Toshkent viloyati hokimligi / Хокимият Ташкентской области
950 subscribers
929 photos
190 videos
2 files
531 links
Тошкент вилояти ҳокимлиги – маҳаллий давлат бошқарув органи.

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли, 90-уй.

Мурожаат учун: @viloyatga_murojaat_BOT

Хокимият Ташкентской области – местный государственный орган управления.
Download Telegram
#Бўка

Аҳоли, жумладан хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш кун тартибидаги долзарб масалалардан ҳисобланади.

Бўка тумани ҳокими Б.Ибрагимов маҳаллалардаги хотин-қизлар билан учрашиб, йиғим-терим мавсумида уларни иш билан таъминлаш борасида суҳбатлашмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
“Maxam-Chirchiq” корхонаси икки цехи фаолияти тўхтатилди, “Ammafos-maksam” жаримага тортилди

Давлат экология қўмитасига аҳоли ва жамоатчилик ташкилотларидан Чирчиқ, Олмалиқ шаҳарларидаги “Maxam-Chirchiq”, “Ammafos-maksam” акциядорлик жамиятлари фаолияти натижасида атмосферага, очиқ сув ҳавзаларига зарарли моддалар ташланаётгани, бу эса атроф-муҳитга, фуқаролар саломатлигига хавф солаётганлиги тўғрисида мурожаат тушди.

Қўмита матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу мурожаатлар Давлат экология қўмитаси томонидан ўрганилганда, атмосфера ҳавоси таркибида аммиак миқдори рухсат этилган меъёрдан – 1,1 – 2,8 маротаба, водород сульфид миқдори – 4,5 - 7,4 маротаба, углерод оксиди – 1,2 маротаба юқорилиги аниқланди.

“Ammafos-maksam” АЖда олинган ҳаво намуналари таҳлил қилинганда, ҳаво таркибида олтингугурт моддаси миқдори рухсат этилган меъёрдан – 2,6 мартага, азот икки оксиди 8 мартага ортганлиги аниқланди.

Жорий йил 5 августдан 26 август кунига қадар корхоналарда давлат экологик назорати олиб борилди. Хусусан, “Maxam-Chirchiq” АЖда олиб борилган текшириш давомида 71 та физик-кимёвий таҳлил ишлари ўтказилди. Таҳлил натижаларига кўра, корхонанинг 2 та ишлаб чиқариш цехида атмосферани ифлослантирувчи манбалардан ташланаётган ташламаларнинг миқдори рухсат этилган меъёридан 1,2 – 8,0 марта юқорилиги аниқланди. Мазкур камчиликларни бартараф этиш мақсадида ушбу цехлар фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Шу билан бирга “Ammafos-maksam” АЖдаги таҳлил натижаларига кўра, корхонанинг 1 та ишлаб чиқариш цехида атмосферани ифлослантирувчи манбалардан ташланаётган ташламаларнинг миқдори рухсат этилган меъёрдан 1,15 - 1,22 марта юқорилиги ҳамда ишлаб чиқариш технологик жараёнида қувурлар герметиклигининг бузилиши натижасида ифлослантирувчи моддалар атмосфера ҳавосига ташланаётганлиги аниқланиб, мазкур цехдаги ускуналар фаолияти ҳам вақтинча тўхтатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги ва “Чиқинди тўғрисида”ги қонун талабларини бузганлик учун “Maxam-Chirchiq” АЖ, “Ammafos-maksam” АЖнинг 33 нафар мансабдор ва масъул шахслари маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндиларни белгиланмаган жойларга жойлаштирилганлиги учун қўшимча равишда 414,4 млн. сўм компенсация тўловлари ҳисобланди. Бундан ташқари 39 банддан иборат бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#расмий

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги 38-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Камолиддин Мамурович Шерматов вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Жараёнда Тошкент вилояти ҳокими в.б. Рустам Холматов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Шуҳрат Мирходиев иштирок этишди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Китоб қалбларни нурга, эзгуликка етакловчи маёқдир. Неча замонлар, асрлар ўтса ҳамки бу бойлик ўз қадрини, қийматини йўқотмайди.

