Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi
590 subscribers
4.18K photos
634 videos
44 files
2.13K links
🏢 Toshkent shahar pedagoglarni yangi metodikalarga o‘rgatish milliy markazi

📨 tashedu@xtv.uz
📲 instagram.com/tashedu
📲 facebook.com/tashedu.uz

🌐 www.tashedu.uz

📞 (71) 215-50-94
Download Telegram
Ta’lim hozirgi avlodlarning
kelajak avlodlar oldidagi qarzidir.

Jorj Pibodi


@andragogika_LLL
Сизнинг бошқаларга қилаётган хизматингиз Ердаги ҳаётингиз учун тўлов ҳақидир.

Муҳаммад Али


@andragogika_LLL
Forwarded from Quantum (MK)
Бугунги кунда мавжуд деярли барча алифбо ёзувлари Финикия ёзувидан келиб чиққан.

Хусусан, юнон, этруск, лотин, кириллица, глаголица, руний, гот, нубий, копт, арамей, самаритян, араб, брахми, тибет, пехлеви, манихей, сўғд, уйғур, манихей ва б.

@quantum577
👍1
Forwarded from Quantum (MK)
“Дунё хотираси” (Memory of the World) – ЮНЕСКОнинг жаҳон ҳужжатли меросини ҳимоя қилишга қаратилган дастури.
1992 йилда ташкил этилган.

Дастур жаҳон ҳужжатли меросини муҳофаза қилиш, ҳужжатли мероснинг мавжудлиги ва аҳамияти тўғрисида умумий маълумотни тарқатиш каби мақсадларни кўзлаган.

Дастур доирасида 1997 йилдан бошлаб халқаро, минтақавий ва миллий миқёсда ҳужжатли мерос реестри юритилмоқда.

Ёдгорликни халқаро реестрга киритиш номзодликни дастурнинг олий бошқарув органи бўлган Халқаро маслаҳат қўмитаси томонидан маъқуллаш ва уни ЮНЕСКО Бош директори томонидан тасдиқлаш йўли билан амалга оширилади.

@quantum577
👍1
Forwarded from Quantum (MK)
“Дунё хотираси” (Memory of the World) дастуридан, хусусан, умуминсоний тамаддуннинг қуйидаги буюк намуналари ўрин олган:

Сувайш каналини хотирлаш;
Қадимги куфий ёзуви (Аль-Ула ҳудуди);
Финикия алифбоси (Ливан Миллий музейи);
Миср султонлари ва шаҳзодаларининг ҳужжатлари (Миср миллий архиви);
Ибн Халдуннинг “Китоб ал-ибар” китобининг бешинчи жилди (Марокаш архиви);
Ригведа – диний мадҳиялар тўплами (ҳинд адабиётининг биринчи машҳур ёдгорлиги);
Шоҳнома (форс маданиятининг мумтоз асари);
Трипитака Кореана – муқаддас буддист матнларнинг корейсча версияси;
Усмон Қуръони (Қуръоннинг энг қадимги қўлёзмаси).



@quantum577
👍2👏1
Forwarded from Quantum (MK)
10 НОЯБРЬ - БУТУНЖАҲОН ИЛМ-ФАН КУНИ

Бутунжаҳон илм-фан куни илм-фаннинг инсоният тамаддуни ривожидаги беқиёс ролини эътироф этиш, илмий муаммоларни муҳокама қилишда кенг жамоатчилик иштироки зарурлигини таъкидлашга қаратилган.

Илм-фан инсониятнинг интеллектуал тафаккури ва эмпирик тажрибаси воситасида барча замонларда тўпланган билимларни тизимлаштириш билан машғул бўлган ҳамда олам яралиши, макрокосм ва микрокосмнинг универсал қонуниятларига оид фундаментал саволларга жавоб топишга интилган.

@quantum577
👍1
Forwarded from Quantum (MK)
Фан инсон руҳини жасоратга даъват этишнинг энг қулай йўлидир.

Жордано Бруно


@quantum577
👍2👏1