Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
15.7K subscribers
29.1K photos
2.98K videos
539 files
9.22K links
Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси.

Манзили: 100000. Тошкент шаҳри Мустақиллик кўчаси 69 уй.

Электрон манзили: t.toshkent_shxtbb@exat.uz

Телефон — (+998) 71 237 08 01
Download Telegram
Пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туман халқ таълими бўлими ташаббуси билан 330-сонли умумтаълим мактабида таълим муассасаларида фаолият юритаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирокида "Маънавият — миллат кўзгуси" мавзусида тадбир уюштирилди.

❇️Унда мактаб ўқувчилари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари томонидан намойиш қилинган бадиий дастур барчада илиқ таассурот қолдирди.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевни Парижда расмий кутиб олиш маросими

Церемония официальной встречи Президента Шавката Мирзиёева в Париже

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи Нилуфар Ҳусанбоева Чилонзор туманидаги 164-сонли умумтаълим мактаби фаоллар залида фуқаролар сайёр қабулини ўтказди.

❇️Унда бош бошқарма ҳамда туман халқ таълими бўлими мутасаддиларига умумтаълим мактаблари раҳбарлари, ўқитувчилар, ота-оналар ўзларини ўйлантираётган муаммолар, саволлар билан мурожаат қилдилар.

👉Тадбирда фуқароларнинг йигирма учта мурожаати тингланиб, ўн битта масала шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Қолган ўн иккита мурожаат эса тегишли тартибда ўрганилиб, ечимини топиш учун аниқ муддатлари белгилаб олинди.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
Расмий муносабат

Ёлғон хабарлардан кимга фойда?!

❇️Куни кеча ижтимоий тармоқнинг Эффект Макаренко телеграмм каналида Шайхонтоҳур туманидаги 169-мактабда юқори турувчи ташкилотлар томонидан текширишлар ўтказилаётгани ҳамда ўқувчилар учун дарсликлар етишмаслиги ҳақида хабар чоп этилганди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борди. Унга кўра, аноним (номаълум муаллиф) ёзилган ушбу хабар ўз исботини топмади. Мактабда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, дарс жараёнларига ҳеч қандай салбий таъсир ўтказилмаётганлиги, 1-11 синф ўқувчилари юз фоиз дарсликлар билан таъминлангани аниқланди.

Шу ўринда, Эффект Макаренко телеграмм канали каби айрим ижтимоий тармоқ саҳифалари “ижодкорлари”га билдириб қўйишни истардикки, ўзингиз таълим соҳасига ёрдамку беролмайсиз, ҳеч бўлмаса машаққатли ва шарафли касб эгаларининг ишига халақит қилмасликларингизни сўраб қолардик. Юқоридаги каби қуруқ уйдирмадан иборат ёлғон ахборот ва хабарлар тарқатиб бошқаларнинг қимматли вақтларини ўғирламасангиз айни муддао бўлур эди. Зеро, бугун халқ таълими тизимида юз бераётган ижобий ўзгаришларда фаол иштирок этаётган педагогларимизнинг ўзгалар асабини бузиб, қимматли вақтларини ўғирлайдиган бу каби ёлғон хабарларни ўқишга ҳам фурсатлари йўқлигини унутмасангиз бас!

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 219-сонли умумтаълим мактаби инглиз тили ўқитувчиси Феруза Шукурова 4-“А” синфи ўқувчилари учун очиқ дарс ўтди.

❇️Интерфаол методлар, ноанъанавий услубда уюштирилган машғулотларда ўқувчилар фаол иштирок этишганлиги қувонарлидир. Унда ўқитувчининг ўғил-қизларнинг инглиз тилига қизиқишларини ошириш мақсадида ранглар ва шакллардан самарали фойдаланганлиги мутахассислар томонидан алоҳида эътироф қилинди.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#chellendj_yangi_darsikka_fikrlar
Kembrij darsliklari amalda

Ilk bor Oʻzbekistonda umumtaʼlim maktablari Kembrij nashriyoti tomonidan ishlab chiqilgan 1-11-sinf Ingliz tili darsliklaridan foydalana boshladi. Xoʻsh yangi darslik haqida o'qituvchilar fikri qanday?

📌https://youtu.be/PKan_ZGdcYg

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 201-сонли умумтаълим мактабида "Ноябрь —хорижий тиллар фан ойлиги” доирасида Тошкент давлат педагогика университети билан ҳамкорликда ярмарка ва маънавий-маърифий тадбир уюштирилди.

❇️Унда Казан федерал университети профессори М.М.Давлатова ва "Тиллар" факультети декани, педагогика фанлари доктори профессор Ш.А.Абдуллаева ва кафедра педагоглари иштирок этди.

"Русские сувениры" шиори остида "Русская ярмарка" ташкил этилиб, унда ўқувчилар нафақат сувенирлар, балки рус эртаклари асосида чизилган расмлар, рус халқ эртаклари китоблари билан ҳам танишдилар.

👉Казан федерал университетидан ташриф буюрган профессор М.Давлатова эса синфлар кесимида ҳарбий-ватанпарлик йўналишига қизиқувчи ёшлар билан суҳбат ҳам олиб борди.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB