Toshkent viloyati hokimligi / Хокимият Ташкентской области
2.84K members
471 photos
96 videos
101 links
Тошкент вилояти ҳокимлиги – маҳаллий давлат бошқарув органи.

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли, 90-уй.

Мурожаат учун: @viloyatga_murojaat_BOT

Хокимият Ташкентской области – местный государственный орган управления.
Download Telegram
to view and join the conversation
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ
#Ташаббус_2019

"Кимёгар" маданият саройида "Ташаббус - 2019" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танловнинг тантанали қисмида ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланишди.
#Нурафшон

Айни пайтда Нурафшон шаҳрида интеллектуал мулк ҳуқуқига бағишланган семинар бошланди.

Тадбирда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси, интеллектуал мулк агентлиги вакиллари иштирок этмоқда.

Суратда: депутат Расул Кушербоев маъруза қилаётган палла.
#Чиноз

Чиноз туманида “Ёз ўтмоқда соз!” шиори остида тўгараклар фаолият юритмоқда. Болаларнинг кайфиятларидан тўгараклар уларга маъқул келаётганини англаш қийин эмас.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди (2019 йил 4 июнь, ПФ-5738)

Фармонга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида 12 та штат бирлигидан иборат Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими ташкил этилди.

Бўлим фаолияти Бош вазир томонидан мувофиқлаштирилади.

Бўлим Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарлари, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри ва Сурхондарё вилоятининг Шарғун шаҳарчасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни самарали ҳал этилишини таъминлайди.

Шунингдек, шаҳарлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, инновацион фаолиятни ривожлантириш, шаҳарларни ишлаб чиқаришга жалб этилмаган резерв ва имкониятларини тўлиқ ишга солиш, шаҳарларда аҳоли даромадлари ўсишини таъминлаш каби вазифалар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Шаҳарларни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати йиғилишларида кўриб чиқилади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

манба: @huquqiyaxborot
#Қибрай

Қибрайлик моҳир ёғоч ўймакори Шавкат Юсупов туман ва вилоят миқёсидаги «Ташаббус» танловларида бир неча карра ғолибликни эгаллаган. Уста ҳунарманднинг маҳорати йилдан-йилга ошиб бориб, у яратаётган ўймакорлик ва наққошлик буюмлари, бадиий асарлар хорижликлар эътиборини ҳам жалб қилмоқда.

Жорий йилги танловда уста томонидан ясалган буюмлар яна бир бор томошабинлар ҳайратини оширди. Шу сабаб айнан у танловнинг вилоят босқичида «Йилнинг энг яхши ҳунарманди» деб топилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Расмий
#Қуйи_Чирчиқ

Халқ депутатлари Қуйи Чирчиқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди

Сессия ишида ташкилий масала кўрилди. Сессия якунларига кўра, бугундан эътиборан Холмуродов Акмал Арслонович Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими, Қўлдошев Абдумалик Абдуғаниевич туман прокурори, Имомов Шуҳратали Тоирович туман солиқ инспекцияси раҳбари сифатида иш бошлади.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Қ. Қуронбоев, вилоят раҳбари Р. Холматов иштирок этди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
#ташаббус

14 июнь – Халқаро донорлар куни. Шу муносабат билан вилоят қон қуйиш станциясида “Адолат” СДП ва Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашлари вакиллари кўнгиллилар сафида қон топширишди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
#расмий
#Оҳангарон_тумани

Халқ депутатлари Оҳангарон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди

Сессия ишида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласи фаоллар иштирокида танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Турсунов Ўктам Мингбоевич бошқа ишга ўтгани муносабати билан туман ҳокими вазифасидан озод этилди.

Турдибоев Абдувоҳид Тўхтабоевич бугундан эътиборан Оҳангарон тумани ҳокими лавозимида иш бошлади.

Сессияда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Рустам Холматов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси шўъба мудири Абдулла Турсунов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Саидлазиз Саидкаримов иштирок этди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
#Чиноз

Журналист ва машҳур олим Чиноз ёшлари ҳузурида

Чиноз агросаноат ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида "Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги" журналининг ижодий ходимлари билан учрашув ўтказилди.

Жўшқин ижодий кайфият ва зўр кўтаринки руҳда, айни чоғда, давра суҳбати йўсинида ўтган тадбирда журнал Бош муҳаррири Ф. Долиев, техника фанлари доктори, профессор М. Тошболтаев иштирок этди.

Ахборот манбаи: Чиноз тумани ҳокимлиги.
​​#Пискент

ЁШЛАР ҲАШАРДА!
Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг "Фидойи ёшлар" гуруҳи Бобур кўчасидаги ноқонуний қурилган биноларни бузиш ишларида кўмак бермоқдалар.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
#тафсилот

Очилбой Раматов: «Ёғочнинг бўшини қурт ейди...»

