Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books
3.92K subscribers
1.46K photos
207 videos
10 files
361 links
Qalbingizga taskin beruvchi kitoblar...

Buyurtma va murojaat uchun @TaskinKitob

Instagram sahifamiz ➡️
https://instagram.com/taskinkitoblari?igshid=NTc4MTIwNjQ2YQ==
Download Telegram
To'gri bo'lishga intilsang-u, omading chopmasa, umidingni uzma. Toki nafsing to'g'ri bo'lmaguncha urinaver, urinaver, urinaver...
Muhammad ibn Munqadir rohimahulloh aytadi: "Nafsim bilan qirq yil kurashdim. Nihoyat uni bo'ysundirdim."

"
Qalblardan so'rang"

26ming so‘m

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar 🌂
🔥9👍8
Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books
To'gri bo'lishga intilsang-u, omading chopmasa, umidingni uzma. Toki nafsing to'g'ri bo'lmaguncha urinaver, urinaver, urinaver... Muhammad ibn Munqadir rohimahulloh aytadi: "Nafsim bilan qirq yil kurashdim. Nihoyat uni bo'ysundirdim." "Qalblardan so'rang"…
ИЙМОН
Бир куни имом Розий роҳимаҳуллоҳ Найсобурга борди. Бутун шаҳар аҳли унинг зиёратига шошилди. Ғала-ғовурни эшитган бир кампир сўради:
- Нима гап? Нима шовқин?
Унга жавоб беришди:
- Аллоҳнинг борлигига мингта далилни ёд биладиган олим Фахруддин Розий шаҳримизга келган!
Кампир деди:
- Қалбида мингта гумони бўлмаганида мингта далилга муҳтож бўлмас эди.
Унинг бу гапини кишилар Розийга етказишди. Шунда имом Розий дуо қилди:
"Аллоҳим! Шу кампирлар иймонидек иймон бер менга!".

Бувижоним бор эдилар. Ойимнинг ойилари. Доимо қўлларида тасбиҳ. Зикрдан тўхтамас эдилар. Нафл намозларга ниҳоятда ҳарис эдилар. Қазо намозлари йўқ эди. Ҳар йили садақалари, эҳсонлари бор эди. Қуриладиган масжидларга ҳам ёрдам қилиб турар эдилар. Бешта фарзандлари бор эди. Рамазон ойида уларнинг ҳар бирига муҳтож бўлишмасада бир қоп ун, ёғ ва бошқа нарсалар олиб бериш одатлари эди. Устига-устак уламоларга ҳурматлари бениҳоя эди. Ҳижоб оятини айтиб бера олмасаларда токи вафот қилгунларича паранжида юрдилар. Бирор киши бувижонимдан ёмон сўз эшитмаган. Хизр алайҳис саломни кўрганман, деб юрар эдилар.
Шаҳримиздаги катта масжид қурилаётган пайтлар. Бизнинг уйимизга келдилар. Ўзлари нафақахўр бўлсаларда менга 500 доллар тутқазиб: "Шунга масжид учун арматура олиб бер", дедилар. Мен арматурани олиб масжидга элтиб ташладим. Бувижонимга, у кишининг саховатларига ҳавас қилдим. Юқорида айтилганидек, бувижоним диний китоблар ўқимаган, диний устоз кўрмаган аммо бошдан оёқ иймонга кўмилган эдилар. Бирор-бир масала бўлса дарров мендан сўрар, ўзлари барча амалда мендан устун бўлсаларда мени "катта олим" деб ўйлар эдилар. Бувижоним ковиддан 90 ёшда вафот қилдилар. Охирги соатларида тоғамнинг уйларига бордим. Нафас олишлари ниҳоятда қийин бўлиб қолган. "Ясин" сурасини ўқий бошладим. Суранинг ярмига етмасдан жон таслим қилдилар. Қани энди шуларнинг иймонидек иймонга эга бўлсак эди. Аллоҳ бувижонимни раҳматига олсин!

Эҳтимол у кишига "Аллоҳнинг борлигига далил келтирингчи" дейилса тиллари ғулдураб қолар эди. Аммо вужудларидаги ҳар бир ҳужайра Аллоҳнинг ягоналигига, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам Унинг Расули эканлигига иймон келтирган эди!

ЎЗГАР, ЎЗГАРИШАДИ!
Ксенофонт Суқротнинг шогирдларидан бири эди. У илм, маърифатни севсада урушни ҳам қаттиқ яхши кўрар эди. Ксенофонтда фикрий асос-пойдевор деярли кўринмас эди. У ўзини кўпроқ ҳимоя қиладиганлар сафида курашар эди. Гоҳида ҳатто кеча уларга қарши урушиб турган кишилари сафида ҳам урушаверар эди. Унинг мақсади мол эди.
Шундай бўлсада, у ўзининг замирида илм-маърифатни асрай олди. У "Анабасис" номли китоб ёзди. Унинг бу китоби ниҳоятда машҳур бўлиб кетди. Ксенофонт бу китобида Кичкина Кирнинг сафида унинг оғаси Ардашерга қарши бирга урушгани ҳақидаги воқеаларни ёритади. Бу китоб фақатгина совуқ уруш тарихи эмас. Унда фалсафа, адабиёт ва қисқача сийрат ҳам бор.
Ксенофонт айтади:
"Сен рўбарў бўладиган асосий тўсиқлар анҳорлар, тоғлар ёки бошқа жангчилар эмас. Ҳақиқий тўсиқ нафсингдир. Агар ўзингда парокандаликни, зое бўлишни ҳис қилсанг, соғлом йўналиш томон ҳиссиётингни йўқотиб қўйсанг, дўст билан душманни ажрата олмай қолсанг фақатгина ўзингни маломат қил. Доимо жангга тайёр тур. Бу дунёдаги барча нарса сенинг қарашларингга таянади. Дунёга бўлган назаринг сени ёлланма, салбий кишидан ажойиб жангчига айлантириши мумкин".

"Бу дунёдаги барча нарсалар сенинг қарашларингга таянади" деган жумлага яхши эътибор берайлик.
Бир муаммога нисбатан бизнинг тутган ўрнимиз ўша муаммонинг ҳақиқатини фош қилиб бермайди. Аксинча, бизнинг ҳақиқатимизни очиб беради.
Инсон ёшлигида бир воқеага бошқача муносабатда бўлса, ёши улғайгандан кейин айнан ўшандай воқеага ўзгача муносабатда бўлади. Бунга сабаб ундаги қарашларнинг ўзгарганидир.

Жоҳилият даврида Хансо деган шоира аёл бўлган. Унинг Сахр исмли акаси ҳалок бўлади. Хансо акасини унута олмади. Узоқ вақт йиғлаб юрди. Унга атаб марсиялар битди. Ҳатто Каъбани тавоф қилганида акасининг оёқ кийимлари Хансонинг бўйнида осиғлиқ эди.
👍148
Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books
To'gri bo'lishga intilsang-u, omading chopmasa, umidingni uzma. Toki nafsing to'g'ri bo'lmaguncha urinaver, urinaver, urinaver... Muhammad ibn Munqadir rohimahulloh aytadi: "Nafsim bilan qirq yil kurashdim. Nihoyat uni bo'ysundirdim." "Qalblardan so'rang"…
Хансо мусулмон бўлганидан кейин Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳунинг даврларида Форс билан мусулмонлар ўртасида Қодисийя жанги бўлиб ўтди. У жангда Хансонинг тўртта фарзанди шаҳид бўлди. Хансо Аллоҳга ҳамд айтиб истиржоъ айтди. Кўзидан бир томчи ҳам ёш чиқмади.
Хансо ислом туфайли ўлим сафарнинг охири эмаслигини, у сафарнинг ибтидоси эканлигини англади.
Эътибор берсангиз икки ҳолатда ҳам ўлим юз бермоқда. Аммо иккинчи ҳолатда Хансо олдинги Хансо эмас эди. У оламга бўлган қарашини ўзгартирган эди. Ана шунинг натижасида олам ҳам унинг учун ўзгарган эди.

