Тез ёрдам | | Tez yordam
9.87K subscribers
675 photos
450 videos
90 files
313 links
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари.Тез тиббий ёрдам стандартлари асосида фаолият юритамиз.

Реклама: @reclame_agenc

Чат: @TezyordamUZB_chat
Download Telegram
⚡️Бронхиал астма хуружларида тез тиббий ёрдам кўрсатиш.

Енгил хуружларда:

Салбутамол 2,5-5 мг небулайзер орқали 10-15 минут давомида ингаляция, таъсири 5 миутда бошланади, максимал эффекти 60-90 мин, давомийлиги 3-6 соат;

Фенотерол 0,5-1 мг небулайзер орқали 10-15 минут давомида ингаляция, таъсири 5 минутда бошланади, максимал эффекти 2-3 соат, давомийлиги 6-8 соат;

Ипратропия бромид 0,1-0,5 мг небулайзер орқали 10-15 минут давомида ингаляция, таъсири 5-20 минутда бошланади, максимал эффекти 90 минут, давомийлиги 3-4 соат;

Ипратропия бромид+ Фенотерол 1-2 мл(20-40 томчи) небулайзер орқали 10-15 минут ингаляция, таъсири 15 минутда бошланади, максимал эффекти 1-2 соат, давомийлиги 6 соат;

Ўрта оғирликдаги хуружларда:

Юқоридаги тадбирлар
+
Преднизалон 60-90 мг + Натрий хлорид 0,9%-10-20 мл в/и секинлик билан юборилади;

Оғир хуружларда :

Юқоридаги тадбирлар + Преднизалон 90-150 мг гача ёки Будесонид 1-2 мг небулайзер орқали 10-15 минут ингаляция;


Оғир ҳолатларда, нафас тўхташи юзага келганда:

Эпинефрин 0,1%- 0,3-0,5 мл м/о, таъсири бўлмаганда 20 минутда 3 мартагача такрорлаш мумкин;

Оксигенотерапия 2-4 литр/минут;

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹Первая помощь при астме.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Қон босими тушганда нима қилиш керак?

Ўзингизга энг қулайини танланг ёки бир нечтасини бирга бажаринг:

🐠Тузланган маҳсулот истеъмол қилинг. Дудланган балиқ, тузланган бодринг, бринза ёки пишлоқнинг тузли бошқа тури, соя қайласа қўшилган бир қошиқ пиширилган гуруч. Натрий хлор (ош тузининг айни ўзи) қон босимини кўтаради. Баъзида жуда тез, шунинг учун гипертония билан оғрувчи беморларга туз истеъмоли қатъиян тақиқланади. Лекин мумкин бўлмаган ҳолат мавжуд.

💧Бир стакан сув ичинг. Суюқлик қон ҳажмини орттиради (томир деворларидаги қон босимини ҳам). Шунингдек эҳтимолий сувсизликни бартараф этади.

🧦Эластик пайпоқлар (чулкилар) одатда оёқдаги шишни қайтаришда ва вена томирлари кенгайишини камайтиришда фойдаланилади. Лекин бундан ташқари, улар оёқдаги қон ҳажмини камайтиради. Қисилган қон тананинг асосий томирларидаги босимни орттиради.

🔸Оёқларингизни бир бирига босиб ўтиринг. Натижада оёқнинг пастки қисмида қон ҳажми камаяди, асосий томирларда босим кўтарилади. Шу сабабли бу ҳолат гипертониядан азият чекувчи беморларга тақиқланади.

👉 Батафсил

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 ГИПОТОНИЯ, низкое давление: причины, симптомы, как лечить. ПОНИЖЕННОЕ ДАВЛЕНИЕ – что делать.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
⚡️Ҳушдан кетишда тез тиббий ёрдам кўрсатиш.

Умумий кўрсатмалар:

1. Мияда максимал қон оқишини таъминлаш учун
беморнинг орқа тарафи билан ётқизиш, оёқлари кўтарилган, бошини пастроқ ҳолатда тутиш.
2. Енгил нафас олишни таъминлаш: боғични очиш, ёқани ечиш.
3. Юзга совуқ сув сепиш.
4. Ҳаво оқимини ошириш учун ойнани очиш.
5. Оксигенотерапия
6. Юрак уриш тезлигини, қон босимини назорат қилиш.

