TİBBİO/TİBOMED/TİBOVİT🍃
4.81K subscribers
407 photos
56 videos
312 links
''Даволанинглар, Аллоҳ қай бир дардни берган бўлса албатта унинг давосини ҳам бергандир''

Мурожаат учун:
@TibbioTibomed_admin2
Эркаклар учун

@Tibbiotibomed_boshshifokor
Аёллар учун
Download Telegram
Лимоннинг шифобахш хусусияти

Лимоннинг ҳуштаъмлиги инсонларга завқ бериши билан бирга шифобаҳшлиги кўпчиликка маълумдир. Халқ табобатида лимон  қон босими кўтарилганда,  ошқозон-ичак касалликларида,  подагра, атеросклероз,  ўпка сили,  нафас йўллари шамоллаганда, гепатит, бавосир, сийдик йўлларидаги  тошларни эритишда,   тана ҳароратини туширишда, бод касалликларини даволашда ишлатилади. Лимоннинг ҳиди асабларни тинчлантириш хусусиятига эгадир.  Гулини ҳидлаш эса ҳомиладор аёллардаги токсикознинг енгил кечишида ёрдам беради.

Лимон – рутадошлар оиласига мансуб бўлиб, бўйи 2-3,5 метргача бўлади. Гуллари  майда, оқ, ҳиди хушбўй.  Лимон меваси таркиби эфир мойи, органик кислоталар, қандлар,  каротин,  пектин, флавоноид, темир, фосфор, калий, кальций, магний  ва бир қатор витаминлардан иборат.   

Лимоннинг сиқиб олинган суви:

рангни тоза қилиб, сепкилни кетказади;

тери касалликларидан темираткига суртилса даво бўлади;

кўзнинг сариқлигини кетказади;

гипертонияда қон босимини мўътадиллаштиради;

гепатит (сариқ касаллиги) да ёрдам беради;

меъдани тоза қилади.

Лимон шарбати:

иштаҳани очади;

безгак билан оғриган беморларнинг ҳароратини туширишда ёрдам беради;

ошқозон-ичак касалликларида, ҳазмни яхшилаш учун ичилади;

организмда минерал тузларнинг алмашинуви бузилганида даво бўлади;

ангина, фарингит, грипп ва нафас йўлларининг шамоллашида ишлатилади;

лимон шарбатини уч-тўрт қошиқ наҳорда истеъмол қилиш организмдаги ўсмалар ўсишини тўҳтатиши мумкин.

Барглари:

меъда ва ички аъзоларини кучли қилади;

гипертонияда;

қанд касаллигида даво бўлади.

 Гули:

Гулини ҳидланса кайфиятни кўтаради;

Ҳомиладор аёлларда токсикознинг енгил кечишида ёрдам беради.

 

Лимоннинг ёғи:

асабнинг бўшашганида ёрдам беради;

фалажга даво бўлади.

 

Лимон қобиғи:

     -    қобиғини оғизда тутиб турилса, ҳидни кетказади;

     -    кийимга қўйилса куя тушишдан сақлайди;

     -    турли кондитер пишириқлар пиширишда ҳам фойдаланилади;

     - лимон қобиғини қуритиб, қуруқ чой идиши ичига солинса, чой дамлаганда ҳушбўй ҳид келиб туради.

Лимон ўсимлигининг барглари, новдалари, мева қобиғидан эфир мойи олиниб, ундан озиқ-овқат, парфюмерия ҳамда фармацевтика соҳасида ишлатилади. Фармацевтика соҳасида лимоннинг эфир мойидан айрим дори-дармонларнинг таъмини яхшилашда фойдаланилади. 

САЛОМАТЛИК УЧУН  ОДДИЙ ТАВСИЯЛАР:

Танадаги тузларни ҳайдашда -  уч дона лимонни пўстлоғи билан ва 150 грамм тозаланган саримсоқпиёзни қиймалагичдан чиқарилади. Сўнг 1 литрли шиша идишга солиб, устидан 0,5 литр қайнатиб, совутилган сув қуйилади. Бир суткадан кейин докадан ўтказиб, хомашёни сиқиб олгач, банка қопқоғини маҳкам ёпиб,  қоронғи жойда сақланади. Даво учун ушбу суюқликдан ҳар куни эрталаб 50 мл.дан ичинг.

Юрак қувватли бўлиши учун – 6 лимонни қобиғи билан  қиймалагичдан ўтказилади ва 1  кг асал билан аралаштирилади, 1 бош саримсоқпиёзни майдалаб, қўшилади. Аралашмани шиша банкага солиб, қоронғи, салқин  жойда 1 хафта сақланади.  Ҳар куни наҳорга 1 ош қошиқда истеъмол қилинади.

Уйқусизликда  -  бир стакан минерал сувга бир ош қошиқ асал, яримта лимон шарбатини аралаштириб, эрталаб оч қоринга 7 кун давомида ичилади.

Тузларни эритишда – 250 грамм петрушка барги ва илдизи, 150 грамм лимон пўстлоғини қиймадлагичдан ўтказилади. Унга 300 грам асал қуйиб аралаштирилади. Аралашмани 1 кун тиндирилиб, бир кунда 3 маҳал овқатдан  бир соат олдин  1 ош қошиқдан истеъмол қилинади. Даволаниш муддати 3 ой. Сўнг бир ой танаффус қилиб яна такрорланади. Жами муолажалар сони 3-4 тага етказилади.

Бош мияни озиқлантириш учун – 150 грамм қирғичдан чиқарилган олмани  2 чой қошиқ лимон суви ва 2 чой қошиқ асалга аралаштирилади. Аралашмага 10 та ёнғоқни майдалаб қўшилади. Бир киши учун бир кунлик  миқдор.

 Интернет маълумотлари асосида тайёрланди.

TibbioTibomed канали⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEY2Si4UiFP2xOcXRA
Қонни табиий усулда яъни сунъий дориларсиз суюлтириш мумкинми?


XX аср охири ва XXI асрда инсониятнинг она табиатга уйғунлиги пасайди. Атрофимиз тўла сунъий маҳсулотлар. Болаларимиз ота-оналаримиз истеъмол қилган табиий тут майиз, қовун қоқи ва турли мевалар қоқиси ва улардан тайёрланган компотлар, шунингдек, қанд лавлаги, майиз ҳамда тут шинниси ўрнига турли сунъий бўёқлар солинган ичимлиг-у конфетларни хуш кўрадиган бўлиб қолишди. Қонни эса айнан табиий мева шарбатлари, қизил лавлаги салати, қуруқ мевалардан тайёрланган компотлар суюлтиради.

Баҳорда кунлар исиб, қуёш чарақлаган кунларда зулук кўйдириш (гириудотерапия), хижама қилдириш (қон олдириш) ҳам организмда қоннинг янгиланиб, инсоннинг ёшаришига туртки бўлувчи омиллардандир. Умуман олганда қон қуюлиши ва қабзият (ич қотиш) аввало, нотўғри овқатланиш ҳамда камҳаракатлик сабабли юзага келади. Қабзиятнинг салбий таъсири сабабли бавосир (геморой) хасталиги ривожланади. Соғлом одамнинг ичи ҳар куни ва равон келиши лозим.

Ич қотиши натижасида организм заҳарланади. Беморнинг боши оғрийди. Баъзан унинг кўнгли беҳузур бўлади. У эса сабаби қабзиятдан эканлигини англамайди ва бош оғриғига қарши дори воситаларини ичади. Бу сунъий дорилар эса юрак ва буйракларга зарар етказади. Шундай пайтда хаста одам дағал толали яъни, таркибида клетчатка мўл бўлган қора, кепакли нон, қизил лавлагили салат, буғда пиширилган қанд лавлаги истеъмол қилиш керак. Арпабодиён уруғи солиб, ивитилган туршак ҳам ични юриштиради.

Метеоризм (ичакларда ел тўпланиши)нинг олдини олиш учун арпабодиён уруғидан дамлама ичиш халқ табобатида кенг қўлланилган. Бунинг учун бир чой қошиқ уруғ ярим литрлик чойнакка солиб, чой ўрнида дамланади. Уни кечқурун дамлаб қўйиб, эрталаб оч қоринга кўнгил тусагунича ичиш лозим. Шифобахш арпабодиён уруғи, шунингдек, она сутини ҳам кўпайтиради ва гўдакнинг ичи дам бўлишининг олдини олади.

