#oʻyin
Qismat oʻyinida qanchayin insonlarga hiyla qilganing sari, qurbonlar safida qolib ketaverasan):
® Ramziddin Abdikhalil
™️ https://t.me/Taskinnn

👍2🥰1
#sirt
Har kulguning ham ortida baxt, har koʻz yoshining ortida dard va har soʻqirning qalbida zulmat boʻlavermaydi.

👍6❤4🥰1
#inson
Har doim ham uygʻunlikka erisha olmaymiz, ihlossiz ilmimiz bir tomon, sovuq va soxta munosabatlardagi axloqimiz bir tomon va pok qalbimizdagi iflos tuygʻular bir tomon.

👍7🥰1
#tenglik
Eshak bilan teng bo'lmoq uchun hangrashni o'zi kifoya qilmaydi, eshakday fikrlash ham lozim.

👍3🥰1
#shukr
Hayot sinovlari va mashaqqatlaridan charchagan vaqtingizda nogironlik aravachasiga oʻtirib, yurishga urinib koʻring, koʻzingizni yumib harakatlaning, yiqiling, qalbingiz hayqirib toʻlib ketsangiz ham gapirmang va hech narsani eshitmaslik uchun qulogʻingizni mahkam berkiting, shamol tovushi, maysalar shiviri...
Ularda shukr bor...

👍2🔥2🥰1
#ibrat
Фоҳишалар ва шароб...
Усмонли империяси султони Султон Мурод 1623-1640 йилларда баъзан хеч кимга айтмай туриб, одамлар орасига кирар, уларнинг хаётини кузатар эди. Кунлардан бир кун, кечки вақт кузатиш учун шаҳарга чиқди. У хавфсизлик хизмати бошлиғини чақириб, биргаликда шаҳарга чиқишди. Улар гавжум жойга келишда ва ерда ётган одамга кўзлари тушди. Султон унга бармоғи билан тегди ва уни ўлганлигини сезди. Одамлар эса ўз ишлари билан шуғулланишарди. Ҳеч ким ерда ётган ўлик одамга аҳамият бермаётган эди.
Султон оммага мурожаат қилди. Улар уни танимадилар ва ундан нима хохлаётганини сўрашганда у савол берди.
- Нега бу одам ерда ўлик ҳолда ётибди, нега унга ҳеч қайсингиз эътибор бермаяпсизлар? Унинг оиласи қаерда?
Одамлар эса шундай жавоб беришди:
-Чунки у ичкиликбоз ва зинокордир!
Султон:
- Бу одам Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматидан эмасми? Келинглар уни уйига олиб боришга ёрдам беринглар!
Одамлар ўлик одамни Султон билан бирга уйига олиб боришди ва у ерга етиб боришлари билан барча одамлар кетишди. Султон ва унинг ёрдамчиси уйда қолишди.
Еркакнинг хотини унинг жасадини кўргач, йиғлай бошлади. У эрининг жасадини олдига бориб шундай деди:
-Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Эй Аллоҳнинг дўсти! Мен сизни иймонли инсон эканлигингизга гувохлик бераман!
Султон аёлнинг сўзларига хайратга тушди ва сўради:
-Одамлар мархум хақида ёмон сўзлар гапиришяпти, қандай қилиб эрингизни халол инсон деб айтишингиз мумкин. Шунинг учун хам эрингизни жасадига эътибор беришмаяпти?"
Аёл шундай жавоб берди:
- Мен шундай бўлишини кутган эдим. Эрим ҳар кеча Тавернага бориб, иложи борича кўпроқ шароб сотиб олар эди. Кейин у уйга олиб келиб, ҳаммасини ўрага қуярди. Кейин у: "мен бугун бир нечта мусулмонларни қутқардим. Кейин у фоҳишанинг олдига бориб, унга пул берар ва эрталабгача эшикни ёпиб ўтириш ва хеч кимни қабул қилмаслигини сўрар эди. Кейин у уйга келар ва шундай деб айтар эди: "Бугун мен кўпчиликни гунох қилишдан ва иллатдан қутқардим."
Одамлар эсa уни шароб сотиб олиб, фоҳиша билан гаплашаётганини кўриб, уни ичкиликбоз ва зинокор деб аташар эди. Бир куни мен унга айтдим:
- Сизнинг бундай юришингиз сабабли, сизни жасадингизни ювадиган, жаноза ўқиб, кўмадиган ҳеч ким бўлмайди!
Эрим эса кулиб, сўзларимга жавоб берди:
- Мутлақо қўрқма, менинг майитим устида, содиқларнинг султони бошчилигида яхши инсонлар билан бирга танам устида фотиха қилишади."
Султон аёлнинг сўзларини эшитиб йиғлай бошлади.
- "Аллоҳга қасамки! У ҳақиқатни айтган, чунки мен Султон Муродман. Ертага биз уни ювиб, жаноза ўқиб дафн қиламиз.
Ва шундай бўлди хам, Султон, олимлар, иймонли одамлар ва омма унинг жанозасини ўқишди..
Биз одамларни бошқалардан кўрган ва эшитганларимиздан келиб чиқиб хулоса қиламиз, у хақда ҳукм қиламиз, лекин инсонларнинг қалбларида яширинган ижобийлик ва қадриятларни кўрмаймиз. Тахминлардан қочинг, чунки баъзи тахминлар гуноҳдир. Бир-бирингизни томоша қилманг ва бир-бирингизнинг орқангиздан туҳмат қилманг...
Донолик олами

Telegram
™️ TASKIN (T.R.A.)
Alloh hayrli, hikmatli va halovatlisini bersin!
Ramziddin Abdixalil o'g'lining 19-dekabr, 2021-yildan bugungi kunga qadar shaxsiy rakursi
®️Muallif: @Tursunov_Ramziddin

👍3🥰1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ibrat
Hech bir inson shunchaki koʻra olmaydigan video.
Bola koʻzidagi umid, ishonch, ishonchsizlik, begunoh qaygʻu.
™️ https://t.me/Taskinnn
Hech bir inson shunchaki koʻra olmaydigan video.
Bola koʻzidagi umid, ishonch, ishonchsizlik, begunoh qaygʻu.
™️ https://t.me/Taskinnn
😢6🥰1
#orzu
Hayotning toʻxtovsiz sinovlari va ogʻir mashaqqati oldida yiqilib, bir lahza tin olgan vaqtingizda, eng katta orzuyingiz dunyolar emas balki birgina halovat boʻlib qoladi, oddiy halovat.
Qarang, ayni paytda qanday baxt sizga tekinga berilgan, kim uchundir eng buyuk orzu!
® Ramziddin Abdikhalil
™️ https://t.me/Taskinnn | dangasa taskinchi

❤4🥰1
Forwarded from ™️ TASKIN (T.R.A.)
❤🔥2🔥2❤1🥰1
#Qalb
Boshqalar tomonidan faqatgina jism bandi qilinishi mumkin, lekin qalbni hech bir kimsa va devorlar bandi qila olmaydi. U hur. Agarki, nafsingiz uni majruh qilmagan bo'lsa.
® Ramziddin Abdikhalil
™️ https://t.me/Taskinnn
Boshqalar tomonidan faqatgina jism bandi qilinishi mumkin, lekin qalbni hech bir kimsa va devorlar bandi qila olmaydi. U hur. Agarki, nafsingiz uni majruh qilmagan bo'lsa.
Havodan yumshoq, tig'dan o'tkir - ozor berish oson va qayta-qayta kuch topguchi ham u.
® Ramziddin Abdikhalil
™️ https://t.me/Taskinnn
❤3🥰1
#yo'l
Agarki, qalb yo'lboshchi bo'lsa - uyga eltuvchi barcha yo'llar hayrli bo'ladi. (mahallangni loy ko'chasini o'rnini hech qanday yo'llar egallay olmaydi, hali uyga yetmadik)

👍4🥰1
#sabr
Loylangan suvni astalik bilan tinishini kutishga yetgan aqlimiz va sabrimiz, boshimizga kelgan sinovli kunlarning ham vaqti bilan oʻtib ketishiga kelganda noshukurroq boʻlib qoladi-da.

