Тез ёрдам | | Tez yordam
10.3K subscribers
697 photos
469 videos
98 files
316 links
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва тез тиббий ёрдам стандартлари асосида фаолият юритамиз.

Ҳамкор: @cardiology_uz

Реклама: @reclame_manager
Download Telegram
⚡️ОБСТРУКТИВ БРОНХИТ
Шифри: КХТ - J21


◀️ТАЪРИФИ. ОБ – бронхиал обструкция синдроми ва экспиратор нафас
қисилиши билан билан кечувчи ўткир бронхит. Бронхообструктив синдром
(БОС) – жуда кенг доирадаги ўткир ва сурункали касалликларда бронхиал
ўтказувчанликнинг бузилишини тавсифловчи патофизиологик тушунча. ОБ
га мувофиқ равишда, бронхиал ўтказувчанликнинг бузилишида асосий этио-
логик омил – инфекциялар, ҳаттоки ҳар доим ҳам, клиник кўринишига қараб
ОБ нинг аллергик генезини фарқлаш мумкин эмас.

◀️ПАТОГЕНЕЗ ЖССТ экспертлари қўмитаси нафас йўллари обструк-
циясига нафас йўллари торайиши ёки окклюзияси сифатида қарашади; бу
тешикда материал йиғилиб қолиши, деворнинг йўғонлашуви, бронхиал му-
шаклар қисқариши, ўпка ретракция кучи камайиши, алвеоляр тўқиманинг
тўғри келмайдиган йўқолиши ва (ёки) нафас йўллари компрессиясининг бу-
зилиши билан белгиланади. Болаларда, айниқса эрта ёшдагиларда, ОБ да на-
фас йўллари торайиши шиллиқ қаватнинг шишиши ва бронхлар оралиғига
секреция ажралиб чиқиши билан боғлиқ.
Бронхлар шиллиқ қавати шишиши ва шилимшиқ гиперсекрецияси
яллиғланиш асорати сифатида ОБ даги бронхиал ўтказувчанлик бузилиши-
нинг етакчи механизмлари ҳисобланади, бироқ улар бронхиал обструкция
синдроми генезининг ҳамма мумкин бўлган вариантларини қўлламаганлар.
Бронхлар ўтказувчанлигини ёмонлашуви, бундан ташқари, мукоцилиар кли-
ренсни (мукоцилиар етишмовчилик) бузилиши билан боғлиқ бўлиши мум-
кин, ва бу ерда – нафас йўлларидаги шилимшиқни чиқариб ташлашнинг
бузилиши; дискриния (нафас йўллари шилимшиқ хусусиятларининг бузи-
лиши); маҳаллий ва секретор иммунитет нуқсонлари; макрофагал тизим-
лар нуқсонлари; бронхлар гиперфаоллиги, қачонки соғлом одамларда бун-
дай таъсирларга реакция ривожланмайди; мушак тўқимаси гипертрофияси;
шиллиқ қават гиперплазияси ва метаплазияси.

◀️КЛИНИК КЎРИНИШИ:
Шикоятлар – ҳарорат кўтарилиши, йўтал, баъзан қуруқ ёки самарасиз
йўтал, бош оғриғи, ҳолсизлик, нафас қисилиши, қийинчилик билан нафас олиш.
Анамнез – касалликнинг ўткир бошланиши.
Клиник кўриниши касаллик бошида респиратор вирусли инфекция сим-
птомлари билан белгиланади – тана ҳарорати кўтарилиши, юқори нафас
йўллари катарал ўзгаришлари, бола умумий ҳолатининг бузилиши. Аста-
секин нафас олиш частотаси ва нафас чиқариш давомийлиги ошади. На-
фас олиш шовқинли ва ҳуштакли бўлиб, бу шу билан боғлиқки, гиперсе-
креция ўсиши билан ва иситма ва нафас олиш қисилиши туфайли бронх-
лар оралиғида секреция йиғилади, ва секрециянинг ёпишқоқлик хусуси-
ятлари ўзгаради – у «қурийди», бу эса бизиллайдиган (паст) ва ҳуштакли
(юқори) қуруқ хириллашларга олиб келади. Хириллашлар узоқ масофадан
эшитилиши мумкин. Агар бронхлар обструкцияси генезида етакчи ролни
спастик компонент ўйнаса, унда ўпка аускультатив маълумотлари одатда
турлича ва кун бўйи ўзгарувчан бўлади. Нафас олиш қисилиши кучайиши
билан, қўшимча мускулларнинг нафас олишда иштироки кўпроқ бўла бош-
лайди – қовурға оралиғи ва ўмров усти чуқурчалари, эпигастриянинг тор-
тилиши, бурун қанотларининг керилиши. Кўпинча периорал цианоз, тери
қатламларининг туссизлиги аниқланади, бола безовта бўлади, қўлларига та-
янган ҳолда ўтирган ҳолатда бўлишга уринади.

◀️ДИАГНОСТИКАСИ. ТЕКШИРУВ ПРОТОКОЛИ.
Йўтал, масофадан эшитиладиган хириллашлар, аускультатив-диффузли
ғувиллаган қуруқ ва турли ҳажмдаги нам хириллашлар, ўпка товушининг
перкутор-қутисимон тури.
Лаборатория текширувлари:
Гемограмма, уринограмма, копрограмма

◀️ДИФФЕРЕНЦИАЛ ТАШХИС:
1) пневмония,
2) бронхиолит.

Давоми⤵️

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
◀️ДАВОЛАШ.
– намланган кислород билан оксигенотерапия;
– β2-қисқа таъсирли агонистлар (сальбутамол). БОС оғир кечишида
3-каррали ингаляция ўтказилади β2-қисқа таъсирли агонистлар билан 1 соат
ичида 20 дақиқалик интервал билан;
– Нейбулазер ингаляциялар.
– Антигистамин препаратлари: хлоропирамин инъекциялари – 2%, табл.
25 мг; цетиризин – 5 мг, 10 мг табл.
– Гипертермияда – иситма туширувчи воситалар (парацетамол 10 мг/кг,
ибупрофен 10мг/кг).
Этиотроп терапия:
– вирусли этиологияда вирусга қарши препаратлар:
ацикловир 10 мг/кг/суткасига
– бактериал этиологияда антибактериал препаратлар:
Ичишга: 1. Азитромицин 10 мг/кг 1 марта суткада курс 3 кун;
2. Амоксациллин клавулонат-табл 500+125мг; ичга-суспензия 312,5мг/5мл;
3. Амоксациллин капс 250 мг; суспензия учун кукун 250мг/5 мл;
4. Цефуроксим табл 250мг, 500мг
Инъекция йўли билан:
1. Ампициллин вена ичига ёки мушак ичига 50–100 мг/кг/суткасига.
2. Цефазолин вена ичига ёки мушак ичига 100 мг/кг/суткасига.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
__922747202_244.webm
20.4 MB
Как лечить обструктивный бронхит? - Доктор Комаровский

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
__922746640_244.webm
15.3 MB
Чего нельзя делать при обструктивном бронхите? - Доктор Комаровский

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
🚑Тез ёрдам ходимларига моддий рағбат пули иш ставкасига қараб белгиланганми? Вазир ўринбосари изоҳ берди

Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 30 июлдаги 458-сон қарори билан, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашга жалб этилган тез тиббий ёрдам ходимлари (врачлар, ўрта тиббиёт ходимлари ва ҳайдовчилар) Қурбон ҳайити муносабати билан бир марталик моддий рағбатлантирилган эди.

Бу мақсадлар учун давлат бюджетидан 100 млрд сўм ва тадбиркор ва Алишер Усмонов томонидан 100 млрд сўм (10 млн АҚШ доллари эквивалентида) ажратилган.

Қарорга мувофиқ, республикада коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдамнинг –

врач ходимлари – 5 миллион сўм;ўрта тиббиёт ходимлари (фельдшерлар ва санитарлар) – 4 миллион сўм;ҳайдовчилари – 3 миллион сўмдан бир марталик моддий рағбатлантирилган.

Ушбу рағбатлантириш тўловлари фақат 2020 йил 1 июнгача ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан татбиқ этилиши белгиланган.

Таҳририятимизга коронавирусга қарши кураш жараёнида фаолият юритувчи тиббиёт тизими ходимларини моддий рағбатлантириш ва қўшимча устамалар тўлаш тартибига оид саволлар келишда давом этмоқда. Навбатдаги икки мурожаатда ҳукуматнинг юқоридаги қарори билан белгиланган рағбатлантириш тўловларига оид вазият ҳақида сўз юритилади.

«Мен тез тиббий ёрдам хизматида фельдшер бўлиб ишлайман. Вазирлар Маҳкамасининг 458-қарори бўйича тез тиббий ёрдамда ишлайдиган врачлар 5 млн сўм, фельдшер ва санитарлар 4 млн, ҳайдовчилар 3 млн сўмлик бир марталик рағбатлантирилади, дейилганди. Мен ишлайдиган Қашқадарё вилояти Касби туман тез тиббий ёрдамида бу пуллар ишчининг ставкасига қараб берилди, яъни ходим 1 ставкада ишласагина айтилган пулни олди. Қизиқ томони, ўрта тиббиёт ходимларидан деярли ҳеч ким 1 ставкада ишламайди. Мен ҳам 0,5 ставкада ишлайман ва шунга яраша 2 млн сўм олдим. Шу иш тўғри бўлдими, аниқлик киритиб берсангиз», – дейилади қашқадарёлик муштарий йўллаган мактубда.

