Toshkent shahar maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
16.2K subscribers
27.9K photos
2.9K videos
539 files
8.94K links
Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси.

Манзили: 100000. Тошкент шаҳри Мустақиллик кўчаси 69 уй.

Электрон манзили: t.toshkent_shxtbb@exat.uz

Телефон — (+998) 71 237 08 01
Download Telegram
Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 300-сонли ихтисослаштирлиган давлат умумтаьлим мактабида “Ватанпарварлик” тўгараги гуруҳлари ўртасида буюк соҳибқирон Амир Темур таваллудига бағишлаб “Заковат” кўрик-танлови ўтказилди.

❇️Унда гуруҳлар ватанпарварлик мавзусидаги саволларга жавоб бердилар, бошқотирмалар ечдилар, эпчиллик ва зукколик бўйича ўз маҳоратларини намойиш этлар. Жозибали рақслар даврага файз қўшди. Топшириқларни гуруҳлар ҳарбий фахрийлар билан ҳамкорликда бажардилар.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
Forwarded from Sherzod Shermatov
Таълим мазмунини яхшилаш бўйича фидоий мутахассисларни жалб қила оладиган ва янги ғояларга очиқ ижодкор раҳбар ва шароит жуда муҳим

Ушбу масъулиятли вазифани амалга ошириш учун ўтган йили Халқ таълими вазирлиги тизимидаги Республика таълим марказига Кореянинг энг нуфузли университетларидан ҳисобланган Ёнсей университети магистратурасини тамомлаган Шуҳрат Сатторов раҳбар этиб тайинланганидан сўнг, марказ фаолияти ҳамда дарсликларда сезиларли ижобий ўзгаришлар кўзга кўрина бошлади.

Албатта, шундай билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассислар чет элда ёки хусусий секторда ҳам яхши даромадли иш топа олишлари мумкинлигига қарамай, Давлатимиз Раҳбари томонидан таълим тизимига қаратилаётган эътибор туфайли тизимга чет элда таълим олган ва янгича фикрлайдиган қатор мутахассисларни жалб қилиш имконияти бўлмоқда. Бундай ходимларга мотивация фақатгина юқори маош эмас, балки ўзи ишлаётган соҳада ижобий ўзгаришларни амалга оширишга етарли эркинлик борлигидир.

Келажакда битирувчиларимиз рақобатбардош бўлишлари учун энг керакли кўникмалардан бири бу ижодкорликдир. Шунинг учун, тасвирий санъатга биринчи синфданоқ алоҳида эътибор бериш муҳимлигини англаган ҳолда, Давлатимиз Раҳбари томонидан Ўзбекистон Бадиий Академияси билан ҳамкорликда бу йўналишдаги ишларни такомиллаштириш топширилган эди. Ушбу вазифани амалга ошириш бўйича, кейинги ўқув йилидан жорий этиладиган янги тасвирий санъат дарслигини ҳозирги дарсликдан устувор томонларини қуйидаги видео орқали кўришингиз мумкин.
Forwarded from Sherzod Shermatov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги Тасвирий санъат дарслигининг устувор томонлари ҳақида
Билиб қўйган яхши

❇️Дунё мактаблари ҳақида қизиқарли маълумотлар

🇷🇺 Россияда биринчи мактабни Пётр I ташкил қилган. Унда фақат ўғил болалар ўқишарди.

🇺🇸 Америка ўқувчилари биринчи синфда дарс бошлашдан олдин, ватанимга содиқман, деб қасамёд қилишади.

🇨🇿 Чехияда энг ёмон баҳо – «5», аъло баҳо – «1» экан.

🇳🇴 Норвегияда ўқувчилар 8-синфгача баҳоланмас экан.

🇮🇳 Ҳиндистонда болалар 4 ёшдан мактабга боришади. Шунингдек, Ҳиндистон мактаблари энг кўп ўқувчиларни бағрига олиши билан машҳур. Айрим мактабларида ўқувчилар сони 28 мингтагача етади.

🇫🇮 Финландия мактабларида дарс ўтишда ўқитувчига ёрдамчи ҳам қатнашади. Финландияда ҳар қандай об-ҳавода ҳам ўқувчилар танаффусда синфдан ташқарига чиқишга мажбур.

🇨🇳 Хитой мактабларида дарс бошланишидан олдин ўқитувчию ўқувчи биргаликда бадантарбия қилишга мажбур.

🇨🇺 Куба мактабларида ўқувчилар қишлоқ хўжалик ишларига ўргатилади.

🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 Ўқувчиларга форма кийдириш биринчи бўлиб Англияда ўйлаб топилган.

🇯🇵 Японияда ўқув йили Сакура гуллаган пайтдан бошланади. Япон мактабларида ошхона бўлмайди. Япон мактабларида ручка ўрнига қалам ишлатилади. Япон мактабларида умуман «иккичи» ўқувчилар бўлмайди. Япон мактабларида «фаррош» лавозими бўлмайди. Мактабни ўқувчиларнинг ўзлари тозалайдилар.

🇺🇿 Ўзбекистонда мактаб озодалиги учун ўқувчилар иштирокида «ҳашар» ўтказилса, ўқитувчига 15 млн сўм жарима қўлланилади.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 224-сонли умумтаълим мактабида математика ва кимё фанлари бўйича Халқаро фан олимпиадаларида иштирок этувчи терма жамоага номзодларни саралашнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.