Нурафшон шаҳрида вилоят фаоллари, масалага тааллуқли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Очилбой Раматов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилиш давлатимиз раҳбарининг Тошкент вилоятига ташрифи мобайнида берилган топшириқларнинг ижроси муҳокама қилинди, жараённинг бориши бўйича масъулларнинг ҳисоботи тингланди.

«Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун ажратилган бир триллион юз миллиард сўмни тийин тийинигача мақсадли сарфлашимиз керак.

Ёғочнинг бўшини қурт ейди. Бўш бўлманглар. Айниқса, давлатнинг ерини, биносини қачондир қоп-қоп ваъда бериб кимдир олган бўлса, ҳозирги вақтда ишлатмасдан келаётган бўлса, уларга қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш керак. Керак бўлса, қўлидан иш келадиган инвесторлар топамиз. Давлатимизнинг ривожланишига ҳалал беришга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ!

Тошкент шаҳрини сув билан таъминлайдиган вилоятнинг ўзида ичимлик суви муаммо бўлса, буни қандай тушуниш мумкин?

Шунинг учун, давлат раҳбари томонидан вилоятга ажратилган маблағ, энг аввало, ичимлик суви муаммосини ҳал қилишга йўналтирилади.

Шунингдек, йўлсозлик, соғлиқни сақлаш, халқ таълими каби соҳалар ҳам республика бюджетидан ажратилган маблағни йўналтиришда устиворлик касб этади.

Бу ишларни бекаму кўст амалга ошириш учун вилоят раҳбарлари атрофига халқ, вилоят фаоллари бирлашиши керак», деди Бош вазир ўринбосари ўз сўзида.

Шунингдек, маблағларни сарфланиши, амалга оширилаётган ишлар ҳақида халқни хабардор қилиб бориш, жараённинг устидан кучли жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида, ОАВ билан фаол ҳамкорлик қилиш тавсия этилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
​​​​#Пискент


ЯНГИ УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ШОХОБЧАСИ
ИШ БОШЛАДИ

Пискент тумани марказида янги кафе ва ширинликлар тайёрлаш цехи ишга тушди. Асли касби ўқитувчи бўлган Гулноза Алматова янги инновацион ғоя билан чиқиб, кафе, ширинликлар тайёрловчи цех ҳамда аёллар ўқув маркази фаолиятини йўлга қўйди.

Тантанали очилиш маросимида нуронийлар дуога қўл очиб, ишбилармон тадбиркорлар сафи янада ортиши, истиқболлари порлоқ бўлишини тилашди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
​​#Ангрен

Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан ҳудуддаги 46 та умумтаълим мактабларининг директорлари, директор ўринбосарлари ва Ёшлар иттифоқи етакчилари учун махсус семинар ўтказилди.
Семинарда жорий йилдан Давлат хизматлари марказлари орқали қайси ОТМларга ҳужжат топшириш мумкинлиги, тартиб ва талаблари юзасидан тўлиқ тушунчалар берилди.


Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Эълон!
12 июндан бошлаб Тошкент- Ангрен темир йўл йўналиши иш бошлади.
«Америка овози»нинг ўзбек хизмати 2019 йил 12 июнь куни “Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида: вазият қандай?” номли махсус дастурни - Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара-божхона постидан тайёрланган репортажни оммага ҳавола қилди.

https://www.youtube.com/watch?v=lw6n0CYfXGw
#Бекобод_шаҳри

Устав капитали 5 миллиард 200 миллион сўм бўлган корхона иш бошлади

Бугун Бекобод шаҳрида Хитой халқ Республикаси фуқароси таъсисчилигида "HEBEI METALL INDUSTRIAL" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур корхонанинг устав фонди 5 200 000 000 сўмдан иборат бўлиб, асосий фаолият тури металл буюмлари ишлаб чиқариш ҳисобланади. Дастлабки босқичда 20 нафар иш ўрни яратилиши кутилаётган мазкур корхона тўлиқ қувват билан ишга тушгач, келгуси йилдан бошлаб иш ўринлари миқдори камида минг нафарга етиши кутилаяпти.

Шаҳар давлат хизматлари маркази масъуллари томонидан мазкур корхонани рўйхатга олиш давомида инвесторга Бекобод шаҳрининг ўзига хос жиҳатлари, инвестициявий жозибадорлиги, ҳудудда фаолият кўрсатаётган қўшма корхоналарнинг фаолият тури, ривожланиш тарихи ҳақида ахборот берилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Янгийўлда 125 ўринли МТМ қурилиши ишлари бошланди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Янгийўл

Ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш тадбирларидан фотолавҳа.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Паркент

Паркент туманида "Обод хонадон" акцияси ўтказилмоқда. Унда ҳудуд аҳли фаол иштирок этаяпти.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Бекобод

Ёшлар иттифоқи Бекобод тумани Кенгаши томонидан ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг бемор фарзандлари ҳолидан хабар олинди ва улар зарур дори-дармонлар билан таъминланди.
#Бекобод

"Боғишамол" МФЙда ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.