Қуйичирчиқ туманидаги "Янги маҳалла" жоме масжидида китоб сайли бўлиб ўтди.
Жараёндан фотолавҳа.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#расмий

ТАЙИНЛОВ

Шерматов Камолиддин Мамурович 2019 йил 7 сентябрдан Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

К. Шерматов 1974 йил 29 майда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган. Миллати ўзбек.

У 1996 йилда Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти, 2002 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти, 2006 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича муҳандис-иқтисодчи, агроном, ҳуқуқшунос.


Камолиддин Шерматов меҳнат фаолиятини Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида "Камолот" жамғармаси раиси вазифасидан бошлаган.

Фаолияти давомида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва ҳудудий бошқармаларида турли лавозимларда, Республика Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясида бошлиқ ўринбосари, Чиноз тумани ҳокими, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида бошқарма бошлиғи сифатида ишлаган.

Оилали, 2 нафар фарзанди бор.


Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Оҳангарон_шаҳри

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Илгари ҳокимларнинг ҳудуд ёшлари билан учрашув ўтказишини тасаввур қилиш, хаёлга сиғдириш қийин эди. Ислоҳотлар самараси ўлароқ, бугун ҳудуд раҳбарлари ёшларнинг ҳузурига бориб, уларнинг дарду фикрлари, орзу-ниятлари билан қизиқишяпти, суҳбат қилишяпти.

Оҳангарон шаҳрида ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Расмиятчиликдан холи тарзда ўтган учрашувда шаҳар ҳокими Одилжон Жўраев йигит-қизлардан хаёлини банд этган муаммолар, таклиф ва мулоҳазалар билан ўртоқлашишини сўради.

Самимий мулоқотда 5-мактаб ўқувчилари томонидан таълим муассасасида компьютер ва спорт жиҳозлари етишмаслиги муаммоси кўтарилди. О.Жўраев бу муаммони шахсан ўз назоратига олиши, қисқа вақтда ечим топишини таъкидлади.

Жараёнда барча таълим муассасалари учун 12 турдаги китоблар совға қилинди.

Учрашувда 300 нафарга яқин ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгийўлда президент совғаси сифатида 3 хонали квартира берилди.
#халқаро_ҳамкорлик

​​Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари Марина Боровская раҳбарлигидаги делегация бугун “МИСиС” Миллий технологик тадқиқотлар университетининг Олмалиқ филиалида бўлди.

Меҳмонлар филиалнинг ўқув ва илмий тадқиқот фаолияти, бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Ўқув лабораториялари, ўқув хоналари делегация аъзоларида яхши таассурот қолдирди.

Талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан бўлган мулоқот чоғида ўқув жараёни самарадорлигини янада ошириш, ўқув лабораториялари, ахборот кутубхоналарини бойитиш хусусида фикр алмашилди.

Маълумот учун:
Эртага, 10 сентябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ва Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари Марина Боровская иштирокида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясини фан ва таълим бўйича таркибий комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Расмий
#Рустам_Холматов

Ижро ва меҳнат интизоми муҳокама қилинди

Бугун Нурафшон шаҳрида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Рустам Холматов раислигида йиғилиш ўтказилди. Унда вилоят ҳокимлиги ва корхона-ташкилотлар масъулларининг ижро ҳамда меҳнат интизоми танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Фуқаро мурожаати билан ишлашнинг янги механизмлари жорий этилганига икки йилдан зиёд вақт ўтган бўлишига қарамай, айрим масъулларда ҳали-ҳануз эгаллаб турган лавозими даражасидаги ижрочилик салоҳияти, маданияти етишмаётгани аниқ мисоллар билан танқид қилинди.

