Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books
3.93K subscribers
1.46K photos
206 videos
10 files
361 links
Qalbingizga taskin beruvchi kitoblar...

Buyurtma va murojaat uchun @TaskinKitob

Instagram sahifamiz ➡️
https://instagram.com/taskinkitoblari?igshid=NTc4MTIwNjQ2YQ==
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qur'oni Karimni yodlashni osonlashtiruvchi husnixat...

1-29-30 poralar...

Har biri 55mingdan)
Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
👍12
https://instagram.com/taskinkitoblari?igshid=YmMyMTA2M2Y=

Instagram sahifamiz yangilandi...

(Qullik...
Ibrohim Adham hazratlari ozod qilish niyatida bir qulni sotib oladilar. Quldan so‘radilar:
— Isming nima?
— Siz kim deb chaqirsangiz o‘sha ismim bo‘ladi, xojam,- deya javob qildi qul.
— Qanday yegulik yeysan?
— Siz nima bersangiz uni yeyman, xojam...
— Nima ish qilasan? - So‘radilar Ibrohim Adham hazratlari.
— Qanday ish buyursangiz uni bajaraman.
— Biror istaging bormi?
— Qulda istak bo‘lishi mumkinmi, xojam xojasining tilagi - qulning istagidir - dedi qul.
Bu javobdan so‘ng Ibrohim Adham hazratlari ho‘ngrab yig‘lab yuboradilar o‘z-o‘zlariga shunday deydilar:
— Ey, miskin! Qullikni mana shu quldan o‘rgan! Sen umringda biror marta Alloh taologa shunday qul bodingmi…)))

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
🔥17😢32👍2
O‘lim to‘satdan kelmaydi, shunchaki, odamzod kutishni unutadi...

''Sir''

Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!

@Fotihduman
👍19😢4
“BORAR YOʻLING TURKISTONDIR...”

“... xalqimiz orasida oq fikrli va maorifparvar zotlar hozirlamak va bu sohada millatimizning moddiy va ma’naviy yordamiga yetishmak uchun eng muhim va umidli chora milliy matbuotdir.

Ona tilisiz va milliy matbuotsiz dunyoda hech bir millat taraqqiy va madaniyat yo‘lig‘a qadam qo‘ymadi. Himmat arbobi va ziyolilardan boshqa milliy va ijtimoiy kishilar aslo vujudg‘a chiqmadi. Millatning ruhlanmog‘i va hayotini iroda qilmog‘i yolg‘iz ziyolilar va himmat arbobining g‘ayrat va ijtihodlari soyasidagina bo‘lmak mumkindir.

Bu kabi millat va jamoat xodimlari ko‘payturmak, aholini doimo millat yordamig‘a haydab turmak va yoshlarimizg‘a milliy ruh va madaniy tarbiya bermak yolg‘iz milliy matbuot ta’siri ilagi na hosil bo‘la olur”.


Yumshoq muqova, 38ming.
Buyurtma berish
@TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
👍16🔥21
#Қиёматни_кўрдим

Жамоамиз билан зилзила минтақасидан Истанбулга қайтябмиз. Тана хорғин, қалб синиқ, руҳ маҳзун, ақл лол ва шошқин, ҳар он чорасизлик, гоҳ исён, гоҳ умидсизлик ва ибтидоси ва интиҳоси кўринмаётган хайрат қоронғуликларида дарбадарман…
Зу-л жалолга бўлган иймон ва итоату Зу-л жамолга бўлган зорлик ва қуллик туйғулари, қадарга бўлган иймон мени базўр тутиб, ўзимга келтириб турибди. Ички оламим ва руҳиятим чил-парчин.

