Transport_Prokuraturasi
1.75K subscribers
5.15K photos
260 videos
459 links
Ishonch telef raqami: (71) 233-11-10

Телефон доверия: (71) 233-11-10

Helpline: (71) 233-11-10
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов бошчилигида Сирдарё вилоятида Инвестиция дастури доирасида амалга оширилаётган қурилиш объектларидаги ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, М-34 "Тошкент-Душанбе" автомобиль йўлининг 117-130 км ҳамда М34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 82,46 км қисмидаги кўприкни реконструкция қилиш объектида буюртмачи, пудратчи ва бошқа масъуллар билан учрашилиб, объектда мавжуд хато ва камчиликлар бартараф этиш, ўз вақтида ва сифатли топширилиши бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимидаги “Йўлрефтранс” АЖ фаолияти билан яқиндан танишилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Фарғона транспорт прокурори И.А.Акбаров Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Қўқон” ТИФ божхона постида Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунни амалда тадбиқ этилишида юзага келаётган муаммолар ҳамда ечимини кутаётган бир қатор масалалар бўйича тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда экспорт масалалари бўйича юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни қизиқтираётган саволларга жавоблар ҳамда божхона қонунчилигида улар учун белгиланган имтиёз ва преференциялар ҳақида тушунтиришлар ҳамда юкларни ташишда темир йўл транспортидан фойдаланишдаги енгилликлар тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилди.
Авиация прокуратураси
ва “Ўзавиация” агентлигининг хамкорликдаги ишлари


Бугун 2024 йил 28 феврал куни Тошкент Авиация прокурори Ш.Мамаджанов ва “Ўзавиация” агентлигининг инспекторлар таркиби ўртасида учрашув ўтказилди.

Батафсил
—————————
Совместная работа Авиационной прокуратуры
и Агентства «Узавиация»


Сегодня 28 февраля 2024 года состоялась встреча Ташкентского Авиационного прокурора Ш.Мамаджанова и инспекторского состава Агентства «Узавиация».

Подробнее

uzcaa.uz | Facebook | Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов бошчилигида Қашқадарё вилоятида 2024 йилги Инвестиция дастури доирасида амалга оширилаётган қурилиш объектларидаги ишлар аҳволи ўрганилди.

Ўрганиш давомида, вилоятдаги “А380 автойўлидан Қарши темир йўл  станциясига” автомобиль йўлининг 1 км. қисмида ва “Қарши ш.-Хонобод қ.-Чим қ.-Чироқчи қ.-Шаҳрисабз ш.” автомобиль йўлининг 18 км. қисмидаги Қорасув дарёси устидан ўтган кўприкларни реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида буюртмачи, пудратчи ва бошқалар масъуллар билан учрашилиб, объектда мавжуд хато ва камчиликлар бартараф этиш, ўз вақтида ва сифатли топширилиши бўйича кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий транспорт прокуратураси, Адлия бошқармаси ҳамда Навоий вилояти ТХТБ ходимлари томонидан Навоий юридик техникумида ёшлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди