TAQDIR IZMIDAN⌛️
110K subscribers
12.8K photos
10.6K videos
452 files
28K links
"Тақдир измидан"канали сиз азизлар учун энг яхшиларини тақдим этади

📖 Ибратли Ҳикоялар
Афоризмлар
🎼 Монологлар
📝 Шеърлар
📨 Статуслар

Реклама: @Reklama24Bot

Админ: @buyukzade

•Тақдирдан сира ҳам нолиманг, чунки у сизга ҳеч нима ваъда қилмаган.
Download Telegram
Ichsam o'zimni pulimga ichyapman
Abdulloh domla
Ичсам ўзимни пулимга ичяпман....

Абдуллоҳ домла


Яқинларингиз ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
Рашки қаттиқ аёлларга маслаҳатлар

1. Эрингизни ўз мулкингиз деб хисобламанг
. Унинг озодлигини қисиб қўйманг. У сизни севиши ва буни сизга айтиши билан чекланинг, бунга рози бўлинг.
Унинг сўзлари ва хиссиётларига ишонинг, бахтли бўлишингиз учун бу етарли.

2. Агар эрингиз сизни яхши кўришини айтиб турган бўлса, уни қизғонишингиз учун бир сабаб чиқмаётган бўлса лекин сиз барибир рашк қилаётган бўлсангиз, демак қиладиган бошқа ишингиз йўқ.
Сизни қизиқтирган бошқа нарсалар билан шуғулланинг. Нимага худди бошқа дардингиз йўқдек, қайта қайта бир мавзуга қайтаверасиз? Ўйлаб кўринг, бу хатти харакатингиздан Аллоҳ розимикан

3. Агар рашк туйғуси сизда шубҳа уйғотаётган бўлса, яқинингизни йўқотишдан, у сизни севмай қолишидан қўрқаётган бўлсангиз, демак ўзингизни етарсиз хис қилаябсиз. Бу туйғу, сизга ўзингиз устида ишлашингиз учун туртки бўлсин.
Хатти харакатларингиз, ўзингиз, гапларингиз устида ишланг, эрингизга итоат кўрсатинг, уни ўз эътибор ва ғамхўрлигингиз билан қамраб олинг.

4. Рашк одатда асл севгини ўлдиради.
Шунинг учун, уни ғазабга келтирадиган, муносабатларингизни бузадиган кераксиз, бекорчи саволлар беришни тўхтатинг. Бу саволлар, сизни тинчлантириш учун унга ёлғон гапиртиради ёки қўпол жавоб қайтаришига сабаб бўлади. Сўнг сиз янада кўпроқ хафа бўласиз, ундан узоқлашасиз.

5. Унинг телефонини, ёзувларини ва хатларини титкилашга харакат қилманг, унга ишонинг.
Эсингизда бўлсин, Аллоҳ Таоло сизга унинг қаерда ва нима билан банд эканини назорат қилишни буюрмаган, Қиёмат куни сиздан бу нарсалар сўралмайди.
Аксинча, сиздан нима учун у уйга келганида унга керакли ғамхўрлик ва эътибор кўрсатмаганингиз, унинг учун ҳаракат қилмаганингиз, вақт ажратмаганингиз ҳақида сўралади.
Z_XUMAYRO.

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг.

Telegram.me/TAQDIR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлини кўнглига йўл топишда Расулуллоҳга эргашинг.

Яқинларингиз ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ҲАЁТДА ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСАН ?

– Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.

– Ғазабланма!
Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

– Кек сақлама!
Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

– Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

– Замонлар тасарруфи Аллоҳнинг қазо ва қадар салтанати остида эканини унутма!

- Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний
хусусиятлардандир.

- Ҳаргиз худбин бўлама!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир
.

Яқинларингиз ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
O'z uyimga ortiqcha bo'lgan onam.
Mehr guruhi va Shavkatjon Ochilov
📝Ўз уйимга ортиқча бўлган Онам...( Хаётий хикоя )

🎙Ижрочилар: Мехр Грухи
Қалбларни ларзага солган Хаётий Хикоя...

Яқинларингиз ҳам улашинг!👇

https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ҲАЁТДА ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСАН ?

– Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.

– Ғазабланма!
Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

– Кек сақлама!
Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

– Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

– Замонлар тасарруфи Аллоҳнинг қазо ва қадар салтанати остида эканини унутма!

- Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний
хусусиятлардандир.

- Ҳаргиз худбин бўлама!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир
.

Яқинларингиз ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОВҚАТЛАНИШНИНГ 3 ТУРИ...

