Temiryo‘lchi yoshlar
3.23K subscribers
20.1K photos
1.35K videos
229 files
6.58K links
“O'zbekiston temir yo’llari” AJ yetakchilari Kengashining rasmiy Telegram kanali
☎️Murojaat uchun: +998337694121
📝Murojaat uchun: @temiryolchiyoshlarbot
Download Telegram
КЎПРИКҚУРИЛИШ ТРЕСТИДА ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Темирйўлчилар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш, спорт билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш ва ўзаро дўстона муҳитни шакллантириш мақсадида “Кўприкқурилиш” Трести УК да “Ёшлар иттифоқи кубоги-2021” футбол мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада 12 та жамоа ўзаро куч синашдилар. Қизғин кечган мусобақа якунларига кўра, “1-кўприкқурилиш отряди” жамоаси биринчи ўринни эгаллаган бўлса, “Қўприкқурилишлойиҳа” ва “Махсус темир-бетон заводи” жамоалари иккинчи ҳамда учинчи ўринни эгалладилар.

Кўтаринки рухда ўтказилган мусобақа ғолиблари ҳамда қатнашчиларини тақдирлаш юзасидан ўтказилган тадбирда “Кўприкқурилиш” Трести УК ва Етакчилар Кенгаши раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқ, медаль, мусобақа кубоги ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

https://t.me/TemiryulchiYoshlar
#yoshlarturizmi2021
#xiva
#turizm

Joriy yilning 24-26- sentabr kunlari “Yoshlar turizimi” doirasida bir gurux temiryo'lchi yoshlar uchun Xorazm viloyatining tarixiy obidalariga sayohat tashkil etildi.
Sayohatchilar Toshkentdan yo'lga chiqishdi.

"Yoshlarni qo'llab-quvvatlash va axoli salomatligini mustahkamlash" yili munosabati bilan shuningdek, Boshqaruv raisining "Yoshlar turizmini tashkil etish tog'risida"gi N-888-sonli buyrug‘i ijrosini ta’minlash maqsadida tashkil etildi.

https://t.me/TemiryulchiYoshlar
​​Имтиёзли кредитлар бўйича кўп бериладиган саволлар

1. Имтиёзли кредитлар қанча миқдоргача ажратилади?

Жавоб:
Микрокредитлар — базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача миқдорда — оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваригача миқдорда — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилади.

2. Кредитлар неча фоиздан ажратилади?

Жавоб:
Кредитлар 01.01.2022 йилгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида (бугунги кунда 14%дан) ажратилади.

3. Кредитлар қанча муддатга ажратилади?

Жавоб:
Микрокредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.

Юридик шахсларга кредитлар ушбу кредит ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳанинг бизнес-режасига мувофиқ ўзини ўзи қоплаш жиҳатларидан келиб чиқиб 2 йилгача имтиёзли давр билан 5 йил муддатгача ажратилиши мумкин. Бунда берилаётган имтиёзли давр ва кредитни қайтариш муддати батафсил асослантирилиши керак.

Айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар 18 ой муддатгача револьвер кредит тарзида ажратилади.

4. Жисмоний шахслар ушбу кредитни олишда қандай гаров таъминоти тақдим этилади?

Жавоб:
Қарз олувчи — жисмоний шахсларга кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида секторлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган кредитлаш бўйича тавсияномаси қабул қилинади. Бунда тижорат банклари кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталайди.

5. Жисмоний шахслар кредит олиш учун қандай ҳужжатлар топширади?

Жавоб:
Ариза, шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, сектор раҳбари ва МФЙ томонидан бериладиган тавсиянома.

ПҚ-5041-сонли қарорнинг 3-банди 1-хатбошига кўра, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади.

6. Юридик шахслар кредит олиш учун қандай ҳужжатлар топширади?

Жавоб:
Ариза, бизнес-режа, тегишли давлат солиқ инспекциясига охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл), янги ташкил этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно ҳамда гаров ҳужжатлари.

