꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
1.22K subscribers
51.9K photos
41.5K videos
45 files
53.8K links
Канал 31 01 2021 йилда очилди....

#Фотолар📸
#Ҳикоялар📚
#Tабриклар🎂🎂
#Қўшиқлар🎧
#Mонолог🎤
#Ота_Она_хакида_шерлар📝
Murojat uchun Admin(ka) 👇


Сизларга албатта манзур бўлади.
Биз Сизлар учун хизмат қиламиз.
Download Telegram
Ширин тилаклар....
        Ассалому алайкум.....
                          Хайрли тонг....

Аста тонг отмоқда сокин, мусаффо,
Қалбингиз мунаввар нурларга ўранг,
Яшамоқ бахт эрур, тириклик сафо,
Гўзал кунлар учун шукрона айтинг.

Ўткинчи ҳислар-ла, яшаманг асло,
Кенгга кенг дунёдир, торлар учун тор,
Ғанимат ҳаммаси, ғанимат дийдор,
Гўзал кунлар учун шукрона айтинг.

Умрингиз энг гўзал кўклами бу пайт,
Нафс, кибр, разолат йўлидан қайтинг,
Аллохга минг бора ҳамду сано деб,
Гўзал кунлар учун шукрона айтинг.

Шунчаки яшаманг рўёлар ютиб,
Бағритош диллардан муҳаббат кутиб,
Азиз инсонларнинг қўлидан тутиб,
Гўзал кунлар учун шукрона айтинг.

Яшамоқ бахт эрур, тириклик хилқат,
Қаранг нур ёғар осмондан қат- қат,
Умрлар ўткинчи, кунлар ғанимат,
Гўзал кунлар учун шукрона айтинг.

АЛҲАМДУЛИЛЛAҲ....

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️

Ҳар тонг қараб кўзгуга,
Табассум қилиб қўйинг.
Бу кулгудир ўзгага,
Шунчаки билиб қўйинг.

Ўзингизга ишончни
Ўстиради табассум.
Тушкунликлар қийғочми?
Тўстиради табассум!

Энг асосийси - шукр,
Шу дам, шу кўринишга.
Ўйчи ўй суриб фикр.
Қилгунча, қани, ишга!

Ёқимли қилинг кунни,
Табассумингиз каби.
Ўзига ишонганнинг
Ишончли бўлар гапи.

☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️

Ассалому алайкум!
Янги кун барчамиз
учун хайрли ва
барокатли бўлсин!



Yana bir munavvar tongni sog-salomat oila davrasida kutib olganimiz uchun Ollohimizaga bexisob shukurlar bo'lsin.

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
БИР ЎЗИМНИ СЕВ, ЖОНИМ

Гумонларим юв, жоним,
Армонларим қув, жоним,
Мен сени севганимдек,
Бир ўзимни сев, жоним.

Бошқасига дил берма,
Бошқасига йўл берма,
Бошқасига қўл берма,
Бир ўзимни сев жоним.

Муҳаббатим ўйнама,
Юрагимни тирнама,
Севмайман деб қийнама,
Бир ўзимни сев жоним.

Ёнгинамда бўл, жоним,
Севишимни бил, жоним,
Менга вафо қил, жоним,
Бир ўзимни сев, жоним.

Сени севсам, нетай ман?
Сендан мехр излайман,
Севишингни истайман,
Бир ўзимни сев, жоним.

Мен бир сени биламан,
Сенсиз нима қиламан?
Гар севмасанг, ўламан,
Бир ўзимни сев, жоним.

Ҳушнуд бағрин тилмагин,
Баҳтин қаро қилмагин,
Менга бефарқ бўлмагин,
Бир ўзимни сев, жоним.

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
🌹🍃
Қалбингиз тубида яшайман ўзим.
Сиз менинг ягонам менинг ёлғизим.
Малол келмас сизга сўзлаган сўзим
СИЗНИ БОРИНГИЗЧА ЯХШИ КЎРАМАН...❤️

Кимдандур баландсиз, кимдандур пастроқ.
Кимдандур кўркамсиз, кимдандур орриқроқ.
Мухаббат бизларга солмайди фироқ.
СИЗНИ БОРИНГИЗЧА ЯХШИ КЎРАМАН...❤️

Ёмон дейишса хам феъл атворингиз
Биламан шу асли сизнинг борингиз
Эшитинг мажнуним сўзлар ёрингиз
СИЗНИ БОРИНГИЗЧА ЯХШИ КЎРАМАН...❤️

