Таълим касаба уюшмаси
4.56K subscribers
1.18K photos
376 videos
858 files
7.85K links
Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.
Download Telegram
НИМА УЧУН ОЙЛИК ИШ ҲАҚИ 100% ТЎЛАНМАЯПТИ?

@Yurist_Xizmati 1507-савол:

Assalomu Alekum. Men oliy ma'lumotli ona tili va adabiyot fani o'qituvchisiman. Shu mutaxassislik bo'yicha maktabda ishladim. 2018yil 2-oliy ta'lim mutaxassisligi sirtqi 3 yillikning Defektologiya ta'lim yo'nalishiga 2-kursdan o'qishga qabul qilindim. Hozirda 3 kursdaman, 2019yil noyabr oyidan yordamchi maxsus maktabga o'qituvchi vazifasida ishga qabul qilindim. Oliy ma'lumotli va 2-mutaxassislikka o'qiyotganimga qaramay oylik ish haqi 80%to'lanyapti, nima uchun 100%emas. Kursdoshlardan so'rasam ularga oylik ish haqi 100%to'lanayotganligini aytishdi. Nima uchun Respublikamizda ko'rib chiqilgan qonun va qarorlarning ijrosi bir xil bo'lmayotganligi yuzasidan to'g'ri yoki noto'g'ri ekanligini qonuniy jihatdan asoslab berishingizni so'rayman.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9августдаги “Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида” 3183-сон қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида педагогика йўналишлари бўйича махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.

Шунингдек, ушбу қарорда махсус сиртқи бўлимда ўқиётган талабаларга имтиҳонлар, синовлар топшириш, диплом, курс, лаборатория ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтида уларнинг ойлик маошлари асосий иш жойида сақланган ҳолда бир ўқув йилида икки марта бир ойдан ўқув таътиллари берилади. Бунда, ўқув таътиллари қоида тариқасида умумтаълим муассасаларидаги қишки ва ёзги таътил вақтига тўғри келган даврда берилади ва уларга белгиланган тартибдаги йиллик меҳнат таътилларини бериш тартиби ҳам сақланиб қолади;
талабаларнинг олий таълим муассасасида ўқишда бўлган даврига тўғри келадиган дарс соатлари ўқишга юборган таълим муассасасининг ўқитувчилари (ходимлари) томонидан меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари асосида ўтилади.

Ўзекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги” қарор лойиҳасига кўра
Олий таълим муассасасининг кундузги, сиртқи (махсус сиртқи) ва кечки (сменали) бўлимида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади. Бунда, олий таълим муассасасининг кундузги таълимнинг охирги курсида ўқиётган шахсларга ҳафтада 10 соатгача дарс ўтилишига йўл қўйилади;

Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) ва кечки (сменали) таълим шаклида таълим олаётган талабаларга 2-курсдан бошлаб ҳафтада 20 соатгача дарс ўтилишига йўл қўйилади, педагогик соҳада меҳнат стажига эга бўлмаганлар бундан мустасно.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, сизга тўлиқ ойлиқ иш ҳақи тўланиши лозим деб ҳисоблаймиз. Аниқлик киритиш мақсадида меҳнат шартномангизга қарашингизни сўраймиз. Меҳнат шартномасида штат ставка ва ойлик иш ҳақингиз ҳақида маълумот бор.

Юристга савол юбориш:👇
@Yurist_Hizmati_bot
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Биласизми
Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

Агар ўриндошлик асосида ишлашнинг биринчи иш йилида ходим олти ойдан кам ишлаган бўлса, у ҳолда ўриндошлик асосидаги ишда таътил учун ишланган вақтга пропорционал ҳақ тўланади.

Биринчи иш йилида олти ой ишлаган ўриндошларнинг меҳнат таътилига, шунингдек ишнинг кейинги йиллари учун меҳнат таътилига ўриндошлик асосидаги ишнинг ўртача иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда одатдаги тартибда ҳақ тўланади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
КАМСИТИЛГАН ОДАМ ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТСА БЎЛАДИ?

@Yurist_Xizmati 1509-савол:

Assalomu aleykum men oqituvchi bolib ishlayman oqituvchilar avgust oyida maktabda nima ishlar qilish kereak va necha soat ishlashimiz kerak? Dierktor oqituvchilarni nafsoniyatiga tegishi kesatiq gaplar qilishi mumkinmi kamsitilgan odam qanday yol tutsa boladi? javob uchun oldindan rahmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Судда кўриб чиқилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар таҳлил қилинганда, аксарият ҳолларда фуқаролар томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси, 52-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқу­қ­бузарликлар содир қи­линганлигини кўришимиз мумкин.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик бу — ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бу ҳуқуқбузарликнинг алоҳида хусусияти шундан иборатки, мазкур ҳуқуқбузарликни бир йил давомида такроран содир қилса, ушбу ҳуқуқбузарлик жиноят таркибини беради.

