꧁𝑶𝒕𝒂𝒎 𝑫𝒂𝒗𝒍𝒂𝒕𝒊𝒎 𝑶𝒏𝒂𝒎 𝑱𝒂𝒏𝒏𝒂𝒕𝒊𝒎꧂🧚‍♂️🧚‍♀️
1.22K subscribers
52K photos
41.5K videos
45 files
53.8K links
Канал 31 01 2021 йилда очилди....

#Фотолар📸
#Ҳикоялар📚
#Tабриклар🎂🎂
#Қўшиқлар🎧
#Mонолог🎤
#Ота_Она_хакида_шерлар📝
Murojat uchun Admin(ka) 👇


Сизларга албатта манзур бўлади.
Биз Сизлар учун хизмат қиламиз.
Download Telegram
📝 Бу воқеага бир неча йиллар бўлиб кетган...

Бир неча йил аввал тоғамни аёллари - келинойим қизларига кийим – бош қилиш учун Қўқон бозорига олиб тушганлар. Уйга қайтгач қизининг бир пой сирғасини йўқлигини билганлар, жияним анчагина ёш, тушиб қолганини ҳам сезмаган.
Тоғам қизининг туғилган кунларига олиб келган эдилар-а, жудаям чиройли, бежирим, кўзлари бриллиант эди, наилож... Йўқолган нарсани топиб бўлармиди...
Бу воқияга бир неча йил бўлди.... Балки 6, балки 8 йил бўлди, аниғи эсимда йўқ... Йўқолган сирға деярли ҳамманинг эсидан чиқиб кетди. Бу йиллар орасида неча сирға, неча узуклар олинди. Бу йиллар ичида неча бор келинойим бозорга тушиб, нималар харид қилмади дейсиз...
Яқинда келинойим ўша сирғасини йўқотган қизларига кийим олиш учун, яна бозорга боришган... “Роса бозор айландим, ҳеч бир кўйлак ёқмайди. Бир айланган, бир кўрган қаторларни икки марта кўриб чиқдимми, уч марта кўриб чиқдимми билмайман, юравериб, айланавериб чарчадим... Ва ниҳоят, расталар оралаб юриб кетаётиб, чиройли бир кўйлакка харидор бўлдим. Савдогар йигит билан кўйлак нархини тортишган сарим, йигит менга бошқачароқ қараганини сеза бошладим.”
Ҳар бир инсонни ўзига хос сўзлашуви, ўзига хос шеваси бўлади. Келинойимда ҳам шундай, тез-тез гапирадилар, гаплари самимий, табассумлари ҳар қандай одамда илиқ таассурот қолдиради.
“Ҳа, ука, жудаям пастга уриб юбордимми? – дедим савдогар йигитга. Йигит “Йўғее, узр келинойи. (Қўқон бозорларида, умуман олганда Қўқонда бегона аёлни келинойи деб мурожаат қилиш одатий ҳол) келинойи мабодоо бир неча йил аввал, бозорга келганда сирға йўқотмаганмисизлар?” Ҳам ҳайратим ошиб, ҳам хайрон бўлиб, ҳам жудаям шошиб сотувчи йигитга “Ҳада, ҳа йўқотганмизда, қизимнинг бриллиант кўзли, чиройли сирғасини йўқотганмиз” деб юборибман. Йигит “Келинойи, хайриятее, топилдингиз” деди табассум билан. “Эсласангиз, қизингизга биздан бир кўйлакка харидор бўлиб, кийдириб кўргансиз, кейин кўйлак сизларга маъқул келмаган эди. Ўшанда куйлакка сирға илиниб қолган экан, сирғангиз уйда турибди.”
Сизларга бу бўлган воқияни қанчалик етказа олдим, билмайман, лекин келинойим бизга айтиб берар экан, йўқолган сирғани топилганидан эмас, орамизда шундай диёнатли инсонлар борлигидан юрагимда бошқача бир ҳиссиёт пайдо бўлган, кўзларимга ёш келган эди. Ҳали ҳамон ўша воқия эсимга тушса, кўнглим хузурга тўлади.
Балки ўша сотувчи йигит друзяларим орасида бордир, балки ўша йигит ҳам бу ҳикояни ўқир.... Умид қиламан.... Дўстларим орасидан сиз борсиз...
Диёнатингиз учун, инсоф ва кучли иймонингиз учун, бировни ҳаққидан қўрқиб, Аллоҳдан қўрқиб бегона, умуман нотаниш инсонларни буюмини омонат билганингиз учун Сиздан Аллоҳ рози бўлсин...