Саломлар бўлсин қалбингизга!

ТОБЕЪИН
Халифа Ҳишом ибн Абдулмалик байтуллоҳга ҳаж қилгани келди. У ҳарамга киргач деди:
- Менга саҳобалардан бирор кишини чақиринглар!
Унга "саҳобалар ўтиб кетган" дейишди. У сўради:
- Тобеъинларданчи?
Унга Товус Ямоний роҳимаҳуллоҳни чақириб беришди.
Товус келиб халифанинг хузурига киргач, ковушини ечиб халифанинг гилами устига қўйди. Халифага "амирул мўъминин" деб салом бермади. Унинг кунясини ҳам айтмади. Индамасдан келиб халифанинг изнисиз унинг ёнига ўтирди ва деди:
- Қалайсан, эй Ҳишом?
Ҳишом бу муомаладан қаттиқ ғазабланди. Ҳаттоки Товус роҳимаҳуллоҳни ўлдирмоқчи бўлди. Шунда аъёнларидан бири:
- Сиз Аллоҳнинг ҳарамидасиз, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳарамларидасиз. Бу ерда бу иш бўлмайди, деди.
Халифа юмшаб сўради:
- Эй Товус! Нега бундай қилдинг?
- Нима қилибман?
- Ковушингни гиламимни устига қўйдинг, менга "амирул мўъминин" деб мурожаат қилиб салом бермадинг, куням ила зикр қилмадинг, менинг рухсатимсиз ёнимга келиб ўтирдинг ва "қалайсан эй Ҳишом?", дединг!
Товус Ямоний деди:
- Ковушимни гиламинг устига ечганимга келсак, мен ҳар куни Роббимнинг ҳузурида беш марта ковушимни ечиб қўяман. Бирор марта менга итоб қилгани йўқ. "Амирул мўъминин" деб салом бермаганимга сабаб, сени барча мусулмонлар амир деб эътироф қилмайди. Мен ёлғончи бўлиб қолишдан қўрқдим. Кунянг билан чақирмаганимга сабаб, Аллоҳ барча пайғамбарларига куняси билан эмас, "Эй Довуд", "Эй Мусо", "Эй Ийсо" деб исми билан хитоб қилади. Душманларини эса "Абу Лаҳаб" деб куняси ила зикр қилади. Сенинг ёнингга ўтирганимга келсак, Али розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот айтади:
"Ким дўзах аҳлини кўрмоқчи бўлса, ўзи ўтириб олиб одамларни атрофида тик турғизиб қўйган кишига қарасин!".

Шунда Ҳишом деди:
- Менга насиҳат қил!
Товус деди:
- Мен Али розиёллоҳу анҳудан эшитганман. У зот шундай деган эди:
"Жаҳаннамда ҳачирдай келадиган илонлар ва чаёнлар бор. Улар халқига адолат қилмаган амирни чақишади!".
Товус роҳимаҳуллоҳ шундай деб чиқиб кетди.

АЙБ БИЗДА
Биттаси айтаяпти:
"Мен ҳижоб ўраб фоҳишалик қилиб юрган қанча-қанча аёлларни биламан!".
Мен унга дедим:
"Мен эса Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларида доимо биринчи сафда намоз ўқиган мунофиқларни биламан. Агар ҳижоб мақтовли нарса бўлмаганида ўша сиз айтган фоҳиша унинг ортида беркинмаган бўлар эди. Агар соқол ёмон нарса бўлганида эди муттаҳамлар уни ўзларига ниқоб қилмаган бўлар эди. Агар ислом ёмон нарса бўлганида бугунги ўзбеклар ичида писиб юрган атеистлар очиқ-ойдин ўзини таништириб "менга жаноза намози ўқиманглар" деган бўлар эди!".
Мусулмоннинг айб иш қилаётганини кўрсангиз билингки, у динига амал қилмаяпти.
Динимизда айб йўқ. Айб, динимизга амал қилмаётган биз мусулмонларда!

