул. Ҳафтанинг иккинчи ярмида учрашув ва суҳбатлар вақтини бемалол белгилашингиз мумкин. Улар ҳаётингизда ўзгаришлар юз беришини ваъда қилмоқда.     

Бузоқ. Бу ҳафта жисмоний фаолликни камайтириш, руҳий безовталикни келтириб чиқарадиган ва осойишталикка ҳалақит қиладиган ҳамма нарсадан узоқлашиш тавсия этилади. Одатий турмуш тарзидаги энг кичик бурилишлар ва ўзгаришлар ҳам сизнинг кайфиятингизга салбий таъсир кўрсатади.

Эгизаклар. Янги иш бошлаш ниятида бўлсангиз, яқинларингиз бу борада сизни қўллаб-қувватлаши ва ёрдам қўлини чўзишини унутманг. Юмушларнинг бир қисмини уларнинг елкасига ортишдан ҳижолат бўлманг. Сизга бу ҳозир жуда зарур. Асосийси, кўзланган мақсадга эришиш учун янада фаол ҳаракат қилинг.

Қисқичбақа. Бу даврда куч-шижоатга тўлиб, кўпгина режаларни рўёбга чиқариш имкониятига эга бўласиз. Шу кунларда амалга оширилган таваккалчилик кўпинча омад келтиради. Фақат шошма-шошарликка йўл қўйманг ва ушбу ижобий ҳолатингиздан аниқ мақсадларда фойдаланишга ҳаракат қилинг.

Арслон. Бу ҳафта барча режа ва истакларингиз дастлабки уринишданоқ амалга ошади. Ушбу инкониятдан оқилона фойдаланишга ҳаракат қилинг. Ўз хоҳиш-истакларингизни меъёрланг, атрофдагиларнинг манфаати ва қизиқишини ҳам инобатга олинг. Шунингдек, бу даврда молиявий масалаларда тежамкор бўлиб, кутилмаган харидлардан ўзингизни тийишга ҳаракат қилинг.

Паризод. Агар ўтган ҳафта охирига етмай қолган ишлар бўлса, дарҳол уларни ҳал этинг. Бу даврда қариндошлар ўртасидаги муносабатларга путур етиши мумкин. Иложи борича низоли ҳолатлардан йироқ туринг. Атрофдагиларга яхши кайфият улашинг, бошига ташвиш тушганларни қўллаб-қувватланг. Оила аъзоларингиз ва яқинларингизга эътиборли бўлишни унутманг.

Тарози. Ушбу ҳафта давомида ваколатингизга кирмаган масалаларда ташаббус кўрсатишдан воз кечинг. Бу тавсия ҳам иш фаолияти, ҳам шахсий ҳаётга тегишли. Имкон қадар бир муддат ташқи кузатувчига айланинг. Ҳозирча оилавий муаммолар ечимини янада қулай пайтга қолдирган маъқул.

Чаён. Сиз учун ушбу ҳафтанинг асосий ва муҳим воқеалари иш жойингизда содир бўлади. Биринчи галда, юмушларнинг энг устуворига қўл уриб, белгиланган вазифаларни ҳафта охиригача бажариб тугатинг. Дам олиш кунлари барча ташвишларни унутиб, мириқиб дам олишга ҳаракат қилинг.

Ўқотар. Айни дам касбга оид ва молиявий соҳаларда муваффақиятли иш бошлаш учун қулай давр. Бироқ буни амалга ошириш учун ҳар масалада фақат ўзингизга таянинг ва ишонинг. Ҳафта ўртасида ҳамма ишлар силлиқ бароридан кела бошлайди. Дам олиш кунлари режалаштирилмаган ҳаражатлар бўлиши мумкин.

Тоғ эчкиси. Ушбу ҳафта учун ҳеч нарса режалаштирманг, чунки режалар сизга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра тез-тез ўзгариб туриши мумкин. Душанба ва сешанба кунлари ҳушёр бўлинг. Негаки бу вақтда касбий соҳангизга оид қийинчиликлар юзага келиши ва пул йўқотишлар кузатилиши мумкин. 

Қовға. Бу ҳафта имкон қадар катта иш режаларини тузманг. Яқинлар ва дўстлар билан муносабатда тушунмовчиликлар юзага келса, улар билан зиддиятга борманг ва орада хавфсиз масофани сақланг. Яхшиси бу пайтда ўзингизга, жисмоний ва руҳий саломатлигингизга эътиборли бўлганингиз маъқул. 

Балиқ. Бу даврда яқин кишингиздан кутилмаган совға ёки хушхабар оласиз. Бундан ташқари, ташаббускорлик ва ишдаги фаоллик ортидан барча молиявий масалаларни омадли ҳал қилишингиз мумкин. Сиз учун сешанба энг самарали кун бўлиб, фойдали ва истиқболли ишларга қўл урасиз.


