꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
1.19K subscribers
49.4K photos
36.8K videos
45 files
50.1K links
Канал 31 01 2021 йилда очилди....

#Фотолар📸
#Ҳикоялар📚
#Tабриклар🎂🎂
#Қўшиқлар🎧
#Mонолог🎤
#Ота_Она_хакида_шерлар📝
Murojat uchun Admin(ka) 👇


Сизларга албатта манзур бўлади.
Биз Сизлар учун хизмат қиламиз.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!

Кимдир сизга «Дуоларимдасиз...», деса билингки, сиз у учун энг қадрли инсонсиз.

Қалблар тўрини эгаллаган экансиз, демак, сиз бахтлисиз!

Бахтингиз беҳисоб бўлсин, қадрдон!
Эшитилиши энг гўзал жумла:

«ДУОЛАРИМДАСИЗ...»

Сиз менинг дуоларимдасиз мехрибонларим...

🌙Х А Й Р Л И Т У Н !

Яқинларга Улашинг.. 🌸


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸🍃«ЭСЛАМАСАМ
ЭСЛАМАЙСИЗ-А»🌸🍃

Қадрлисиз қадрингиз бўлак,
Соғинчларда ўртанди юрак,
Сиздан сира келмас бир дарак,
Эсламасам эсламайсиз-а?

Қани энди бўлсайди имкон!
Дейсиз кўрсам ховлиқиб шу он.
Кўзингизга кўриниб ёмон,
Эсламасам эсламайсиз-а?

Келмасам бир бўлиб имконим,
Қийналиблар кетар виждоним.
Менга азиз бўлган инсоним!
Эсламасам эсламайсиз-а?

Мудраб қолган кўзларни очинг,
Ёлғизликни йўлидан қочинг,
Келдим мана эшикни очинг!
Йўқламасам йўқламайсиз-а?

Масофалар бўлса ҳам йироқ,
Бегоналар эмасмиз бироқ,
Гар қилмасам ўзим қўнғироқ!
Хол сўраб бир сим қоқмайсиз-а?

Дўст бошқадур бошқадур улфат
Дўст ёнингда турар ҳар фурсат
Шу бўлдими Азизим оқибат?
Эсламасам эсламайсиз-а?

Ўзгартирар одамларни пул
Ўз нафсига қилиб қўяр қул
Сиз таниқли сиз энди машхур
Танишларни танимайсиз-а?


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️Синглим сени яхши кўраман
Боринга шукр Мехрибоним СИНГЛИМ!!!💞

Сингилларга юбориб қўямиз


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юрмасангда ёнимда,
Кузларимда булиб тур.
Булмасамда ёдингда,
Хаёлимда булиб тур.

Согинганда юрагим,
Бардошингдан бериб тур.
Биттагина тилагим,
Тушларимга кириб тур❤️‍🩹


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен учун яқин инсонларга энг яхши нарсаларни тиладим!

Яқин инсонларга юбориб қўямиз


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤣 Булутли кунда кайфиятни кўтарволамиз, қизлар…

🌹 Эри голландский атиргул олиб келадиганлар борми орамизда?

⁉️Сиз ҳам шундай эрингизга сизга қандай совға олишни айтиб турасизми?
⁉️Ёки “намёк” қилсангиз, ўзи тушуниб оладими?


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақат тўғрисини ёзинг... Мен учун энг чиройли сўз ёзинг деганимда... Нима деб ёзган Бўлардингиз...? 🤔🤭😊

Жуфти халолизга жўнатиб қуйинг😘


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
✍🏼ТЎҚЛИККА ШЎХЛИК...


-Углим,Назира холангни кушниси Зулфияхоннинг ой деса ойдек,кун деса кундек,акилли ,хушли одобли,кули гул чевар ,чиройли кизи бор экан. Обру-эътиборли оила булгани учун,хар тарафдан совчилар келаётганмиш. 
-Ойижон келин топишда чарчамадингизми?Неча маротаба айтдим ,мен севган кизим Гулмирадан бошкага уйланмайман. 
-Дадаси бундок ота булиб,сиз хам углингизга гапирсангиз. 
-Онаси бизни давримиз бошка эди. Хозирги ёшлар сен мен айтган кизга уйланмайди. Хотинни узлари топишади. Ана айтаябди-ю,Гулмирага уйланаман деб. Сенга яна нима керак. Олиб бер шу Гулмирасини. 
-Дада хеч булмаганда сиз тушунинг мени. Ахир севмаган кизим билан кандай яшайман. Бир кизни бахтсиз килиб куймийманми. Яхшиси уйланмийман. 
-Углим ,менга бахтли булсанг булди. Онангга тушинтириб булмаябди шуни. 
-Зулфияхонни кизини сен аввал бир кургин. Сочлари тупикини упади мисли шалоладай. Хуснини айтмайсанми...
-Ойи курганим билан нима узгаради,барибир уйланмийман. Ойижон,жон ойижон Гулмира хам яхши киз. Курмагансизда. Мен уни севаман. Мен севмаган кизимга уйлансам бахтли булмийман. Мени бахтсиз булишимни хохласангиз,майли кимга совчиликга борсангиз боринг. Менга кизиги йук кимлиги. Туйгача учрашмайман хам. Чарчадим тугриси. Барибир тушунмайсиз мени ,-деб бошини куйи солиб бир нуктага тикилиб утирди. 

Жамила ая огир хурсиниб куйди. Углига зимдан назар ташлади. Агар мен айтган кизга уйланиб бахтли булмаса бир умр виждоним кийналади. Узи айтган кизга уйлантирсам. Узи пиширган ош. Айланиб хам,ургулиб хам узи ейди. Дадасиям тугри айтади. Бизни давримизда эди. Ота-онамиз кимни раво курса,ушанга тегиб кетаверганмиз. Мана узим хам,ота-онам танлаган инсонга турмушга чикдим. Мендан бир огиз хам сурашмади-я.
Хаётимдан нолимийман. Турмуш уртогим яхши инсонлар. Мени узим баъзан аёллигимга бориб коламан,-деб хаёлидан утказди.
-Майли углим сен нима десанг шу. Шуни унутмагин-ки,хеч бир ота -она фарзандига ёмонликни раво курмайди. 
-Мана бу бошка гап онаси. 

Икки ой ичида кунгилдагидай туй булиб утди. Гулмира янги бир хонадонга яхши ниятлар билан кадам босди. Жамила ая келинини пешонасидан упиб: Кизим кушганинг билан куша -кари. Хонадонимизга кадаминг кутлук булсин. Шу хонадонда илдиз ёзиб ,фалак отгайсан. Бахтли булинглар,-деб дуо килди.

Гулмира янги хонадонда елиб -югуриб кайнонасини хизматини килиб,хурматини жойига куйиб,тезда кунглидан жой олди.

Турмуш уртоги Анваржон тижорат билан шугулланарди. Ойда бир-икки марта мол олиб келиш учун сафарга кетар эди. Келтирган молларини дуконларга таксимлаб чикарди. Даромади яхши. Хар ойда тижоратнинг оркасидан нумайгина файдо курарди. 

Курбон ака угли Анваржонни олдига чакириб: 
-Углим,олиб куйган еримиз бор биласан. Энди хозир ишларинг яхши. Шу ердан сенга атаб иморат тиклайлик. Бугунми-эртанг уканг мактабни тугатгач униям уйлантиришимиз керак булади. Шунгача иморатни тиклаб куйайлик. Хохлаган пайтинг кучиб алохида яшаб биласан. Нима дейсан бунга углим. 
-Майли дадажон,сиз нима десангиз шу. Эртадан мен архитектор топиб уйни планини чиздирай. Тез кунда хаволар совумай бу йил иморатни тиклаб куйсак. Кишдан чиккач давом эттирармиз. 

-Баракалла углим. Унда эртадан кечикма.
Анваржон иморатни бошлаб юборди. Хаш -паш дегунча усталар иморатни тиклашди. Кун ортидан кунлар кувиб утиб,бахор хам келди. Анваржон чала колган иморатни давом килдирди. Отаси усталар бошида турди. Анваржон тижорат билан,бозор олди-сотди ишлари билан шугулланди. Гулмира усталарни ош нонидан хабар олиб турар. Кайнонаси Гулмирага хомиладор булгани учун кулидан келганича ёрдам киларди. Чеккадан караган инсон бу оилани ахиллигига хавас киларди. Аслида хам хавас килгудай оила эди. 
Ёз ойининг охирларида Гулмира эгизак фарзандли булди. Гулёр-Дониёр деб исм куйишди. Оиланинг кувончи чексиз. Жамила ая,Курбон ака элга кутлук дастурхон ёзиб,набира туйи бешик туйлар килиб беришди. 
Анваржонни севинганини айтмайсизми. Хам угилли, хам кизли булганидан севинчидан дунёларга сигмасди. Уйга хар доимгидан эртарок келишни фарзандларини ёнида булишни хохларди. 
Жамила ая набираларини ёнидан айрилмас Бир Гулёрнинг ,бир Дониёрнинг бешигини тебратарди. Иккиласи хам уйгонса ,эрини чакирарди. 
-Хой дадаси келинг,бундок набираларингизга сиз хам каранг. Уз болаларингизни бешигини тебратмагансиз,хечйук набирангизни бешинини тебратинг,- деб чакирарди. Шу зайлда кунлар хам утаверди. 
Анваржон янги иморатни тугатиб ичини замонавий жихозлар билан жихозлади. Фарзандлари уч ёшга тулганда янги уйга кучиб утишди. Болаларни бокчага беришди. 
Жамила ая кичгина угли Умиджонни уйлантирди.
Анваржон орада тижорат юзасидан сафарга чикиб турар эди. Оилада бирон нарсага мухтожлик йук. Гулмира маликалардай яшарди. Шу зайлда кунлар утаверди. Болалар мактабга борди. Анваржонни у ер бу ердан кулогига хар-хил гаплар чалина бошлади. Бошда бу гапларга эътибор килмади. Огзига кучи етмаганлар хар-хили гап чикаришади. Мени Гулмирам икки дунёдаям менга хиёнат килмайди ,-деб узига-узи гапирарди. Гулмирага хе йук,бе йук сен менга хиёнат килаябсан. Кулогимга шунака гаплар чалинябди деб айтолмасди,айблай олмасди.Нима килишига,кандай йул тутишига хайрон. Уйлаб-уйлаб бир режа тузди. Тижорат иши билан сафарга кетдим деб ,хар доимгидай йулга отланади. 
Кечкурун хеч кимга билдирмай томга чикиб шифр остига беркиниб ,икки кун пойлокчилик килади. Иккинчи кун кечкурун ёшликдан бирга усган,калин уртоги Собир уйига келади. Анваржон хамма нарсани камерага ёздириб олади. Гулмира Анваржонни шу куни пичоксиз суйди.Фарзандларининг онаси,калбининг маликаси,хаётининг жону-жахони булган,жондан азиз курган умр йулдоши Якин уртоги Собир билан унга хиёнат килишди. Анваржонни дунё кузига тор куринди. Боши айланди. Бутун вужуди даг-даг титради. Чуккалаб утириб олиб йиглади. Бутун хаёти кино лентасидай бир-бир куз олдидан утди. Калбидан нималар кечмади. Узини кулга олди. 
Эртаси куни хеч нарса булмагандай уйга келди. Гулмирага хар доимгидай муомилада булди. Гулмирага ош дамлашни буюрди. Кечкурун ошга ота-оналаримизни чакирамиз. Мени сюрпризим бор ,-деди. 
Кечкурун Гулмирани хамда Анваржонни ота-оналари келишди. Бирга бутун оила жам булиб овкатланишди. Кейин Анваржон кеча камерада ёзиб олган видеосини хаммани олдида очикдан-очик кургазди. Охиригача куришга хеч кимни бардоши етмади. Киёмат бошланди. Гулмирадан ота-онаси сендай фарзандимиз йук деб воз кечишди .Кудаларидан Анваржондан кечирим сураб,бошларини ерга эгиб,куз ёш тукиб,калби минг пора булиб ,шундай фарзанд устирганликлари учун,узларини лаънатлардилар. 
Анваржон болаларни олиб колиб Гулмирани уйдан хайдади. 
Курбон ака махаллада,махалла оксоколи булиб ишлаб нафакага чикган. Бу иснод Курбон акага каттик таъсир килди. Чунки Курбон ака кирмаган хонадон йук. Канча-канча ажрашаман деган оилаларни саклаб колган. Хаммага кулидан келганча панд-насихат килган. Куп ёшлик килиб ,бебошлик килганларни тугри йулга солган. Киска килиб айтганда махалланинг отаси эди. Энди эса куз куриб,кулок эшитмайдиган бундай жирканч холат Курбон аканинг хонадонидан чикса...
Анваржон конун тарафдан ажрашди. Судья болаларининг ваколатномасини Анваржонга берди. Гулмира фарзандларидан хам айрилди. 
Орадан бир ,бир ярим йил утиб Анваржонни тижорат ишида бир тушунмовчилик булиб иши судьга ошди. 3-йил камок жазосини олди. Фарзандларини бу утган уч йил ичида онаси Жамила ая уз каромогига олди. 
Умр оккан дарё каби куз-очиб юмгунча утиб кетар экан. 
Анваржон камок муддати тугаб,уйига болаларининг бошига кайтиб келди. 
Жамила ая Анваржонни турмуш уртоги улиб,бир фарзанди билан колган Зебо исмли кизга уйлантирди. Зебо хозир уч фарзандни бирдай куриб,оналик мехрини бериб уларни вояга етказябди. Айтганча Зебо якинда яна она булади...
Гулмирага келсак;Ота-онаси халигача кечирмади. Боларини хам куролмайди. Куримсизгина бир кулбада ижарада яшаб,бозорга чикиб ул бул сотиб кунини зурга курябди. Курган одам Бу Гулмирами деб зурга танийди. Юзларига ажин тушиб,сочларига ок оралаган. Оппокгина юзлари куёш нурида куйиб бир ахволда. 
Мана азизлар бир инсонни хаёти. Тукликка шухлик деб шунга айтишса бежизмас. 
Ўлим остонасидаги қиз...