Қалблардан сўранг китобидан
26mingso‘m
Буюртма бериш @Taskinkitob

Маҳбубларга улашинг
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
👍107
Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books
Siz uchun muhabbat nima? Yumshoq muqova, 104sahifa, 15ming Mahbublarga ulashing @TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг (саодатга етишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди. (Ояти каримада Пайғамбаримизнинг (с. а. в.) асосий сифатларидан бир нечаси зикр қилинмоқда. Дунё тарихида У зотдек (с. а. в.) кишиларга марҳаматли, меҳрибон инсон бўлган эмас. Бу улкан ҳақиқатни Пайғамбаримиз (с. а. в.) сийратлари ва ҳадисларидан билиб оламиз.).

Тавба сураси 128

Yumshoqmuqova, 15mingso‘m
Buyurtmaberish _ @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
13👍7
Forwarded from TASKIN KITOB
Qalbingiz bir xaltadir. Qalblarning eng hayrlisi ilmu ziyoga toʼlgan qalbdir.

قلبك كيس. خير القلوب ممتلئ علم واستنارة.

Ali ibn Abu Tolib رضي الله عنه

Mahbublarga ulashing 👇

@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
👍205🔥1
Qachon kitob hadiya qildingiz?

Yoki sizga qachon hadiya qilishdi?
😢3616🤩3👍2
Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books
Qachon kitob hadiya qildingiz? Yoki sizga qachon hadiya qilishdi?
Seni Jannatda kutaman...

Hatto Jannatda ham birga bo'lishni istaydigan yaqinlaringizga ushbu kitobdan hadya qiling.
Ko'p so'zlarni aytishingiz shart emas. Siz uchun ushbu mo'jaz kitob so'zlaydi...

Yumshoq muqova, 22.000 so'm
Buyurtma berish: @taskinkitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar — Yaxshiliklar sari odim!
👍183🔥1
Farzandlar bizga bir omonatdir va omonatni Berguvchi omonatiga nimalar qilganimiz yoki nimalar qilishimizni (ularga nisbatan yaxshi yoki yomon munosabatimizni)bir kun kelib, albatta so'raydi. Mukammal bo'lishimiz mumkin emas, ammo chumoli misoli olovni so'ndira olmasak-da, shu olovni o'chirish uchun kam-kamdan bo'lsa ham suv tashishga g'ayrat qilishimiz, dilbandlarimizni omonatchilik ongi bilan tarbiyalashimiz kerak.
Bu kitob bir ona sifatida avvalo mening, keyin esa ushbu kitobni mutolaa qilgan, shu bilan bir qatorda baqirmaydigan ona bo'lishga ahd qilgan barcha onalarning, bizga berilgan buyuk ne'mat— avlodlar haqqi bilan omonatdor bo'la olishning go'zal bir nishonasidir.
Bir o'ylab ko'ring, dugonangiz ta'tilga ketayotganda sizga gullarini omonat qoldirib ketsa va: "Quyoshga qo'y, yorug'lik olsin, har kuni suv quyib tur" degan bo'lsa, biz gul so'lib qolmasin deya dugonamiz aytgan ishlarni bajaramiz. Zero, ta'tildan qaytishini va bizdan: Gullarimni nima qilding?deya so'rashini bilamiz. Bola tarbiyasi ham huddi mana shunday. Farzandimizning asl sohibi bizga "Ona" sifatida "Qil" deganlarini qilish va "Qilma" deganlaridan uzoqda turish bilan amalga oshiriladi. Ona o'z farzandi unga omonat ekanligini tushunib yetganida farzandiga qilgan harakatlarini yana bir bora ko'zdan kechiradi va insoniy yo'l bilan ota-onalikni joyiga qo'yishga harakat qiladi. "SOHIBI"ga hisob berishini bilgani uchun ham qaroviga ishonib qoldirilgan gullarni so'ldirmaslikka urinadi.
Bolani baqirmasdan, jahl qilmasdan, urmasdan tarbiyalash pedogogika bugun kashf qilgan uslub emas. Bu payg'ambarimiz sallallohu alayhi vasallam tomonidan bundan 1400 yil oldin ko'rsatib berilgan ota-onalik shaklidir. Bizga esa bu ta'lim "din" tushunchasiga faqatgina ibodatlar(namoz,ro'za,zakot) sifatida qaramasdan, hayotimizni qamrab olgan rollarimizda ushbu vaziyatda
" Payg'ambarimiz qanday yo'l tutgan bo'lardi?" degan savolni berish orqali o'tadi, chunki bu so'roq ortida"Alloh qanday qilishimni istagan bo'lardi?" degan istihola yotadi...