Малика
​КЕЧИККАН УЧРАШУВ

Қирқни қоралаган эски таниш  икки инсон, эркак ва аёл  шаҳар бекатларидан бирида учрашиб қолишди.

- Яхшимисан?
Эркакакка сўзсиз бош ирғаб жавоб берди  аёл.

Вақт имиллар, олам сув қуйгандек жим. Дунёда бекатдаги икки кишининг юрак зарбидан бошқа садо йўқдек.

-Менам яшаб юрибман, сўз бошлади эркак.
-Учта ўғлим бор. Уй-жой, мол-дунёдан камим йўқ. Фақат ўқишга киролмадим. «Маълумоти» деган жойига ёзиладиган сўзлар ёқимсизроқ. Аёлимам тузук. Лекин дунёқараши унчамас. Онамга меҳр кўрсатмайди. Ўшанда хато қилдим. Бойни қизини танладим. Бой отаям йил ўтмай қазо қилди. Дилингни оғритдим. Узр сўраш учун битилган вақт 20 йилда келдия. Мени кечир.

Аёл кўзларига инган ёшни ютиб, биринчи келган автобусга ўзини урди.
Эркак орқасидан шивирлади:
-Ўзингни эҳтиёт қил.

Аёл титроқ қўлларини безовта юраги устига босган кўйи  эркакнинг сўзларини хаёлан тахлил қила кетди:

-Яшаяпди. Унда уч ўғил. Менда эса учта қиз. Маълумоти ўрта. Мен эса фан номзоди. Мол-дунёдан ками йўқ. Мен эса ўртаҳол. Аёлининг дунёқараши ўртача. Қайнонага меҳрибон эмас. Менга эса қайнонам. Нега бундай? Унда бори менда йўқ, менда бори унда? Тақдиримиз бир бўлганида тўкис яшармидик? Нима деяпман. Бу дунё бир камлигини билмайсанми?
Бирга яшаб турган аёлидан кўчада  шикоят қиладиган эр билан бахтли бўлармидинг?! Шу инсонни 20 йил унутмабмана. Бугун унинг бир гапи билан ўз оиламни қанчалар тўкислигини, ўзим эса қанчалар ношукрлигимни ҳис қилдим. Шуни англашим учун 20 йил керак бўлдими?!
Барибир Аллоҳ билгувчи, бизларга фақат яхшисини раво кўради.

Ўзингга шукур!
Имтиҳондамиз....

🪶 Турмуш қурмасанг имтиҳон, турмуш қурсанг яна имтиҳон.
Бола кўрсанг имтиҳон, болалик бўлмасанг ҳам имтиҳон.
Баъзан турмуш ўртоқ ҳам имтиҳон.
Қариндош-уруғ, оила, опа-ука, дўст, ҳатто қўшнилар ҳам имтиҳон.
Баъзиларга ота-онаси катта имтиҳон.
Йўлда кетаётсанг имтиҳон, иш жойингда имтиҳон.
Бу дунё имтиҳон диёридир.
🔹 Аллоҳ имтиҳонларимиздан бароатга  чиқарсин!
🔹 Оиша онамиз фарзанд кўрмаганлар. Лекин бирорта ҳадисда «Эй Аллоҳнинг Расули, менга зурриёт тилаб дуо қилинг», деганларини кўрмаймиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида Оиша онамиз 18 ёшда бўлганлар. У зот алайҳиссалом Оиша онамизни қаттиқ севар ва рашк қилардилар.
Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин 47 йил яшаганлар, лекин бирор марта ёлғизликларига қайғурмаганлар. Чунки батамом илм ва ибодат билан машғул бўлганлар. Оиша онамиз маърифатли аёл эдилар, кўпчиликка муаллима эдилар, буюк саҳобаларга фатво берувчи муфтия ҳам эдилар.
Инсоннинг ҳаёти фарзанд, эр, уй, кундош, мол дунё, ота онанинг ўлими ёки фарзанднинг нобуд бўлиши билан тўхтаб қолмайди.
🔹Аллоҳ сиздан бир нарсани олиб қўйса, эвазига ундан яхши нарсани албатта беради.
Бу дунё имтиҳон диёридир, у ҳеч бир кишининг қўлида мукаммал бўлмайди.
📖 ТУПРОҚ КАБИ БЎЛ!

Ақлли, фаросатли йигит комил устозга шогирд тушиб, анча вақт хизматида бўлди. Бир куни устоз уни ёнига чақириб:

– Масжидни тозала, ҳар тарафда кир-чанг тўпланибди, – деди.

Бу топшириқни олганидан кейин мусофир йигитни узоқ муддат ҳеч ким кўрмади. Йигитнинг бу иши гап-сўзларга сабаб бўлди. Кунларнинг бирида устознинг шогирдларидан бири ҳалиги мусофирни учратиб қолди ва унга:

– Эй дўстим, тўғри иш қилмадинг. Ҳаммамиз сенга яхши муомалада эдик. Ишдан қочиб, бизни ташлаб кетдинг. Одамлар меҳнат қилиб юксалади ва камолга эришади, – деди.

Шунда йигит ёниб сўзлай бошлади:

– Дўстим, буйруқни олган заҳоти тозалаш учун масжидга бордим. Кўрдим, ҳамма жой топ-тоза экан. Кир менинг кўнглимда экан. Шундан кейин кетдим. Киши энг олдин кўнгил масжидини тоза тутиши лозимлигин англадим.

ҚИССАДАН ҲИССА: имонли киши ўз қусурларини кўра олувчи, тавозели бўлади.  Мевали новданинг боши эгилгани каби, ақлли, фаросатли киши ҳам мутавозе бўлади. Буюклик истасак, тавозени танлайлик.

Аллоҳ таоло одамни тупроқдан яратди. Камтарликда тупроқ каби бўлайлик. Модомики, аслимиз тупроқ экан, олов каби ҳирсли, саркаш бўлмаслигимиз керак. Олов ўзини юксак тутгани учун ундан шайтон бино бўлди. Тупроқ тавозели бўлгани учун ундан ўн саккиз минг олам гултожи Одам алайҳиссалом яратилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТУН!

Хаётда кўп хатолар қилиб - қадрли инсонларимизни йўқотамиз...

Бошкаларга ёқишга харакат қиламизу - ўз яқинларимиздан қочамиз...

Арзимаган инсонларни кўкларга кўтарамизу - ўзимизга содиқ инсонларга панд берамиз...

Бизни қадрлаган инсонларни хафа қиламизу - аммо ўзимиз уларнинг узр сўрашларини кутамиз...

Уларга хозироқ хайрли тун тилаб узр сўранг!

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАРИМ.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔸Кимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, кейин Мени унутса, у ёлғончидир.

🔸Kимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, кейин Мендан бошқага сажда қилса, у ёлғончидир.

🔸Kимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, кейин тили билан Мендан бошқани зикр қилса, у ёлғончидир.

🔸Kимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, таом ва ичимликларнинг лаззатини топса, у ёлғончидир.

🔸Kимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, хотирида Мендан бошқани ўйласа, у ёлғончидир.

🔸Kимки Менинг муҳаббатимни даъво қилса-ю, кейин тун бўйи ухлайверса, у ёлғончидир!.

Шайх Аҳмад Ғаззолий, «Баҳрул-маҳабба»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹Сенинг ташвишингни ўзингни елкангдан бошқа ҳеч ким кўтармайди. Қолганлар бўлса сени ҳаётда кўрган мусибат, ва аламларинг ҳақидаги қиссангни эшитишни ёқтиришади холос....

🪶Нажиб Маҳфуз.

🔹 Бошқалар ҳақидаги гап-сўзлар, воқеалар билан қониқманг.
Ўз ҳикоянгизни яратинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли Тун Азизлар.

