Temiryo‘lchi yoshlar
2.53K subscribers
18.6K photos
1.2K videos
214 files
5.95K links
“O'zbekiston temir yo’llari” AJ yetakchilari Kengashining rasmiy Telegram kanali
Murojaat uchun: @temiryolchiyoshlarbot
Download Telegram
Президент Бухоро шаҳридаги давлат хизматлари маркази ва IT Park ни бориб кўрди.
Хизматлар нархини арзонлаштириш, узоқ маҳаллалар аҳолисига сайёр ва онлайн хизмат кўрсатиш бўйича топшириқлар берилди.
– Бухоро азалдан илм-фан маркази бўлган. Бугун ҳам билимли, интилувчан ёшлар кўп. Бухоронинг IT соҳаси бўйича брендини яратиш керак. Бунинг учун барча нарса – шароит, ресурс, интеллект бор, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президент посетил Центр государственных услуг города Бухары и местный филиал IT-парка.
Даны поручения по снижению стоимости оказания услуг, организации мобильного и дистанционного обслуживания населения отдаленных районов.
– Бухара издавна была центром науки. И сегодня много образованной, целеустремленной молодежи. Необходимо создать бухарский бренд в сфере IT. Для этого есть все – условия, ресурсы, интеллект, – сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #IT

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ассалому алайкум!

Кунингиз ҳайрли бўлсин!

https://t.me/TemiryulchiYoshlar

Маълумот жўнатиш учун: 👉
https://t.me/MalumotYuborish
Ёшларнинг касбий билим салоҳиятини оширишга қаратилган янги ўқув маркази

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири в.б. Илҳом Маҳкамов “Бухоро минтақавий темир йўл узели” УКда бўлиб, бу ерда ташкил этилган техник ўқув-машғулот маркази билан яқиндан танишди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги корхоналарда ёш кадрларга ҳам амалий, ҳам назарий билим бериш мақсадида ташкил этилган инновацион ўқув-машғулот марказида бир вақтнинг ўзида 50 нафар ишчи-ходимга машғулот ўтиш имконияти яратилган.

Шунингдек, Марказда ёш мутахассисларнинг билим савиясини ошириш ва соҳага оид тушунчаларини ҳосил бўлиши учун ҳар бир хўжаликда иш жараёнларида фойдаланиладиган иш қуроллари, техника ва қурилмаларнинг эҳтиёт қисмлари билан жиҳозланган.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
👉 Қўқон бирлашган темир йўл шифохонаси ишчи ходимлари ва Фарғона вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ва УЖҚҚБ терговчилари иштирокида "Одам савдоси — глобал хавф" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
👉 Тадбир давомида ёшлар фаол иштирок этишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

https://t.me/TemiryulchiYoshlar

Маълумот жўнатиш учун: 👉
https://t.me/MalumotYuborish
🔰Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномаси ҳамда "Ёшлар форуми"да белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик, идора ва ташкилотларнинг раҳбарияти жойларда бўлиб, ёшлар иштирокида очиқ мулоқот ва тадбирлар ташкил этилмоқда.

➡️ “Термиз минтақавий темир йўл узели” УК Термиз темирйўлчилар маданият саройида Узел бош муҳандиси Т.Д.Хамраев, касаба уюшмаси ҳудудий қўмитаси раиси Ғ.Б.Даминов ва Сурхондарё вилояти транспорт бошқармаси раҳбаряти ҳамда таълуқли раҳбарлар иштирокида узел ёшларига ёшларга оид давлат сиёсатидаги янгиликлар, амалга оширилаётган ишлар ва вазифалар ҳақида маълумот бериб, ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбир сўнгида мавзуга оид видеороликлар намойиш этилди.

https://t.me/TemiryulchiYoshlar

Маълумот жўнатиш учун: 👉
https://t.me/MalumotYuborish