#Baqirmaydigan_onalar kitobidan.

Farzandlariga go'zal ta'lim tarbiya bermoqchi boʻlgan barcha ota-onalarga, shu jumladan hali turmush qurmagan bo'lajak ota-onalarga ham tavsiya qilamiz...

Buyurtma berish: @taskinkitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar — Yaxshiliklar sari odim!
😢10👍8🤩2🔥1
Men sizni ko'rmagan ummatman o'sha,
Assalamu Alayka Ya Rasululloh...

Saodat davrida bir on bo'lsada yashashni orzu qilmaydigan musulmon bo'lmasa kerak.
Sevimli yozuvchi Ahmad Lutfiy Qozonchining ayni ushbu mashxur asari kitobxonga bu haroratni bera oladi...

Saodat asri qissalari 4 kitobdan iborat.

210ming so'm

Buyurtma berish: @taskinkitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar — Yaxshiliklar sari odim!
👍22😢3🔥1
“Do‘zax deganingda shox-shabba yo‘q. Hamma o‘z olovini bu dunyodan olib keladi”, — deb bejiz aytishmagan-ku. Agar onam ilohiy amrlarga qarshi yashasa, qo‘limizdan hech narsa kelmaydi. Dadam va men vaqti-vaqti bilan o‘zimiz biladigan haqiqatlarni u bilan baham ko‘ramiz. Majburan qilingan e’tiqodning ma’nosi bo‘lmaydi. E’tiqod sidqidildan bo‘ladi. Shundagina inson hayoti mazmunli bo‘ladi.

Ahmad Yildizning "Bizga sajda yarashadi"

Tez kunda...

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
27👍5🤩3
#TaskinNews

Kishining o‘ziga qilishi mumkin bo‘lgan eng katta yomonligi vaqti kirgan namozini kechiktirishidir...

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
👍365😢5🤩3🎉2
Мақсадингиз самимиятингиз билангина жонланади. Чин дилдан ихлос билан ният қилинг. Шунда Яратганнинг ижозати билан ҳисларингиз ва фикрларингизнинг моддий оламга таъсир кўрсата бошлайди.
Ахир излаганларингиз бир кун тўсатдан қаршингизга чиққан ҳолатлар бўлган-ку, тўғрими? Бир танишингизни эслаб турганингизда қаршингизда пайдо бўлишини тасодиф деб ўйлайсизми? Неча кундан бери жавобини излаётган саволингизнинг жавобини топганингизда, бу ўз-ўзидан содир бўлди деб ўйлайсизми? Агар мақсадсиз яшаётган бўлсангиз, кўринмас куч гўё бир жойга занжирлаб қўйгандек бўлаверади. Аниқ мақсадлар сари интилганингизда эса маънавий шамоллар кўринмас ҳолда сизни ўша мақсадлар томон учириб боради.

TezKunda...

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
15👍15🔥3
“Tushunish qiyin ish...
Buning uchun harakat, samimiylik kerak.
Biroq, noto'g'ri tushunish oson;
Bir oz yomon niyat, bir oz nodonlik kifoya”.


Tirilish _ Sezai Karakoch

Yumshoq muqova, 89sahifa, 16ming

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
👍16🔥4
O'g'lim!

Behuda tortishishdan ma'ni yo'q. Ayniqsa, ilmdan mosuvolar, manmanlarning senga foydasi bo'lmaydi. Albatta, insonning da'vosi bo'lishi kerak, biroq ilm-irfondan oziqlangan da'voing bo'lsin. "Bilimda foyda bor, tortishishda emas", demishlar fozillar.
Sen bahsning emas, bilimning ortidan quv.