Қабзиятда халқ табобатида табиий сурги ҳапдорилар қўлланилади. Маккаи сано ўсимлиги (дорихоналарда сотилади) хона ҳароратида турган қатиқ ёки творог зардобини оч қоринга ичиш ҳам ични суради. Наҳорда газсиз минерал сув ичиш, ични тозалайди.

Ҳар қандай сурги воситасидан фойдаланишдан уч кун аввал, гўштли, қуюқ ва бадҳазм таомлар танавул этилмайди. Унинг ўрнига енгил ҳазм бўлувчи, парҳез, ёрма донли маҳсулотлар (гречиха), сули (пeрловка), ясмиқ (чечевица)дан парҳезли овқатлар ва салатлар истеъмол қилинг. Сурги нафақат ичаклардаги хилтларни тозалайди. У қоннинг таркибини ҳам яхшилайди. Юздаги доғларни йўқотади ҳамда терини ёшартиради
Манба:гужум.уз

TibbioTibomed канали⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEY2Si4UiFP2xOcXRA
​Қўрқув ва иммун тизими

Биз қаттиқ қўрққанимизда адреналин ажралиб чиқади аммо қаттиқ қўрқмасагу кун давомида касаллик хақида ўйласакчи?

Айрим вирусли касалликларда маска тақилишини асосий сабаби ўзини хотиржам қилиш халос. Сабаби шундай вируслар борки хар қандай маска тугул сополни тешиб ўтади.

Биз муттасил қўрқсак иммун тизимимиз сустлаша бошлайди. Вахима рухий холатни издан чиқаради. Яна бир факт борки коронавирусдан халок бўлганларнинг катта қисми ана шу ўзидаги вахимани хам қурбони бўлишган.

Инсон иммун тизими жуда кучли система. Битта системада жуда кўп қуролли хужайраларимиз бор.
Нейтрофил, Лейкоцитлар, базофил, Тхелпер, Амплифаер, Киллер , Семиз хужайралар, Макрофаглар ва бошқа хужайралар организмни микроблардан химоя қилади.

Демакки биз қўрқмасак ва вахимага тушмасак иммун тизимимиз 10-20 фоизгача кучаяди.

Гифда микробни қуваётган нейтрофил тасвирланган.
Манба:доридармонлар

TibbioTibomed канали⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEY2Si4UiFP2xOcXRA
Танасида бирон-бир оғриқ сезганда ўқиладиган дуо

Қўлингизни оғриётган аъзоингизга қўйиб уч марта «Бисмиллахи (Аллох номи билан) денг ва етти марта «Аллох билан, Унинг қудрати билан мен сезаётган ва хавфланаётган нарсанинг ёмонлигидан панох тилайман», деб айтинг.

Табобат дурдоналари канали

https://t.me/tabobatdur
Коронавирус белгилари

Твиттер ижтимоий тармоғида, АҚШлик коронавирусга чалинган 22 ёшли қиз - Бйонда Халитининг твитлари миллионлаб лайк ва ретвит қилинмоқда. Қуйида сизга унинг бошидан ўтказганлари ва маслаҳатларининг таржимасини ҳавола этамиз.

"Мен 22 ёшдаман, менда COVID-19 вируси аниқланди. Бу ҳақида ёзишдан олдин анча иккиландим, лекин пандемия натижасида юзага келадиган хавотир ва стрессни камайтириш учун мени ёшимдаги инсонларга ўз тажрибам ҳақида сўзлаб беришга қарор қилдим.

1-кун: Бу енгил қуруқ йўтал ва озгина томоқ қизариши билан бошланди. Кечга томон жуда чарчадим

2-кун: Бошимда шу қадар кучли босим ҳис қилдимки, ҳатто иложи борича енгил йўталишга ҳаракат қилишимга тўғри келди. Тунда терладим ва иситма кўтарилди. Битта симптомга алоҳида эътибор қаратдим – кўзларим жисмонан оғрий бошлади. Улар сезувчан ва оғриқли эди, кўзларни ҳаракатга келтириш ноқулай эди. Симптомларни ўрганиб чиқиш натижасида менда мигрень деган хулосага келдим, лекин кун бўйи ухлаганимга қарамай “мигрень” ҳеч ўтиб кетмади.

