Тез ёрдам | | Tez yordam
10.2K subscribers
695 photos
469 videos
98 files
316 links
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва тез тиббий ёрдам стандартлари асосида фаолият юритамиз.

Ҳамкор: @cardiology_uz

Реклама: @reclame_manager
Download Telegram
◾️Даволаш:
Шифохонагача босқичдаги кома ҳолатларида интенсив терапияси:
1. Глазго шкаласи бўйича ҳолатни баҳолаш.
2. Умумий тамойиллар бўйича ҳаётий муҳим функцияларни стабиллаш-
тириш: оксигенация, керак бўлсатрахея интубацияси, коникотомия, гемоди-
намикани стабиллаштириш.
3. Трахея интубацияси шартлари:
4. Умуртқанинг бўйин қисмини стабиллаштириш – қўл билан енгил
тортиб олиш.
5. Селлик приеми.
6. Зарурат бўлганда аналгоседация.
7. Гемодинамикани стабиллаштириш (нормоволемия, МТБ (марказий
вена босими) назорати).
8. Тиришиш синдроми коррекцияси.
Шифохона боқичида мия комасининг интенсив терапияси:
1. ЎСВ. Етарли вентиляцияни таъминлаш (РаСО2–30–35 мм сим. уст,
РаО2 > 95 мм сим. уст, SaO2 >95%.
2. Нормоволемияни таъминлаш.
3. Зонд орқали адекват энтерал озиқлантириш.
4. Анальгоседация.
5. Кроватнинг оёқ томонини 30° кўтариш йўли билан веноз оқимини таъ-
минлаш.
Антибактериал терапия: III авлод афзалли цефалоспоринлар. Пневмония
ва менингит клиник аломатлари пайдо бўлганда– комбинацияланган III ав-
лод цефалоспоринларни аминогликозидлар билан бирга қўллаш.
Диабетик кетоацидозли комани интенсив терапияси
Диабетик кетоацидоз – қандли диабетнинг энг хавфли ва тез ривожла-
нувчи асоратидир. Кетоацидоз учун қуйидагилар хосдир:
1. Юқори гипергликемия ва ацетонурия билан осмодиурез.
2. Оқсил катаболизми ҳисобига қоннинг буфер хусусиятларининг кескин
камайиши.
3. Оғир метаболик ацидоз томонига ўзгаришлар келтирувчи бикарбонат-
ларни чиқариш.
4. Инсулин етишмовчилик коррекцияси. Қисқа таъсирли инсулин ишла-
тилади, бошланғич доза 0,2 ЕД/кг, кейин 1 соатдан сўнг 0,1 ЕД/кг соатда.
Қонда қанд миқдорини 14–16 ммоль/л гача камайганда, инсулин дозаси 0,05
ЕД/кг соатига камайтирилади. Қондаги қанд миқдорини 11 ммоль/л гача ка-
майганида инсулинни ҳар 6 соатда тери остига киритишга ўтилади. Комадан
чиқаришда инсулинга талаб 1–2 ЕД/кг/сут ташкил этади.
Мия шиши ривожланиш хавфи туфайли глюкозани қонда камайиш
тезлиги 5 ммоль/соатдан ошмаслиги керак.
5. Регидратация.
Суюқлик ёшга қараб ҳисоблаб чиқарилади:
Болаларда ҳаётларининг биринчи 3-йилида 150–200 мл/кг/сут намликни
йўқотиш даражасига боғлиқ ҳолда;
Биринчи 30 дақиқа киритишда – 1/10 суткалик дозаси. Биринчи 6 соатда
1/3 суткалик дозаси, охирги 6 соатда – 1/4 суткалик дозаси, ва кейин бир
меъёрда. Инфузия 0,9% физиологик эритмани қўллашдан бошланади ва уни
киритишда давом этилади, гликемия даражаси 14 ммоль/л га етмагунгача.
Ёш болаларда гликемияда 5% глюкозани киритишда 14 ммоль/л сал кўпроқ
ҳолда. Кейинчалик галма-гал 5% глюкоза эритмаси физиологик эритма би-
лан 1:1 нисбатида қуйилади.
6. Гипокалиемияни бартараф этиш.
Калийни етарлича коррекция қилмаслик даволаш самарасини камай-
тиради. Катетер орқали сийдик ажралиб чиқа бошлаши билан (бу терапия
қўлланишидан 3–4 соат ўтгач), калийни коррекция қилишни бошлаш зарур.
Ацидозни бартараф этиш. Ацидоз коррекцияси терапиянинг 3–4 соатида
амалга оширилади, лекин ундан вақтлироқ эмас, чунки инсулинотерапияни
регидратация фонида амалга ошириш кетоацидозни яхши коррекция қилади.
• Содани киритишга қуйидагилар сабабдир:
• Сақланиб қолувчи адинамия;
• Тери қатламларининг мармар ранги;
• Шовқинли чуқур нафас олиш.
Даволашда 50–100 ЕД/кг/ суткасига дозада гепарин қон ивиш вақти
назорати остида буюрилади. Агар бола юқори ҳарорат билан қабул
қилинса – дарҳол кенг таъсирли спектрга эга антибиотик тайинланади
(2–3 авлод цефалоспорин).