👉https://t.me/Uchquduq_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун сени соғиндим қизим
Қиз узатган оталар учун🥺

https://t.me/Uchquduq_24
#Психологик_тест

Қўзиқоринлардан бирини танланг ва у сизнинг характерингизнинг кучли ва заиф томонларини очиб беради.

👉https://t.me/Uchquduq_24
#Жавоблар

🍄 Қўзиқорин 1. Сирли одам

Сиз ҳар доим ҳақиқий ҳис -туйғуларингизни яширадиган одамсиз. Сиз билан яқинларингизга қийин бўлиши мумкин, чунки улар нима учун улар билан гаплаша олмаслигингизни тушунишмайди. Бироқ, сизнинг ишингизда бундай позиция сизга кўп ёрдам беради. Сиз қандай қилиб қатъий хўжайин бўлишни биласиз, унинг кўрсатмаларига шубҳа қилиб бўлмайди.

🍄 Қўзиқорин 2. Ижодий шахс

Сиз абадий ўзингизни қидирадиган одамсиз. Сизнинг дунёга бўлган нуқтаи назарингиз кўпчиликникидан тубдан фарқ қилади. Сиз ўзгарувчан ва эксантриксиз.

🍄 Қўзиқорин 3. Материалист

Сиз ўзингизни ва қобилиятингизни реал баҳолайдиган одамсиз. Мақсадларни белгилаш ва уларга эришиш сизга ёқади. Сизда кўп энергия бор, сиз ҳаёт сифатини яхшилаш учун ҳамма нарсани қиляпсиз. Сизнинг садоқатингиз атрофдагиларни илҳомлантиради. Бироқ, кўпинча пул излаб, қолганини унутасиз.

👉https://t.me/Uchquduq_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу кинони кўрганлар борми 😅

https://t.me/Uchquduq_24
#ҳудудимтарихи

‼️Қизилқум замини азалдан сирли тарихи билан одамзодни лол қолдирган. Биз замин тутган Учқудуқнинг тарихи сиз учун ҳам қизиқми?
Туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Сожида Исломова яқинда турли номлар билан аталувчи овуллар тарихини ўрганибди.

ҚУЛҚУДУҚ

Бундан анча аввал XII-XIII асрларда – Хоразмшоҳлар давлати даврида Урганч томонда ботирлиги билан ном қозонган бир қул бўлган. Бу мард йигит ҳамда тазйиқларга, адолатсизликларга чидай олмаган бошқа эрксиз қуллар қўзғолон кўтарадилар. Эрк учун олиб борилган бу қўзғолонга ўша қул бошчилик қилган. Тўқнашувлар натижасида қуллар кўп талафот кўриб, мағлубиятга учрайди ва шунда ўз эрки учун курашган қулларга бошчилик қилган ўша қул ёвдан қочиб узоқ йўл босиб, охири бир тоғ орасига беркинади. Хон лашкарлари таъқибидан халос бўлганидан сўнг шу атрофларни айланиб юриб, бир булоқни бошидан чиқиб қолади. У аста-секин шу ерни обод қилиб, қудуқ қазади, ўзига уй қуриб олади. Тез орада ёнига бирга эрк учун курашган ўзига ўхшаган мард, жасур йигитларни тўплнади. Бу қул умри давомида атрофига тўплаган одамларни ҳимоя қилган, улар тинч, хотиржам, бахтли яшашлари учун курашган. Натижада қочоқ қул барпо қилган бу жой обод масканга – халқи тинч-хотиржам, бахтли яшаётган сўлим гўшага айланган. Шундан сўнг бу жой халқ тилида Қулқудуқ овули, овул яқинидаги тоғ эса Ерлер, яъни мард-жасур йигитлар, эркаклар жойлашган макон – Эрлар тоғи, дея атала бошланган экан.
Ерлер (Эрлар) тоғи деб номланган жой бугунги кунда муқаддас қадамжога – “Ерлерота зиёратгоҳи”га айлантирилган. Бу ердаги тоғу тошлар орасидан сизиб чиқаётган сув шифобахшлиги билан кўплаб инсонларни ўзига жалб қилиб келмоқда. Бу зиёратгоҳ сўлим табиати, турли хасталикларга даво - зилол чашма суви билан зиёратчилар кўнглига хуш ёқиши аниқ. Чунки, бу зиёратгоҳга келган беморлар чашма сувидан ичиб, дарддан фориғ бўлгандай ўзларида енгиллик ҳис этишади. Бунга сабаб эса, айнан шу Аллоҳнинг неъмати – зилол сув таркибида кумуш моддаси ва бошқа фойдали маъданлар кўп эканлигида.
Ушбу “Ерлерота зиёратгоҳи” ва ўша қул барпо қилган қудуқ жойлашган ҳудудни ҳозирги кунгача шу жойда яшаётган аҳоли тарихий ном билан “Қулқудуқ” деб номлаб келмоқда.


👉https://t.me/Uchquduq_24