3-кун: Қаттиқ қувватсизлик, кун бўйи фақат ухладим ва иситма қилиб чиқдим. Менда қуйидаги симптомлар пайдо бўлди: қуруқ йўтал, бош оғриғи (мигрень), совуқ тер, иситма ва кўнгил айниши. Шифокорларга мурожаат қилишга қарор қилдим, менда грипп ва стрептококк йўқлигини аниқлашди. Шифокор менда инфекция борлигини таҳмин қилди ва антибиотик билан 800 мг ибупрофен ёзиб берди. Мен кўпроқ суюқлик ичишга ҳаракат қилдим ҳамда витамин ва пробиотиклар сотиб олдим. Тунда менда ҳали ҳам иситма бор эди.

4-кун: Ниҳоят иситма қилмадим, лекин янги симптом пайдо бўлди: нафас қисилиши. Нафас олишим қийинлашди, худди кўкрагимда ғишт осилиб тургандек. Интернет тармоғида учратган тестни (нафасингизни 10 секунд ичида ушлаб туринг) ўзимда синаб кўришга қарор қилдим, тестни ҳеч қандай қийинчиликсиз бажара олдим. Коронавирусга тест топширишга қарор қилдим, лекин бу анча қийин масала эди. Мен уйдан чиқмай карантинга амал қилишда ва суюқлик, суюқлик ва яна суюқлик ичишда давом этдим.

5-кун: Симптомлар: томоқ оғриши, йўтал, нафас қисилиши. Яна ўша шифокорга мурожаат қилдим ва коронавирусга тест топшираман деб туриб олдим. Шифокор менга ҳаётий муҳим кўрсаткичларим “нормал ҳолатда” эканлигини айтди, аммо мен ўз қароримда қатъий турдим. Менга кўкрак қафаси рентгени ҳам қилишди, натижаси яхши чиқди. Менга уй карантинида қолишимни ва тест жавоблари 5-6 кунда чиқишини айтишди!

6-кун: Доимий антибиотик ва ибупрофен ичишим натижасида мени симптомларим қуйидагича: томоқ оғриши, йўтал, нафас қисилиши. Қувват даражаси кўтарила бошлади.

7-кун: Симптомлар: томоқда енгил оғриқ, енгил йўтал, нафас қисилиши. Қувват даражаси кўтарилишда давом этди.

8-кун: Симптомлар: енгил йўтал. Ўзимни яна соғлом ҳис қила бошладим. Энергия!

9-кун: Симптомлар: йўталим сал оғирроқ эди, қувват даражаси нормал ҳолатда.

10-кун: Симптомлар: енгил йўтал, балғам, нормал қувват даражаси. Лабораториядан тест натижалари келди: ИЖОБИЙ.

Карантинда қолишда давом этдим. Бугун (18 март) ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Мен такрорий тестдан ўтишим керак. Ҳозирча менга тестга йўлланма берадиган шифокорни топганимча йўқ.

Мен ҳамма бир нарсани билишларини хоҳлардим, мен доктор тавсиясига кўра уйдан ҲEЧ ҚАЕРГА чиқмадим. Жуда кўп суюқлик истеъмол қилдим. Суюқликнинг муҳимлигини яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчиман!

Менга ибупрофен симптомларни оғирлаштиришини айтишди. Олдин айтиб ўтганимдек, ибупрофенни COVID-19 га тест топширгунимга қадар менга шифокор ёзиб берганди. Мен ибупрофенни 4 кун ичдим ва кейин ичишда давом этишга ҳожат сезмадим.

Мен барча кўришган, муомалада бўлган инсонларга менда COVID-19 аниқланганлиги ҳақида ЗУДЛИК билан хабар бердим.