Қимматли машина, саройлар керакмас
Сизданда тенгсиз чиройлар керакмас
Хавасда юришсин мен деган бойлар
СИЗНИ БОРИНГИЗЧА ЯХШИ КЎРАМАН..❤️

Сиз қалби осмоним тенгсиз инсоним
Сиз яхши деб юрган асли ёмоним
Сиз билан қолмагай қалбда армоним
СИЗНИ БОРИНГИЗЧА ЯХШИ КЎРАМАН...❤️

Унутманг хаётда сиз деб яшайман
Ўзимданда кўпроқ сизни ўйлайман
Ўлсам хам исмингиз айтиб олай ман
СИЗНИ БОРИНГИЗЧА ЯХШИ КЎРАМАН..❤️🕊🍃

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
ЎКСИМАНГ,
АЛЛОҲГА ШУКРОНА АЙТИНГ!

Қилиқлари қизиқ дунёдамиз биз,
Кўнглимиз ҳудудсиз, қалбимиз ҳадсиз,
Куйган юрак гоҳо оғриса жиз-жиз,
Ҳеч ким сиздан ҳабар олмаган пайти,
ЎКСИМАНГ,
АЛЛОҲГА ШУКРОНА АЙТИНГ!


Дўстларнинг дўстлиги иш битар бўлса,
Бошга мушкул тушса унутар бўлса,
Қадрингиз бир муддат, бир қадар бўлса,
Яқинлар куракка тиғ урар пайти,
ЎКСИМАНГ,
АЛЛОҲГА ШУКРОНА АЙТИНГ!

Вафо деган калом афсона бўлса,
Ёрингиз ёвларга ҳамҳона бўлса,
Кўз гирён, кўнглингиз мастона бўлса
Кутмаган кишингиз жон тутар пайти,
ЎКСИМАНГ,
АЛЛОҲГА ШУКРОНА АЙТИНГ!

Омадни оз қилса қисмати азал,
Ҳолингиз жуда танг бўлгани маҳал,
Тангридан илтифот кутингу маҳтал,
Уйингиз гадолар унутар пайти,
ЎКСИМАНГ,
АЛЛОҲГА ШУКРОНА АЙТИНГ!

Малика Тавфиқ

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
Бугун нимаики сўраган бўлсангиз дуо қилиб, хаммасига бекаму кўст эришинг! Уйиз нурга, чўнтагиз пулга тўла бўлсин! Қозониздан ош, ёстигиздан бош аримасин! Умризни охиригача фарзандларизни уйини тўрида, дастурхонини зўрида ўтиришлик насиб этсин! Аллохим Сизни ва оилангизни Ўз панохида асрасин. Хар доим Хаммага керакли инсон бўлиб юринг! Умрингиз мазмунли, барокатли, хотиржамликда ўтсин! Аллохимни севган СОЛИХ бандалари қаторида бўлиш насиб этсин! Умрингизни сўнгги дамигача Аллохим Ўзидан ўзгага мухтож қилмасин! Кабатуллохни зиёрат этиб, Хожиона бўлиб юришлик насиб этсин! Ҳеч қачон АЛЛОХ назаридан, Эл назаридан қолманг! Хар сонияда хаммага керак бўлиб юринг! Умрингиз узун бўлсин, дастурхонингиз тўкин бўлсин, иймонингиз бутун бўлсин, бағрингиз бутун бўлсин! Жамики яхшиликлар Сизга бўлсин!
ИН ШАА АЛЛОХ. АМИЙН!

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
Чиройли тақдир эгаси бўлиш учун
Чиройли ҳусн эмас, чиройли қалб керак...

Чиройли бахтга эришиш учун тенгсиз давлат эмас,
   Покиза иймон ва хаё керак....!

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
🌹🌺🌹ЭРТА ТОНГДА ЭНГ ЯХШИ НИЯТ🌺🌹🌺


🌺🌹🌺Бугунги файзли, хайрли кунда биргаликда Сарвари оламдан қалбимизни, соғлигимизни, ишларимизни, халоватимиз, бахтимиз, жигарларимиз, жондан азизларимизни бизга муборак қилишини сўрайлик.🌺🌹🌺