Рустам Холматов,
Тошкент вилояти ҳокими в.б:

– Одамлар вилоят ҳокимлиги ходими деганда ўта юқори маданиятли ва кучли ижрочилик салоҳиятига эга бўлган кадрни тасаввур қилади. Халқимиз ҳокимият эшигини қоқиб кирганда, минг андиша ва уят билан кириб келади. Агар кимки, қандайдир юмуш билан келган фуқарога каттамсираб муомала қилса, вилоят ҳокимияти деган мўътабар бу даргоҳда ишлашга мутлақо ҳақи йўқ...

Йиғилиш давомида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятимизга ташрифи якунлари бўйича берилган топшириқ ва вазифаларнинг ижро жараёни алоҳида муҳокама қилинди. Шунингдек, турли вазирлик ва идоралардан йўналтирилган хат-ҳужжатларнинг амалдаги қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилиши, биргаликда ҳаракат қилиш, инвестициявий ва бошқа иқтисодий ҳужжатларни қабул қилишда Ватан манфаатларини биринчи ўринга қўйиб қарор қабул қилиш шартлиги таъкидланди. "Инвестор билан ишлашнинг моҳиятида халқ манфаати ётганини унутишга асло ҳақимиз йўқ. Агар Ватан манфаатлари иккинчи даражага тушиб қолса, унақа инвестициянинг бизга кераги йўқ", деди вилоят раҳбари.

Умуман, йиғилиш давомида халқимиз тўкинлиги ва фаровонлиги, аҳоли турмуш тарзини яхшилашга қаратилган вазифа ва топшириқлар ижросини ўз вақтида ва юқори савияда бажариш учун бор куч-салоҳиятни сафарбар этиш – Ватан олдидаги фарзандлик бурчимиз экани қайта ва қайта таъкидланди.

Яқинлашиб келаётган пахта йиғим-терими кампаниясини уюшқоқлик билан ўтказиш, бунда ижтимоий соҳа вакилларини теримга жалб қилиш ҳолатига мутлақо йўл қўймаслик юзасидан яна бир бор барча раҳбарлар қатъий огоҳлантирилди. "Ҳосилни ўн кун эрта ёки ўн кун кеч йиғиштириб олармиз – буларнинг ҳаммаси бўладиган ишлар. Аммо, давлатимизни бутун дунёга шарманда қиладиган хатога йўл қўйишга мутлақо ҳақимиз йўқ. Кимки, ўзбошимчалик билан бунга йўл қўйса, ҳозирги сиёсатга хиёнат қилган бўлади", деди Рустам Холматов.

Йиғилишда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Абдужалил Қурбоновнинг айни пайтда ҳудудда маҳаллий бюджет ижросини таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар, бўш турган ёки фойдаланилмаётган бино-иншоотлар салмоғи юзасидан ахбороти тингланди.

Айниқса, бино ва иншоотларни ўзининг ҳақиқий эгаси – тадбиркорга топшириш вилоят иқтисодиётига қўшимча куч бағишлаши очиқ-ойдин бир ҳақиқат эканини таъкидлади Рустам Холматов.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган муҳокамаларда бу борадаги камчиликларни зудлик билан бартараф этиш, ҳар бир тадбиркор билан индивидуал ишлаш тизимига ўтиш бўйича топшириқ берилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Расмий
#Пискент

“Ёшлар” телеканалида эфирга узатилган Пискент тумани “Файзобод” МФЙ, Қашқадарё қишлоғидаги ҳолат бўйича танқидий видеолавҳага муносабат

Мазкур танқидий лавҳада ҳудудда ичимлик суви, коммунал соҳа ва йўлсозлик масаласида йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар ҳақида сўз боради. Танқид, умуман олганда, асосли. Ҳақиқатан ҳам ҳам “Файзиобод”да бугун муаммолар кўп.