Касаллик нимага ўхшайди, деб савол йўллаганларга жавобим: бундан олдин шамоллаш касалликларини бундан оғирини ҳам бошдан кечирганман. Мен ўз ҳолатимга 10 дан 4 балл берган бўлардим. Касалликнинг дастлабки 3 куни энг қийин давр бўлди.
Сунбула Орифхонова

TibbioTibomed канали⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEY2Si4UiFP2xOcXRA
ANİS+
Битга қарши табиий ёғлар мажмуаси
(спрей+махсус металл тароқ+лупа)

Ушбу спрей сочдаги бит ва сиркаларни бартараф етади, бош терисини ва сочни соғломлаштиради.

Ишлаб чиқарувчи:

TIBBİO SAĞLIK ÜRÜNLERI LTD ŞTİ
WatsApp no: +905051494690



TibbioTibomed⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEY2Si4UiFP2xOcXRA
​​Седананинг инсон организми учун фойдали жиҳатлари

Исботланган ҳақиқатлар
1959 йилда, халқаро университетларда 200 тадқиқот ўтказилиб, қора седана хусусиятлари тўғрисидаги ҳайратланарли хулосалардан иборат мақола ва маъуразалар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган. Шундай қилиб, 1400 йил олдин Росулуллох соллаллоху алайҳи вассаллам ҳадислари яна бир марта ўз исботини топган.

1989 йил Покистонда нашр этиладиган тиббий журналда қора седананинг ноёб, тенгсиз хусусиятлари тўғрисида мақола нашр этилди. 1992 йил Доха (Бангладеш) университети медицина департаментида қора седананинг антибактериал хусусиятлари бешта кучли антибиотик: ампицилин, тетракцилин, котримокзазол, гентамицин ва налидикс кислота билан таққослаб тадқиқот ўтказилди, қўлга киритилган натижалар, шубҳасиз, кишини ҳайратда қолдиради, қора седана ёғи ўзини кўп бактериялардан медицина препаратларига қаттиқ қаршилик кўрсатадиган (кўпинча хом гўштда учратилувчи в. холера, е. коли) бактериялардан ҳам кучли, устун ва фаоллигини кўрсатди. 1979 йилда доктор Агарвал томонидан ўтказилган тадқиқотлар қора седана ёғи бола эмизувчи оналар сутини сезиларли кўпайишига сабаб бўлишини кўрсатди.
Табобатда седананинг уруғи ва ёғидан фойдаланилади.
Таркибида тана учун керакли моддалар мужассам. Уруғи таркибида 38 % гидрокарбонат, 35 % турли ёғлар, 21% альбумин (турли оқсиллар) бор. Қолган 6 % эса юздан ортиқ фойдали моддалар мавжуд.

Инсон танаси ёғ ишлаб чиқаролмагани учун уни ташқаридан олишга мажбур. Бир грамм седана инсонга зарур кунлик ёғ эҳтиёжини қондира олади.
Седана иммунитет тизимини мустаҳкамлаб, рак, ОИТС каби касалликларга қарши тавсия этилади. Қон босими, иситмани тушириши ва табиий антибиотик каби таъсир кучларига эга.

Қандай касалликларга даво?
Седана асаб тизими касалликлари, ички яралар, гижжа, аёллардаги оғриқли ва анормал ҳайз цикли, рак касалликлари, нафас олиш йўллари касалликлари, кўнгил айниши ва қайт қилиш, бўйрак ва жигар касалликлари, бош ва тиш оғриғи, шамоллаш, кўз хасталиклари, юрак, ошқозон касалликларига даво сифатида қўлланилади. Седана ёғи она сутини ҳам кўпайтиради.

TibbioTibomed ширкатига оид Çörekotu yağı(седана ёғи) капсуласининг фойдали хусусиятлари:

Микроб, вирус ва турли замбуруғли (грибковые) вирусларга қарши нобуд қилувчи таъсирга эга.
Қондаги шакар миқдорини туширади.
Ҳазмни қулайлаштиради.
Вужудни заҳарлардан тозалайди.
Яраларни тузалишига ва ҳужайраларни янгиланишига ёрдам беради.
Аллергик касалликларга фойдали.
Иммунитет тизимини кучайтиради.
Гормонал тизим ва руҳиятни соғломлаштиради.
Асаб ва тери касалликлари, астма ва аллергияда тавсия этилади.