💐Хар бир кунимиз нигоҳларимизда ёрқин лахзалар ила муҳрлансин!💐

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шунчалар севсам

Мен сени севолсам,
Шунчалар севсам,
Юлдузлар илтижо қилар қалбимда.
Суйсам девонавор,
Телбача суйсам,
Оташдек тўлғонар жисмим сабримда.
Яна оловланиб кетади юрак,
Кўнглим—тош йўлларда етолмаган бахт.
Минг битта хадикда
Минг битта бўлак,
Бир ишқ юрагимда гуллаган дарахт.
Жонимга,
Онимга,
Сингар мовий туш,
Орзулар кўксимда очади қулоч.
О, кўкка сиғмаган,
Гўзал оловқуш,
Руҳимдек сочилар узуун тўзғин соч.
Келсайдинг,
Қайтсайдинг,
Умримга бир бор,
Ўн саккиз минг олам ошарди бу қалб.
Қолардим бир жоду ишқ ила хумор,
Сўзсиз умидларга айланар гулбарг.
Тангрим,
Бир ишқ бер,
Ўзингга аён,
Телбаваш кўнглимни эзмасин тақдир.
Гуноҳлар бариси ўзингга аён,
Ўзингга қайтишим керакку, аҳир...

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Биласизми?☝️
Сиз жудаям бахтлисиз. Юрагингиз беғубор, танангиз соғ, сиз ҳаммага кераксиз!

Биласизми?☝️
Сиз жудаям бойсиз. Тоза қалбингиз, ўткир зеҳнингиз, кучли иродангиз бор!

Яна шуниям биласизми?☝️
Сиз жудаям омадлисиз. Яқинлариз ёнингизда, дўстларингиз атрофингизда!

Лекин Сиз буни билмайсиз.☝️ Мен Сиздан омадлироқман!
Чунки, мени яқинларим орасида СИЗ борсиз!

ХАЙРЛИ КУН ОЛИСДАГИ ЯҚИНЛАРИМ!🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

✍️ Дилдора Абдиназарова
🎙️ Нафиса Рустамова

КЕЧИРДИМ...

Кечирдим - қолдирган қалб доғларингни,
Ёлғондан қилинган оҳ воҳларингни,
Бошингни эгмагин, кечирдим эркам
Менга қилган барча гуноҳларингни.

       🔹🔹🔹

Дунёлар тескари кетди айланиб,
Армонлар нишони бўлдим сайланиб,
Кечирмасдан нима қилардим ахир,
Сенга қолдим қайта қайта бойланиб
 
    🔹🔹🔹

Биламан... ,  Биламан  сени эзар  ғам,
Бахтли бўлишинг-чун,  бўлдимми  мен  кам,
Сиғмай қоласан гоҳ ўзингга ўзинг,
Нечун киприкларинг бўлаверар нам.

      🔹🔹🔹

Балки, ташладими ҳаёт бизга тўр,
Манглайим кенг,  бироқ бунчалар ҳам шўр,
Бошингни тик кўтар кечирдим эркам,
Қаддингни,  қадрингни  баланд тутиб юр.

     🔹🔹🔹

Исмингни қалбимдан  ўчиролмадим,
Хаёлим  ўзгага  кўчиролмадим,
Нима булган булса кечирдим  сени,
Фақат  ўзимни мен кечиролмадим...

👇Каналга аьзо бўлинг

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
ОНАСИ БОРЛАР!
АСЛО УЛАРНИ ЁЛҒИЗЛАТИБ ҚЎЙМАНГ!

Деворларни ушлаб юра бошласам,
Гапларим нотўғри қура бошласам,
Каллаи-саҳарлаб тура бошласам,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!

Чойимга бўктириб есам нонимни,
Хотининг койиса олмай ёнимни,
Қийин қийноқларга қўйиб жонимни,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!

Бир гапни ўн марта қайтариб айтсам,
Нонга деб кетсаму, нон олмай қайтсам,
Бир кун соғ, ўн беш кун тўшакда ётсам,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!

Қиммат идишларинг синдириб қўйсам,
Кўрпамни қуёшга илдириб қўйсам,
Устимдан ҳаммани кулдириб қўйсам,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!

Келмасанг, ўн марта қилсам қўнғироқ,
Қайдасан болам деб хўп қилсам сўроқ,
Билсанг ҳавотирдан ўлган яхшироқ,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!

Меҳмонинг келганда ўтираман жим,
Онанг эканимни билмайди ҳееееч ким,
Хонамга қамасанг, оғрийди қалбим,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!

Ўксиб йиғлайверсам ҳуда-беҳуда,
Бирон таом қўмсаб қолсам гоҳида,
Тўрдан гўрим яқин бўлган чоғида,
Менга қавоғингни уйма, жон болам,
Асло ёлғизлатиб қўйма, жон болам!