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Глазко шкаласи.

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Коматоз холатдаги беморни текшириш схемаси.

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
⚡️Совук уриши:

◾️Сабаби:


1. Каттик совук булиши.
2. Оёк ва устки кийимини хул булиши.
3. Куп кон йукотиш.
4. Мастлик туфайли совук пайтида кучада колиб кетиш.
5. Кувватни пасайиши.

Совук уриши 4 даражага булинади: 1-2-3-4-даражали совук уриш.

◾️Белгилари:

Совук урган жойда сезгини йуколиши ва унинг азоб берувчи огриги, шикастланиши даражасига караб терини окариши, «гоз» терисига ухшаб колиши, шиш, пуфакчалар, карахтлик пайдо булиши, брадиаритмия, АгБ ни пасайиши, нафас олиши юзаки, озайган, мушаклар тонуси ошган, хуш йуколиши, гайри ихтиёрий дефекация ва сийиб юбориш.

◾️Биринчи ёрдам:

Курсатиладиган ёрдам куйиш даражасига караб булади.
1-даражали совук уришда беморни дархол иссик хонага олиб кириб, шикастланган жойни курук юмшок мато парчаси билан кизаргунча ишкаланади, массаж килинади, сунгра совук урган жойга стерил боглам куйилади, устидан иссик килиб ураб куйилади ёки тери кизаргач, илик ванна килиб иситиш мумкин. Огрик колдириш учун 50% - 2,0-4,0 Анальгин К 1% - 2,0 - Димедрол билан м/о га килинади, чой, кофе, арок берилади.
2-даражали куйишда совук урган жойни ишкаш мумкин эмас, чунки пуфакчалар пайдо булиши мумкин. Совук котган ерни аста секин ваннада илик сувга солиб истилади, тери кизаргач, стерил бойлов куйиб, одеял билан иссик ураб куйилади, чой, кофе берилади. Заруриятга караб, Кофеин, Кордиамин 2,0 мл тго га, огрик колдирувчилардан 50% ли 2,0 Анальгин мго га, 2% Промедол - 1,0-2,0, 1% - 1,0 Димедрол тго га, 0,25% ли 2,0 мл Дроперидол вги га, Глюконат кальций 10% ли 5,0 вги га килиш мумкин.
3-4-даражали совук уришда, 2-даражадаги совук урган кишига ёрдам курсатгандан ташкари 380 гача иситилади, Реополиглюкин, Полиглюкин, Гемодез, Желатинол, 5 -10% ли Глюкоза эритмалари 400,0 млдан, 5% Аскорбин кислотаси эритмаси билан бирга вена ичига 1,5-2,0 литргача куйилади. Гепарин 5000 в/и, Эуфиллин 2,4% - 10,0, 0,9% К NаCL2 10 мл. вги га, КгБ паст булса, Преднизолон 30-60 мг дан вги га, талваса ларда Седуксен 2,0 мл вги га килинади. Зудлик билан реанимация булимига ёткизилади.

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Tez_yordam_06_08_2020_UZB__922564422_244.webm
169.8 MB
Tez yordam-12-soni o'zbek tilida to'liq formatda.

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
⚡️Тутканок хуружи, талвасаси

◾️Сабаби:


1. Тутканок касаллиги купинча ёшларда сабабсиз бирданига пайдо булади.
2. Бош мия усмаси.
3. Бош мия шикастланиши.
4. Захарланишлар.