Ҳомиладор аёлларга ва аъзолари (жигар, буйраклар, юрак) трансплантация қилинган кишиларга седана ёғи капсуласи истеъмол қилиш ман қилинади, уни истеъмол қилинганда организм иммунитети кўтарилади, бу эса жарроҳлик йўли билан қўйилган ўзга аъзоларнинг бегоналашувига олиб келиши мумкин.

Ўзбекистонда сотиб олиш ва етказиш хизматлари мавжуд👇

Тел:✔️
+998906690707

Ишлаб чиқарувчи:
TIBBİO SAĞLIK ÜRÜNLERI LTD ŞTİ
/İstanbul/Turkey
WatsApp no:
+905051494690

TibbioTibomed канали⬇️

https://t.me/joinchat/AAAAAEY2Si4UiFP2xOcXRA
Коронавируснинг олдини олиш, қарши курашиш, иммунитетни кўтариш, қонни тозалаш, инфекцияларга қарши курашиш хусусиятига эга бўлган «олтин сут»

Керакли маҳсулотлар

1 стакан 45 даража иссиқликдаги сут (қайноқ бўлмаган илиқдан иссиқ)

1 чой қошиқ зарчава

0,5 чой қошиқ (табга қараб 1 чой қошиқ) занжабил порошоги (Янги, барра холидаги бўлса қирғичнинг майда тишидан ўтказилади)

0,5 (ярим) чой қошиқ долчин порошоги

Қошиқ учида мурч (2 гр)

Хохишга кўра 1 чой-1ош қошиқ асал солса хам бўлади.

«Олтин сутнинг» тайёрланиши

Сутни блендерга солиб устидан қолган масаллиқларни солиб блендер қилинади, тайёр.

Ушбу коктейлнинг яна бошқа фойдалари терини чиройли қилади, ошқозон ичак фаолиятини тиклайди, уйқу олдидан ичилса уйқуни яхшилайди.
Бир кунда бир махал оч қорин билан тўқ қорин орасида ичилади.

Манба: Табобат дурдоналари канали

TibbioTibomed⬇️

https://t.me/joinchat/AAAAAEY2Si4UiFP2xOcXRA
☝️Иммунитет тизимига фойдали таъсир кўрсатувчи ҳар томонлама мустаҳкамловчи восита.
Витаминлар ва аминокислоталар манбаи.


💊 Spirulina (спирулина)
90 та капсула

☝️Фойдалари:👇

Умумий қуватлантирувчи
Сурункали шамоллашларда иммунитетни кўтариш учун.
Ичак микрофлорасини тиклаш, дисбактериозда.
Озиш дастурларида.
Ичак ва танани токсинлардан тозалашда.
Кўриш органлари касалликларининг олдин олиш ва даволашда.
Қандли диабетда.
Қон босимини нормаллаштиришга.
Қалқонсимон без касалликларида(буқоқ)
Химиятерапия ва радиотерапиядан сўнг.
Жароҳатлар, синиш, кучли жисмоний харакатлардан сўнг тикланиш жараёнини тезлаштириш учун.
Болаларнинг фаол ўсиши ва ривожланишларида.
Анемияда.
Остеохондроз, бўғим касалликларида...


Ўзбекистонда сотиб олиш ва етказиш хизматлари мавжуд👇

Тел:✔️ +998906690707

Ишлаб чиқарувчи:
TIBBİO SAĞLIK ÜRÜNLERI LTD ŞTİ
/İstanbul/Turkey
WatsApp no: +905051494690

TibbioTibomed канали⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEY2Si4UiFP
⚠️ Ибн Хажар (رحمه الله) ўзининг "Базль аль-ма'ун фи фадль ат-та'ун" китобида шундай деган:
[Тарих давомида мусулмон мамлакатларида юзага келган барча эпидемиялар (вабо) қиш тугаганидан кейин баҳорда бошланиб, ёзнинг бошида тугаган (ғоиб бўлган)]

🔴 قال ابن حجر رحمه الله:
‏عامّة الطواعين التي وقعت في بلدان المسلمين على مرّ التاريخ إنما تقع أثناء فصل الربيع، وبعد خروج الشتاء، *ثمّ ترتفع في أوّل الصيف.
 _________
بذل الماعون في فضل الطاعون لابن حجر (ص٣٦٩).