Дори-дармон билан ёрдам кўрсатиш:
1. Нафас олишни рефлектор рағбатлантирувчи таъсирга эга воситалар :10% аммиак эритмаси, пахта ёки доканинг кичик қисмини олиб,
аммиак эритмаси билан намлантиргандан сўнг, беморнинг бурун бурчакларига 0,5 - 1 с тутиш.
2. Қон босими тушиши билан боғлиқ ҳушдан кетишда:
а) Мидодрин таблетка 5 мг ёки 1% ли эритмасидан 14 томчи ичириш
б) Мезатон 0,1-0,5 мл 1% эритмани Натрий хлорнинг 40 мл 0,9% эритмаси билан қўшиб, венага секинлик билан юбориш;
3. Брадикардия ва юрак ҳаракатини тўхташи билан боғлиқ ҳушдан кетишда: атропин 0,5-1 мг венага юбориш, ёрдам бермаса 5 дақиқадан сўнг қайта юбориш, умумий доза 3 мг;
4. Гипогликемик ҳушдан кетишда: глюкоза 50 мл 40% венага юбориш, Тиамин 2 мл 5% венага юбориш;
5. Тутқаноқ вақтидаги ҳушдан кетишда: Диазепам 10 мг Натрий хлорнинг 10 мл 0,9% эритмасига қўшиб 3 мл/дақ тезликда юбориш(юқори тезликда юбориш нафас тўхташига олиб келиши мумкин), Диазепам эритмасини 0,2-0,5 мг/кг тана массасига ректал юбориш ҳам мумкин;
6. Кардиоген ва серебрал ҳушдан кетишда: асосий касалликга даво чорасини ўтказиш;
7. Нафас ва қон айланишини тўхташи билан боғлиқ ҳушдан кетишда: ўпка-юрак реанимациясини ўтказиш.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Неотложная помощь при обмороке.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Скорая и неотложная помощь.pdf
2.3 MB
Геккиева А.Д. Скорая и неотложная помощь. Общие вопросы реаниматологии.
2018
. - 128 с.

#тез_тиббий_ёрдам #скорая_мед_помощь

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
⚡️β адреноблокаторлар билан заҳарланганда тез тиббий ёрдам кўрсатиш.

Брадикардия/гипотония:

Aтропин 0,5 мг в/и

Допамин 2-20 мкг/кг/мин 0,005%-5мл +Натрий хлорид 0,9%-50 мл в/и

Эпинефрин 2 мкг/мин эффект кўрингунча в/и

Глюкагон 3-5 мг болюс йўл билан в/и

Мезатон 1%-0,3-0,5 мл + Натрий хлорид 0,9%-40 мл в/и

Эфедрин 0.05%-1мл т/о

Преднизалон 0,03%-1мл в/и

Изадрин 0,5%-100 мл в/и

Полиглюкин 6%-100 мл

Декстроза 10%-100 мл в/и

Элиминация учун:

Aктивланган кўмир 1гр/кг

Магний сулфат 40 гр +Сув 1 литр ичишга

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Тез тиббий ёрдам бўйича ягона электрон ахборот базаси ишлаб чиқилади

▪️Шошилинч тиббий ёрдам жараёнларини реал вақт режимида кузатиб бориш, қоʼнгʼироқлар ва беморларга хизмат коʼрсатиш сифатини электрон қайд этиш жорий этилади.

Унда шошилинч тиббий ёрдам жараёнларини реал вақт режимида кузатиб бориш, қоʼнгʼироқлар ва беморларга хизмат коʼрсатиш сифатини электрон қайд этилади.

Электрон база шу йилнинг октябрида тўлиқ ишга тушиши режалаштирилмоқда.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
⚡️Aнафилактик шокда тез тиббий ёрдам кўрсатиш

◀️Aллергенлар киришини тўхтатиш:

Дори воситаси юборилаётган жойнинг тепасидан 25 минут давомида жгут билан қисилади, ҳар 10 минутда 1-2 минут бўшатилади;

◀️Заҳарли ҳашоротлар чаққанда қўл билан сиқиб ҳашорот заҳарини чиқариб юбориш;

Инекция жойига 15 минут давомида муз бўлаклари қўйиш;

Инекция атрофидан 5-6 та нуқтага Эпинефрин(адреналин) 0,1%- 0,5мл+ Натрий хлорид 0,9%- 5 мл инфилтратив инекция қилиш;

◀️Шокга қарши чора

Бошни ёнга буриш, протезлар бўлса олиб ташлаш, аспирациядан сақлаш;

Эпинефрин 0,1%- 0,5 мл соннинг латерал тарафидан м/о;

Aйланиб юрган қон ҳажмини ошириш, 1 литргача изотоник эритма в/и га юбориш;

◀️Aллергияга қарши терапия:

Преднизалон 90-150 мг, в/и оқим билан;

◀️Симптоматик даво:

Қон ҳажми кўпайтирилгандан сўнг ҳам гипотония сақланган ҳолда:
Допамин 200 мг+ Натрий хлорид 0,9%- 250 мл 2-10 томчи минутига в/и;

Бронхоспазмни бартараф этиш учун:
Салбутамол 2,5-5 мг небулайзер билан ингаляция;

Брадикардияда:
Aтропин 0,5 мг т/остига;

Кислородотерапия, нафас олиш тўхтаганда Сунъий нафас апаратига улаш;

❗️Қон босимини, пулсни, нафас сонини назорат қилиш.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Неотложная помощь: Анафилактический шок.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.