Яқинларингиз ҳам улашинг!👇

https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
Қайғурма!
Касал тузалади, мусибат кетади, гуноҳ кечирилади, қарз тўланади, маҳбус озод бўлади, келажак келади, осий тавба қилади, фақир бой бўлади.

Қайғурма!
Ахир қора булут қандай тарқалганини, қоронғу тун ниҳоясига етганини, кучли шамол қандай тин олганини, бўрон қандай тўхтаганини кўрмадингми? Демак оғир кунларнинг ортидан фаровонлик, кенглик ва яхши ҳаёт бордир.

Қайғурма!
Чунки қуюқ соя қуёш алангасини ўчиради, тоза сув иссиқдаги ташналикни совутади, иссиқ нон қаттиқ очликни тўйдиради, бедор ҳолда изтироб чекиш ортида лаззатли ором бордир, дард аламларини соғлик лаззати кеткизур, бунинг учун сен бир оз сабр қилмоқлигинг ва бир лаҳза кутишинг даркор.

Қайғурма!
Буюк қудрат нуфузи, қазонинг албатта воқеъ бўлиши, қадарнинг узил-кесиллиги олдида табиблар ҳайрон, ҳакимлар, уламолар ожиз, ҳийлалар мағлубдир.


Ўзинг учун Аллоҳ сен учун ихтиёр қилган нарсани ихтиёр қил!

Яқинларингиз ҳам улашинг!👇

https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУСУЛМОН ИНСОН КЎЧАНИ ИФЛОС ҚИЛМАЙДИ.

Яқинларингиз ҳам улашинг!👇

https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юракни хижрондан, соғинч асрасин,
Инсонни Шайтондан, ИЙМОН асрасин.
Киприклар кўзларимни қандай асраса,
Сизни хам АЛЛОҲИМ шундай АСРАСИН
!

Хайрли тун АЗИЗЛАРИМ

Яқинларингиз ҳам улашинг!
👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонг чоғида эсиб шаббода,
Дилингизга фараҳбахш этсин!
Қалбдан сизга гўзал тилагим,
Аллоҳим сизни асрасин!


🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАРИМ! 🤗

Дўстларингизга ҳам улашинг!
👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
Audio
🌸Ассалому алейкум🌸
#Якшанба тонги.
Қадрдонларим...
Бошланаётган кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!


🎙 Ўқиб эштирди: Иқболбек

Дўстларингизга ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
Эридан кўп шикоят қиладиган бир танишимни кўчада учратиб қолдим. Мени кўриши биланоқ доимгидек яна арзи-ҳолини бошлади.

Унга айтдим:

Уйингда ўтирибсан, ҳализамон болаларинг мактаб-боғчаларидан қайтишади. Овқат қилишинг керак. Аксига олиб музлатгичда гўшт ҳам, тухум ҳам қолмаган. Ҳаво совуқ. Болаларнинг эса қорни оч. Тўрт-беш соатни амаллаб ўтказдиларинг. Энди совуқ ва очлик азоб беришни бошлади. Камига электр ҳам ўчиб қолган. Кичигинг қорни очиб, йиғини қўйиб юборди. Пластигингда эса пул тугаганига анча бўлди. Нима қилишни билмай кўчага чиқдинг. Ўзига тўқроқ қўшнингдан 50 минг сўм қарз сўраш учун. Юзингни суви етти томиб кирдинг қўшниникига. Рад жавобини оларкан, ер ёрилса-ю, кириб кетиш фикри ҳам ўтди бирров хаёлингдан.

Шу пайт кўчанинг бошида яшайдиган бошқа бир қўшнининг қораси кўринди.

Болаларинг кўплигини, совуқ кунда қийналиб қолганингни юз ифодангдан пайқадими, сен билан сўрашди-да, уйига кириб кетди. Сен ҳам минг изтироб билан, қуруқ қўл билан уйингга қайтдинг.

Орадан 10 дақиқача вақт ўтиб, эшик тақиллади. Очиб қарасанг, ҳалиги қўшни аёл. Қўлида бетига иккита нон ёпилган бир лаган палов ва пластик карточка. "Ассалому алайкум қўшни, мени сизникига эрим жўнатдилар, совуқнинг кунида болалар билан қийналиб қолган кўринасиз, мана буни олинг, камингизга ишлатарсиз" деди-да, олмайман дейишингга ҳам қарамай, беш юз минг сўм солинган пластикни ташлаб чиқиб кетди.

Орадан ҳеч қанча ўтмай, улар бошқа жойга кўчиб кетишди. Бир йилдан кейин у аёл ва унинг эрини, уларнинг сенга қилган яхшилигини эсингдан чиқарасанми?