Шифокорнинг гапларини эшитган Замира кечаси билан йиғлаб чиқди. Қиз ўзини орзулар осмонидан қулагандай, тубсиз жар ёнида тургандай ҳис этар, дунё кўзларига қоронғу кўринарди гўё.
— Бошингиздаги оғриқлар,  тез чарчаб қолишингиз, уйқусизлик ва яна бошқа бир неча аломатлардан кўриниб турибдики, бу дард бедаво…
Замира докторнинг гапларини эшитганидан буён титрарди. Ахир икки ойдан сўнг тўйи. Гап тўйининг яқинлигида эмас, албатта. Гап касалликнинг айнан саратон эканлигида. Шу кунгача тантанали тўй, одамларнинг унга ҳавас билан боқишига, яна аллақандай орзулар оғушига интиларди. Бўлажак турмуш ўртоғи Азамат топган ресторанни ҳам «Дидимга мос эмас, оддийгина экан», дея рад этган, яқин кунларда шу можаро сабаб, гап ҳам талашиб қолишганди. Бугун эрта тонгдан эса бу совуқ хабар…
— Нега кайфиятинг йўқ, Замира? — деди танаффус пайти дугонасининг бир нуқтага термулиб ўтирганини кўрган Сабина.
—…
— Замира, сенга гапиряпман!
— Ҳа, нима, ким?! — талвасага тушганча типирчилади қиз.
— Тинчлан, соғлиғинг жойидами? — ҳайрон бўлиб сўради Сабина. — Ёки ҳалигача ресторанни ўйлаяпсанми?
— Ҳмм.
— Сиқилишингга арзийди, дугонажон, — деди ҳеч нимадан бехабар дугонаси ҳам уф тортиб. — Сен Азаматни кўндиришга ҳаракат қил, бошқа ресторан топсин. Арзонига ёпишмасин, жуда хунук-ку у жой.
Замира жилмайди. Қиз ёнгинасида куюниб гапираётган дугонасининг сўзларини эшитаркан, бу нарсалар қанчалар арзимас эканини, энг муҳим бахт соғлик эканлигини англади.
— Ресторандан минг маротаба муҳимроқ ишлар бор, тириклик, тинчлик — мана, энг катта бахт!
— Н-нима? — кулиб юборди Сабина, — Ҳой, тўқсон ёшли файласуф бувимга ўхшаб гапирмасанг-чи…
— Бувинг билган нарсаларни, — ўрнидан ғазаб билан турган Замира йиғлаганча гапирди. — ўлимни, минглаб дарларни ва асл бахт буткул ўзга нарсалардалигини сен қаердан ҳам тушунардинг?!
Сўнг ҳатто домласининг ҳай-ҳайлашига ҳам жавоб қайтармаган қиз пальтосини кийди-да, кўчага югурди.
Қор анчадан буён бу қадар гупиллаб ёғмаган, кўчаларда машина шовқинини айтмаганда, ҳеч садо эшитилмайди. Йўлнинг бир четидан аста қадамлар билан юриб келаётган қиз ортда қолдирган изларига қараб-қараб қўяди. «Оёқ изларим бир текисда қоляпти, жуда гўзал. Ҳаёт изларим-чи? Ана, уйларнинг чироқлари милтиллаяпти, одамлар оиласи билан кечки овқатга ўтирмоқда. Уларнинг юзи, кўзи бахтдан чақнашига бир қаранг! Наҳот мен энди шундай кунларни кўрмасам, наҳот баҳорга етмай, ўлиб кетсам?..»
Замиранинг кўзларига ёш қалқиди. Қизга ҳеч нима ёқмас, кўзлари борлиқдаги қиш зийнатидан баҳра оларди-ю, бу қувонч асло юрагига сиғмасди. Ҳатто шифокор ёнига қайта боришни ҳам, дарди ҳақида такрор ва такрор эшитишни ҳам хоҳламайди.
— Келдингми, қизим? Хавотир ола бошлагандим! — деди Фахрия опа қизини кўрибоқ.