Жиноят кодексининг 140-моддасида эса ҳа­қорат қилиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимма­тини беодоблик билан қасд­дан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, — энг кам ойлик иш ҳа­қининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керак, ҳақорат қилиш:

а) жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;

б) хавфли рецидивист томонидан ёки туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунинг учун бу масала юзасидан ички ишлар ёки прокуратура органларига мурожаат қилишингизни маслаҳат берамиз, агар ҳуқуқбузарлик ёки жиноят факти аниқланган тақдирда суд томонидан тегишли жавобгарлик масала ҳал этилади деб ҳисоблаймиз

Юристга савол юбориш:👇
@Yurist_Hizmati_bot
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
#Биласизми
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида илгари амал қилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари ўзгаришсиз қолди, яъни:

Ўзбекистон резидентлари бўлган жисмоний шахслар:
👉 жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг асосий ставкаси – 12 фоиз;
👉 дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар учун фоиз ставкаси - 5 фоиз;

Ўзбекистон норезидентлари бўлган жисмоний шахслар учун:
👉 дивиденд ва фоизлар – 10%;
👉 халқаро юк ташишдаги транспорт хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлар (юк ташишдан олинадиган даромадлар) - 6%;
👉 меҳнат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича олинган даромадлар, бошқа даромадлар - 20%.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ПСИХОЛОГ БЎЛИБ ИШЛАЙ ОЛАДИМИ?

@Yurist_Xizmati 1513-савол:

Салом. Миллий университетнинг санъатшунослик йуналишини тугатганлар психолог булиб ишлай оладими? Дтс классификаторида ёзалар экан мутахассисликлар шуни билолмаябман.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарорига1-Иловага кўра Олий таълимнинг давлат таълим стандарти белгиланган.

Ушбу ҳужжатга кўра Сиз тамомлаган таълим йўналиши Таълим йўналиши: Санъатшунослик (таълим коди 5150200) ҳисобланиб, бу йўналишга санътшунослик турлари келтирилган. Агар Сиз битирган йўналиш Филология ва тилларни ўқитиш (коди 5120100) бўлса ҳам.

Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 4 октябрдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификатори”га кўра Психолог лавозимига 5110900, 5210200, 5А210201, 5А110902 таълим йўналишини тамомлаган олий маълумотли шахслар белгиланган ва бу рўйҳатда санатшунослик йўналишини битирган субектларнинг психолог бўлиши қайд этилмаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Сизга Филология ва тилларни ўқитиш (коди 5120100) ёки Санъатшунослик (таълим коди 5150200) йўналишини тамомлаган олий маълумотли шахс Психолог бўла олмаслиги ва бунга ушбу йўналишга мос тушмаслигини маълум қиламиз.

Юристга савол юбориш:👇
@Yurist_Hizmati_bot
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
"АРИЗАНГНИ ЁЗ БОШҚАРМА СЎРАЯПТИ"...!

@Yurist_Xizmati 1514-савол:

Мени оналик таътилимдалигимда хтб.дан чакириб укиётган булсанг аризангни ёз бошкарма сураяпди дейишиб куйишмади. Мен оналик таътилидалигимда укишга кирдим укишни битиргунимча вазифамдан озод килишингизни сурайман деб ёзганман. Бошкарма мен билан тузилган мехнат шартномасини бекор килган. Бу хакда мени огохлантирмаган хам тулик хисоб китоб хам килинмаган мехнат дафтаримга хам ёзилмаган. Укишни битириб ишга жойимга кайтаман десам мактабгача таълим булими сен билан мехнат шартномаси бекор булган хужжатларингни топшириб куй захирага куямиз дейишди нима килишим керак муоммони хал килишим учун

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

ҲА, баъзан танишлар ёки яқинлардан «бошлиғим менга аризангизни ёзинг, сиз ишдан бўшадингиз деди» қабилидаги сўзларни эшитиб қоламиз.

Ўз-ўзидан савол туғилади: «Меҳнат жамоасида намунали хулқи билан ажралиб турган, белгиланган вазифаларни ҳалол ва виждонан бажараётган, ҳамкасблари ­орасида обрў-эътиборга эга, мутахассислиги бўйича лавозимига лойиқ бўлган шахсни бошлиқ ҳеч бир сабабсиз ишдан бўшатиб юбориши мумкинми?»