- Йўқ- деди, танишим.

- Ўн йилдан кейинчи?

- Йўқ, уларнинг қилган яхшилигини умримнинг охиригача унутмайман!

- Қўшнингни бир лаган ошини унутмайсан, лекин эрингнинг сени ва болаларингни тўйдиришини сендан олган қарзини қайтаргани каби қабул қиласан.
Хато-камчиликлари бўлса ҳам, таъминотларингни қилиши уни севишингга, ҳурматини жойига қўйишингга етарли эмасми? Нега улар кўзингга кўринмайди?

У жим бўлиб қолди...

Ҳа, биз бошқалар яхшилик қилса, улардан миннатдор бўламиз, лекин эримизнинг бизга қилганларини у буни қилишга мажбур деб биламиз. Қилади-да, вазифаси-да деймиз. Қадрига етмаймиз...

Неъматнинг қадрига етишимиз, аҳамиятини ҳис қилишимиз учун ундан мосуво бўлишимиз шартми?

Сиз нима деб ўйлайсиз?


Telegram.me/TAQDIR

📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚
Эри билан бир соат тортишиб ўзини хақлигини исботлаган аёли нимага эришади?
Тўғри, хақ бўлиб чиқади.
Эри ютқазади.

Лекин:
Эрнинг шахвати ўлади.
Яни аёлига эътибори совийди.
Ахамият бермай қўяди.
Кейин аёли хайрон бўлади:
- Эърим мени ёнимда бўлгиси келмайди, эрим адолат қилмаяпти, эрим мени олдимдан вақтли кетиб қолади, эрим бир ойдан бери қўшилмаяпти - деб.
Ким ютди ?
Хақ бўлиш натийжа бердими ?

Бахс ва жанжал шахватни узоқ муддатга ўлдиради.
Эркак сакийна, хотиржамлик олиши учун аёл киши яратилди.

Агар инсонга сажда қилиш мумкин бўлганида, аёлларни эрларига сажда қилишга буюрар эдим - дедилар Расулуллох Салоллоху Алайхи Васаллам.
Ўқинг, фикр юргазинг.
Тошбақа учади деяверинг, бахтли яшайсиз аёллар.

Бу пост золим эрлар ва харомга буюрувчи, намоздан тўсувчи эрлар хақидамас.

Эрингиз ибодатли бўлса, Аллохни яхши кўрса, унга зулм қилманг.
Хурларга қолиб кетмасин.

Шунинг учун иккиникига шошилади, ёки тескариси, биринчиникига шошилади.
Эр жонивор дунё ишларидан чарчаганида, сакийна бор жойни излайди
.

© Миразиз Ахмедов

Telegram.me/TAQDIR

📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА
📚
Уйланмаган бўйдоқ ёки ҳали турмуш қурмаган қиз бола "тўйим бўлса, ўшанда бахтли бўламан" деб ўйлайди.

Ижара уйда яшайдиган одам, "ўз уйим бўлса, бахтли бўламан" деган фикрда бўлади.

Камбағал одам саодатни пули кўп бўлишида деган гумонда бўлади.

Фарзанд кўролмаётганлар эса "болали бўлсам, ана шунда хотиржам бўламан" деган ўй-ҳаёлда яшайди.

Қалбимизни йўқдан бор қилиб яратган Зотнинг Ўзи эса, Китобида шундай дейди: "Қалблар Аллоҳни зикр қилиш билангина ором олур". (Раъд сураси 28-оят)

Атрофингизга қаранг ва мушоҳада юритинг.

Неча-неча турмуш қурганлар борки, бир-бирини кўргани кўзлари йўқ, болалари борлиги учун чидаб яшайди ёки ажрашиб кетиб бўлган...

Қанча-қанча пулдорлар бор-ки, ўша ором-ҳаловатни излаб ичкиликка, наркотикка, айш-ишратга берилиб кетган...

Аксар ота-оналар боласининг хархашасидан қутулиш учун ясли-боғчаларга жўнатиб юборган...

Данғиллама қасрларда яшайдиганлар билан бир дилдан суҳбатлашиб кўринг-а, ҳеч бир муаммосиз ва хотиржаммикин?..

Дарҳақиқат, "Қалблар Аллоҳни зикр қилиш билангина ором олур". (Раъд сураси 28-оят.)

Telegram.me/TAQDIR
• Қандай инсон эканлигини билмоқчи бўлсангиз,
Унга мартаба бериб кўринг
.

Telegram.me/TAQDIR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📝ИШОНИНГ...
ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ...