Шунинг баробарида, ҳамма нарсанинг моҳияти қиёслашда кўринади – айни мана шу жойнинг бир-икки йил аввалги ҳолати билан ҳозиргисини солиштирганда, бажарилган ишлар, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳақида муайян тасаввур пайдо бўлади. Қуйида ушбу вазият бўйича ўз муносабатимизни билдирамиз.

Сув масаласида эса аҳоли ва давлат идоралари ўртасида баҳсли ҳолат мавжуд. Яъни, истеъмол қилинаётган ичимлик суви учун тўловларни ўз вақтида тўланмаслик ҳолати бор.

Масалага вилоят ҳокимининг аралашуви билан муаммо ижобий ечим топди. Айни пайтда мавжуд қудуқларни соз ҳолатга келтириш, аҳолининг тўлов қобилиятидан келиб чиқиб олтин ўрталиқни топиш бўйича амалий ишлар бошланди. Бу хайрли ишга бош қўшаман, деган тадбиркор ҳам чиқди. Қашқадарё қишлоғида ичимлик суви муаммоси тўла бартараф этилгунча қадар оралиқ муддатда туман “Сувоқова” ДУК томонидан махсус техникаларда аҳоли эҳтиёжлари учун сув ташиб етказиб турилади.

Лавҳада кўрсатилган бошқа танқидий ҳолатларга келсак, “Файзобод" МФЙда 871 хонадон мавжуд бўлиб, 5242 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда 1 та мактабгача таълим муассасаси, 4 та мактаб, 1 та маданият ва аҳоли дам олиш маркази, 1 та кутубхона, 1 та спорт майдончаси, 1 та оилавий қишлоқ врачлик пункти аҳолига хизмат кўрсатиб келаяпти.

Ҳудудда коммунал соҳа, йўлсозлик бўйича ҳам муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, 6,5 километр узунликда ичимлик суви қувури тортилган, 3,8 километр узунликдаги ички йўллар асфальтланган. Туман Электр тармоқлари корхонаси томонидан “Обод қишлоқ” дастури асосида 214 та электр устуни, 7,26 километр узунликда электр кабели, 700 метр узунликда очиқ кабел ўрнатилган. Лавҳада кўрсатилган жой – Қашқадарё қишлоғи ҳудудига 110 та янги электр устуни ўрнатилган. Айни дамда қолган 10 та электр устунларини алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Яқинда “Файзиобод”да узоқ йиллар давомида таъмирталаб аҳволда қолаётган 17-мактаб биноси янгитдан чирой очди, шу ҳудудда жойлашган 20-сонли мактабгача таълим муассасасида бугунги кунда қурилиш ишлари жадал давом эттирилмоқда. Ўтган йили оилавий қишлоқ врачлик пункти қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Жорий йилда туман миқёсида жами 26 та ижтимоий соҳа обьектларида қурилиш ишлари бажарилмоқда. Бу ишларга 69 миллиард бюджет маблағи йўналтирилган. Мана шу рақамнинг ўзи, эътибор беринг, 2012-2017 йиллар оралиғи, яъни 5 йил давомида мазкур соҳага ажратилган маблағлардан ҳам кўпроқдир.


Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Пискент тумани ҳокимлиги ахборот хизмати билан биргаликда тайёрланди.
Ангрен яқинида даҳшатли ЙТҲ. Тошкент — Фарғона йўли ёпилган

👉 https://xabar.uz/gq1

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Талабаларга контракт суммаларини ойма-ой бўлиб тўлаш имконияти берилади

👉https://kun.uz/31217230

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
​​Сағана-Олмалиқ йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

Тошкент вилояти ҳамда Пискент, Олмалиқ йўл-транспорт департаментлари масъул ходимлари Пискент тумани "Гулистон" маҳалласида бўлиб, Олмалиқ-Сағана йўналишида транспорт қатновини йўлга қўйиш масаласида аҳоли ва маҳалла фаоллари билан суҳбатлашдилар.