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
Эрта тонгдан туролсанг,
Қадам ташлаб юролсанг,
Ёруғ дунё кўролсанг,
Мана шунинг ўзи Бахт.

Ухлолмай тўлғонмасанг,
Оғриқдан қийналмасанг,
Меҳрингни қизғанмасанг
Мана шунинг ўзи Бахт.

Гавдангни кўтаролсанг,
Дардингни итаролсанг,
Ўзингни қутқаролсанг
Мана шунинг ўзи Бахт.

Соғлик қадрин билолсанг
Югуриб иш қилолсанг,
Қувонч билан кулолсанг,
Мана шунинг ўзи Бахт.

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
* * *

Куйдириб жаҳоним, кўнглинг чоғ бўлсин,
Кетаяпман жоним, жонинг соғ бўлсин!
(қўшиқдан)

Ошиғу гирифтор бағри боғ бўлсин,
Бевафо ўртаса, кўнгли чоғ бўлсин.
Сенга тилак бўлса менсиз қоларлик,
Кетаяпман жоним, жонинг соғ бўлсин!

Хаёл, ҳушларингни эгаси бўлиб,
Ширин тушларингни бекаси бўлиб,
Қалбингнинг ягона эркаси бўлиб,
Кетаяпман жоним, жонинг соғ бўлсин!

Ғуруринг тоғидан тушмай турсанг ҳам,
Соғинчлар гоҳида қилса ҳам алам,
Сенга туҳфа этиб менингсиз олам,
Кетаяпман жоним, жонинг соғ бўлсин!

Қадримни биларлар қошига шошиб,
Ёлғон муҳаббатинг деворин ошиб,
Сени пушмонларга никоҳлаб, қўшиб,
Кетаяпман жоним, жонинг соғ бўлсин!

Ҳали изларимни излашинг билиб,
Кўзингга чиройли суратиб илиб,
Хиёнатларингни устидан кулиб,
Кетаяпман жоним, жонинг соғ бўлсин!

Ошиқ юрагимни кўксимда қучиб,
Сенга қайтмасликнинг қасамин ичиб.
Алвидо азизим, бутунлай кечиб,
Кетаяпман жоним, жонинг соғ бўлсин!

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
СИНГЛИМ

Бола эдим, қизиққон эдим
Не истасам айтар эдим мен.
Хафа қилиб қўйсам синглимни
Кўз-ёшини артар эдим мен.

Кулар эдим синглим йиғласа
"Йиғлоқисан" - дея аташиб.
Лекин, қизиқ мени ҳеч қачон
Йиғлатмади, хатто - адашиб.

Олиб кетар, ҳаёл қаърига
Саркашимда йўқолар тартиб.
Кўп йиғлатди синглимни ҳаёт
Қўёлмадим кўз-ёшин артиб.

***

...Ўзгарибди - ўша ўйингоҳ
Умрим ўтиб кетибди чоғи.
Менинг дардим қўлда саноқли -
Сени дардинг йўқдир адоғи.

Жон синглим-а, жонкуяр синглим
Излагувчим - ўзинг биттасан.
Менку дардим қаламга айтгум -
Сен дардингни кимга айтасан?

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
НОМАРДЛАРГА ҚОЛМАСИН ДУНЁ

Кўзни очиб юмгунча бари,
Ўткинчидир, ҳаммаси рўё.
Нураб борса ҳамки ер шари,
Номардларга қолмасин дунё!

Учраса гар ҳаёт йўлимда,
Нокасларга нафрат кўнглимда.
Тушларимда, кўзу ўнгимда,
Номардларга қолмасин дунё!

Қалбин кўзин очолмай ётган,
Разолатнинг домига ботган,
Ватанини ёвларга сотган,
Номардларга қолмасин дунё!

Қадаса ҳам ишқ кўксига ўқ,
Тошбағирни эритолмас чўғ,
Юрагида бирор дарди йўқ,
Номардларга қолмасин дунё!

Отасининг ғамин ютмаган,
Онасига жонин тутмаган.
Меҳр синовидан ўтмаган,
Номардларга қолмасин дунё!

Хаё бўлгач юзлардан жудо,
Кўзлар боқар атрофга бежо,
Ўзинг асра, эй қодир худо,
Номардларга қолмасин дунё!

Эр йўқотса номусин, орин,
Хорлар этар ватанин, ёрин.
Ҳаволарга совурар  борин ~
Номардларга қолмасин дунё!

Кўксим узра отилар нидо,
Яратганга қилсам илтижо,
Дуо айланг эй, яхши инсон:
Номардларга қолмасин дунё!!!

꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️