Қўлингиздан кетган бойликка, нарсаларга ачинманг, демак сизнинг насибангиз эмас экан...

Ҳаётингиздан чиқиб кетган ва чиқиб кетмоқчи бўлган инсонларни қайтаришга уринманг, демак ҳаётингизда ўз ролларини ижро этиб бўлдилар..

Йўқотган соғлиғингизга, келган беморликдан кайғуга ботманг, демак Аллоҳ сизни севади, гунохларингизга каффорат бўлибди..

Йўқотганларимиз яхши эди, демак яратган унданда яхшисини беради, ишонинг..


ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ.

Яқинларингиз ҳам улашинг!👇

https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАММАНИ ЙИҒЛАТГАН ҚИЗЛАР ҲАҚИДА...

Яқинларингиз ҳам улашинг!👇

https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv
АЙБСИЗ АЙБДОРЛАР

Янги қурилган маҳаллага
иккита қўшни кўчиб келишибди.. Улардан бирини уйида хар кун уруш жанжал бўларкан.
Иккинчи қўшни иттифоқда сокин яшар эканлар.. Жанжалкаш оила уларга ҳасад қилар эканлар.
Ахири урушқоқ аёл эрига дебди:
"Боринг кузатингчи, нега улар ҳеч уришмайдилар.. Ёки уришсалар хам ташқарига эшитиришмайдилар. Урушқоқ аёлни эри беркиниб аста тинч оилани кузата бошлабди. Аёл йулакчани полини юваётган эди, бироқ телефон қўнғироғига чалғиб ошхонага кириб кетди. Шу вақт хожаси бир нарсасини унутиб ишдан бирровга уйига шошиб келди-ю йулакчадаги
поллатта солинган челакдаги сувни ағдариб юборди. Ҳаммаёқ шалаббо бўлди..
Бу ҳолатни пойлаб турган қўшни ўзига деди: "Ана тамом ҳаммаси, ҳозир жанжал бўлади!"
Дилхиралик - жанжал
бўлишини диққат билан кутиб, кузата бошлади. Шу вақт ичкаридан тинч оила бекаси югуриб чиқдида "Узр бегим, мен айбдорман. Челакни бепарволик қилиб оёқ остида қолдирибман"- деса.
Хожаси "Ҳечқиси йўқ бекам, мен ўзим айбдорман. Оёқ остига қарашим керак эди" деди.
Бу ҳолатни кўрган жанжалкаш эр уйига маҳзун ҳолда қайтиб келди ва жанжалкаш хотинига деди.
"Тушунарли, мен ҳаммасини тушундим..
УЛАРНИ УЙИДА ҲАММА АЙБДОРЛАР ЯШАР
ЭКАНЛАР... БИЗНИ УЙИМИЗДА ЭСА АЙБСИЗЛАР" -
дебди.

Яхшилар! "Оила - муқаддас даргох"... Ўз айбимизни тушуниб етиш ва бўйнимизга олиш фазлдандур.!"
Азиз хожа ва бекалар.!
Бир бирларингизни Аллоҳ учун самимий ва риёсиз севинг...

Одамларни яратиб уларга Ўз муҳаббатидан сева оладиган мўъжизавий қалб жойлаган Буюк Зотга ҳамдлар бўлсин...

#Ибрат

Telegram.me/TAQDIR
"Талоқ Аллоҳ томонидан руҳсат этилган, оиланинг бузилиши кўнгилсиз ҳол, лекин фожиа эмас", дегувчиларга биз деймизки: Азизим, соатингиз бузилса неча мароталаб бўлса ҳам тузатиш учун устага олиб борасиз. Ҳеч иложи бўлмаса ташлаб юборасиз. Бу фожиа эмас, шунчаки кўнгилсиз ҳол. Лекин оила бузилса, икки ёшни яраштиришга ҳаракат қиламиз, ярашишнинг чораси қолмаса ўртага талоқ тушади. Лекин бу оилани бузилган соат сингари ташлаб юбормаймиз. Яъни жамиятдан суриб чиқармаймиз. Эр ҳам хотин ҳам бошқа оила қуриб яшайверади. Лекин болалар-чи тирик етимларнинг оҳи фожиа эмасми? Қалбларининг парчаланиши фожиа эмасми? Оилани жамиятнинг дурру гавҳари деб улуғлайдилар. Уйимиздаги дур ва гавҳарларни ардоқлаб асраймиз. Оилани-чи?

©Тоҳир Малик "Тенг тенги билан бахтли" китобидан

Яқинларингиз ҳам улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/P1XkWFyzhysEexRv