⚠️ Ушбу китобда Ибн Хажар яна шундай деган:
[Эпидемия ва ўлатнинг фойдаларидан:
📌 Узоқ орзуларнинг қисқариши;
📌 Амалларнинг яхшиланиши;
📌 Ғафлатдан уйғониш;
📌 Охират сафарига тайёргарлик).]

 ﻗﺎﻝ ﺍﻟﺤﺎﻓﻆ ﺍﺑﻦ ﺣﺠﺮ ﺭﺣﻤﻪ ﺍﻟﻠﻪ تعالى:
*"ﻣﻦ ﻓﻮﺍﺋﺪ ﺍﻟﻮﺑﺎﺀ ﻭﺍﻟﻄﻮﺍﻋﻴﻦ:*
ﺗﻘﺼﻴﺮ ﺍﻷﻣﻞ، ﻭﺗﺤﺴﻴﻦ ﺍﻟﻌﻤﻞ، ﻭﺍﻟﻴﻘﻈﺔ ﻣﻦ ﺍﻟﻐﻔﻠﺔ، ﻭﺍﻟﺘﺰﻭﺩ ﻟﻠﺮﺣﻠﺔ".

📚 ‏[ﺑﺬﻝ ﺍﻟﻤﺎﻋﻮﻥ ﻓﻲ ﻓﻀﻞ ﺍﻟﻄﺎﻋﻮﻥ، (ص٣٧٨)]


TibbioTibomed⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEY2Si4UiFP2xOcXRA
FERULA+

Кўрсатма:
Таркибидаги табиий махсулотлар вирусга қарши самарали бўлиб, бактерицид, антигельминт ( гижжа, паразит), антисептик ва адаптоген хусусиятларга эга бўлган препаратдир.
Яллиғланишга қарши ва спазмолитик таъсирга эга.
Қўлланиши:
1кунда 3маҳал 1та капсуладан овқатдан 0,5 соат олдин ичилади.
Ишлаб чиқарувчи:
TIBBİO SAĞLIK ÜRÜNLERI LTD ŞTİ
/İstanbul/Turkey

WatsApp no: +905051494690

TibbioTibomed канали⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEY2Si4UiFP2xOcXRA
Истанбулдан хушхабар❗️
Туркчадан аудио ёзув таржимаси
👇

Биздан давомли равишда кўтара махсулотлар сотиб оладиган бир опамиз хабар беришича, Тиббио Тибомед Қист ал хиндий (costus) ёғидан корона вирусга чалинган баъзи хасталарга берилгач тез фурсатда шифо топишган ва докторлар бундан хайрон бўлишган, дейишганки, « қайси дорилардан қўлланилдики бунчалик тез фурсатда яхшиландилар» деб.
Бу каби хабарларни хам олмоқдамиз❗️
​​قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: إنَّ أمْثَلَ ما تَدَاوَيْتُمْ به الحِجَامَةُ،
والقُسْطُ البَحْرِيُّ وقَالَ: لا تُعَذِّبُوا صِبْيَانَكُمْ بالغَمْزِ مِنَ العُذْرَةِ، وعلَيْكُم بالقُسْطِ.
الراوي : أنس بن مالك | المحدث : البخاري | المصدر : صحيح البخاري
الصفحة أو الرقم: 5696 |

Анас ибн Малик розияллоху анҳу Расулуллох Соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар:
«Сизлар даволанадиган энг яхши нарса ҳижома ва қист ул бахрийдир»
Бухорий(5696) ва Муслим ривояти.

Ва яна айтдилар:
«Болаларингизни ҳалқумидаги бодомсимон безни бармоқ теккизиб қийнаманглар балки уларга қистдан фойдаланинглар»
Бухорий(5696)
Тиб китоби


TibbioTibomed ширкати
Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам тавсия этган ушбу шифобахш ўсимликни ёғини ҳамда замонавий усулда, юмшоқ капсула кўринишида ҳам ишлаб чиқараябди!