❇️Олимпиада махсус кузатувчилар назорати остида, кузатув камералари ўрнатилган катта залда ўтказилди. Кузатув камераси орқали олинаётган жонли тасвирни билимлар синовига ташриф буюрган кузатувчилар ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам бемалол кузатишлари учун шарт-шароитлар яратилди.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
Умумий ўрта таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили якунида ўқувчилар қуйидаги фанлардан имтиҳонлар топширади:

👉 5-синфда 2 та фандан: “Математика”, “Чет тили”;

👉 6-синфда 2 та фандан: “Тарих”, “Биология” (ботаника);

👉 7-синфда 2 та фандан: “Она тили ва адабиёт” ҳамда 1 та танлов фани (Танлов фани сифатида “Ўзбек тили/рус тили”, “Информатика ва ахборот технологиялари”, “Математика”, “Чет тили” фанларидан 1 таси танланади);

👉 8-синфда 2 та фандан:
“Чет тили” ҳамда 1 та танлов фани (Танлов фани сифатида “Давлат ва ҳуқуқ асослари”, “Информатика ва ахборот технологиялари”, “Математика” фанларидан 1 таси танланади);

👉 9-синфда 7 та фандан:
“Она тили ва адабиёт”, “Ўзбек тили/рус тили” (таълим ўзбек тилидаги мактаблар учун “Рус тили”, таълим рус ва қардош тиллардаги мактаблар учун “Ўзбек тили”), “Математика”, “Биология”, “Тарих”, “Жисмоний тарбия” ҳамда 1 та танлов фани (Танлов фани сифатида “Информатика ва ахборот технологиялари”, Чет тили” фанларидан 1 таси танланади);

👉 10-синфда 3 та фандан:
“Информатика ва ахборот технологиялари”, “Тарих” ҳамда 1 та танлов фани (Танлов фани сифатида “Кимё”, “Биология”, “Математика”, “География” фанларидан 1 таси танланади. Бунда, вариатив ўқув режа асосида таълим олган ўқувчилар ҳам ушбу танлов фанларидан бирини танлайди);

👉 11-синфда 5 та фандан:
“Она тили ва адабиёт”, “Математика”, “Чет тили”, “Ўзбек тили/рус тили” (таълим ўзбек тилидаги мактаблар учун “Рус тили”, таълим рус ва қардош тиллардаги мактаблар учун “Ўзбек тили”) ҳамда 1 та танлов фани (Танлов фани сифатида “Кимё”, “Биология”, “Информатика ва ахборот технологиялари”, “Физика” фанларидан 1 таси танланади. Бунда, вариатив ўқув режа асосида таълим олган ўқувчилар ҳам ушбу танлов фанларидан бирини танлайди).

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 24-сонли умумтаълим мактабида Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сухроббек Киргизбаев раҳбарлигида маънавий ва маърифий ишлар самарадорлигини оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Олмазор туманидаги таълим муассасалар директор ўринбосарлари ва психологлар иштирок этишди.

❇️Унда тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар, маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатдан янги босқичга кўтариш масалалари борасида сўз борди. Туман умумтаълим мактабларида кейинги пайтда маънавий-маърифий соҳада йўл қўйилган камчиликлар тилга олиниб, иш самарадорлигини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
#Diqqat_Ochiq_muloqot

МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИ ВА ЎҚИТУВЧИЛАР ДУНЁНИНГ ЭНГ ЕТАКЧИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БЕПУЛ ТАЪЛИМ ОЛИШ ИМКОНИЯТИНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ!

Ҳурматли ота-оналар, ўқитувчилар ва мактаб битирувчилари!

‼️Фарзандингиз дунёнинг энг етакчи олий таълим муассасалари ТАҲСИЛ ОЛИШИНИ истайсизми?

“Эл-юрт умиди” жамғармаси сизга шундай ИМКОНИЯТНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ.

‼️Бакалавриат таълим дастури учун 100 нафар стипендия ажратилган.

☝️БУ ҲАЛИ ҲАММАСИ ЭМАС!

Ҳурматли ўқитувчилар,

Сизларда ажратилган 50 тагача магистратура ва докторантура даражасида таълим дастурлари стипендиясидан фойдаланиш имкони мавжуд.

Стипендиатларнинг қуйидаги ҳаражатлари тўлиқ молиялаштирилади:

ўқиши билан боғлиқ барча харажатлар;
хорижий давлатда яшаш
турар жой;
халқаро ва ички транспорт;
суғурта, виза ва адабиётлар харид қилиш.

Стипендиатлар хорижий давлатларда муваффақиятли таҳсил олиб қайтгач, улар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасига олинади.

Хўш, қизиқтирдими?

Танловда қатнашадиган хорижий университетлар рўйхати;
Танлов шартлари;
Талаб этиладиган ҳужжатлар;
Имтиҳон муддатлари;

Саволларингизга Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари жавоб беради.

ОЧИҚ МУЛОҚОТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ FACEBOOK ИЖТИМОИЙ ТАРМОҒИДАГИ РАСМИЙ САҲИФАСИДА БЎЛИБ ЎТАДИ.

☝️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.

🖥Шу ўринда мактаб раҳбариятларидан Очиқ мулоқотда қатнашиш учун ўқитувчи ва битирувчиларга АКТ хоналарда зарур шароит яратиб бериш сўралади.

Очиқ мулоқот 14 апрель куни
🕒 соат 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣ да бўлиб ўтади

Имкониятни қўлдан бой берманг!

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 238-сонли умумтаълим мактабида Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва туман халқ таълими бўлими ходимлари ўртасида “Қувноқ стартлар” баҳслари ва шоҳмот бўйича бош бошқарма бошлиғи ҳамда “Ёшлик” ЖТСЖ шаҳар бўлими раиси кубоги учун мусобақалар ўтказилди.

🏆Муросасиз кечган баҳслар якунида Юнусобод тумани терма жамоаси бош совринни қўлга киритди. Яккасарой ва Сергели тумани вакиллари фахрли иккинчи ҳамда учинчи поғоналарни эгаллади.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB