Temiryo‘lchi yoshlar
3.23K subscribers
20K photos
1.33K videos
228 files
6.56K links
“O'zbekiston temir yo’llari” AJ yetakchilari Kengashining rasmiy Telegram kanali
☎️Murojaat uchun: +998337694121
📝Murojaat uchun: @temiryolchiyoshlarbot
Download Telegram
Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев музокаралар ишонч муҳитида ўтгани, томонлар ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойиллари асосида кенг миқёсли вазифаларни ҳал қилишга тайёр эканини қайд этди.
Президент Садир Жапаров музокараларда кенг кўламли масалалар бўйича фикр алмашилгани, унинг натижаларидан мамнун эканини қайд этди.

На встрече с представителями средств массовой информации Президент Шавкат Мирзиёев с удовлетворением отметил, что переговоры прошли в особой, доверительной атмосфере, были наполнены духом обоюдной готовности совместно решать масштабные задачи на основе взаимного уважения и учета интересов друг друга.
Президент Садыр Жапаров выразил удовлетворение результатами переговоров, в ходе которых состоялся обмен мнениями по широкому спектру вопросов.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #brifing

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тадбирлар якунига етгач, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номидан Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ташрифи шарафига расмий қабул маросими ташкил этилди.
Маросимда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари, Ўзбекистондаги қирғиз диаспораси вакиллари иштирок этди.
Давлат раҳбарлари улар билан биргаликда суратга тушиб, самимий суҳбатлашди.

По завершении мероприятий от имени Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева дан официальный прием в честь визита Президента Кыргызстана Садыра Жапарова.
В церемонии приняли участие члены делегаций двух стран, государственные и общественные деятели, представители кыргызской диаспоры в Узбекистане.
Состоялись совместное фотографирование и беседа в искренней обстановке.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #qabul

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ассалому алайкум.

Кунингиз ҳайрли бўлсин!

https://t.me/TemiryulchiYoshlar

Маълумот жўнатиш учун: 👉
https://t.me/MalumotYuborish
Ота ўлимидан олдин фарзандини чақириб, қўлига бир соат тутқазди.
- Бу соат 200 йил олдин ясалган. Бизга бобонгнинг боболаридан мерос қолган. Сен буни маҳалла бошидаги соатсозга олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт ва унинг жавобини менга келтир, - деди. Ўғил бориб, соатсоздан:
- Бунинг эски экан, беш доллар бераман, деган жавобни олиб келди.
- Энди буни антиквар-ноёб нарсалар сотиладиган дўконга олиб боргин, - деди ота.
У ерга борган ўғил дўкондорнинг «беш минг доллар бераман» деган жавоби билан қайтди. Ота яна ўғлини юбора туриб:
- Энди буни давлат музейига олиб бориб, сотмоқчи эканингни айт, - деди. Музейга бориб, отаси ёнига жуда ҳайратланган ҳолда қайтган ўғил:
- Музейдагилар бир мутахассисни чақиртириб, уни яхшилаб текширганларидан сўнг шу бир парчагина темирни бир милион доллар деб баҳолашди-я, - деди.
Шунда ота:
- Болам, сенга ўргатмоқчи бўлганим, сенинг жойинг қадрингни тўғри билишадиган жойда. Ўзингни нотўғри ерга қўйиб, қадрингга етмасалар, хафа бўлиб юрма. Қадрингни билган қадрингга ҳам етади. Ўзингга нолойиқ бўлган ерда ҳаргиз қолма!» дея насиҳат қилган бўлди.


Ҳаёт Фалсафаси
Ёш болача сартарошхонага кирди. Сартарош ёнида турган мижознинг қулоғига: “Бу болача дунёдаги энг нодон бола-да. Қараб туринг, буни сизга исботлаб бераман” деди. Кейин ўнг кафтига бир дирҳам, чап кафтига 25 фулс (майда чақа танга)ни қўйиб, болани чақирди. Бола келгач, кафтларини унга узатди. Болакай 25 фулсни олди ва ўйноқлаганча сартарошхонадан чиқиб кетди.
Сартарош яна мижозга қараб, “Сизга айтмаганмидим бу бола нодон, ҳеч ўқимайди, ўрганмайди деб. Ҳар сафар шундай қилади” деди. (Яъни бир кафтимда кўп, иккинчисида кам пул турган бўлса-да, бола пулнинг озини олади деяпти).
Мижоз сартарошхонадан чиқиб, ташқарида турган ҳалиги болани кўриб қолди. Аста ёнига бориб, “Нега ҳар доим бир дирҳамни олмай, 25 фулсни оласан?” деб сўради. Болакай бу саволга “Чунки дирҳамни олган куним бу ўйин тугайди-да!” дея жавоб берди.
Қиссадан ҳисса шуки, кичикларни кичиклиги учун менсимаслик, эътибор бермаслик тўғри эмас. Чивин ҳам кичик бўлишига қарамасдан арслоннинг кўзидан қон сўради.


© “Вазиятларни бошқариш санъати” китобидан.

@Hayot_Falsafasi
Forwarded from Saida Qoraboyeva
​​#хикматлар.

Энг шижоатли одам биринчи узр айтади.

Энг кучли одам биринчи бўлиб кечиради.

Энг бахтли одам биринчи бўлиб унутади.

🍃

Дўстингни ёлғиз ташлаб кетганингда уни бўрилар ейди.

Орадан бироз вақт ўтиб, ўша бўрилар яна очиқади, ўшанда ейиш учун сендан бошқани топа олмай, сени ҳам ейишади. Узоқни ўйла!