◾️Белгилари:

­ Бемор касалликни бошланишини олдиндан сезади: курув, хид билиш, эшитиш галлюцинацияларини пайдо булиши, жонсизланиш. (Аура).
­ Куркув хиссини пайдо булиши.
­ Бош айланиши.
­ Юракни тухтаб колиш сезгиси.
­ Овкат мазасини сезишни узгариши.
­ Кочишга уриниш.
­ Беморни бирданига йикилиб, хушини йуколиши.
­ Тана, оёк, куллар томирларини тортишиши.
­ Огиздан купик келиши.
­ Тилни тишлаб олиши.
­ Беихтиёр сийиб юбориши.
­ Ахлатни чикиб кетиши.
Хуруж 2-3 минут давом этиб, кейин бемор ухлаб колади. У хуши узига келгач, тутканок булганини эслай олмайди. Кувватсизлик ва бош огриши, оёкни мушакларида огрик сезади, эклампсия хуружидан фарки кон босими баланд булмайди, шиш ва брадикардия йук.

◾️Биринчи ёрдам:

Беморни тинч жойга ёткизиб, ёт одамларни чикариб юбориш, ёкани, очиш, белни тасмасини бушатиш.
Жагни очиб, кошикни сочикка ураб, огизга тикиш.
20,0 – 40% Глюкоза К 0,5% ли 2,0 мл Реланиум в/и га килиш.
Огизда купик булса, огизни очиб артиб тозалаш.
Тутканок куйвормаса, 10 минутда 1 мартадан, жаъми 3 марта Седуксен 0,5% - 2,0 мл м/о га килинади.
Фуросемид 1% ли 2,0 в/и га. Бунда хам тутканок хуружи тухтамаса, закис азоти кислород билан 2:1 нисбатда бериб, неврология булимига ёткизилади, реанимация булимларида даволанади.

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📦Mini Konditsioner.

🛠Mahsulotni ishlatib ko'rib pulini to'laysiz.

☀️Kunlar borgan sari isib bormoqda hamma salqin joyga oshiqadi.Lekin bu kondensioner ko'chma bo'lib xohlagan joyda ishlatish imkoni bor.

💡Elektr sarfi sezilmaydi.
⚡️Qurilma 3 xil tezlikda ishlaydi
Avtomatik o'chish xususiyati.

💰Narxi: 299000 so'm

🚚O'zbekiston bo'ylab tekin yetkazib beramiz.

☎️Hoziroq buyurtma bering Operatorimiz siz bilan bog'lanadi.

Ижтимоий реклама.
Tez_yordam_10_08_2020_UZB__922594670_244.webm
142.4 MB
⚡️Tez yordam - Barno Alimuhamedova — tibbiyot fanlari nomzodi, oliy toifali nefrolog-shifokor hamda "Tez yordam" teleko‘rsatuvi 13−sonining mehmoni!
©tezyordamlive

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
❗️Диареяда тиббий ёрдам кўрсатиш❗️

◀️Ошқозонни ювиш:
Натрий гидрокарбонат 2% эритма
Калий перманганат 0,1% эритма;

◀️Енгил регидротацион терапия:
Сув 1литр+ НаCл 3,5 гр+ Гулукоза 20 гр+ КCл 1,5 гр тайёр бўлган эритма ичирилади;

Тайёр регидротацион эритма
Регидрон ичишга;

◀️Полиион эритмалар:
Трисол
Квартасол
Aцесол
Хлосол
Лактосол в/и ;

◀️Симптоматик даво:
Смекта 3 гр, суткалик 9-12 гр, тўхтовсиз 48 соатдан зиёд қўллаш мумкин эмас; сорбент хусусиятига эга;

Лоперамид 2 мг , кунлик доза 8 мг;

◀️Aнтибиотиклар:
Aмпициллин 500 мг ичишга;
Тсефтриаксон 1 гр в/и;
Тсипрофлоксацин 500 мг ичишга ёки 400 мг в/и;
Тетрациклин 100 мг ичишга ёки 100 мг в/и;
Метронидазол 250 мг ичишга;
Ванкомицин 125-500 мг ичишга;
Бактрим 960 мг ичишга.

‼️Aнтибиотикни танлашда бактерия сезувчанлигини инобатга олиш зарур.

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
🏥 Пневмотораксда биринчи ёрдам кўрсатиш❗️

◀️Юрак, нафас тўхташида- юрак ўпка реанимациясини ўтказиш;

◀️Гипокцияни коррекция қилиш- оксигенотерапия;

◀️Оғриқни бартараф этиш: нонаркотик аналгетиклар
Кеторолак 30мг в/и шунда таъсири тез юзага чиқади, м/о га юборилганда 30 мин да таъсир эта бошлайди;

◀️Кучли оғриқларда наркотик аналгетиклар:
Морфин 1%- 1мл + Натрий хлорид 0,9%- 20 мл в/и жуда секинлик билан;

◀️Зўрайиб борувчи пневмотораксда:
Торакоцентез - ўпка фаолияти суст томонда ўрта ўмров чизиғи бўйича 2 қовурға оралиғидан катта ўлчамдаги игна плевра бўшлиғига киритилади, шунда ҳаво чиқиб аҳвол яхшиланади;

◀️Бронхоспазмда:
Салбутамол 2,5 мг небулайзер орқали ингаляция;

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Tez_yordam_11_08_2020_UZB__922640410_244.webm
148.8 MB
Tez yordam - 14-soni o'zbek tilida to'liq formatda.
©milliytv

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
⚡️МИАСТЕНИЯ. МИАСТЕНИК КРИЗИС
КХТ Шифри
G70.2

◀️TАЪРИФ
Мионевралсинапс соҳасида ҳаракатланиш аппаратини шикастланиши
оқибатида мушаклар кучсизлиги билан ифодаланган патологик ҳолат.
◀️ЭПИДEМИОЛОГИЯ
Касаллик одатда 20–40 ёшдан бошланади; бу касалликка кўпинча аёллар
дучор бўладилар. Сўнгги пайтларда миастения касаллиги тарқалиб бормоқда
ва бугунги кунда касалланиш 100 минг аҳолига нисбатан 5-10 кишини таш-
кил этади.
◀️ЭТИОПАТОГЕНЕЗ
Миастениядаги етакчи механизм нерв-мушак ўтказувчанлигининг бузи-
лиши ҳисобланади. Синаптикблокни ферментларнинг фаоллигида нуқсон
борлиги ёки пастки пластинканинг холинергик рецепторлари сезувчанлиги
етишмаслиги натижасида ацетилхолиннинг синтези билан боғлиқ бузилиш-
ларга алоқадор деб ҳисобланади. Миястениянинг аутоиммун келиб чиқиши
ҳақидаги гипотеза қон зардобида скелет мушаклари ва тимусбезининг
ҳужайраларига ортганантитана миқдорини аниқлаш имконини берувчи им-
мунологик текширувларда тасдиқланади.
◀️ТАСНИФЛАШ
Миастениянинг патологик жараёнида скелет мушакларининг тарқалиши
қуйидагича тақсимланади:
1. Локаллашган (кўз, булбар, скелет);
2. Умумлаштирилган.
Кечиши бўйича: прогрессив, стационар, миастеник эпизодлар.
◀️КЛИНИК ҲОЛАТ
Миастения клиник кўриниши мушакларнинг кучсизлиги ва патологик
мушакларнинг чарчаши билан тавсифланади. Ҳақиқий парезлар ва фалаж-
дан фарқли ўлароқ, мушакларнинг заифлиги ҳаракатларнинг такрорланиши,
айниқса, дам олиш ва ухлашдан кейин бир хил ритмда тез такрорланиши
камайиб боради. Беморларнинг кўз шаклида, вақтинчалик икки томонла-
ма кўриш (диплопия), птоз (кўз қовоқлари пастга тушиши), ғилайлик, кўз
қовоқларининг ҳаракатчанлигида чекланиш кузатилади. Баъзида юз ва чай-
нов мушакларининг парезлари бирлаштирилади. Булбар шакли ютинишда-
ги бузилишлар туфайли келиб чиқади (дисфагия), юмшоқ танглай ва тил
пастга тушиши ҳамда унинг ҳаракатида заифлик, овознинг ўзгариши (бу-
руннинг ранги дисфония, суҳбат вақтида сусайиши) билан намоён бўлади.
Ютишнинг бузилиши озиб кетишга ва аспирация асоратларига олиб кели-
ши мумкин. Вақтинчалик заифлик скелет шаклида экстремал мушакларда,
жумладан, нафас олиш мушакларида кучаяди. Умумлаштирилган шаклда
ўткир мушакларнинг кучсизлиги бош ва скелет мушакларидаги турли му-
шак гуруҳларини қамраб олиши мумкин. Одатдаги ҳолларда драматик тера-
певтик таъсир прозерин пробасида бошланади.
«Миастеник криз» – бу экзо- ёки эндоген сабаблар ва юзага келувчи куча-
ювчи тетраплегия, бульбар бузилишлар, оғир нафас олиш ва вегетатив-вис-
церал бузилишлар, аҳволнинг жиддий ёмонлашуви баъзида ўлим ҳолатига
олиб келиши ҳам мумкин.
◀️ДИФФЕРЕНЦИАЛ ДИАГНОЗ
1. Полиоэнцефалит – анамнезда яллиғланиш ёки шамоллаш омили, тана
ҳарорати кўтарилиши, ўчоқ симптоматикаси борлиги, орқа мия суюқлиги
ташхисида цитознинг юқори кўрсаткичлари;
2. Ички ствол ўсмаси – ўчоқли симптоматикани аста-секин ўсиб бориши,
бош мия МРТ текшируви;
3. Базалменингит – анамнезда яллиғланиш ёки шаммоллаш омилини
кўрсатиш, тана ҳароратини кўтарилиши, менингеалсимптоматика мавжуд-
лиги, орқа мия суюқлиги таҳлилида цитознинг юқори кўрсаткичлари;
4. Тарқалган склероз – аста-секин ўчоқли «тарқалган» симптоматиканинг
ривожланиши, бош мия ва орқа мия МРТда демиелинизациянинг патологик
ҳудудларини текшириш;
5. Миопатия – касалликнинг секин ривожланиб кечиши, озиш, оёқ ва қўл
мушаклари атрофияси, ЭНМГ миопатик кўринишни кўрсатади;
6. Истерик тетраплегия – анамнезда стрессли ҳолатни кўрсатиш.
◀️ТАШХИС. ТЕКШИРУВ БАЁННОМАСИ
Лаборатория текширувлари:
А. Мажбурий:
• УҚТ*
• Қонда глюкоза*
• Прозерин пробаси*
• Электролит плазмалари текшируви (калий)*
Б. Қўшимча:
• АЛТ, АСТ*
• Мочевина, қонда креатинин*
• УСТ*
Инструментал усуллар:
А. Мажбурий:
• ЭКГ*
• Кўкрак қафас органлар рентгенографияси ёки рентгеноскописи*
• Тимус бези КТ ёки МРТ си**
Б. Қўшимча:
• ЭНМГ**
Давоми⤵️

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
◀️ДАВОЛАШ
1. ЎСВ нафас олиш етишмовчилигида
2. Зонд орқали озиқлантириш бульбар фалажда
3. Антихолинэстераз препаратлар (прозерин 0,05% 1 мл суткада 2–4
марта, галантамин 0,5% 1 мл суткада 2–4 марта, таб. Калимин 60 мг 1 таб
2–6 марта суткада ва бошқалар).
4. Иммуносупрессорлар (преднизолон 90–180мг/сутки,)
5. Плазмаферез
6. Тимэктомия кўрсатмалар бўйича (тимомада)
МУМКИН ЭМАС: магний препаратларини қўллаш, диуретиклар (калий
сақловчилардан ташқари), антибиотиклар (аминогликозидлар, фторхинолон-
лар), миорелаксантлар (деполяризация қилмайдиганлар).

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Коронавирус,грипп ва шамоллаш белгиларининг фарклари.

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирусга чалинган беморларда ҳид ва таъм сезиш қобилиятининг тикланиши ҳақида

Ҳид сезиш қобилиятининг сусайиши ёки кескин ортиб кетиши коронавирус инфекциясига хос бўлган белгилар ҳисобланади.
Бемор ҳид сезиш қобилиятининг сусайиши ёки таъм сезиш қобилиятининг бузилишидан шикоят қилаётган бўлса, бу ҳолат вирус эпителиал ҳужайраларнинг рецепторларига ўрнашиб олганидан дарак беради.
Коронавируснинг енгил шаклида 2-3 кунда енгил ўтиб кетади, махсус даво чоралари, дори воситалари белгилашни талаб қилмайди.