Усмония, Хатайнинг Искандарун ва Антокияси, Ғозий Антепнинг Нур Тоғи ва Солиҳияси, Қаҳрамон Марашнинг Пазарчик ва Элбистони, Адияман, Малатя… Таг туги билан йўқолиб кетган шаҳарчалар… Кичик бир Қиёмат манзараси… Ҳар қадамда даҳшатли вайроналар, сон-саноқсиз жасадлар, изғирин совуқ, жудолик манзаралари, кимсасизлик, етимлик, туллик, жароҳат, чорасизлик, фарёду фиғонлар ва бошпанасизлик! Инсонлар у қадар карахтки халталар ичра оёқлари остига териб қўйилган бутун оила аъзоларининг жасадлари олдида кўз ёшсиз ва сассиз, садосиз, совуқдан жимгина ғужанак бўлиб ўтирибди. Ҳеч бир оила аъзоси қолмаган соҳибсиз жасадларчи… Соҳилбарига мозор бўлган минглаган вайроналар, ер билан битта бўлиб кетган авто улоқлар, фарёдлар, у вайронадан бу вайронага чопаётган тез ёрдам, ўт ўчирувчи ва жаноза уловлари ва бутун шаҳарлар бўйлаб куну тун тинмаган уларнинг сирен товушлари… Ҳар томонни қоплаган чанг-тўзон ва йиқиқ бинолардан жасад қидираётган оилаларнинг ҳайқириқлари ва уларга ёрдамчи бўлган экскаваторларнинг ғижирлаган ва бинолардан тўкилаётган тошу қумларнинг шарақлаган товушлари, ҳолдан тойган қутқарувчиларнинг титрая қақшая вайроналар узра чорасиз уринишлари ва вайрона олдида ёқилган қора тутунли олов атрофида тўпланиб исинишга уринаётган аскарлару яқинларидан бир умид кутганча харобаларга термулиб турган маҳалла сокинлари…

Кичик қиёмат…!

Экскаваторлар вайрона қолдиқлари ва йиқиқ парчаларини чиқиндихонага юбориш учун баҳайбат баҳайбат юк машиналарига юклаш билан овора… Бу чиқиндиларга боқиб турар эканман беихтиёр ҳаёлимдан ўтади… ”Во ҳасратоооҳ, лукс уйлар, деворларни зийнатлаган суратлар, шифтларни гўзаллаштирган қандиллар, қимматбаҳо ва юмшоқ гиламлар, юмшоқ ва бежирим жиҳозлар, сўнги технология русумли музлатгич, совутгич, иситгич ва сўнги насл уяли алоқа воситалари, ўқилган ва ўқилмаган китоблар, жавонларни сустлаган идиш-анжомлар, кимликлар, суғурталар, турли-туман гувоҳномалар, ҳужжатлар, катмонлар, сейфлар, тилла-тақинчоқлару молу давлатлар, эҳ хуллас ҳамма ҳаммаси бир лаҳзада шунчаки бир ахлат уюми бўлдими?!”

Қимматбаҳо русумдаги бренд уловлар эса аллақачон соҳибларига мозор бўлган бинолар остида мажағланиб ётибди. Ҳаёлимдан ялт этиб ўтди “ажабо ҳов анау хурдаланиб ётган энг сўнги модел Мерснинг соҳиби ўша тунда, мозорига юксалишдан олдин унинг эшикларини қулфлар экан, унга тикилиб қараган ва бу автомобил ҳаммада ҳам йўқлигидан бир ғурур туйиб, сўнги бор унга ҳавас ва ифтихор ила боққан бўлсая…”

Куни кеча жирканч фитналар ва урушдан қочиб келган чорасиз ва кимсасиз Сурия халқидан ва уларнинг “боқимонда”лигидан шикоятчи бўлган ҳаводор ва димоғдор инсонларни ҳам кўрдим… Бугун улар изғирин совуқда, устларида ва оёқларида бор бутидан қолган биргина юпун либос ила, вайроналар орасида омонатгина қилиб қурилган ёрдам чодирлари олдида қайнатилаётган қозондан бир луқма таом олиш учун навбат кутиб туришибди… Во Ҳаким!

Тўғри, гўзал ҳикоялар, мўжизавий қутултшлар, мунгли қувонч ва бахт кўз ёшлари ҳам йўқ эмас…

Бироқ бу ожиз қул бир бинода ҳалок бўлган ва парчаланиб кетган 99 диндошиива қардоши учун йиғласинми, ёхуд ундан тирик чиққан биргина жон учун севинсин?! Ақлим шошди қолди. Ўзимга ўзим исёндаман. Ақлим билан туйғуларим орасидаги боғлар гўё бу зилзилада узилиб хилпираб ётгандек.

Роббим турк қардошларимга буюк сабрлар ва матонатлар берсин. Юрагим ёнмоқда, дўстим, лов лов ёнмоқда!
Қаридим…
Сочу соқолимга яна юз оқ тушди…

Бироқ, борлиқ ҳам, йўқлиқ ҳам, мен ҳам, сиз ҳам Унинг салтанати остида ва Унинг мулки бўлган Роббимга, Холиқимга, Қаҳҳор ва Ғолиб бўлганиикаби Латиф ва Ҳалим бўлган Аллоҳимга таслимман, Унга ва Унинг мутлақ ҳокимиятига бўйн эгдим!
😢22👍10
Шубҳасиз барчамиз Унинг мулкимиз ва шубҳасизки барчамиз яна Унга қайтамиз…

Азизим, Истанбулга қайтаётган мен эмасман, у менинг танам холос… Менми?! Мен, мен ҳамон, ҳа ҳамон ўша кимсасиз вайрона олдидаман, ҳайқирмоқдаман: “Кимса бормиии !?

Abdulqodir Azhariy


Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
😢17👍8
"Болалар жаҳаннамда ёнмайди" китоби ҳақида

Китобни ўқирканман, фарзандларим тарбиясида қанчалик қўпол хатоларга йўл қўяётганимни англайвердим. Ҳар сатри ичимни тирнади.
Аслида, тарбия борасида китоблар кўп. Аммо, ушбу китобда фарзанд тарбиясида энг муҳим ва кўпчилик эътибор бермайдиган жиҳатлар ёритиб берилганлигининг гувоҳи бўлдим. Айниқса, ундаги "Масжидда ярамаслик қилиш завқи", "Хато овчилари", "Қуръондан нафратланаман", "Иймон ва компютер" каби мақолалар ўқувчини сарлавҳасиданоқ ўзига жалб қилади. Сарлавҳани ўқийсиз ва беихтиёр мақолани ўқишга киришасиз. Қандай қилиб масжидда ярамаслик қилиб завқланиш мумкин? Хато овчилари кимлар? Хато ўзи қандай овланади? Мусулмон ҳам Қуръондан нафратланадими? Шу каби саволлар мажбур қилади сизни ўқишга. Гарчи дангаса бўлсангиз ҳам.)

Sardor.B

Said Chamlija _ Iymon va huzun

Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
😢13👍91
Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books
Yumshoq muqova, 287 sahifa, 39ming Buyurtma berish @TaskinKitob Mahbublarga ulashing @TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
Ҳеч бири шу ерларда ўлиб кетишдан чўчимайди. Зеро, улар юртларидан – гўзал Онадўлидан, азим Истанбулдан чиқаётганида ҳар нарсани бўйнига олиб чиққанди, ҳатто ўлимни ҳам. Кейинроқ, эҳтимол, қайта олмасмиз дея уйларига хабар юборолмасалар-да, қалбларидан отилиб чиқаётган марш мисраларини қуруқшаган лабларида баралла хиргойи қиладилар: “Бориб айт, эй ажал, кутмасинлар бизни уйда...”

"Мадина мудофааси"
•Исмоил Билгин

Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
😢13👍8🤩1
Баъзи одамлар “Намоз учун ҳам кураш бўладими?” деб ўйлаши мумкин. Ҳа, бўлади: ё ётган жойингиздан туриб, намозни адо этасиз, ёки йўқ! Бу кураш нимага ёки кимга қарши?.. Намозга туриш албатта кураш, ҳатто қайсидир маънода нафсимизга қарши курашдир. Ҳар куни эрталаб мўмин ўз нафси ва нафсининг энг яқин дўсти бўлмиш шайтонга қарши курашади. Ҳар бир мўмин, айниқса, охирзамонда адо этолган ҳар бир бомдод намозидан сўнг ғалаба қозонгандек хурсанд бўлиши керак. Намоз учун кураш учта душманга: нафс, шайтон ва заиф имонга қарши бўлади ва бу жуда қийин курашдир. Бу уч душман ҳар доим бирлашиб, сизни мағлуб этишга ҳаракат қилади. Aгар имонингиз заиф бўлса, душманларингизнинг иши осонлашади ва Aллоҳ сақласин, мағлуб бўласиз.

Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
👍115😢5🤩4🔥2🎉1
Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books
Bir otliq chanqog‘ini qondirish va biroz nafas rostlash ilinjida soy bo‘yida to‘xtadi. Ammo otini bog‘laydigan hech narsa topolmadi. Keyin dediki: “Shu ko‘rinib turgan o‘rmondan yog‘och kesib, soy bo‘yiga qoqib qo‘yay. Mendan keyin kelganlarga ot bog‘lash…
#mentugatgankitob

Ushbu asar ko’pchilik kitobxonlarga ma’lum bo’lganidek- siyosiy, tarixiy asardir.
Kitobni mutolaa qilar ekansiz, mu’allif sizga quyidagilar haqida so’zlab beradi:
1- Najmiddin Erbaqon haqiqiy islom ummati, musulmon liderlariga xos va mos bo'lishlikka intilgani (Va qaysidir ma’noda buni uddalagani).
2- Musulmonlar bunday g’arib holga qanday kelib qolgani, nima sabab bunday qilingani.
3- Siyonizm, imperiyalizm, mustamlakachilik, masonlik, oliy irq-yahudiylik, “Arab bahori” , kapitalizm va kommunizmning asl maqsadlari.
4-Va muallif qarashlaridagi adolatli tuzm haqida .
Qisqacha qilib aytganda bugungi dunyo siyosatining asosi, maqsadlari va o‘yin uslublarini qat'iy dalillar bilan bayon qilib bergan.
Kitob so'ngi sahifalari esa muallifning musulmon yoshlariga balki insoniyat taqdiri uchun qayg'urgan har bir insonga ma'naviy, siyosiy tavsiya va nasihatlari bilan o'quvchiga so‘ng so‘z aytadi.
Bu kitob Akrom Malikning "Xalqa" asaridagi mazlumlikda qonlari daryo bolgan xalqlarning tarixi va buguniga siyosiy tahlil va yechim bergan kitob deb o‘ylayman.
Kitobdan birgina parcha sizni kitobga yetarlicha bog’lab qo‘yaoladi :
Buning ochiq dalili o’tgan asrning 90-yillari boshida Buyuk Britaniya bosh vaziri Margaret Tatcher Uelsda bo’lib o’tgan NATO yig'ilishida (“Sovuq urush” yakunlanib, Sovet Ittifoqi parchalandi, endi NATOni ham bekor qilamizmi?)degan savolga bergan javobidir: ”Dushmani bo‘lmagan mafkura yashay olmaydi. Bizning hayot kechirishimiz uchun albatta, dushmanimiz bo‘lishi shart. Sovet Ittifoqi tarqalgandan so’ng yovlarimiz qatoridan chiqdi. O’rniga yangisini topishimiz lozim. Bu yangi dushman Islom bo’ladi.

''G‘oyam'' Najmiddin Erbaqon

Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
👍10😢5🔥32
Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books
Баъзи одамлар “Намоз учун ҳам кураш бўладими?” деб ўйлаши мумкин. Ҳа, бўлади: ё ётган жойингиздан туриб, намозни адо этасиз, ёки йўқ! Бу кураш нимага ёки кимга қарши?.. Намозга туриш албатта кураш, ҳатто қайсидир маънода нафсимизга қарши курашдир. Ҳар куни…
– Югур, югур! Мана, яна вақт ғизиллаб ўтмоқда. Тутиб қол! Югур! Сен ҳам югур!
– Нимани тутаман, ўтиб кетган нарса нима эди? Кўра олмадим ҳам.
– Вақт. Вақтни ушлаб олишинг керак. У доим қочади, шунчалик тез югурадики, сезмайсан ҳам. Уни тутишинг керак.
– Ё Худойим-эй! Бу нимаси, вақтни қандай ушлаб олиш мумкин? Aллоҳим, қандай етиша оламан бу замоннинг тезлигига? Оёғимда дармон қолмади, мен югурганим сари у янада тезлашяпти, тута олмаяпман. Тўхтат вақтни...

"Мукаммал кун"

Yumshoq muqova, 70 sahifa, 30ming so‘m

Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
👍13😢4🔥2👎1🤩1
Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books
<unknown> – Nomus haqida_1
Husning ko‘zlarni charchatishi mumkin, ammo go‘zal xulqing har vaqt insonni o‘ziga maftun etaveradi. Go‘zal xulq qancha ulashsang ham kamaymaydigan boylikdir…

"Ey qizim" kitobidan

Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
16👍8🤩3🔥2😢1
Qayerga qaramang, hamma joy gavjum: bozorlarda odam qaynaydi, koʻchalar tirband, hatto kasalxonalar ham bemorlardan toʻla, xuddi hamma bemor boʻlgandek...

Biroq masjidga qarasangiz, boʻm-boʻsh, xuddi namoz farz boʻlmagandek. Ushbu kitob oʻz oʻquvchilariga vaqtni bergan Allohga vaqt ajratolmayotganlar asri haqida hikoya qiladi.

Mutolaa qiling va Alloh bilan koʻngil suhbatingiz ya'ni namoz ibodatingizni isloh etishga harakat qiling.

Qattiq muqova, 300 sahifa, 51ming
Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
👍125😢3🔥1🤩1
Xoja Ahmad Yassaviy shaxsi bilan yaqindan tanishish, uning taʼlimoti haqida bilishni istaganlar uchun ushbu asar ta'sirchan manbadir. Asarni mutolaa qilar ekansiz, sabr, kamtarlik, pushaymonlik, ruhiy kamolotga yetishish kabi tushunchalarni chuqurroq anglay borasiz.

Turkiy davlatlar yetakchilari va turkiy qabilalarning Xoja Ahmad Yassaviy shaxsiga hurmati, munosabati, ushbu donishmand shaxsning turkiy tilli xalqlar ichida islomni yoyish borasidagi hissasi kabi tarixiy masalalar yoritilgan ushbu asar oxirgi sahifasiga qadar sizni hayajonga soladi.

Yumshoq muqova, 45ming so‘m
Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
8🤩4👍3🔥1
Мен ҳам сен каби қийинчиликдаман, аммо йиғлашни қойиллата олмайман!

​Менга ростгўйлик ҳақида гапирма, мени алдамасанг бас!
Менга вафо ҳақида гапирма, мени сотмасанг бас!
Менга ғоя ҳақида гапирма, тилингни тийсанг бас!
Менга жаннатга йўл ҳақида гапирма, олдимда юрсанг бас!

"Мўминнинг нияти амалидан яхши бўлади. Мунофиқнинг эса амали ниятидан яхши бўлади".

Tongi suhbatlar 45ming
Tungi suhbatlar 40ming
Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
🔥11👍52🎉2
Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books
https://instagram.com/taskinkitoblari?igshid=YmMyMTA2M2Y= Instagram sahifamiz yangilandi... (Qullik... Ibrohim Adham hazratlari ozod qilish niyatida bir qulni sotib oladilar. Quldan so‘radilar: — Isming nima? — Siz kim deb chaqirsangiz o‘sha ismim bo‘ladi…
"Bu shaharda men birorta musulmon farzand o'z ota-onasini qariyalar uyga berib yuborganini ko'madim. Iltimos, mening ham o'g'limga Islomni o'rgating, shoyad u ham menga o'shalardek muomala qilsa."

Musulmon bir oilada tug'ilganlar Islomni yaxshi biladi, ammo Islomda yashamaydi. Keyinchalik musulmon bo'lib hidoyat topganlar Islomni yaxshi bilmaydi, lekin ular Islomda yashash uchun jonini ham berishga tayyor!