— Озгина кеч қолсам ҳам шунчалик куюнасизми, ойи, ўлиб қолсам нима қиласиз? — деди Замира синиққина кулиб.
— Бу қандай бемаъни гап?! — Фахрия опа қовоғини бир уйди-да, сўнг қизини қаттиқ қучоқлаб олди.
Замира кўксида тўлган, бўғзига тиқилган алам, изтиробини шу дам волидасига айтса, аёл не кўйга тушиши маълум.
— Ие, йиғлаяпсанми? — деди она қизини қучоғидан бўшатаркан ва тез-да аёлнинг юзи нурли жилмайди. — Тўй олди ҳамма қизларда бўладиган табиий ҳол-ку бу!
— Табиий эмас, она, ишонинг бу бошқа…
Замира ўзини босолмади, қиз шунчалик ўксиниб йиғлардики, Фахрия опа эса қизининг аҳволини бошқа нарсага йўярди.
— Ваҳиманг қурсин, қизим, ҳали баҳор келсин, чиройли тўй қиламиз, сен гўзал келинчак бўласан!
Замира онаси кўрсатаётган, ял-ял ёниб мақтаётган сарполарга шунчаки термулар, кўз олдидан эса айни шу хонада унинг ўлимидан сўнг қандай манзара бўлиши кечарди. Қиз яна хаёлларга берилди. «Ўлим! Қанчалар ваҳимали, вужудни музлатувчи сўз. Ҳаммамизнинг қисматимизда бир кун келиб ўлиш ёзилган. Бироқ ўлим вақтини билиш ва, айниқса, ҳали ҳеч бир ишга улгурмай, ўлим томон бориш…  Онажон, билсангиз эди! Йиғлагим, этагингизга осилиб, кетмайман, дея фарёд чекким келяпти. Яшагим келяпти, она, тўйиб-тўйиб нафас олгим келяпти!»........
— Нималарни ўйлаб қолдинг, қизим? — деди қизини ҳеч кулдиролмаётган она маҳзун тортиб.
— М-мен, — деди Замира дудуқланиб. — М-мен…
Шу пайт қизнинг қўл телефони жиринглади ва экранда «Азизим» деган ёзув пайдо бўлди. Замира авваллари бу ёзувни неча соатлаб кутар, ҳозир эса ҳатто бу йигит, яъни бўлажак турмуш ўртоғи ҳам қизнинг кўнглига таскин беролмаётганди.
— Алло, — деди Замира бир четга ўтиб.
— Яхшимисан, нега эрталабдан бери телефонни кўтармайсан, тинчликми?!
Азамат ҳаяжон, ҳадик аралаш сўзларкан, «Ишқилиб, фикридан қайтиб қолмадимикин», деган қўрқув ҳам йўқ эмасди хаёлида.
— Тинчлик…
— Сен, нима, ҳалиям мендан араздамисан?
— Аразда? Нега?
— Нега бўларди, ресторан масаласида-да, — деди йигит хўрсиниб ва ўзини оқлай кетди. — Тушун, ҳозир харажатлар кўп, ҳаммаси бир вақтга тақалиб қолди. Бундан ташқари, тўйга яхши санъаткорлар келсин, дегансан…
— Илтимос, — Замира йиғлаб юборди.
Қиз телефонини пастга тушириб, обдан хўрсинди ва гапириш учун куч тўплади.
— Учрашайлик!
Замира Аваз билан гаплашиб олиши шарт эди. Ахир тўйга шунча тайёргарлик бўлаётган бир маҳалда куёвга ҳақиқатни айтмаслик адолатдан эмас, ҳар ҳолда. Эҳтимол, тўйнинг тўхташи баҳонасида ҳамма вазиятни тушунар. Замира нон олиб келаман, дея чиқди-ю, қорбўрон ўйнаб юрган болаларга кўзи тушди. Болалар қийқирганча кулишар, ўзини гоҳ у, гоҳ бу томонга уриб, қичқиришарди.
«Мен мана шунақа ширин болаларни дунёга келтиролмайман, ўз фарзандимнинг бошини силаб, уни овқатлантиролмайман! Худо менга йигирма икки йилгина ҳаёт берган экан, холос. О, ҳаёт, нақадар ширин неъмат экансан! Яшашнинг, соғлиқнинг ўзи қанчалар буюк бахт экан-а!»
— Замира!
Азамат Замиранинг елкасидан тутди ва ҳайратдан кўзлари катта-катта очилди.
— Сенга нима бўлди, нега йиғлаяпсан? Айт, ким хафа қилди?!
— М-мен, мен… — Замира ўкинч ва бўғзида қотган дард туфайли гапиролмасди.
— Оббо, тағин ресторан учун шунча йиғлаётган бўлмагин. Агар шу сен учун жуда муҳим бўлса, мен эртагаёқ сен истагандай жой топаман, фақат йиғлама!
— Арзимайди, — деди Замира йиғлашда давом этаркан болалардан кўзини узмай. — Бу дунёда ҳеч нарса соғлик, тинчлик, хотиржамлик каби муҳим эмас! Мана шу болаларнинг кулгисини ҳар кун эшитиш, кўра олиш, ҳис этиш, мана шу — бахт, қолгани ҳеч нарса эмас, қолгани бир пул!
Азамат ҳеч нарсага тушунолмай талмовсиради. Замира эса йигитга айтмоқчи бўлган бирорта ҳам гапини айтолмади, титроқ эгаллаб олгани учунми ёки ичидаги аллақандай куч уни тўхтатганиданми, сирини яширди..
​​Эрта тонг! Қуёш нурларини чунонам чароғон сочган, қорлар эришни бошлаган, қушлар сайраган тонг! Замира саҳарда базўр ухлагани учун қийналиб уйғонди ва дафъатан шошганча кийина бошлади. «Тезроқ ҳаракат қилишим керак, ўлимимни кутиб ўтиролмайман, бугуноқ бошқа шифокорга учрайман!» Қиз ҳеч кимга индамай, ёлғиз ўзи онкология маркази томон жўнади. Қиз шифокор қабулига кирди ва рентген натижаларини унга кўрсатди.
— Тавба, ҳозирги баъзи докторлар мол докторининг ўзгинаси!
Ерга туфлаганча икки қўлини икки тарафга ёйган шифокор жиғибийрон бўла бошлади. Сўнг кўзойнагининг тепасидан Замирага қаради.
— Бор энди, сен соғломсан! Аҳмоқ, чаласавод дўхтиринг оддий ғуррани саратон деб, сени ҳам жуда йиғлатган кўринади!
Замира қулоқларига ишона олмасди. У марказдаги энг билимли, тажрибали шифокор айтаётган бу сўзлар мағзини чақишга уринаркан, йигирма тўрт соат давомида чеккан ситамлари бекор эканидан осмонга учай дерди. Ҳа, қиз шу тоб осмонга учгандай, бутун борлиғи нур ва булутлар узра сайрга чиққандай шодон! Замиранинг катта-катта очилган кўзларидан икки-уч томчи ёш думалади, аммо бу қувонч, шукроналик ёши эди. Замира ҳозир бахтнинг асли ҳақиқатан соғлик ва хотиржамликда эканлигидан масрур.
— Ҳалиям йиғлаб ўтирибсанми? — деди доктор ясама дўқ билан. — Қани, тез бу ердан қорангни ўчир-чи, ҳали сени бутун бошли ҳаёт кутяпти!
Замира худди аввалгидай хандон отиб кулиб юборди, сўнг ўрнидан турди-да, «Тўйимизнинг қаерда бўлиши аҳамиятсиз, муҳими, соғлик», деди-да, чиқиб кетди. Қари доктор эса гап нимадалигини англамас, гоҳ уқувсиз ҳамкасбларини, гоҳ ҳеч тушуниб бўлмас ёшларнинг қилиқларини ўзича муҳокама қиларди.
ЖИГАРЛАРИМ

