Transport_Prokuraturasi
1.77K subscribers
4.73K photos
252 videos
423 links
Ishonch telef raqami: (71) 233-11-10

Телефон доверия: (71) 233-11-10

Helpline: (71) 233-11-10
Download Telegram
Авиация прокуратураси
ва “Ўзавиация” агентлигининг хамкорликдаги ишлари


Бугун 2024 йил 28 феврал куни Тошкент Авиация прокурори Ш.Мамаджанов ва “Ўзавиация” агентлигининг инспекторлар таркиби ўртасида учрашув ўтказилди.

Батафсил
—————————
Совместная работа Авиационной прокуратуры
и Агентства «Узавиация»


Сегодня 28 февраля 2024 года состоялась встреча Ташкентского Авиационного прокурора Ш.Мамаджанова и инспекторского состава Агентства «Узавиация».

Подробнее

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов бошчилигида Қашқадарё вилоятида 2024 йилги Инвестиция дастури доирасида амалга оширилаётган қурилиш объектларидаги ишлар аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш давомида, вилоятдаги “А380 автойўлидан Қарши темир йўл  станциясига” автомобиль йўлининг 1 км. қисмида ва “Қарши ш.-Хонобод қ.-Чим қ.-Чироқчи қ.-Шаҳрисабз ш.” автомобиль йўлининг 18 км. қисмидаги Қорасув дарёси устидан ўтган кўприкларни реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида буюртмачи, пудратчи ва бошқалар масъуллар билан учрашилиб, объектда мавжуд хато ва камчиликлар бартараф этиш, ўз вақтида ва сифатли топширилиши бўйича кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий транспорт прокуратураси, Адлия бошқармаси ҳамда Навоий вилояти ТХТБ ходимлари томонидан Навоий юридик техникумида ёшлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди
Forwarded from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов раҳбарлигида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси ўринбосари А.Камилджанов ва бошқа масъуллар иштирокида Тошкент минтақавий темир йўл узелининг “Чуқурсой” бекатида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда тадбиркорларга кўрсатилаётган темир йўл хизматлари сифатини янада яхшилаш, бу борада рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш, юк ташиш хизматини кўрсатувчи вагон операторларини эркин танлаш учун қулайликлар яратиш, юк вагонлари ва контейнерларни ўз вақтида етказиб бериш, мультимодал “эшикдан эшиккача” ташувларни йўлга қўйиш, хизматлар кўрсатиш жараёнининг узлуксизлиги, хавфсизлиги, барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлаш, соҳасида юзага келаётган муаммоларни бартараф қилиш ҳамда бошқа масалалар муҳокама этилиб, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, учрашувда тадбиркорлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалари, уларни қийнаб келаётган муаммолари ҳақида суҳбат ўтказилиб, қизиқтирилган саволларга жавоблар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Forwarded from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов Cамарқанд бекати бирлашган шифохонаси фаолияти билан танишди.

Хусусан, қиш мавсумида шифохона бўлимларида табиий газ, электр энергияси, иссиқ ва совуқ сув, канализация тизимларини ишлаши билан танишилиб, бу борада йўл қўйилаётган хато ва камчиларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга зарур топшириқ ва тавсиялар берилди.

Сўнгра, шифохонанинг болалар бўлимига кириб, аҳвол кўздан кечирилди ва бу ерга келган беморлар билан суҳбатлашиб, даволаётган болалар ва уларнинг оналарига далда берилди.

Шунингдек, кадрлар салоҳиятини ва тиббий хизматлар сифатини ошириш, шифохона атрофини тартибга келтириш масалалари ҳам айтиб ўтилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt