UZQUIZ
1.8K subscribers
1.92K photos
54 videos
10 files
515 links
Савол ва таклифлар учун: @Ravshan_ismailov
Download Telegram
03.06.2021 даги UZQUIZ нинг ўйинидан Фото лавхалар!

Фотолар учун: https://t.me/UZQUIZ_PHOTO
Охирги ўйиндан кейин 26 ўриндан 24 ўринга кўтарилиб олган Special Pro жамоаси. Жамоа ўйинларга кечроқ қўшилган бўлса ҳам, мунтазам равишда юқорилаб бормоқда. Натижа учун эмас, шунчаки ўйиндан завқ олиш учун келадиган жамоа. Лекин финалга жиддий қарашса, сенсация қилишга қодир! Жамоага ўйинларда омад тилаб қоламиз.
Ассалому алайкум! UZQUIZ нинг кейинги ўйини учун рўйхатдан ўтиш бошланди. Ўйин 10.06.2021 куни соат 19:00 да "Эски шаҳар" савдо марказининг, ёзги очиқ терассасида бўлиб ўтади.

Барча иштирокчилар тиббий ниқобда бўлиши шарт! Ўзингизнинг ва атрофдагиларнинг соғлиғига беэътибор бўлманг.

🎤 Саидкамол Абдураззоқов
💰 Ўйинда иштирок этиш: 35 000 сўм хар бир иштирокчига

Жамоа бўлиб рўйхатдан ўтиш учун:
https://forms.gle/1vq95pP24kLhagxu7

Якка тартибда рўйхатдан ўтиш учун: https://forms.gle/9EnXA1kQLJR3E4V67
Ўтган ўйиндан кейин 25 ўриндан 22 ўринга сакраган oOpS! жамоаси! Эсингизда бўлса энг биринчи ўйинда бу жамоа ғолиб бўлишига озгина омад етишмаган эди, агар Мастава нинг сўнгги раундда страйки бўлмаганда, ғолиб ҳам бўлиб кетар эди. Финалда жамоа яна ғолиблик учун курашиб кўради. Фақат бу сафар жиддий!
10.06.2021 куни UZQUIZда шоҳсупанинг энг юқори чўққисини забт этишга тайёрмисиз?
Ҳозирда 26 ўринда кетаётган Wisdom жамоаси. Жамоа бир неча ўйинларни ўтказиб юборгани сабаб 26 - ўринга тушиб қолди. Агар финал йўлланмасига эга чиқадиган бўлса, Заковат клубида ўйнаб юрган жамоадан хамма нарса кутиш мумкин. Рейтингда пастроқда бўлган жамоалар эса бу жамоа яна келмаслигини кутишаётган бўлса ажаб эмас!
Ҳозирча 23-ўриндаги Джокер жамоаси! Бу жамоа Uztelecom ходимларидан тузилган. Жамоа шу вақтгача жуда кўп маротаба таркиб ўзгартирди. Натижа баъзида яхши, баъзида ёмонроқ бўлди. Жамоа ўзининг оптимал таркибини шакллантириб олса, натижалар ундан ҳам яхши бўлаверади. Финалда қатнашиш учун яхши имконият бор. Унгача жамоа яна кучайишига ишонамиз!
Бугунги ўйинга рўйхатдан ўтган жамоалар! Ўйин 19:00 да бошланади! X-Faktor жамоаси бугун ҳам ўйинда қатнаша олмайди, лекин улар QUIZ дан узоқлашгани йўқ ва барча жамоаларга бугунги ўйинда омад тилашмоқда!


Эслатиб ўтамиз: Ўйинга кела олмайдиган жамоалар илтимос келмаслигингизни олдинроқ ҳабар бериб қўйинг. Жойларимиз сони чегараланганлиги сабабли, кечроқ рўйхатдан ўтган жамоалар ўйинда қатнашиши учун!
🏆 Ассалому алайкум. 10.06.2021да UZQUIZнинг навбатдаги ўйини бўлиб ўтди!
Ҳамкорларимиз:
#Kansler.uz
#Akfa_university
#Vernisagge
томонидан қуйидаги совғалар топширилди:

🥇#XYZ жамоаси - #Vernisagge тўпламлари.
*Қайтариб ўтамиз, ҳали хеч ким 3 мартта чемпион бўлмаган!

🥈#OCARD жамоаси - #Vernisagge тўплами.
* Шу жамоага яна жичча етмади, лекин чемпионлик жуда яқин. Балки ўша кун финалда бўлар.

🥉#404_not_found жамоаси - #Vernisagge тўплами.
* Жамоа иккинчи мартта шоҳсупага чиқиб, кучлилар сафига қўшилмоқда.

ОМИХТА раундида тўғри ставка қилганлар ғолиб бўлаётганлиги бу ўйинда ҳам ўз исботини топди.

Экватордаги #Диванные_знатоки жамоаси - #Vernisagge тўплами.
* Бу сафар ҳам қуруқ кетмади!

Охиридан битта олдинги #А_йўғе? жамоаси - кейинги ўйинга жамоаси учун 6 кишили бепул қатнашиш йўлланмасини қўлга киритди.

Шунингдек, лотереяда Good Foodдан бир кунлик соғлом таом, 200 минг сўмлик чегирма сертификатлари ва ҳамкорларимиздан пиццалар ўз эгаларини топди.
10.06.2021 даги UZQUIZ нинг ўйинидан Фото лавхалар!

Фотолар учун: https://t.me/UZQUIZ_PHOTO
Ҳозир 21-ўринда кетаётган "2 та қийма 2 та жаз" жамоаси. Ўйиндан ўйинга юқорилаб бораётган жамоа эртага шоҳсупага чиқиб қолса, ҳайрон қолмаслик учун ҳозирдан уларга мухлислик қилинг. Саволга жавоб топса топмаса, мазза қилиб кетадиган жамоалардан бири. Финал куни эса хақиқий кучини кўрсатишга шай туришибди!
Хозирда рейтингда умумий 20 ўринда кетаётган, Фарқи йўқ жамоаси. Хар сафар эринмасдан Олмалиқдан келадиган жамоага қоил қолмасликнинг иложи йўқ. Жамоа ўйинларга кечроқ қўшилгани учунгина сал пастроқда турибди. Финал куни Олмалиқдан терма жамоа келса хайрон қолманг!

12 та ўйиндан сўнг умумий рейтинг:
https://docs.google.com/spreadsheets/d/1VoqiF2RyMQqQYmPcDNBfKpOgkQp5HGs-EoMnlFt6Hd0/edit#gid=0
Хозирда рейтингда 19 уринда кетаетган Come Back жамоаси. Бу жамоанинг уйиндаги азартини бошкаларга намуна десак булади. Жамоа балки хозир пастрок уринда юргандир, лекин хакикий come back ни финал уйини килади.
📊🏆1.3. Бир календарь йилда шартли равишда икки мавсум ўтказилади – январдан июнгача “Яшил” мавсум ва июлдан декабргача “Қизил” мавсум. Мавсум давомида жамоалар баллари тўпланиб борилади ва энг кўп очко тўплаган жамоалар ўртасида финал ўйини ўтказилиб, унда ҳар мавсумнинг ғолиби аниқланади.
Ассалому алайкум! UZQUIZ нинг кейинги ўйини учун рўйхатдан ўтиш бошланди. Ўйин 17.06.2021 куни соат 19:00 да "Эски шаҳар" савдо марказининг, ёзги очиқ терассасида бўлиб ўтади.

Барча иштирокчилар тиббий ниқобда бўлиши шарт! Ўзингизнинг ва атрофдагиларнинг соғлиғига беэътибор бўлманг.

🎤 Саидкамол Абдураззоқов
💰 Ўйинда иштирок этиш: 35 000 сўм хар бир иштирокчига

Жамоа бўлиб рўйхатдан ўтиш учун:
https://forms.gle/1vq95pP24kLhagxu7

Якка тартибда рўйхатдан ўтиш учун: https://forms.gle/9EnXA1kQLJR3E4V67
Умумий рейтингда ҳозирча 18-ўринда кетаётган "Шапалоқ" жамоаси. UzQuizнинг битта ҳам ўйинини умуман ўтказиб юбормаган кам сонли жамоалардан бири. Жамоа аслида натижа учун эмас, дўстлар билан ўйинда ҳордиқ чиқариш учун келади. Лекин, финал куни ўйинга жиддий киришса, шоҳсупага чиқмоқчи бўлган ҳар қандай жамоага шапалоқ тушириб кетиши мумкин!