Yumshoq muqova, 14ming

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
👍27🔥1
Forwarded from Taskin Books
Agar Oisha roziyallohu anho Nabiy sollallohu alayhi vasallamga ovozini ko'tarsalar, Abu Bakr Siddiq roziyallohu anhu urishga ruxsat bergan edilar, tortishib qolsalar, hakamlikka Abu Bakr Siddiq roziyallohu anhuni chaqirar edilar. Bir kuni Oisha onamizning Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga ovozlarini ko'targanlarini Abu Bakr Siddiq roziyallohu anhu eshitib qoldi.
"Sen Rasululloh alayhis - salomga ovozingni balandlatyabsanmi?" deya jahli chiqdi. Muhammad sollallohu alayhi vasallam ularni murosaga chaqirdilar, Oisha onamizning ko'ngillarini ko'tardilar.
...Abu Bakr Siddiq roziyallohu anhu boshqa vaqtlari Oisha onamiz va Nabiy sollallohu alayhi vasallamni kulishib turganlarini ko'rsalar, "Aytishib qolganingizda meni sherik qilganingiz kabi, bunday paytlarda ham meni sherik qilinglar",- der edilar.

Imom Zahabiy, "Nubalo" asaridan)

@Taskinbooks 🎗
44👍6🤩5👎1
Johil uzgan ip ulanmas, boylama
So‘zlama hikmatni zoe aylama...

Masnaviy 98ming

Ey erkak!
Bilib qoʻyki, nikoh bitimi qullik va mulkdorlik bitimi emas!
“... ularning (ayollarning) burchlari muqobilida haqlari ham bordir”


Nikohimni asrayman 35ming

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
🔥10👍7
Asarda qoloq va omi xalqqa eng buyuk va eng oliy maqomda ekanliklari targ'ib qilinadi , ularni bunga ishontrishadi . Asli kasbi o't o'chirish bo'gan insonlar kitoblarni yoqish bilan shug'ulanadilar . Bu kasb jamiyatda obro'lli kasb hisoblanadi . O'rta qatlam , o'qituvchilar , olimlar va professorlar esa eng past toifadagi odamlar bo'lib ularni hamisha taqib qiladilar . Xato narsalarni to'g'ri va to'g'ri narsalarni xato deb qabul qila boshlagan odamlarga kitob o'qish eng jirkanchlik sifatida uqtiriladi . Bunday "jirkanchlikka" qo'l urganlarni esa o'lim jazosi bilan mukofotlaydilar . Lekin odam hamisha manaviy ozuqaga muxtojdir .
Bu extiyojlari esa turli xil seriyallar , ko'rsatuvlar , tok-shoular "qarindosh" nomli vizual suxbatdosh do'stlar orqali qontirtiriladi .
Asarning axamiyati shundaki siz uni o'qir ekansiz o'zingizga va o'zingiz yashayotkan muxitga chetdan nazar sola boshlaysiz va faxmlaysizki biz qaysidur manoda utopiyalarda yashamoqdamiz . Futurolog sanalmish utopik yozuvchilar aslida haq bo'lib chiqishayotkaniga guvox bo'lasiz . Sir emas-ki bugun jamiyatimizd kitobxonlik darajasi odingigga qaraganda anchayin pasaygan . Uning o'rnini esa smarfonlar va media egallagan . Kitobxonlarga asar qahramonlaridek jerkanish bilan qaramasakda hayrat va kulgu aralash qaraymiz (hozircha) . O'zingizga chetdan nazar soling ! . Siz o'zingiz uchun manaviy ozuqani nimadan olmoqdasiz ?
Agar bu savol sizni o'ylantirmasa demak bu haqida chuqrroq o'ylab ko'rmagansiz xolos . Asarda kichik bir epizod bor :"Elas- elas eslaydi , hali bolalik chog'ida bir kunni elektr o'chib qoldi . Onasi oxirgi shamni topib kelib yoqqan edi o'shanda . Sham yonib turgan o'sha qisqa fursat ajoyib kashfiyotlar daqiqasi bo'lgan edi . Olam boshqacha bo'lib qolgan , makon cheksizligini yo'qotgan edi . Ona- bola biri birlarini endi ko'rib turgandek , elektrni esa mumkin qadar kechroq ulashlarini ko'ngillridan o'tqazar edilar..."( Ray Fredberyning " frangeyt bo'yicha 451" asaridan ). Bu asarning yozilgan yillariga etibor berilsa ( Sal kam 70 yil to'ldi) dunyo elektrlashayotkan , Tv yaqinda kashf etilgan va tobora ikkisi ham ommalashib borayotkan paytlarga to'g'ri keladi . Odam o'sha davrlardan Tvlarga shunchalik muxlanib qoladilar-ki muallif esa buning oqibatlarini oldindan bashorat qila olgandi . Bu narsalar odamlarni biri birlaridan yiroqlashtirib begonalashtirib yuborishni anglay olgandi . Bugun har birmizning qo'limizda smarfonlar bor . Bu smarfonlar esa bizga uzoqdagi odamlarni qachalik yaqin qilgan bo'lsa yaqinmizdagi insonlarni bizdan shunchalik uzoqlashtirib yubordi . Bugun har kimning qaysidur Ijtimoiy Tarmoqda qanchadur qimdorda umrida kormagan "do'st"lari bor . Bugun Ijtimoiy Tarmoqlar hayotimizning bir bo'lagiga aylanib ulgurdi ( Huddi asardagi qahramonlar hayotlarini TV , dasturlar , seriyal va "qarindosh"larsiz tassavur eta olmaganlaridek...