Венера Клевлеева, невролог-шифокор

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
💪ERKAKLAR TANLOVI💪

🎁Sovg'a qilish xam mumkin🎁

📦BIAOYA BAY-580 Uy sharoitida soch va soqol olish uskunasi.
Uzoq yillar beminnat xizmat qiladi.

❇️Qulayliklar:
🤝To'lovni mahsulotni qo'lga olganda qilasiz

Batareykalar bilan jihozlangani sababli 40 daqiqagacha uzluksiz ishlay oladi.
Pichoqlari po'latdan yasalgan va u zanglamaydi.
📢Ekonomik,yengil va ixcham.

💰Narxi: 217000 so'm

🚚O'zbekiston bo'ylab tekinga yetkazib beramiz.

☎️Hoziroq buyurtma bering operatorimiz siz bilan bog'lanadi.

👉To'liq malumot

Реклама
♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
⚡️ПНЕВМОНИЯ
Шифр: КХТ - J18

◀️ТАЪРИФИ. Пневмония – нафас тизимининг респиратор қисмида ри-
вожланувчи ўткир инфекцион жараён бўлиб, ўпка тўқимасининг инфиль-
тратив яллиғланиши ва альвеолаларнинг экссудат билан тўлиши ҳамда кли-
ник жиҳатдан организмнинг умумий инфекцияга қарши реакцияси (иситма,
интоксикация аломатлари), йўтал, нафас олиш етишмовчилиги белгилари
(ҳансираш, нафас олиш актида ёрдамчи мушаклар иштироки), локал физи-
кал симптомлар ва рентгенограммада инфильтратив ўзгаришлар билан на-
моён бўлади.

◀️ПАТОГЕНЕЗ. Ўпкага инфекциянинг асосий кириш йўли нафас
олиш бўлимларида нафас олиш йўллари бўйлаб инфекциянинг бронхо-
ген тарқалиши ҳисобланади. Ўпкага инфекциянинг гематоген йўл билан
кириши истисно қилинади. У септик (метастатик) ва бачадон ичи пнев-
монияси кўринишида учрайди. Бактериялар одатда бронхларга юқори на-
фас йўлларидан шиллиқлар келиб тушганда пневмонияни чақиради, бу
шиллиқлар микробларни бронхиал секрециянинг бактериостатик ва бакте-
рицид таъсиридан ҳимоя қилади ва уларнинг кўпайишига ёрдам беради.

◀️ШИКОЯТЛАР – тана ҳарорати кўтарилиши, йўтал, ҳансираш, безовта-
лик, ҳолсизлик, ланжлик.

◀️АНАМНЕЗ – касалликнинг ўткир бошланиши; совуқ қотиш; ноқулай
преморбид фон; бемор билан алоқада бўлиш.
Болаларда пневмония клиник жиҳатдан «ўпка» (респиратор) шикоятлар,
интоксикация белгилари, НЕ белгилар, локал физикал ўзгаришлар билан
намоён бўлади. «Ўпка» шикоятлари юқори нафас йўлларида ўзгаришлар
сўниши билан кучайиб боради, ёки нам йўтал, ҳансираш, баъзан биқинда
оғриқ пайдо бўлади. Ҳансираш физик зўриқишда пайдо бўлади, лекин тинч
ҳолатда ҳам бўлиши мумкин. Плеврада шиллиқ қаватларнинг нормал ран-
ги фонида, тери ранги бирмунча рангпар, баъзан перорал цианоз, нафас
олиш жараёнида ёрдамчи мушаклар иштироки: бурун қанотлари кенгайган,
ўмров ости чуқурчаси, қовурғалараро мушаклар тортилиши. Ўпкада локал
физикал ўзгаришлар аниқланган: зарарланган ўчоқ устида перкутор товуш
тўмтоқлашуви, шу соҳада сусайган нафас ёки дағал нафас, крепитация ва
жарангдор доимий майда пуфакчали нам хириллаш. Пневмония учун турғун
локал симптоматика характерли хусусиятлардан биридир.