Демак, «бошлиқ», яъни иш берувчининг ҳаракатлари асослиги, аризани мажбурлаб ёздириш, «ишдан бўшаётган шахс», яъни ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари қай тарзда ҳимоя қилиниши ва бу борада амалдаги қонунчиликда қандай кафолатлар назарда тутилганлиги масалаларига тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз.

Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан фақат Меҳнат кодексининг 100-моддасида кўрсатилган 7 та асосга кўра бекор қилиниши мумкин. Бошқа асосларга кўра иш берувчи ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли эмас.

Амалиётда иш берувчи юқоридаги асослар мавжуд бўлмаган ҳолда ходим билан бирор бир келишмовчиликка дуч келиб қолса, меҳнат шартномасини бекор қилишнинг «осон йўли» – яъни ходимнинг ишдан «ўз аризаси билан» кетиши кераклигини талаб қилади. Бу — қонунга хилоф.

Меҳнат шартномасини бекор қилишга ходим шу корхонадаги ишни ҳақиқатда ташлаб кетиш истагини билдирган ёзма аризасига биноан йўл қўйилади.

Судлар даъвогарнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги аризани иш берувчининг қистови натижасида бергани тўғрисидаги важларини синчковлик билан текширишлари лозим (Олий суд Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида»ги 12-қарорининг 15-банди).

Агар ариза иш берувчининг қистови билан ходимнинг ихтиёрига зид равишда ёзилган бўлса ва буни ходим исботлаб бера олса, меҳнат шартномасини бекор қилиш ғайриқонуний деб топилади ҳамда ходим суд томонидан аввалги ишига тикланади.

Демак, агар иш берувчи сизни асоссиз бўшатганда фуқаролик судига ишга тиклаш бўйича даъво киритишингиз мумкин деб ҳисоблаймиз

Шуни ҳам унутмангки, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш далиллари бўйича сиз ташкилотингиз ҳаракатларининг меҳнат қонунчилигига мувофиқлигини текшириш талаби билан Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки меҳнат қонунчилигининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назорат ва кузатувни амалга оширадиган прокуратура органларига мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Юристга савол юбориш:👇
@Yurist_Hizmati_bot
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ТАЪТИЛДАЛИГИМ САБАБ ИШДАН БЎШАТИШЛАРИ ТЎҒРИМИ?

@Yurist_Xizmati 1515-савол:

Man kop tarmoqli korxonaga qarashli, parrandachilik bolimida ishchi lavoziida ishlardim 2013 gacha. 2013 yil aprel oyida tugruq tàtilgA chiqdim. 2013 may 2015 fevral 2017 fevralgaca 3 farzandim tugulganligi sabab, bola parvarishi uchun berladigan tatilda edm. 2020 yil 29 yanvarda kichik farzandim 3ga kirganligi uchun ish joyimga ishlamoqchi bolib bordim. Tseximiz boshligi manga: siz ishlagan tarmogimiz sotilib ketgani va ish òrni qisqarganligi uchun szga 2 oylik vaqt beriladi oxingizga boshqa ish topshiz uchun deb javob berdilar. Savolm tsex boshligimiz togri qildilarmi. Manga toliq malumot bering. Oldindan rahmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ушбу ҳолатда Меҳнат кодексининг 102 моддасига кўра Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш берилиши назарда тутилган.

Ушбу моддага кўра: меҳнат шартномаси технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан (100-модда иккинчи қисмининг 1-банди) бекор қилинганда камида икки ой олдин ходимни огоҳлантириш берилиши назарда тутилган.

Демак, Сизга 2 ойлик муҳлат берилиши бўйича тўғри тушунтиришган. Сиз ўз ошингизга қайтган тақдирингизда ҳам 2 ой ўтиб Сизни ишдан бўшатишлари мумкин бўлади.

Аммо Меҳнат кодексига кўра Сизга ушбу ҳолатлардан бирини инобатга олиб имтиёз қўллашлари ҳам мумкин, яни имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.

Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга афзаллик берилади:

+1) қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;

2) оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахсларга;

3) мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга;

4) ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида тегишли мутахассислик бўйича малакасини ошираётган ходимларга ва ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларини тамомлаган шахсларга ўқишни тугатгандан сўнг мутахассислиги бўйича ишлаётган тақдирда икки йил мобайнида;

5) мазкур корхонада меҳнатда майиб бўлиб қолган ёки касб касаллигини орттирган шахсларга;

6) уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга.

Бордию Сизнинг фарзандингиз ҳали 3 ёшга тўлмаган бўлса у ҳолда Меҳнат кодексининг 237-моддасига кўра Хомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади. Мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштириш даврида қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан таъминлаган ҳолда амалга оширади.

Хулоса қиладиган бўлсак, Сизга 2 ойлик муддат бўйича тўғри тушунтириш беришган, фақатгина ушбу муддатни кутмасдан ҳам Сиз билан меҳнат шартномани пулли компенсация тўлаб бекор қилишлари ҳам мумкин. Сиз бу ҳолатда фарзандингиз 3 ёшга тўлмаган бўлса ишдан иш берувчи ташаббуси билан бўшатилмайсиз.

Юристга савол юбориш:👇
@Yurist_Hizmati_bot

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
2020 йил 30 январ куни Ўзбекистон Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бўстонлиқ туман кенгаши тасарруфидаги Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари Иш берувчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди. Мазкур ўқув-семинарида Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалар тўғрисида"ги Қонуни таништирилди. Шунингдек, 2020 йил феврал-март ойларида жамоа шартномаларининг 2019 йилда бажарилишига бағишланган йиғилишларни, ҳамда БКУТларининг ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказилиши тартиблари тушунтирилди
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
2020 йил 30 январ куни Ўзбекистон таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши масъул ташкилотчиси Р.Газиева Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бўстонлиқ туман кенгаши тасарруфидаги Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари Иш берувчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди. Мазкур ўқув-семинарида Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалар тўғрисида"ги Қонуни таништирилди. Шунингдек, 2020 йил феврал-март ойларида жамоа шартномаларининг 2019 йилда бажарилишига бағишланган йиғилишларни, ҳамда БКУТларининг ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказилиши тартиблари тушунтирилди
ҚАЕРЛАРДА ИШЛАШИМ МУМКИН?

@Yurist_Xizmati 1516-савол:

Ассалому-алайкум мен Биология бакалавриатини тугатганман 2011-2013 йилларда Мирзо Улўғбек номидаги Ўзбекистон Миллий унверситетини тугатганман низом бўйича қаерларда ишлашим мумкин олдиндан рахмат. Магистирлиг мутахасислигим Тиббий микробиология ва вирусология шу мутахасислик бўйича деб сўромоқчи эдим.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарорига1-Иловага кўра Олий таълимнинг давлат таълим стандарти белгиланган.

Ушбу ҳужжатга кўра Сиз тамомлаган таълим йўналиши Таълим йўналиши: Биология (таълим коди 5140100) ва Микробиология ва вирусология (5А140102) ҳисобланиб, бу бўйича Сиз: Микробиолог, Миколог, Биолог, Биотехнолог, Биотехнолог (по виду продукции), Биотехнолог лекарственных растений, Биофизик, Биохимик, Генетик, Гидробиолог, Зоолог каби касбларда ишлашингиз мумкин. Бундай турдаги касблар шифохоналарда, илмий текшириш институларида, дори ишлаб чиқарувчи корхоналарда, зоопаркларда, хусусий тиббий муассасаларда мавжуд.

Юристга савол юбориш:👇
@Yurist_Hizmati_bot
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ЎЗКУФК ўрганиши натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун Бўстонлиқ туман болалар, ўсмирлар спорт мактабида амалий ёрдамида бўлдик. 2019 йил якуни бўйича жамоа шартномасини ўтказиш бўйича, ҳисобот сайлов бўйича, меҳнат қонунчилиги бўйича иш берувчи ва бкуқ раисига тушунтиришлар берилди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
ЎЗКУФК ўрганиши натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун Бўстонлиқ туман маданият бўлимида амалий ёрдамида бўлдик. 2019 йил якуни бўйича жамоа шартномасини ўтказиш бўйича, ҳисобот сайлов бўйича, меҳнат қонунчилиги бўйича иш берувчи ва бкуқ раисига тушунтиришлар берилди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Бугун 30 январь еуни Янгийўл шахардаги 2, 6, 10- мактабларга ташриф буюрдик. Ташрифдан максад таълим муассасалари рахбарлари- иш берувчилар томонидан касаба уюшмаси раисларига яратилган шарт-шароитлар( алохида хона, бурчак, компьютер) билан танишиш. Бошланғич касаба уюшма қўмита раислари билан сухбатлашилди. Касаба уюшма бурчаклари мавжудлиги, уларда керакли маълумотлар акс эттирилганлиги, хужжатларнинг тўғри юритилиши ҳақида тушунчалар берилди
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g