Ogʻir kunlarni boshidan oʻtkazayotgan birodarlarimizga yaratganning oʻzi mustahkam sabr va munosib ajr bersin!
® Ramziddin Abdikhalil
™️ https://t.me/Taskinnn
🕊5🥰2
#axloq
Gʻulomning yoshligidan kitob oʻqishga mehri boʻlakcha, qarashi boshqacha edi, koʻp oʻqidi, maktabda odobnoma, litseyda maʼnaviyat, universitetda axloqshunoslikka, akademiyada estetikaga chuqur kirishdi, kuchli axloqshunos olim boʻlib yetishdi, koʻp insonlarga namuna edi, adolat desa shu inson gavdalanar, davralarda nasihat qilardi......oʻgʻirlik va sutxoʻrlik tufayli qamaldi. Qamoqdan chiqdi, ozgina tin oldi, yana nasihat qila boshladi.

🔥3👍1🥰1
#imkon
Qabristonda Gʻulomga berilgan savol:
- ayni damda nimaga shukur qilishimiz kerak?
- yer ustida turganing uchun! (tiriklar safida ekaning va hali imkon borligi uchun).

👍5🥰1💯1
#ovchi
Suzishdan toliqqan baliq va yugurishdan charchagan quyonning qismati omadsiz ovchining oʻljasi boʻlish.
Kuchsiz raqib ustidan gʻalaba qozonilmaydi, u gʻalaba ham boʻlmaydi aslida.
® Ramziddin Abdikhalil
™️ https://t.me/Taskinnn | kun taassurotlari

Beg'uborlik
Peshin mahali ko'chaga keladigan amakidan otasi ichgan aroq shishalarini muzqaymoqqa alishgan bolakay hursand, amakini yana kutadi. Kelgunicha yangi shishalar bo'lishiga ishonch bor...
® Ramziddin Abdikhalil
™️ https://t.me/Taskinnn | baxt

👍1🥰1😢1💘1
#buyuklik
Qishloqdagi eski kiyimda va kishilar nazariga kirmagan sodda va samimiy onaning farzandi minglab insonlarning yoʻlboshchi, hayrli ishlarning boshida, demak eng buyukrogʻi u.
Minglab buyuklarimiz bor, har kim uchun!

👍1🔥1🥰1💯1
Taskin kanali faoliyatida qaysi yoʻnalish koʻproq yoritilgani afzal deb oʻylaysiz?
Anonymous Poll
10%
Kayfiyatni koʻtaruvchi
7%
Dardli
62%
Achchiq haqiqat
21%
Qoʻshimcha fikr muhokamada:
✍1🥰1
#milliy
Yarim tunda uchrashuvga chiqayotgan qiz eshik oldidan qaytdi, ro'molini unutgan edi...
Yigit esa do'ppi va belbog'i bilan kelgan albatta):
® Ramziddin Abdikhalil
™️ https://t.me/Taskinnn
Yarim tunda uchrashuvga chiqayotgan qiz eshik oldidan qaytdi, ro'molini unutgan edi...
Yigit esa do'ppi va belbog'i bilan kelgan albatta):
® Ramziddin Abdikhalil
™️ https://t.me/Taskinnn
🔥3🥰1🤝1
#mehmon
Toʻy uchun uzoq tayyorgarlik ko'rdik, hamma narsa shay, lekin baribir kamchilik va hafagarchilik bo'ldi. Behosdan kelgan o'limni esa rejaga kiritmagan edik, tayyorgarlik na bizda va na marhumda bor edi..

👍5🥰1