Talabalar | Rasmiy kanali
83.7K subscribers
1.96K photos
737 videos
118 files
3.72K links
• Ta'limga oid eng so'nggi xabar va yangiliklar!

• Biz bilan talabalikning haqiqiy onlarini his qiling!

• Hamkorlik: t.me/tijoriy/152
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Баландпарвоз гаплар, рақамлар билан эмас, одамлар билан бевосита мулоқот қилишимиз керак" — Шавкат Мирзиёев

👉 @talabalar
👍23👎3⚡1
⚡️Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киришда
тарих ўрнига ҳуқуқий фанлардан тест топшириш амалиёти жорий этилади

 
Бугунги кунда Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киришда абитуриентлар 2 та бўлимдан иборат 5 та фан мажмуасидан тест синовлари топширади.

Бунда, 1-бўлимда барча йўналишлар учун мажбурий
3 та фан – Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), Математика ва Ўзбекистон тарихи;

2-бўлимда 2 та фан – Тарих ва Чет тили фанлари жамланган.

ТДЮУ Кенгаши 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб мутахассислик блокидаги Тарих фани ўрнига ҳуқуқий фанларни киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.

❗️Яъни бу янгилик кейинги йилдан эмас, балки 2 йилдан кейин жорий қилинади. Бошқача айтганда ҳозир мактабда 11-синфда ўқиётганлар кейинги йил имтиҳонда тарихдан тест топширади, ҳозир 10-синфда ўқиётганлар эса 2023 йили тестда тарих ўрнига ҳуқуқий фанлардан тест топширади.

Маълумот учун: бугунги кунда мактабларида 4 йил давомида юқори синфларда Давлат ва ҳуқуқ асослари ҳамда Конституциявий ҳуқуқ асослари фанлари ўқитиб келинмоқда. Тест саволлари ушбу мактаб дарсликлари асосида тузилади.

Хабарда таъкидланишича, бу қарор мактабларда ҳуқуқий фанларни ўқитиш ривожига катта ҳисса қўшади, афсуски ҳуқуқ фанлари тест синовларида бўлмагани сабабли ўқувчиларда бу фанларни ўқишга қизиқиш йўқ. Эндиликда ёшлар мактаб давриданоқ ҳуқуқий фанларни ўқишга киришади, бу уларда ўқувчилик давриданоқ ҳуқуқий билимларининг ошишига туртки беради.

👉 @talabalar
👍10😢3🔥1
Расман: 10-20 ноябрь кунлари коллеж ва техникумларга КУНДУЗГИ таълим шаклида ўқишга кириш учун тест синовлари ўтказилади

Ёшлар ҳамда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ходимларни касб ёки мутахассисликлар эгаллашини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021/2022-ўқув йилида коллеж ва техникумларга СИРТҚИ, КEЧКИ ва ДУАЛ таълим шакллари бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

2021/2022-ўқув йили қабулида коллеж ва техникумларга КУНДУЗГИ таълим шаклида ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларни белгиланган қабул параметрларига нисбатан танлов ортган касб (мутахассислик)ларга Давлат тест маркази томонидан 2021 йил 10-20 ноябрь кунлари тест синовлари ташкил қилинади.

Тест синовлари профессионал таълим муассасаларининг бинолари ва вилоят марказларида тайёрланган катта сиғимли бино ва иншоотларда ўтказилади.

❗️Тест синовлари ўтказиладиган биноларнинг манзили ва тест синовларида иштирок этиш бўйича рухсатномаларни тақдим этиш вақти қўшимча равишда маълум қилинади.

👉 @talabalar
👍4😢1
«Президент сифатида мен мамлакатимиз тинчлиги, эл-юрт фаровонлиги, Ватан тараққиёти йўлида бутун борлиғимни бағишлаб, халқимга садоқат билан хизмат қилишни ҳаётимнинг маъно-мазмуни деб биламан.

Мен учун бундан бошқа олий мақсад, бахт-саодат йўқ.

Сўзимнинг якунида қалбимда, юрагимда бўлган эзгу тилакларимни изҳор этиб, айтмоқчиман:

Азиз ва мўътабар Ватанимиз ҳамиша омон бўлсин!

Халқимизнинг бахту иқболини, омадини берсин!

Барчамизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, янги ютуқ ва зафарлар ёр бўлсин!

Улуғ ва пок ниятларимизни амалга оширишда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!», - дея нутқини якунлади Шавкат Мирзиёев.


👉 @talabalar
👍4
5 йил иш стажига эга бўлган фуқаролар ОТМга суҳбат асосида қабул қилинади

Ҳукумат қарори билан иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга кириши учун тавсиянома берувчи вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари рўйхати ҳар йили 1 июлгача тасдиқланиб, ОАВда эълон қилинади.

Вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари томонидан 100 нафаргача талабгорга тавсиянома берилади. Тавсияномага эга фуқаролар ҳар йили 20 июлдан 10 августгача ДТМнинг махсус электрон тизими орқали рўйхатдан ўтказилади.

Суҳбат жараёни ҳар йили 20 августдан 30 августгача бўлган муддатда ташкил этилади.

Натижаларга кўра, 100 баллик баҳолаш мезонида 55 балл ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар ОТМ ректори (директори) буйруғи билан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади.

Тартиб 2022 йил 1 майдан кучга киради.


👉 @talabalar
👍9
Миллий эстрада санъати институтига қабул бошланди

ДТМ институтга абитуриентларни рўйхатга олишнинг сўнгги куни 16 ноябрь эканини маълум қилди.

Абитуриентлар учун 2 хил имтиҳон бўлади:
– ижодий имтиҳон –18-24 ноябрда;
– тест – 26-27 ноябрда.

👉 @talabalar
👍4
Бакалавриат босқичи талабалари учун Президент ва давлат стипендияларини тайинлаш тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори (674-сон, 04.11.2021 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, бакалавриат ва магистратура талабалари учун Президент ва давлат стипендияларини тайинлаш тартиби алоҳида тасдиқланди.

Президент стипендияси ҳар бир ОТМ бакалавриат талабаларининг 1 нафар битирувчи курс талабасига тайинланади.

Бошқа давлат стипендиялари охирги икки курсда ўқиётган талабаларга тўланади.

Стипендиялар учун номзодларни кўрсатиш ОТМ кенгашлари томонидан талабгорларнинг ўқув ва илмий фаолиятини оммавий муҳокама қилиш асосида амалга оширилади.

ОТМ кенгаши қарорига асосан танловларнинг навбатдаги босқичига тавсия этилган номзодлар «http://stipendiya.edu.uz» тизимига ҳар йили 1-15 август кунлари киритилади.

Стипендия тайинлаш ҳақидаги тавсияномаларни бериш 10-30 сентябрь кунлари кўриб чиқилади.

Стипендиялар 1 сентябрдан тайинланади.

👉 @talabalar
👍4
​​⚡️Магистратура мутахассисликларига қўшимча қабул учун рухсат берилди

Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларига 2021/2022-ўқув йили магистратура мутахассисликлари бўйича кириш имтиҳонларида иштирок этиб, мутахассислик фанидан белгиланган максимал баллнинг 40 фоизи (40 балл) ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентларни тегишли олий таълим муассасаси томонидан белгиланган тўлов-контракт асосида баллар кетма-кетлигига қатъий амал қилган ҳолда қўшимча қабул қилишга рухсат берилди.

Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиб, юқоридаги талабни бажарган талабгорлар тегишли олий таълим муассасаси қабул комиссиясига 2021 йил 9 ноябрдан мурожаат қилишлари мумкин.

Тўлов шартнома миқдорининг камида 50 фоизини бажаришнинг охирги муддати 2021 йил 20 ноябрь.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 22 июндаги ПҚ–5157-сон қарорига кўра, магистратура мутахассисликларига қўшимча қабул тўлов-контракт миқдори бир талабанинг ўқиши учун сарфланадиган харажат миқдоридан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасаси томонидан белгиланади.

👉 @talabalar
👍3🔥1
Иқтисодиёт тармоқларида ишлаётган ходимлар суҳбат асосида ОТМларга қабул қилинади

Бунинг учун ходим 5 йиллик стажга эга бўлиши керак. Улар кечки ва сиртқи таълимда табақалаштирилган контракт асосида ўқиши мумкин бўлади. 100 баллдан камида 55 балл – талаб қилинадиган кўрсаткич.

Ходимлари суҳбат асосида ўқиши мумкин бўлган вазирлик, ташкилотлар рўйхати 1 июлгача тасдиқланади.

👉 @talabalar
👍4
Энди имтиҳонларни онлайн кузатиш янада осонлашди

Хабарингиз бор 2022 йилдан бошлаб олий таълимдан кейинги таълим (докторантура)да ўқиш учун ОТМда имтиҳон жараёнлари ўтказилмоқда.

Мазкур имтиҳон жараёнларини ЗООМ платформасидаги манзиллар орқали онлайн кузатиш имконияти яратилган эди.

Эндиликда имтиҳонлар шаффоф ва жамоатчилик назоратида ўтишини таъминлаш мақсадида, жараёнлар узлуксиз тарзда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг http://imtihon.edu.uz сайти орқали тўғридан-тўғри транслация қилиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, бугун 14 та ОТМда имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда.

👉 @talabalar
👍8🔥2
Фото: Олий таълим муассаларининг 2020 ва 2021 йиллардаги рейтинги.

Айрим ОТМлар рейтинги кескин тушиб кетган. Ҳар йилги олийгоҳлар рейтинги ректорлар фаолиятига баҳо берувчи омил сифатида қаралиши лозим. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги рейтинги сезиларли даражада пастлаган ОТМ ректорларини ишдан бўшатишини таклиф этамиз.

Натижа қилмаган раҳбарлар жазоланишни ҳам ўрганиш керак, фақат бошқа соҳага раҳбар қилиб жазоламай.

👉 @talabalar
👍22🔥6😁4😢3
❗️Termizda talabaning puli va telefonlarini o‘g‘irlagan shaxsga jinoyat ishi qo‘zg‘atildi.

Termiz shahrida talabaning puli va ikkita telefonini o‘g‘irlagan shaxsga jinoyat ishi qo‘zg‘atilgan. Termiz shahrilik kollej talabasi uyidan ikkita telefonini hamda 500 ming so‘m pulini noma’lum shaxs o‘g‘irlab ketganligini bildirib ariza yozgach, o‘g‘ri topilgan.

👉 https://kun.uz/uz/05058883

© @Talabalar | Rasmiy kanali 👇
https://t.me/joinchat/dE_o5gctsAA0NmZi
👍10😢8❤3😁1
Barchamizga ma'lum maqol va iboralar talabalar talqinida:

~ Dars ishtaha ochar, talaba darsdan qochar 👩‍🍳👨‍🍳

~ Talabaning yugurgani sessiyagacha 👨‍💻👩‍💻

~ Boshingda ukaska sinsa ham mavzuni gapir 👊🤕

~ Bilimi zo‘r birni yiqitadi, tankasi zo‘r mingni 😜😊

~ Yaxshi qiz gruppadan ortmaydi 🤗🙋

~ Domlani kelganda ko‘r, bahoni qo‘yganda ko‘r 😕😳

~ Talaba so‘ramasa, domla dars o‘tmas 🙋‍♂️🙋

~ Uch bahoyim, tinch qulog‘im 🤷‍♀️🤦‍♂️

~ Ko‘p gap sessiya paytida yuk 🤐😷

~ Abituriyent bilan talabani qancha qilma tarbiya,.............. bo‘lur, aslo bo‘lmas odamiy 😱🤫

~ ''Yaxshi'' talaba sessiyada ''chopadi'' 🚔🚓

~ Talabaga ''40 hunar'' oz 😚😝

~ Talabaning makri qirq domlaga yuk bo‘lar 🤫🐫

~ Talaba ''yetti xazina''ning biri (domlalar nigohida) 👀🤑

~ Universitet ikkinchi uyim (sessiya paytida) 🏣🤭

Albatta bularning barchasi hazil 😁😂 (unutmang, ba'zan haqiqatlar hazil orqasiga yashiringan bo‘ladi😉).

© @Talabalar | Rasmiy kanali 👇
https://t.me/joinchat/dE_o5gctsAA0NmZi
👍71😁28🔥5❤4😢2
🎓 Studentlarning studentcha olamiga marhamat 🤗

┏━━━━━━━━━━━━━━┓
彡 👉@TALABALAR KANALI 👈 彡
┗━━━━━━━━━━━━━━┛


🎓 Qani barcha student(ka)lar qo'shilamiz 👆
👍214❤54🔥33😁26😢23👏4👎3🥰2🤔2
Ertalab vaqtli Turdiz O‘qishga Borgiz kelmayaptimi?

Internetga kirib Milliarderlar ro‘yxatidan ismingizni qidiring. Yo‘qmi unda davay O‘qishga
!!!!

© @Talabalar | Rasmiy kanali 👇
https://t.me/joinchat/dE_o5gctsAA0NmZi
👍108😁73🔥24😢5👏2❤1
#status

Talabalik davrim mening
Davronlarning zo‘risan 😊

©
@Talabalar | Rasmiy kanali 👇
https://t.me/joinchat/dE_o5gctsAA0NmZi
👍36❤17🔥11😁4😢4
❗️O‘zbekistonda talabalarning 65 foizi vaksina oldi, qaysi hududlar yetakchi?

Kun.uz so‘roviga binoan Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati shu paytgacha qancha talaba koronavirusga qarshi vaksina olgani haqidagi ma'lumotni taqdim etdi.

👉 https://kun.uz/uz/76638393

© @Talabalar | Rasmiy kanali 👇
https://t.me/joinchat/dE_o5gctsAA0NmZi
👍22😁1
❗️ Eslatma: Agar talaba yakuniy nazoratlarida 4ta va undan ko'p fanlarni o'zlashtiraolmasa avtomatik tarzda kursdan kursga qoladi.

Agar 4tagacha bo'lgan fanlarni o'zlashtiraolmagan bo'lsa tegishli tartibda qayta topshirishga imkoniyat beriladi. Kredit tizimidagilarga esa belgilangan to'lovni amalga oshirgandan so'ng qayta topshirishga ruxsat beriladi.

Shu sababli 1-kursga qabul qilinganlar hozirdan fanlarni yaxshi o'zlashtirib oraliq ballarini yig'ib boring. Oraliqdan baho olmaslik ham yakuniy nazoratga kiritilmaslikka sabab bo'ladi.

Davlat grantida o'qiyotgan talabalar umumiy fanlarining 30 foizi va undan ortig'i 3 baho bo'lsa 1 semestr stipendiya olmaydi.

© @Talabalar | Rasmiy kanali 👇
https://t.me/joinchat/dE_o5gctsAA0NmZi
👍21😢11🔥4❤3😱2