Аллох сизга шундай БАХТ берсинки,
Бахтлиман деганлар ХАВАС билан карашсин.
Аллох сизга шундай МУХАББАТ берсинки,
Бу мухаббат киссаси обадий булсин.
Аллох сизга шундай УМР берсинки,
Уни хар дақиқаси мазмунли утсин.
Садақанинг сен билмаган беш фойдаси

1. Балони даф қилади. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф қилади», дедилар». (Ибн Ҳиббон ривояти).
2. Гуноҳ ва хатоларга каффорот бўлади. Икримадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳога: “...Чунки у оч қолганни тўйдиради ва худди сув оловни ўчиргандек, хатони ўчиради», дедилар». (Термизий ривояти).
3. Банда у билан дўзах азобидан сақланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳатто бир дона хурмо бўлаги билан бўлсада, дўзахдан сақланинг”, дедилар. (Муттафақун алайҳ).
4. Мол-дунёни асрайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Молларингизни закот билан ўраб, ҳимояланглар”, дедилар. (Табароний ривояти).
5. Беморларга даво бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Беморларингизни садақа билан даволанглар”, дедилар. (Байҳақийнинг сунанидаги ривоят).
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли тун

🌟Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
🌟Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
🌟Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
🌟 Росулуллоҳ кирсин тушларингизга.

🌙 ХАЙРЛИ ТУН!
☝️🏻Аллоҳ розилиги учун савоб умидида группаларга улашинг азизлар🥰
🕌 Шайтон қачон йиғлаган?!

Шайтон дунёга келгандан бошлаб 3 марта йиғлаган экан:

1️⃣. Шайтон деб ном олганда!

2️⃣. Дунёга Пайгамбариммиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида!

3️⃣. Жудаям қаттиқ бақириб йиғлаган экан! Фаришталар нега бундай йиғлаябсан деб сўрашганда?

"Ер юзига Фотиха сураси туширилди. Кимки бомдод намозидан олдин. Фотиха сурасини ўқиса, Гуноҳлари ювилиб янги туғилган гўдакдек бўлиб қолади деган экан."

Қачон Қуръонни ушласангиз Аниқ шайтон ғазаб қилади.

Қачон Қуръонни очсангиз шайтон йиғлайди.

Қачон Бисмиллаҳ десангиз у шайтон йиқилади.

Қачон тиловатни бошласангиз у хушсиз булиб ағдарилади.

Қачон ушбу ҳикматли сўзларни тарқатишни хохласангиз у тўсқинлик қилишга ўтади. Аниқки, сиздаги иймон инша Аллох шайтонни енгади!

👇АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!
📹- Сени севаман )
- Нима учун севасиз, бегим? )
- Чунки сени бахтли қилиш учун )
- Нега бахтли қилиш учун? )
- Сабаби, сени бахтиёр кўрсам ўзимни бахтли ҳис қиламан! )

Ўртамиздаги муҳаббатдан мурод бир биримизни бахтли қилиш ва бахтиёр бўлишдир. Севгининг вазифаси шудир.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Эрнинг розилиги - Аллоҳ таолонинг розилигидир

♡ ~ Сиз ажралиш билан қўрқитишингиз / ҳазил қила олмайсиз

Яқинда бир опа менга ботда ёздилар, эрига нисбатан хафа бўлгани учун ажрашмоқчи бўлганини, афсуски, кейин афсусланганини айтдилар.

“Биринчи марта эримни ташлаб кетмоқчи бўлганимда, жаҳли чиқиб, қўйиб юбормайман деди, мен барибир кетаман деб жавоб бердим, кейин ақлли гапни айтди, мен аҳмоқман, кейин тушунаман. Энди мен севган эрнинг розилиги ва Аллоҳ розилиги учун унга ғамхўрлик қилиш нақадар бахт эканлигини англадим! Аёл ажрашишни бошламаслиги керак. уйдаги ҳақоратлар туфайли, агар эр жирканч ишлар қилмаса ва тақводор бўлса, лекин қаттиққўл бўлса - бу фақат унинг фазилатлари.Хотин ўз никоҳига ғамхўрлик қилиши керак, токи орқага қайтарилмас оқибатлар келиб чиққанда пушаймон бўлмайди.

Эрингизга "қўрқитиш, дарс бериш" учун ҳеч қачон ажрашманг. Қолаверса, бу мавзуда ҳатто ҳазиллашмаслигингиз ҳам керак, ажрашаман, азизим, кегин қадримга етасиз демаслик керак.

Ажралиш ҳазил учун мавзу эмас, сиз қандайдир тарзда унга босим ўтказишингиз, қандайдир тарзда эрингизни бошқаришингиз мумкин деб ўйлаб, уни бошқаролмайсиз.

Эр бунга қандай муносабатда бўлади?

Бундай таҳдидни қийинчилик деб ҳисоблаш.
Ўзаро муносабатларни узиш ниятини ҳаракатга кўрсатма сифатида қабул қилиш. Турмуш ўртоғи яқин кишини қанчалик тез-тез қўрқитса, эрнинг фикрида оилани тарк этиш режаси шунчалик аниқ бўлади.
Азиз аёллар сиз қанчалик ҳақ бўлсангиз ҳам ўзингизни ҳақлигингизни исботлашга уринменг.
Кўп жанжал қилганингиз сари эрингизни сиздан кўнгли қолади.
Сиз ҳақсиз мени кечирин, сиз жуда меҳрибонсиз,сизи менга берган Аллоҳга шукур, бундай гаплар ўртадаги муҳаббатни зиёда қилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸ХАЙРЛИ ТУН! ҚАДИРЛИГИМ

🌸 Яхши инсон ўзидан бахт,
Ёмон инсон ўзидан тажриба,
Хатокор инсон ўзидан дарс,
Мукаммал инсон ўзидан гўзал из қолдиради...

🌸 Доимо гўзал ўйланг,
гўзал сўзланг,
табассумли ва очиқ чехрали бўлингки,
ёмон ниятли инсон сизни кўрганда беихтиёр ёмон ниятидан қайтсин...

🌸Тунингиз осуда ўтсин 🙂
​Жуфтларга ўрнак бўладиган муҳаббат ...

Ҳазрати Оиша р.а Пайғамбаримиз с.а.в дан сўрадилар:
-"Эй Aллоҳнинг Расули, мени севасизми?"
-"Ха Оиша, севаман!"
-"Meни қанчалик севасиз?"
Пайғамбаримиз с.а.в жавоб бердилар:
-"Илк кунги каби, илк кўрганим каби севаман"...

Бу жавобдан Ҳазрати Оиша р.а онамиз жуда хурсанд бўлиб кетдилар...

Ҳазрати Оиша р.а айтадилар:
" Пайғамбаримиз билан бирга ўтирган эдик, бирдан шовқин овозларини эшитиб. Улар
қарадилар, бир хабаший томоша кўрсатаётган
эди, oдамлар атрофини ўраб олгандилар.
Meнга: " Oиша кел, қара" деди.
Oёғимни қўллари орасига қўйдим ва томоша қилишни бошладим. Бироздан сўнг,
"Tўймадингми Оиша?" дедилар...
Meн хам менга бўлган хурматларини кўриш
учун "йўқ" деявердим.. Чарчаганларидан оёқларини қимирлатаётганларини хам билдирмасдилар".
(Бухорий ривояти).
Росулуллоҳ с.а.в Хазрати Оиша онамиз билан
овқатланар экан, олдин Уларни ичишларини
хохлар ва сўнгра Уларнинг лаблари теккан жойдан ичардилар. Баъзан гўшт еган
пайтларида хам Оиша онамизнинг eган
парчадан олиб ердилар..
Пайғамбаримиз с.а.в жуфтига доим хурмат билан муомала қилар эдилар ...
Эркалатиб, махсус исмлар билан мурожаат қилар
эдилар...
Oиша онамизни "Kўзимнинг қароси" дер эдилар...
Баъзан " Эй Оиша гапир, кўнглимиз ёришсин"
дер эдилар...
Жуфтини тинглаб кўнгли хузур оладиган жуфт
эдилар...
Баъзан, оғир кунларида, сиқилган вақтларида,
Oиша онамизга: "Қўлингни бер Oиша ичимиз
ёришсин" деб қўлларидан тутар эдилар...
Уларни доим химоя қилардилар...
Ёмонлардан, ёмон кўзлардан химоя қилардилар...
Хеч қаттиқ гапирмас эдилар...
Хафа қилмас эдилар...
Хеч йиғлатмас эдилар...
Хеч ерга уриб хақоратламас эдилар...
Уй ишларида хам жуфтларига ёрдам берар, кийимларини тикар, оёқ кийимларини
таъмирлатардилар...
Aёлларига хар томонлама хурмат кўрсатар, хамма ишларини аёллари билан маслахатлашиб қилар, яхши ва ёмон кунларида хам доим
бирга бўлар эдилар...

