Табобат олами
416 subscribers
3 photos
172 links
Ушбу каналда табобат оламининг энг сара ва энг нодир асарлари, инсониятга фойдали бўлган маълумотларни тақдим этиб борамиз.

Саволлар ва таклифлар: @Mir_meditsina_bot
Download Telegram
​​Оёқ терлаши ва ҳидланиши

Халқ табибатида оёқ терлашининҳ олдини олишда қўлланиладиган бир неча воситалар мавжудки, улардан ўрнида фойдаланса нохуш ҳиддан фориғ бўласиз.

1-усул Оёқни ҳар куни совуқ сув билан ювиб туриш керак. Кечқурун эмас, кундузи ювиш лозим.

2-усул 1 сткакан қайноқ сувга 1 чой қошиқ туз миқдорида сув тайёрланиб, эрталаб ва кечқурун совутилган тузли сувда оёқ ювилади.

3-усул 1чой қошиқ содани 1стакан илиқ сувга аралаштирилади, эрталаб ва кечқурун оёқ ювилади. Оёқни чайиб ва артиб тунда оёқ панжалари орасига содага беланган пахта қўйилади. Оёқ қичишади, ачишади чиданг! Эрталаб оёқни яна содали сувда ювиб артасиз. Тез орада оёқдаги ерлаш ва ҳид ёқолади.

@Tabibim_uz
Ассалому алайкум!

Ҳурматли обуначилар, сизлар учун @Tabibim_uz жамоасидан ажойиб янгилик.

Эндиликда табиий, фойдали, шифобахш бўлган маҳсулотларни @Tibbiy_dokon каналимиздан осон ва қулай усулда харид қилишингиз мумкин.

👉 @Tibbiy_dokon
​​Бўй ўстириш

Болалар бўйи табиий равишда ўсиб боради. Бироқ айрим ҳолларда ушбу ўсиш секинлачади ёки умуман тўхтаб қолади. Бу борада албатта табобатга мурожаат қилиш тўғри бўлади.

Ҳозирги вақтда жийда дарахтининг меваси бўй ўстириш хусусиятига эга эканлиги аниқланган. В1, В2, ПП, Э витаминларига бой бўлган бу немат турли хасталикларни таволашда ҳам қўл келиши мумкин. Айниқса унунг дамламаси жуда фойдалидир.

Дамламани тайёрлаш учун усти ёпиқ идишга 1 ярим литр сув қуйиб, унга 50 грам жийда мевасидан солинади ва бироз қайнатилади, сўнгра қайнатмани докадан сузиб, ундан кунига овқатдан олдин 2 ош қошиқдан ичиб турилади. Айниқса қиш ва кўклам пайтлатида бу дамламанинг фойдаси каттадир.

@Tabibim_uz
​​Семизликни олдини олиш #озиш

Ортиқча семизлик инсон организми учун ўта нохуш базиятларни келтириб чиқаради.
Киши семириб кетмаслиги ичун мунтазам арпа нон, карам, сабзи, қовоқ ҳамда сут, қатиқ, пишлоқ каби маҳсулотларни кўпроқ, мол ёғи, қўй ёғи, товуқ, ўрдак ва ғоз ёғини камроқ истемол қилиши керек.
1 ойда 2 кун овқат емаслик, ёки ўша кунлари 1,5 кг олмани 5га бўлиб eйиш керак. Бундан ташқати 1,5 литр сут ёки қатиқни 6 га бўлиб парҳез қилиш ҳам мумкин. Парҳезни беш маротаба такрорланса, фойда қилади. Ҳар куни писта, пахта, маккажохори ёғидан тайёрланган овқат истемол қилиш тавсия қилинади. Парҳез вақтида умуман гўшт, балиқ, аччиқ ва шўр нарсалар, қовурилган, дудланган колбасалрни емаслик керак.
Таркибида калий ва кальций кўп бўлган меваларни, денгиз карами, ўрик, олхўри, картошка, сули ва гречка, сабзи, карам, лимон, петрушка ва укропни истемол этиш ва бир кун давомида 1,5 литр сув ичиш тавсия этилади.
1кунда 5 маҳал оз-оздан овқатланиш керек. Бирданига кўп овқат емаслик керак. Уйқудан турибоқ 1стакам илиқ сув, уйқудан олдин эса қатиқ ёки сут ичилади.

1кунлик овқатланиш тартиби:
Эрталаб карам, сельдерей, кашнич ва ўсмлик мойи солинган салат.Гречка ёки сули бўтқаси қандсиз тузсиз овқатлар

Тушликка карам шўрва, наматак шарбатидан 200 грам, 100 грам олма. Кечқурун сувда пиширилган тузсиз балиқ(уха шўрва), қайнатилган картошка, шакарсиз чой.

Ётиш олдидан қатиқ ёки сут,. кун бўйи эса кўприқ сув ичса парҳез жуда фойдали бўлади.

@Tabibim_uz
Қон камайиб кетганда

Камқонликнинг асасой аломатлари, бемор тез-тез чарчайдиган, юраги уришдан безовталанадиган ва боши айланадиган бўлиб қолади. Қон кўпайтиришнинг оддий ва самарали усуллари:

1⃣Олхўри истемол қилиш қонни кўпайтиради, қон босимини пасайтиради, буйрак касалликларида даво бўлади.

2⃣Беҳининг баргидан ва пўстидан тенг миқдорда олиниб, сувда қайнатилиб, 1 соат тиндириб қўйилгач сузилади. Бу дамлама кам қонликда фойдалидир.

3⃣Ширин анорнинг сувини сиқиб ичиш сезиларли равишда қонни кўпайтиради, нордон анор суви эса қонни суюлтиради.

4⃣Гулқанд-махсус гулдан тайёрланадиган дори. Имунитетни оширади, гемоглабинни кўтаради. Ошқозон совуқликларини кетказади, қонни кўпайтиради, ўпкадаги балғамларни ҳайдайди. Шаммоллаш, бронхит, йўтал, ичак шамоллаши ва гемаройда фойдали. Юракни қувватлантириб, хотирани ўткир қилади, мийя фаолиятини яхшилайди, камқон ҳомиладор аёлларга тавсия қилинади.

Гулқандни @Tibbiy_dokon каналидан олишингиз мумкин.

@Tabibim_uz
Гриппни халқона усулда даволаш

✔️Саримсоқ тишчалари (3дона) тозалангач,майдаланади ва устидан 0,25 стакан қаймаб турган сув қуйилади. Сўнг 1 соат тиндириб қўйилгач сузилади. Дамламани совитгичда 2 кунгача сақлаш мумкин. Бурун тешикларига кунига 3 маҳал 2-4 томчидан томизилади.

✔️Тозаланган саримсоқ тишчаларини қирғичдан ўтказиб, асал билан аралаштиринг. Кунига 2-3 маҳал 1 чой қошиқдан қабул қилиниб, устидан илиқ сув ичилади.

Парагрипп-ўткир нафас йўли вируслари касаллиги бўлиб, ҳасталикнинг кечиши гриппни эслатсада, бироқ ундан камроқ заҳарланиб, касалликнинг кўпроқ давом этиши ва юқори нафас йўлида, айниқса ҳиқилдоқдаги ўзгаришларнинг яққол ифодаланиши билан фарқланади. Парагрипп билан кўпинча болалар касалланади.

Касалликнинг белгилари: Беморни тумов, қуруқ йўтал, томоқ оғриғи ва қичиши безовта қилади. Овоз бўғилади. Тана ҳарорати 38 даражадан ошмайди. Касаллик суст ва анча узоқ давом этади. Касаллик ўпка шамоллаши (пневмония)га айланиши мумкин. Бунда ҳарорат 39 даражага кўтарилади, кўкрак нафасида оғриқ пайдо бўлади, бадан увишади, бош оғрийди, йўтал кучаяди. Ушбу касаллика қуидаги халқона усуллар фойда бўлади:

✔️100 мл сабзи ва яна шунча турп соки, 2 чой қошиқ асал солиб аралаштирилади. Йўталда ҳар соатда 1 ош қошиқдан истемол қилинади.

✔️Асал ярим стакан қайнатилган илиқ сувда эритилади, унга майда тўғралган алоэ барги қўшилади. (100гр асал+1дона алоэ барги) Аралашмани паст оловга қўйиб, қайнаш даражасига етказилади ва тинмай аралаштирган ҳолатда 30 дақиқа қайнатилади. Йўталда кунига 1 ош қошиқдан(болалар 1 чой қошиқдан) қабул қилинади.

@Tabibim_uz
Табобат олами pinned «Ассалому алайкум! Ҳурматли обуначилар, сизлар учун @Tabibim_uz жамоасидан ажойиб янгилик. Эндиликда табиий, фойдали, шифобахш бўлган маҳсулотларни @Tibbiy_dokon каналимиздан осон ва қулай усулда харид қилишингиз мумкин. 👉 @Tibbiy_dokon»
​​🍋Лимоннинг шифобахшлиги

#shamollash

Ҳозирги кунда шамоллаш тобпра кўпайиб бораётгани туфайли, яна шу мавзуда фойдали маслаҳатлар жойлаймиз.