◀️ДИАГНОСТИКАСИ. ТЕКШИРУВ ПРОТОКОЛИ.
Интоксикация, нафас етишмовчилиги (ҳансираш), ўпкадаги локал физи-
кал ўзгаришлар (перкутор ўпка товуши тўмтоқлашуви, аускультатив суса-
йиш, нафас доимий майда пуфакчали нам хириллаш; рентгенологик – ўпка
тўқимасида ўчоқли сегментар бўлакли ўзгаришлар.
Лаборатория текширувлари:
Гемограмма, урограмма, копрограмма
Бактериологик текширув (кўрсаткичлар бўйича)
Функционал текширув:
Кўкрак қафасининг R-графияси
ЭКГ (кўрсаткичлар бўйича)
Плевра бўшлиғини УТТ (кўрсаткичлар бўйича)
Бронхоскопия* (кўрсаткичлар бўйича).
Мутахассислар маслаҳати: (кўрсаткичлар бўйича) фтизиатр

◀️ДИФФЕРЕНЦИАЛ ТАШХИС:
1) Бронхит,
2) Бронхиолит.

◀️ДАВОЛАШ.
1. Нам кислород билан оксигенотерапия.
2. Бронхолитик билан ингаляция (сальбутамол, фенспирин гидрохлорид).
Антибиотикотерапия
I авлод цефалоспоринлари: цефазолин 50–100 мг/кг мушак ичига, вена
ичига.
II авлод цефалоспоринлари: цефуроксим 50–100 мг/кг мушак ичига, вена
ичига.
III авлод цефалоспоринлари: цефтриаксон, цефатаксим, цефтазидим, це-
фаперазон + сульбактам 30–100 мг/кг/суткасига, мушак ичига, вена ичига.
IV авлод цефалоспоринлари: цефепим 50 мг/кг/суткасига, мушак ичига,
вена ичига.
Гликопептидлар:
ванкомицин 40–60 мг/кг суткасига вена ичига томчилатиб секинлик
билан.
Аминогликозидлар: амикацин 15–20 мг/кг/суткасига, мушак ичига,
вена ичига.
Пневмоцист пневмонияда – котримоксазол 20 мг/кг/суткасига 2–3 ҳафта;
Замбуруғлида – замбуруғга қарши препаратлар (флуконазол 6 мг/кг/сут-
касига);
Герпеслида – ацикловир 10 мг/кг;
Нозокомиал пневмонияда:
– III авлод цефалоспоринлари синегнойнга қарши таъсири билан (цефта-
зидим, цефоперазон+сульбактам) + II–III авлод аминогликозидлари;

Давоми⤵️

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
– IV авлод цефалоспоринлар (цефепим) монотерапияда ёки комбинация-
да + II–III авлод аминогликозидлари;
– карбопенемлар (имипенем (тиенам), меропенем 20–40 мг/кг/суткасига
вена ичига, мушак ичига);
– гликопептидлар (ванкомицин) + II–III авлод аминогликозидлари
– фторхинолонлар ҳаётий кўрсатмалар бўйича (ципрофлосацин, левофлоксацин 10 мг/кг суткасига вена ичига томчилатиб).
Балғам кўчирувчи воситалар муколитиклар- амброксол – табл 30
мг, эритма 7,5 мг/мл, м/и- эритма 7,5 мг/мл, 15 мг/2мл, сироп – 3 мг/мл,
15мг/5мл, 30 мг/5мл.; бронхолитиклар – фенспирид гидрохлорид сироп 2 мг/мл.
Антигистамин препаратлар: хлоропирамин – инъекция 2%, табл. 25
мг; цетиризин – 5 мг, 10 мг табл.
Гипертермияда – иситма туширувчи препаратлар (парацетамол 10 мг/кг,
ибупрофен 10 мг/кг).

◀️ШИФОХОНАДАН ЧИҚИШДА ТАВСИЯЛАР.
Амбулатория назорати остида.
Изоҳ: * – филиал шароитларида ва Республика марказида бажарилади.

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Коронавирусная пневмония. Как лечить?

♻️Яқинларга ҳам улашинг.
━━━━━━━━━━━
@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.