Insoniyat tarihida haqiqiy erkinlik bo'lganmi yoki yo'q bilmayman ammo har qachon hurriyat uchun kurash bo'lgan...

Shu kabi asarlar
1984
1985
Farengeyt
Molxona

@TaskinKitoblar _Yaxshiliklar sari odim!
11👍9🔥2
Forwarded from IntelX
Stressli iymon. #taqriz

Inson dunyoga kelar ekan, istasa yoki istamasa ham, unutsa yoki sabr qilsa ham Yaratgan tomonidan sinov va mashaqqatda bo'ladi. Chunki, bu dunyo – sinov hovlisi.

Insonmiz-ki, unutamiz, isyon qilamiz, shak ham keltiramiz, ba'zida. O'zganing sinovlari va musibatlarining vaznini ko'tarib ko'rmaganimiz uchun bilmasmiz, lekin ushbu kitob bu vaziyatlarda olishimiz kerak bo'lgan Islom aqidasiga xos hikmatli darslarni o'zida jamlagan.

Asli Olmoniyalik bo'lgan Said Chamlija o'quvchiga murojaat qilayotib, Qur'onda kelgan payg'ambarlar tarixidan olishimiz kerak bo'lgan bir parcha ulushni va solih zotlarning ibratli hayotlaridan parchalarni kitobiga ilova qiladi.

Xudoni inkor qila turib yoki Xudoni qanday inkor qilishni bilmayotib, Uni hamma ishga aybdor, deb hisoblaydigan barcha psevdoateist va misateistlarga ham tafsiya qilardim.

Xullas, bu xozir ustingizda turgan muammolaringizdan hosil bo'lgan stress/dipressiyada sizga iymoniy huzun berishni maqsad qilgan kitob. Keladigan sinovlarda eslatma o'laroq o'shanda yana o'qishni niyat qilib, o'quvchi sifatida asarga 10/8 ballni berishga qaror qildim. Endilikda kitobni Psixologik markazlar va Psixiatriya shifoxonalari yaqinidagi dorixonalardan ham topish mumkinligi odamni xursand qiladi.

Kitob o'zbek tilida nashr qilinishiga sababchi bo'lgan tarjimon va tashkilotchilarga rahmat aytaman. Va siz ularning o'zlaridan arzon narxlarga buyurtma qilishingiz mumkin.

© AbdurRohman Rick
🔥10👍74🤩2