Лимоннинг нафас йўллари, лор органлари касалликлари ва вирусли инфекцияларда фойдаси жуда катта. 👇Қуйида лимон ёрдамида турли сабабларга кўра касалликларни қандай даволаш кереклиги ҳақида айтиб ўтамиз.

Бронхит-бронхларнинг яллиғланиш касаллиги бўлиб, ҳар хил турдаги вирусларни чақирувчидир, бронх шиллиқ қаватларининг шишуви, шиллиқ ажралиши, кучли йўтал билан намоён бўлади.

Керак бўлади: 5та пиёз, 7ош қошиқ асал, 1та лимон. Тайёрланиши: пиёзни иложи борича майда тоғранг ёки қирғичдан ўтказинг. Бўтқани асал билан яхшилаб аралаштиринг. Лимонни гўшт қиймалагочдан ўтқазиб яхшилаб аралаштиринг (Тенг ярими миқдорда ҳам тайёрлаш мумкин).
Қўллаш усули: 2-3 чой қошиқдан 3-4 маҳал 10-14 кун истемол қилинг.

Ларингит-юроридаги каслликнинг яна бир тури бўлиб, халқум шиллиқ пардаларининг яллиғланиши. Ларингитни олдини олиш ва даволашда сиз лимонли чойни кўпроқ ичишингиз ёки шу усулда тайёрланган лимонли сув билан томоғингизни чайишингиз мумкин;

Керак бўлади: 1та кичик лимон, 3 ош қошиқ асал, 0,5 литр сув.
Тяёрланиши: лимон сувуни сиқиб олиб, асал ва сув билан аралаҳтиринг.
Томоқни илиқ аралашма билан ҳар 3-4 соатда тузалгунча чайинг.

ПНEВМАНИЯ-ўпка шамоллаши. Ўпканинг балғам, шиллиқдан озод бўлишига ёрдам бериш учун қуйидаги тавсиядан фойдаланишингиз мумкин.

Керак бўлади: 4та саримсоқ, 8 ош қошиқ асал, 1та лимон.
Тайёрланиши: саримсоқни қирғичдан ўтказиб, лимонни гўшт қиймалагочда майдалайсиз. Ҳаммасини асал билан аралаштирасиз. Ҳар куни эрталаб бир чой қошиқдан наҳорга 7-10 кун давомида тановул қилинг.

@Tabibim_uz
‼️Қуйидаги мавзулардан бирини танланг!
Энг кўп овоз еққан мавзу ҳақида фойдали маълуматлар жойлаймиз.
Final Results
30%
Лимоннинг к,у́шимча фойдалари
8%
Кунжут ёги
29%
Момиё
33%
Анор билан даволаниш
Табобат олами pinned «‼️Қуйидаги мавзулардан бирини танланг!
Энг кўп овоз еққан мавзу ҳақида фойдали маълуматлар жойлаймиз.
»
​​Арпабодиён

Халқ табобатида арпа бодиён нафас органларининг яллиғланиши касалликларида балғам кўчорадиган восита тариқасида, астма хурижини енгиллатариган дори сифатида қаралган. Бундан ташқари уни эмизикли аёллар сутини кўпайтириш, чанқоқни қондириш учун ел, ўт ва сийдик ҳайдайдиган дори ўлароқ тавсия қилинади. Ич кетганда ва оғриқли ҳайзда ҳам фойдали. Арпабодиён тухум оқига аралаштириб, куган жойларга даво қилинади. Бундан ташқари арпабодиёндан атир-упа, рўзғорда эса зиравор сифатида ишлатилади.
Майдаланган 1 ош қошиқ(10грам)арпабодиён мевасини термосга солиб, 0,5литр қайноқ сув қуйилади ва кечаси билан турғизиб қўйилади. Бу дамламани овқатдан 20 дақиқача олдин илиқ ҳолда ярим стакандан 3 бўлиб ичилс, ҳазм йўли ишига, истмада, балғам кўчиришда фойда қилади.

@Tabibim_uz
Мўмиё

Мўмиё бутун танага айниқса, юракка қувват беради, бод илдизларини ёқотади, ички ва ташқи аъзоларга куч бағишлайди, жинсий аъзолар фаоллигини кучайтиради, бекилиб қолган қонни юргизади, фалажга, юзнинг тортишиб қолган мушакларига даво бўлади, захарланишда, қовуқ ярасида, сийдик тутолмасликда, қадамни титраб босганда, дудуқланганда фойдали. Баъзи тўқималарни даволашда, суяк чиққанда ва цинганда тез битишига ёрдам беради, бўғим ва суяк касалликларида нафи тегади.