Масала юзасидан соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Шоҳрух Шораҳмедов билан боғландик.

– Бу ҳолатда маблағ қарорга мувофиқ тақсимланган. Бир марталик рағбатлантириш адолат нуқтайи назардан тўғри бўлсин деб, ставкадан келиб чиқиб берилади. Чунки 1 ставкада тўлиқ ишлаган ва 0,25 ставкадан ишлаганлар бир хил маблағ олса, бунда ҳам норозичилик чиқиб келиши мумкин, – дея жавоб берди Шораҳмедов.

«458-қарорга кўра, диспетчерларга мукофот пуллари тўланмаслиги адолатдан эмас. Чунки биз ҳам пандемия шароитида катта юклама билан ишладик ва бирор моддий рағбатлантириш олмадик. Шу тўғрими?» – дейилади таҳририятга келиб тушган яна бир мурожаатда.

– Албатта, биз бу шароитда ишлаётган ҳар бир ходимнинг меҳнатини қадрлаймиз ва уларга раҳматлар айтамиз. Лекин бу қарорда фақат врачлар, ўрта тиббий ходимлари (фельдшерлар ва санитарлар) ва ҳайдовчилар бир марталик моддий рағбатлантирилиши аниқ белгилаб қўйилган. Сабаби, бу ходимлар жавобгарлиги юқорилиги билан бирга, улар бевосита беморлар билан тўқнашадилар ва касаллик юқтириб олиш хавфи мавжуд. Шу омиллар ҳисобга олинган, – дейди вазир ўринбосари.
©kun.uz

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎁30% li CHEGIRMA🎁

📢📢 #MINI_BLENDER 📢📢

☀️Yoz fasli: Uy sharoitida tabiiy mevalardan tayyorlangan sharbat ichishga nima yetsin.

📦Portativ silliq smenali blender - bu meva, sabzavot, rezavor va boshqa ingredientlardan sharbat tayyorlash uchun ideal moslama.

🍹Endi sizga statsionar katta blender yoki mikser kerak emas. Har qanday joyda sharbat tayyorlash imkonini taqdim etamiz.

🗯Hajmi: 380 ml.
Zaryadlash vaqti: 90 sekund.
👉BATAFSIL MALUMOT

💰Eski narx: 243000
Aksiya narxi: 197000

🚚O'zbekiston bo'ylab yetkazib beramiz.

☎️Hoziroq buyurtma bering operatorimiz siz bilan bog'lanadi.

Ijtimoiy Reklama
⚡️Ичакни тутилиб колиши.

◀️Сабаби:

1. Усмалар туфайли кисилиб колиши.
2. Ичакни буралиб колиши.
3. Ичак мушакларининг спазмли параличи.
4. Ичаклар инвагинацияси.

◀️Белгилари:

­ Коринда доимий ёки тутиб огрийдиган уткир огрикни пайдо булиши.
­ Кайт килиш, баъзан ахлатни хиди келиши.
­ Тула ел чикишини тухташи.
­ Ичини келмаслиги, коринни дам булиши, асимметрик равишда бирор кисмини шишиб колиши, курганда шишсимон хосилани кулга урилиши.
­ Бемор рангини окариши.
­ Томир уришини тез, кучсизлиги.
­ Коринни эшитиб курганда сув шовкини пайдо булиши.
­ Спасокукоцкий симптоми (тушаётган томчи шовкини) мусбатлиги.
­ Корин пардаси яллигланиш симптомини мусбатлиги.

◀️Биринчи ёрдам:

Тозаловчи клизма килиш.
Коринга музли халта куйиш.
Чой, овкат бериш мумкин эмас.
Зудлик билан шифохонага ёткизиш.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жить здорово! Кишечная непроходимость.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
⚡️Ошкозон ёки ичак ярасини тешилиши.

◀️Сабаби:

1. Аччик, ёгли дагал овкат истеъмол килиш.
2. Огир юк кутариш.
3. Узок вакт аспирин, салицилатлар, стероид гармонлар ичиш.
4. Ярадаги яллигланишни зурайиши.
5. Рухий ва аклий зурикишлар.
6. Каттик жанжаллашиш, сикилиш.

