Тез ёрдам | | Tez yordam
10.3K subscribers
686 photos
462 videos
95 files
315 links
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари.Тез тиббий ёрдам стандартлари асосида фаолият юритамиз.

Реклама: @reclame_agenc

Чат: @TezyordamUZB_chat
Download Telegram
Тез тиббий ёрдам хизматида ҳар сония қадрли, ҳар дақиқа ғанимат.

Тез тиббий ёрдам ходимларини кўпинча халоскорлар, деб атаймиз. Жонимиз оғриганида биринчи бўлиб шу соҳа вакилларидан нажот кутамиз.

Аммо уларнинг меҳнатини ҳамиша қадрлаяпмизми? Ҳурматини ҳар доим ҳам жойига қўя оляпмизми?

Шифокору ҳамшираларга удағайлаган, уларга мушт ўқталган, “Тез ёрдам” машиналари ҳаракатланишига йўл бермаган ёки ёлғон ва асоссиз чақириқлар билан уларни овораю сарсон қиладиган айрим кимсалар бу видеороликдан тегишли хулоса чиқаради, деган умиддамиз.
©ssvuz

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Hypoglycemia symptoms -- gipoglikemiya simptomlari :

1⃣Shaking - titrash (qaltirash);

2⃣Sweating - terlash;

3⃣Anxious - xavotirlanish, tashvishlanish ;

4⃣Dizziness - bosh aylanishi;

5⃣Hunger - ochlik hissi;

6⃣Fast heartbeat - yurak urishini tezlashishi ;

7⃣Impaired vision - korishning buzilishi yoki xiralashishi;

8⃣Weakness fatigue - kuchsizlik, toliqish , charchoq;

9⃣Headache - bosh og'riq;

🔟Irritable - jaxldorlik.
©Dr.Ibrakhimov Tursunboy

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Ўриндош ходимларга устама, ёрдам пули, йиллик меҳнат таътили бериш тартиби.

Жуда кўп ҳолатларда иш берувчилар томонидан ўриндошлик асосида ишловчи ходимларга устама, ёрдам пули ва таътил беришда турли тушунмовчиликлар вужудга келади. Мазкур постда ушбу масалага бирма-бир тўхталиб ўтамиз. Меҳнат кодексининг 438-моддасига асосан Агар жамоа шартномасида ёхуд иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган ўзга ички ҳужжатда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ўриндошлик асосида ишловчилар меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча ҳақ, устамалар, рағбатлантирувчи тўловлар тўлаш мазкур иш ўзи учун асосий иш бўлган ходимларга белгиланган тартибда амалга оширилади. Яъни агар ишхонанинг бирор локал (ички) ҳужжатида ўриндош ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш борасида чеклов ўрнатилмаган бўлса, иш берувчи ўриндошлик асосида ишловчи ходимга асосий ишдаги ходим билан тенг ҳақ (устама моддий ёрдам)тўлаши лозим. Мазкур қоида ички ўриндошларга ҳам тегишли.

Таътиллар масаласига тўхталадиган бўлсак, Меҳнат кодексининг 216-моддасига асосига кўра Барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Бу ерда ички ўриндош ҳам ташқи ўриндош ҳам назарда тутилган. Кўплаб ташкилотларда ички ўриндошларга таътил берилмаслиги ҳолати кўзга ташланади. Бу ноқонуний ҳисобланади. Сабаби ўриндошлик иши асосий ишидан бўш вақтда бажарилиб МКнинг 435-моддаси билан алоҳида меҳнат шартномаси тузилади. Шунингдек, ўриндошлик асосида ишловчи ходимларга ҳам меҳнат кодексининг 220, 401-моддалари белгиланган ҳам ҳар йилги қўшимча таътиллар ҳам берилади.

Таътилга чиққанда моддий ёрдам пули ҳам МКсининг 446-моддаси, 438-моддаларига асосан жамоа шартномаси ёки бошқа локал ҳужжатларда ўриндошлик асосида ишловчи ходимларга бериш таъқиқланмаган бўлса, берилиши лозим.

Юқоридаги асослардан шундай хулосага келиш мумкинки, устама, моддий ёрдам, ва байрам пуллари агар корхонанинг ички ҳужжатида берилиши таъқиқланмаган бўлса берилиши мумкин. Меҳнат таътили эса берилиши шарт ҳисобланади.
©yuristlar_maslahati.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тез тиббий ёрдам бригадасининг планшетда ишлаш бўйича қўлланма.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шифокорларга муборак бўлсин бу мақом.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Миокард инфарктда шошилинч ёрдам кўрсатиш.
*Мнемоника.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Препараты и антидоты.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Алгоритм ABCDE.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Геморрагик ва ишемик инсультни диф. диагностикаси.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Пульсни аниқлаш мумкин бўлган соҳалар.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Кардиоген шок ривожланиши учун хавф омиллари:

• миокард инфарктнинг олдинги локализацияси;
• қарилик, такрорий миокард инфаркти;
• анамнезда қандли диабет, сурункали юрак этишмовчилиги, систолик чап қоринча дисфункцияси.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Болаларда ўткир бронхит бронхоспазм билан кечганда ёрдам кўрсатиш.

Шикояти (онасининг сўзидан).
- Ҳансираш.
- Эмишининг сустлиги.
- Йўтал.
- Тана ҳарорати кўтарилиши (баъзан).
- Бурун-лаб учбурчагида цианоз белгилари.

Клиникаси.
- Объектив кўрикда болада цианоз белгилари ва нафас актида қовурғалар орасидаги қўшимча мушаклар иштироки аниқланади.
- Аускультацияда иккала ўпкада дағал нафас фонида қуруқ хуштаксимон хириллашлар эшитилади.
- Нафас сонининг ортиши (картага киритган вақтиз бу кўрсатгични албатта нафас сонини санаб киритиб қўйинг бу ҳам сизни ҳимоянгиз учун керак).

Шошилинч ёрдам.
- Дексаметазон 1,0 мл (4 мг) 0,3-0,5 мг/кг:
масалан 1 ёшлик бола ўртача 10 кг бўлса 0,75 -1,0 мл етарли.
- Бронходилятатор- эуфиллин 2,4%-10,0 мл 2-3 мг/кг тана вазнига ҳисоблаб + натрий хлор 0,9%-10,0 мл в/в секин юбориш.
- Салбутамол 2 доза сепиш.
- Спазмолитик ва антигистамин яъни но-шпа +димедрол кг массасига 0,1 млдан ҳисобласангиз бўлади.
- Кислородтерапия (кўпчилик тез ёрдамда буни имкони йўқ).

Тактика.
- болалар шифохонасига госпитилизация.

©Ушбу маълумотлар қўллаганларим асосида тайёрланди.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 5 млн сўмга етди

Январ–июл ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5 миллион 92 минг сўмга етган. Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида ўртача маош энг пастлигича қолмоқда.

❗️Соғлиқни сақлаш тизиминики 3,3 млн сўм.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.