Жонинг учун жигарларинг куяр экан
Суйса фақат ана шулар суяр экан.
Ўзгаларчи юрак бағринг ўяр экан
Бахтимга соғ-омон бўлинг жигарларим.

Отам-онам ташлаб кетган ёдгоримсиз,
Йўғ-у борим юрагимга мадорим сиз
Менинг учун уюлмаган қабоғингиз
Бахтимга соғ-омон бўлинг жигарларим.

Оғзидаги еб турганин менга тутган
Мени деса, ҳатто, ташвишин унутган
Сўзида бол ширин шакар шарбат тутган
Бахтимга соғ-омон бўлинг жигарларим.

Сизлар билан яйраб кетар бу жонларим
Қанотимсиз учишга бор имконларим.
Меҳнаткаш- у камтар , сабрга конларим
Бахтимга соғ-омон бўлинг жигарларим.

Улар боис яшнаб турар кўнгил боғим
Гар йиқилсам суянгувчи улкан тоғим.
Дуоларим ижобат эт эй , Аллоҳим
Бахтимга соғ-омон бўлсин жигарларим

Соҳибахон Шарипова.


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жуфти ҳалолим!

Тақдир менга берган мукофотисиз,
Умр йўлларимда суянчиқ, йўлдош.
Шукрки бахтиёр яшагаймиз биз,
Сиз билан ҳамиша дилдош ва сирдош.
Нурдек порлаганим, бахту-камолим,
Борингизга шукр жуфти-ҳалолим!

Яхши-ёмон куним ўтар сиз билан,
Оилам устуни, фахру-ғурурим.
Қўрғонимиз файзли, ўғил-қиз билан,
Дилда ҳам, тилда ҳам тўлган шукурим.
Ўтинчим: абадий кулсин иқболим,
Борингизга шукр жуфти- ҳалолим!

Дард кетар, елкангиз узра қўйсам бош,
Мен учун эътибор гулларин теринг.
Бирор сабаб билан тўкканимда ёш,
Севинч бера олинг, табассум беринг.
Кунлари қуёшим, тунда ҳилолим,
Борингизга шукр жуфти- ҳалолим!

Тўйларин қилайлик фарзандларимиз,
Бобо, буви бўлиш насиб айласин.
Раҳматлар келтирсин дилбандларимиз,
Гўзал оиламиз Тангрим асрасин.
Эзгу ниятларга тўла хаёлим,
Борингизга шукр жуфти- ҳалолим!


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️