ПҚ-5041-сонли қарорнинг 3-банди 4-хатбошига кўра, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади.

7. Кредитлар қандай кўринишда берилади?

Жавоб:
Кредитлар қарз олувчига алоҳида кредит ҳисобварағи очиш ва унинг тўлов топшириқномаларига мувофиқ, ушбу ҳисобварақдан нақд пулсиз шаклда пул ўтказиш йўли билан берилади.

Бунда, кредитлар товарлар (хизматлар) шартнома асосида келишилган нархда етказиб берилгандан (хизматлар кўрсатилгандан) ва лойиҳа эгаси ундан қаноатланиш ҳосил қилганидан сўнг ажратилади ва маҳсулот етказиб берувчи (хизмат кўрсатувчи)нинг ҳисобрақамига ўтказиб берилади (ПҚ-5041-сонли қарорнинг 3-банди 3-хатбошида ҳам шу талаб белгиланган).

ПҚ-5041-сонли қарорнинг 3-банди 4-хатбошига кўра, ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн. сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумеин

8. Кредит вақтида тўланмаса, банклар қандай тадбир белгилаши зарур?

Жавоб:
Қарз олувчи — жисмоний шахслар томонидан кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар тўланмаган тақдирда, банк филиали тавсиянома берган тегишли сектор раҳбарларига ва маҳалла фуқаролар йиғинига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилиши зарур.

ПҚ-5041-сонли қарорнинг 7-бандига кўра, Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари ва сектор раҳбарлари кредитларнинг қайтарилишида ваколатли банкларга ёрдам кўрсатади.

Telegramm
Dunyo mamlakatlari va O’zbekiston talabalari qancha stipendiya olishadi?

Bugungi kunda oliy ta’lim ham biznesning faol bir turiga aylandi. Oliy ta’lim muassasalari o’zlariga talabalarni jalb qilishi uchun xar xil grant va stipendiyalar e’lon qilishmoqda.

Shulardan:
— Merit awards for International Students at Columbia College (AQSH) $2000-$12000;
— International Student Scholarships at Loyola University New Orleans (AQSH) $14000-$23000
— European Regional Master’s Programme in Democracy and Human Rights in South-East Europe (Bosniya va Gersegovina) - €1000

O’zbekistonda:
— O‘zbekiston  Respublikasi  Prezidentining  Davlat  stipendiyasi 1 mln 992 ming 310 so’m;
— Beruniy va Islom Karimov  nomidagi davlat stipendiyalari 1 mln 328 ming 207 so’m;
— Reyting  nazorati  natijalari bo‘yicha stipendiyalar:
• 86 – 100 % - 564 960 so’m;
• 71 –  85 % - 470 800 so’m

https://t.me/TemiryulchiYoshlar
Bizda va chet elda metroda harakatlanish narxi qancha?

Metro bu insonlarning uzog'ini yaqin qiluvchi eng arzon transport vositasidir. O'rta osiyoda eng katt metro bu Toshkentda joylashgan. Dunyoda eng uzun metro 743 km (Shanxay) bo'lib, eng ko'p bekat 472 ta (Nyu York) ekan.

Metro narxlari davlatlarda:
— O'zbekiston - $0,13;
— AQSH - $2,75;
— Qozog'iston - $0,19;
— Rossiya - $0,83;
— Xitoy (Shanxay) - $0,46 dan $2,32 gacha;
— Buyuk Britaniya (London) - $2,08 dan $27,45;

London, Shanxay va shu kabi shaxar metrolarida metrodan foydalanish narxi bosib o'tiladigan yo'l va kunning qaysi qismida harakatlanishga qarab o'zgarib turadi.

https://t.me/TemiryulchiYoshlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Парламент — халқ уйи!
Унда халқнинг истаги ифода этилади, муҳокама бўлади ва ҳокимияти ўрнатилади. Парламент қонунларни тартибга солади ва ҳукумат ишларига баҳо беради.
У чинакамига давлат ва жамият қурилишида биринчи бўғинга айланмоқда.

https://t.me/TemiryulchiYoshlar