💊Қист ал ҳиндий (costus) ёғи капсуласи

🔰 Тавсия этилади:

Гормонал ўзгаришлар,
2-тоифа диабет,
Хар ҳил турдаги онкологик касалликлар, айниқса аёллар онкологиясида,
Аллергия,
Экзема
Нейродерматит
Нафас олиш йўллари касалликлари(астма,бронхит,
синусит, ринит), шамоллаш, грипп

Жигар ва ўт пуфаги касалликлари,
Панкреатит, қалқонси
мон без касалликлари,
Жинсий муаммолар, аёллар ва эркаклар бепуштлиги, урогенитал касалликлар, простатит ва сийдик йўллари касалликлари,
Ошқозон - ичак йўллари касалликлари,
Лимфа тизими ва қонни вируслардан тозалаш учун,
Юрак қон томир касалликлари, асаб тизими касалликлари
Иммунитетни кўтариш учун...



Ишлаб чиқарувчи:

TIBBİO SAĞLIK ÜRÜNLERI LTD ŞTİ /İSTANBUL/ TURKEY
WatsApp no: +905051494690

TibbioTibomed канали⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEY2Si4UiFP2xOcXRA
КОРОНАВИРУС

Руҳшунос олимлардан муҳим тавсиялар:

1. Коронавирус ҳақидаги хабарлардан ўзингизни четга олинг! Чунки бу борада сиз билишингиз керак бўлган нарсаларнинг барчасини билиб бўлдингиз.

2. Бу вирус сабабли вафот этганлар сони ҳақидаги хабарларга қизиқаверманг! Чунки бу футбол ўйинимаски, унинг натижасига қизиқсангиз! Шундай экан, бундан сақланинг!

3. Интернетдан бу борада қўшимча маълумотлар изламанг! Чунки бу нарса кўнглингизни чўктириб қўяди.

4. Қўрқинчли ва ачинарли хабарларни ўзгаларга юборишдан сақланинг! Чунки одамлар орасида бундай хабарларни юраги кўтаролмайдиганлари ҳам бор. Сиз уларга ёрдам бериш ўрнига аксинча, уларнинг бошқа касалликларини ҳам қўзғатиб юбориб, уларни тушкунликка тушириб қўясиз.

5. Уйингизда Қуръон ўқиб ёки эшитиб ўтиринг, ҳамда тонги ва кечки зикрлар билан ўзингизни ҳимоя қилинг!

6. Болалар учун кўнгилочар турли ўйинларни ўйлаб топинг! (Масалан: “Ким билади?” ўйинини ёки зеҳнни чархловчи математик машқлар каби. ...) Улар билан фикр алмашиб, уларни тингланг ва уларга фойдали, мақсадли қиссаларни ҳикоя қилиб беринг!”

7. Уйингизда шифокорларнинг тавсиясига қатъий риоя қилиб, қўлларингизни доимий равишда ювиб туринг. Зарурат ҳолатидан бошқа вақтларда уйингиздан чиқманг!

8. Кўтаринки кайфиятда бўлишингиз сизга иммунитет тизимини кучайтиришга ёрдам берса, кайфиятингизнинг тушиши эса иммунитет тизимини заифлаштириб, вирусларга қарши курашолмайдиган қилиб қўяди.

9. Карантин вақтини дунё ва охиратингизга фойдали бўлган нарсалар учун ғанимат билинг. (Мисол учун: Қуръон ўқиш, зикрлар, таҳажжуд намози, китоб мутолааси, фарзандларингизнинг дарсларини текшириш, аҳли-аёлингизга ёрдам бериш каби муҳим ишларни қилиш ...)

10. Ҳаммасидан ҳам муҳими – Аллоҳ таоло ушбу вабони албатта кетказишига ва ҳаёт яна изига тушиб кетишига қатъий ишончда бўлишингиздир.

Буюк Аллоҳ таолодан ушбу ғамни бу умматдан кетказишини сўраймиз ва ёмонликлардан паноҳ тилаймиз. Ушбу касалликка чалинганларга тезда шифо беришини, шунингдек, бу касаллик сабабли вафот этган мусулмонларни раҳматига олишини сўраймиз!

Араб тилидан Қудратуллоҳ Сидиқметов таржимаси

TibbioTibomed канали⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEY2Si4UiFP2xOcXRA