◀️Белгилари:

­ Коринга ханжар билан ургандай кучли огрик пайдо булиши.
­ Беморни огрик туфайли оёкни коринга якинлаштириб, ётиб олиши ёки ярим утириб олиши.
­ Френикус симптомини пайдо булиши.
­ Огрикни унг елкага, унг курак кетига, унг умров сохасига таркалиши.
­ Корин пардасини таъсирлангани.
­ Юзни окариши.
­ Пешонани совук тер коплаши.
­ Нафас олиш юзакилиги.
­ Кукрак билан оёк кулларни музлаши.
­ Коринни олдинги девори, мушагини кескин таранглашуви, «Тахтасимон корин»
­ Корин мускулларини кайиксимон ичига тортилганлиги.
­ Кусишдан ахволни енгиллашмаслиги.
­ Жигар бугиклигини йуколиши.
­ Ел ва ични тухтаб колиши.

◀️Бирнчи ёрдам:

Зудлик билан шифохонага ёткизиш.
Шифохонага олиб кетишдан олдин иложи булса, зонд оркали ошкозон хазм ширасини суриб олинади.
Беморни тиббий замбилга бошни баландрок кутариб, оёкни чанок сал, тизза бугимларида ярим букилган холда ёткизиб олиб борилади.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Прободная язва. Каковы причины? Какие симптомы? Как лечить?

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
⚡️Бачадондан ташкари хомиладорликда
трубани ёрилиши ва кон кетиш.


◀️Сабаби:

1. Огир жисм кутариш, йикилиш.
2. Гинекологик текширув.
3. Жинсий алока.

◀️Белгилари:

­ Кон кетиш хомиладорликнинг 2-3 ойида содир булади.
­ Жинсий йулдан озрок конли ажратмалар келади.
­ Коринни пастида пичок урганга ухшаб огриклар пайдо булиб, тугри ичакга таркалиши.
­ Бош айланиши.
­ Совук тер чикиши.
­ Рангини окариши.
­ Умумий кувватсизлик.
­ Чанкаш.
­ Юрак уриши ва нафас олиш тезлиги.
­ Пульсни сустлиги,
­ Кон босимини пастлиги.
­ Тез-тез сийиш.
­ Кайт килиш.
­ Хушни йукотиш.
­ Сийдикни тез-тез огрикли булиши.
­ Орка чикарув тешигига босим пайдо булиши.
­ Хайз куришни тухтаганлиги.
­ Сут безларини каттик булиб колиши, сургичларини корайиши.
­ Коринни юмшоклиги.
­ Мушакларни таранг эмаслиги.

◀️Биринчи ёрдам:

Беморни корнига музли халта куйиб ёткизиш.
Зудлик билан беморни ётган холда шифохонага ёткизиш.
400,0 Полигюкин, 5% Глюкоза 400,0 вги томчилаб куйиш.
Дицинон 2,0 вги га ёки мго га.
Зудлик билан замбилда гинекология булимига ёткизиш.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
@TezyordamUZB_Внематочная_беременность_.pptx
5 MB
Внематочная беременность.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
. 人 ★* 。 • ˚* ˚ 🌙
. (____) * ЖУМА* ★
. ┃口┃ * МУБОРАК *
. ┃口┃★ * *. . *˛•
. ┃口┃★ * •★ 。•˛˚˛*
. ┃口┃ •˛˚˛ 人 •˛˚ *
. ┃口┃ .-:ʻ“ʻ”ʻ.-.
. ┃口┃ (_(_(_()_)_)_)
┃口 | _┃∩∩∩∩┃
. ┃口 | _┃∩∩∩∩┃
. ||三||_||三三三三三三三三|

Aссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух.
Жума тонги барчамизга муборак бўлсин.
🍃Ушбу кунда савобли ишларни янада кўпайтиринг.
⚡️Истерик талваса синдроми

◀️Сабаби:

1. Купинча аёллар эрлари ёки келинлар кайноналари билан жанжаллашиб, уришиб колганда.
2. Асабий ва рухий зурикишлар.
3. Хаяжонлашиш.
4. Узок давом этувчи соматик ва инфекцион касалликлар.

◀️Белгилари:

­ Бемор хаяжонланган.
­ Йиглокилик.
­ Атрофдаги томошабинлар олдида хужа курсинга йикилади, хеч каерига зарар етмайди, соматик ва учогли неврологик симптомлар кузатилмайди.
­ Хуши тула йуколмайди.
­ Кул ва оёкнинг томирини тортишишлари тартибсиз, акушер кулига ухшаб туради.
­ Тилни тишлаш, огиздан купик чиккариш, гайри ихтиёрий сийиш, дефекация йук.
­ Кузни каттик юмган, нурга реакция бор, уз ахволига бахо бера олади.

◀️Биринчи ёрдам:

Бемор атрофдаги одамларни йукотиш.
Нашатир спиртини огзини сочик билан бекитиб, хидлатиш.
Аминазин 2,5% ли - 2,0 К 1% - 3,0 Димедрол К Навокаин 0,5% ли 2,0 мл м/о га
25% ли Магнезий сульфат 8,0 К Реланум 0,5% ли - 2,0 в/и га

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.