🍃

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан сўрашди:

“Қавмнинг ишини нима бузади, эй Мўминларнинг амири?”

Шунда у зот жавоб бердилар:

“Учта нарса бузади:
каттанинг ўрнига кичикни қўйиш, олимнинг ўрнига жоҳилни қўйиш, оддий эргашувчини (аскарни) қўмондонликка қўйиш”.

🍃

Агар инсонлар бир-бирлари ҳақида гапиришдан кўра кўпроқ бир-бирлари билан гаплашишни ўргансалар эди, кўп муаммолар йўқолган бўларди.

🍃

Шундай одамлар борки, биз уларни унутмаймиз, бироқ эслаганимизда табассум ҳам қилмаймиз.(табассум билан эслаганларингизни Аллоҳ учун суйган бўласиз!)

🍃

Қаттиқ боғланиб қолган кишиларимизни ва нарсаларимизни йўқотишдан қўрқишимиз – бизнинг бу дунёдаги энг заиф нуқтамиздир!

🍃

Агар аслингни (ўзлигингни) рўёбга чиқаришда муваффақиятсизликка учрасанг, аслингни эмас, услубингни ўзгартир!

Дарахтлар ҳам баргини ўзгартиради, уруғини эмас.

🍃

Бирор кишидан ўч олишни ўйлаб, миянгни банд қилиб ўтирма!

Тақдир ҳисоб-китобни соф ва адолатли қилишда жуда беқиёс иш олиб боради.

🍃

Бировнинг бировни ёмонлаётганини эшитганинг учун ўша ёмонланганни ёмон кўришинг аҳмоқликдан бошқа нарса эмас.

🍃

Инсонни ҳайвондан ажратадиган нарса ақлнинг ўзи эмас, виждон ҳамдир.

Виждонлимисан, демак одамсан!

🍃

Ҳеч қачон таслим бўлма!

Эҳтимол, сен умидсизликка тушган лаҳза кўзлаган мақсадингга эришиш лаҳзасидир.

🍃

Агар сен яшаётган шаҳар ўрмонга айланиб қолган бўлса, сен ҳам ҳайвонга айланиб олишинг шарт эмас!

🍃

Сендаги барча чиройли нарсаларни синдириш, йўқ қилиш мақсадида юрган атрофингдагиларни рози қилишга уриниб яшашинг- ўзингга нисбатан ўта қўпол ва бераҳм эканлигингдан далолатдир.

🍃

Биз ёлғиз яшамаймиз. Ҳар биримизнинг бошқалар ҳаётида ўз ўрнимиз бор.

🍃

Ҳудҳуд бир умматнинг мусулмон бўлишига сабабчи бўлди.

Чумоли қўшин йўлини ўзгартириб қўйди.

Қарға инсониятга дафн қилишни ўргатди.

Балиқ пайғамбарни қутқарди.

Фил Каъбани бузишдан бош тортди.

Кўп инсонлар ҳайвонлар каби, балки улардан-да адашганроқдирлар!

🍃

Кўп нарсани яшираверишимиз қалбимизни арзимас нарсалардан ҳам таъсирланадиган қилиб қўяди.

🍃

Гоҳида қалбинг билан ёлғиз қолишингдан кўра чиройли лаҳза бўлмайди.
📣 ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

👉 “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси тасарруфидаги Бухоро алоқа ва ишорат масофаси ва Тинчлик локомотив депосида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
👉 Учрашув давомида ёшларга темир йўл тизимида ҳамда “Бухоро минтақавий темир йўл узели” УК тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан тасдиқланган чора-тадбирлар дастури тўғрисида маълумот берилди ва жорий йил давомида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар муҳокама қилинди.
👉 Темирйўлчи ёшларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

https://t.me/TemiryulchiYoshlar

Маълумот жўнатиш учун: 👉
https://t.me/MalumotYuborish
Forwarded from Кунград РЖУ (Илхам СМ)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қоңырат регионаллық темир жол узели мекемелери арасында спорттың мини футбол тури бойынша "Аралбойы транспорт прокурори кубоги-2021" жарысы

👉 @molodyoj_rju 👈
Forwarded from Munisxon
Америкаликларда ажойиб бир ибора бор: "Crab bucket theory" — "Қисқичбақалар солинган челак теорияси".

Аниқланишича, агар челакда биттагина қисқичбақа бўлса, у осонгина эркинликка чиқа олади. Агар улар 5-6 та бўлса, ҳарчанд уринмасин, ҳеч қайсиси чиқа олмайди. Негаки улар юқорига кўтарилаётган қавмдошини тортиб, ўзи чиқишга уринар экан. "Челакдаги қисқичбақа" иборасидан келиб чиқадиган мантиқ одамларга ҳам хос.

Масалан, бир одам тамаки чекишни ташламоқчи. Аммо дўстлари: "Барибир қўлингдан келмайди" деб, унга сигарет узатади. Бошини китобдан кўтармайдиган одамга: "Ўқиб олим бўлармидинг, ундан кўра биронта ҳунар ўрган!", деб уни йўлдан урадиганлар ҳам бор. Ўз ота-онанг сени аҳмоқ, омадсиз ёки "одам бўлмайсан" деб турса, бу ҳам оилангиз "челакдаги қисқичбақа" эканини исботлайди.

Одамларнинг табиати шундай, фақатгина ўзингизга бўлган ишонч шу челакдан чиқишингизга ёрдам бера олади. Сиз иродали бўлиб, оёғингиздан тортаётган ”қисқичбақа”ларни енгиб, чиқиб кета олишингиз шарт. (с)

©️Темур Малик