Aллоҳ барчамизга шундай
севиб, эъзозланишни насиб айласин...
​​Бугун бахтлисан...!

🪶 Оиз Қараний “Маҳзун бўлма” китобида шундай ёзади: “Имон–ғам-қайғуларни кетказувчи,   имон – Аллоҳни ёлғиз дегувчилар шодлиги, обидлар тасаллисидир. Ўтган нарса ўтиб кетди. Ўтмиш  ниҳоясига етди. У ҳақида ўйлама. Битилган қазои қадарга, тақсимланган ризқ-рўзга рози бўл,  хавотирни тарк эт. Огоҳ бўл! Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олади, гуноҳлар камаяди. 
Ғайбларни билувчи Зот рози бўлса, ғам-ташвишлар чекинади.  Бировдан раҳмат кутма, барча ҳожатлар Ундан сўралади. Ҳеч кимга муҳтож бўлмаган мангу 
тирик Зотнинг савоби сенга кифоя. Қалбингни ҳасад-адоватдан пок тут, дилингдан нафратни, жирканишни чиқариб ташла, ўзингни яхши одамларга яқин тут. Китоб – энг яхши дўст. Китоблар билан ҳамсуҳбат бўл. Илмни дўст тут, маърифатга ҳамроҳ  бўл. Коинот тартиб-интизомдан иборат. Уй-жой, кийим-кечак билан боғлиқ мажбуриятларингда  тартибга риоя қил. Бадантарбия билан шуғуллан, дангасаликдан, мақсадсиз яшашдан узоқ бўл,
бекорчиликка нуқта йўқ.
Тарихни ўқи, ундаги ҳодисалар ҳақида фикр юрит, хулоса қил. Ҳаётингни янгила, яшаш  услубларини ўзгартир, хурофий одатлардан воз кеч. Бадбинлик, омадсизлик, маъюсликни тарғиб 
қиладиган китобларни ўқима. Парвардигоринг мағфират дарёси кенглигини, бандаларини авф этиб 
тавбаларини қабул қилишини, ёмонликларни яхшиликка ўзгартиришга қодир Зот эканини унутма.
🔹Қуръон билан яша, уни ёд ол, тиловат қил, тингла, фикр эт. Чунки Қуръон барча ғам-
андуҳларнинг энг яхши давосидир. Аллоҳ таолога таваккал қил, ишларни Унга топшир, Унинг  ҳукмига рози бўл, Унга мурожаат қил, Унгагина ишон. Сенга зулм қилганни кечир, сендан узилганга боғлан, эҳсон қил, золимларга ҳалим бўл. Шунда 
осуда ҳаёт кечирасан. Келажакка ишонч билан қара, ноумид бўлма, Аллоҳ ихтиёрида эканингдан 
хурсанд бўл. Чунки ғам-алам ёки шод-хуррамликнинг қайси бири сенга фойда эканини билмайсан. 
Бало-офат сени Аллоҳ таолога яқинлаштиради, дуони ўргатади, сендан кибр, манманлик, фахр 
туйғуларини кетказади.
Шубҳа-гумонлардан, бузуқ фикр-хаёллардан узоқ бўл. Дунё ғам-ташвиш, хавотир ҳовлисидир. 
Аллоҳ таоло сенга етган қайғу, очлик, камбағаллик, касаллик мусибатлари учун ажр-мукофот беради. 
🔹Мусибатлар кўзни очади, қалбни уйғотади, нафсни тияди, қулликни эслатади, савобни оширади. 
Фалокатни кутма, миш-мишларга ишонма, уйдирмаларга таслим бўлма...”

«Бахтли ҳаёт сари» китобидан