Учрашувда шунингдек, ўқувчи ва талабалар учун имтиёз яратиш, йўл ҳақини камайтириш ҳақида ҳам сўз борди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#огоҳ_бўлинг
#Ангрен

ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Бугун эрталаб соат 04:00ларда Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтувчи "Тошкент--Ўш” автомобиль йўлининг 173 км.да, “Облиқ” темир йўл станциясидан “Ангрен Олтин саралаш фабрикаси”га олиб борувчи темир йўл кесишмасида автотранспорт воситалари ва юк ташиш поездининг тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

Тошкент-водий йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган “САМС” русумли юк машинаси Ангрендаги темир йўл кесишмасида юк вагонларни тортиб кетаётган тепловознинг 8-вагонига урилган. Натижада вагонларнинг 2 таси изидан чиқиб кетиб, қарама-қарши йўналишда турган “Дамас” автомобилини босиб қолган.

“Дамас” автомобилида бўлган 5 нафар фуқародан 2 нафари воқеа жойида вафот этган, 3 нафар йўловчи ва "САМС” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси тан жароҳати билан Ангрен шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#янгилик

Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш департаменти томонидан соҳага оид қарор ва фармонларни ўзида мужассам этган “Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантириш бўйича қонунчилик асослари” номли китоб нашр этилди.

Ушбу китоб орқали туризм соҳасига оид ўзингизни қизиқтирган барча саволларга тез ва кафолатли жавоб олиш имкониятига эга бўласиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Пахта ҳосилини териш учун нархлар белгиланди

2019 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (752-сон, 09.09.2019 й.).

Қарорга кўра:
👉 машинада терилган 1 т пахта учун – 600 000 сўм хизмат ҳақи;
👉 қўлда терилган 1 кг. пахта учун биринчи теримда – 800 сўмдан, иккинчи теримда – 1200 сўмдан;
👉 мавсум мобайнида терим отряди раҳбарларига ҳар ойда 2 млн. сўмдан, терим марказлари раҳбарларига 3 млн. сўмдан меҳнат ҳақи тўланади.


Шунингдек, пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотларига ва кластерларга пахтани териб олиш учун банклар томонидан йиллик 16 фоиз ставкада кредит ажратилади.

Бундан ташқари, қарорга кўра 2019 йил ҳосилини қисқа муддатда йиғиб олиш, теримчилар билан ўз муддатида ҳисоб-китоб қилиш учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига 2020 йилда қайтариш шарти билан фоизсиз ссуда ажратилади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Пискент

Бугун ҳудудларда 5 муҳим ташаббус асосида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги масъулларини ҳам Пискентга айни шу эзгу мақсад етаклаб келган бўлса ажаб эмас.

Учрашувда ҳудуддаги 39 та умумтаълим мактабларининг раҳбарларига Ҳудудларни ривожлантиришга инновацияларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 ташаббуси бўйича инновацион тўплам совға қилинди.

Маълумот учун:
Тўпламдан "Темурийлар тарихи давлат музейи бўйлаб 3D саёҳат", Алишер Навоийнинг "Хамса" асари асосида ишланган "Фарход ва Ширин", "Лайли ва Мажнун" компьютер ўйинлари, "Қалбим кўзгуси" номли электрон китоб ўрин олган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Бўка

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақида НИЗОМга асосан, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тўғрисидаги аризалар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

Бўка туманида истиқомат қилувчи фуқаро Нуржамол Тўрақулова М.Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетида таълим олган. Бироқ шу кунга қадар мазкур дипломидан фойдалана олмай келган эди. Бўка туман Давлат хизматлари марказига керакли ҳужжатларни тақдим қилганидан сўнг, Н.Тўрақулованинг хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжати тан олиниб, нострификация қилинди. Диплом тантанали равишда топширилди.

Манба: Давлат хизматлари агентлиги 
вилоят бошқармаси.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.