Adam Uzkusa "Jannatga taklifnoma"

#Sanoqlikunlarda

Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
👍195😢3🤩3🎉2
Qur'on o'qimasdan avval miyam savollar bilan to'la edi, hech bir kitobdan bu savollarga javob topa olmagamdim. Qur'on ham savollarimga javob, ham qalbimga halovat berar edi.

Kechqurun Istanbulga kirib kelgandim. Ertalab har tarafni bomdod namozining azonlari tutib ketdi. Lol bo'lib qoldim. Birinchi marta buncha ko'p azonni ayni onda eshitayotgandim. Uy egasi bilan masjidga chiqdik, imom "Hashr" surasini o'qidi. Ma'nosini bilmasam ham rosa yig'ladim.

Adam Uzkusa ''Jannatga taklifnoma''

Buyurtma berish @TaskinKitob

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
20👍8😢6🔥5🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Uygʻotay deb kelgan ul bahorlar bekor ketar,
Har tongda quyosh turtib, har shomda bezor ketar,
Boʻgʻzin yirtib shoirlar ming hayqirib, xor ketar,
Alloh, bu xalq shu holga koʻnganga oʻxshayotir.
Turkiy elning shiddati soʻnganga oʻxshayotir.

© Najmiddinbek Ermatov

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
😢12👍4🔥2
Taskin Kitoblar 📚 Taskin Books
Uygʻotay deb kelgan ul bahorlar bekor ketar, Har tongda quyosh turtib, har shomda bezor ketar, Boʻgʻzin yirtib shoirlar ming hayqirib, xor ketar, Alloh, bu xalq shu holga koʻnganga oʻxshayotir. Turkiy elning shiddati soʻnganga oʻxshayotir. © Najmiddinbek…
Koʻk boʻri kezgan sarhad itlarga talosh endi,
Koʻtarilgan bosh emas, birgina quyosh endi,
Uchqun sochgan koʻzlarning topingani yosh endi,
Turkiy elning shiddati soʻnganga oʻxshayotir.

Sarbadorlar qonini sellar yuvib ketganday,
Millat uchun jon berar alpni devlar yutganday,
Ultontozlar kun sanab, e voh, shuni kutganday,
Elning kuni nomardga qolganga oʻxshayotir.

Yuz ellik yil otangni otganni ogʻa sanab,
Dili buzuq kelganning qadamiga gul qadab,
YO, HAQ, deya yonganning mozoriga tosh qalab,
Saroyingga qargʻalar qoʻnganga oʻxshayotir.

Eldan chiqib elidan irganganlar koʻringay,
Oʻz tarixin oʻzgadan oʻrganganlar koʻringay,
Gʻujuri-yu zaboni oʻzgarganlar koʻringay,
Oʻz farzanding oʻzingni sotganga oʻxshayotir.

Kechang zavolga doʻndi, haykalday qotib boʻldi,
Sening bor nasibangni beklaring totib boʻldi,
Bugundan-ku ayrilding, ertangni sotib boʻldi,
Yoʻl koʻrsatar mayogʻing oʻchganga oʻxshayotir.

Burgut uchgan zovlarda quzgʻun bazm etmoqda,
Ildizingni kavshabon toʻngʻiz hazm etmoqda,
Ertangni belgilashga yotlar jazm etmoqda,
Qoshiq butun, qiliching singanga oʻxshayotir.

Kechagi yovqir nigoh bugun yerga qadalgan,
Vatan kutgan jasorat non topishga atalgan,
Boʻyin egik, qoʻl qadoq, tizzalaring qavargan,
Umid koʻzyosh shoʻridan soʻlganga oʻxshayotir.

Uygʻotay deb kelgan ul bahorlar bekor ketar,
Har tongda quyosh turtib, har shomda bezor ketar,
Boʻgʻzin yirtib shoirlar ming hayqirib, xor ketar,
Alloh, bu xalq shu holga koʻnganga oʻxshayotir.
Turkiy elning shiddati soʻnganga oʻxshayotir.

© Najmiddinbek Ermatov

Mahbublarga ulashing
@TaskinKitoblar _ Yaxshiliklar sari odim!
😢18👍10