Қулоқдан йиринг оқишга қарши 1 арпа дони миқдорида мўмиёни гул ёғи ёки ғўра узумининг суви билан аралаштириб, илиқ ҳолда ишлатилади. Йўталганда чилонжийда суви ва арпа суви билан 3 кун кетма-кет наҳорда ичилади. Чаён чаққан жойга сарёғ билан суртилади.

📌Суякларнинг синиши, чиииши, кўкрак қафасининг жароҳатланиши, пайларнинг чўзилиши, эт узилши, шишиши куйишда мўмиё 0,2-0,5 грам дан 20-25 кун ичилади ва шикастланган жойга ишқалаш йўли билан 5-6 дақиқа суртилади. 10 кун дам олгач такрорлаш мумкин.

📌Юрак-қон томир хасталикларини даволашда мўмиё биринчи босқичд 0,1 грам дан кунига 2 маҳал, иккинчи босқичда 0,2 грам дан кунига 2 маҳал, учунчи босқичда 0,3 грам дан кунига 2 маҳал истемол қилинади.

📌Аёллар ва эркакларнинг жинсий заифлигида 0,2-0,3 грам мўмиё сабзи шарбати билан наҳорда ва кечқурун уйқудан олдин 20-25 кун ичилади. Агар мўмиё тухум сариғига қўшиб ичилса, 6-7 кундаёқ натижа сезилади.

📌Ангина, йўтал, аксиришда мўмиёдан 0,2-0,3 грам дан сутга қўшиб, наҳорда 20-25 кун ичилади.

Кечроқ «АНОР БИЛАН ДАВОЛАНИШ» мавзусида ҳам пост жойлаймиз.

@Tabibim_uz

(Mo'miyo👉@Tibbiy_dokon)
Анор билан даволаниш

Анор-энг қадимги шифобахш ўсимликлардан бири ҳисобланади. Унинг барча қисмлари ўта фойдали ҳисобланиб, Ибн Сино анор ҳақида шудай деган: Нордон анор, айниқса унинг суви сариқ ўтни пасайтиради ва ортиқча заҳарларнинг ичга кетишини тўхтатади. Барча анорларда тозалобвчи ва битиштирувчи хусусияти бор.

Асал қўшилган анор- бурун ичига, тирноқ йиринглари, ёмон яраларга суртма бўлади.Яна қулоқ оғриқлари, орқа чиқарув тешиги яраси, тиш оғриғида ҳам фойдали. Нордон анор сийдик ҳайдайди ва қонни суюлтиради,ширин анор эса қонни кўпайтиради.

Асли анор уч хил турли бўлади: нордон, ширин, нордон-ширин. Энг яхшиси ширини. У қувват берувчи хусусиятга эга. Унинг барглари соч илдизини мустаҳкамлайди. Ширин анор юрак уришини мўътариллаштириб, томоқни юмшатади, ошқозонни тозалайди. Нордон анор пўстлоғи дамламаси шишишларга даво бўлади, дамлама билан оғиз чайилса, милкларни мустаҳкам қилади.
Анор мевасининг🍇ва 🍏қаторида ёшартирувчи хусусияти бор.Анор ични яхши тозалайди, тиқмаларни очади, ичакни юмшатади, кўкрак қафаси оғриқларида, юрак нотекис уришида фойда қилади.
Тадқиқотлар буйрак тошларини чиқаришда анор суви яхши самара беришини кўрсатди. Анор, айниқса унинг пўстлоғи битиштирувч хусусиятга эга, чунки унда галл кислотади мавжуд. Шунинг учун қуритиб эзилган анор пўсти ич қотишида ишлатилади. Анор суви камқонликда, бронхит астмада, озғинликда фойдали.

❗️Фақат шуни назарда тутиш керакки, табиий анор сувига албатта сув қўшиш керак, чунки ундаги кислоталар тиш эмалини емириш хусусиятига эга. Шунингдек ошқозон ярасида, юқори кислоталикда ундан кўп фойдаланиш ярамайди.

Шифобахш рецептлар

1⃣Камқонликда
Камқонликда сув қўшилган анор сувини 0,5-1 стакан кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин 2 ой мабайнида истемол қилинг.

2⃣Анор пўсти дамламаси-универсал восита
2чой қошиқ майдаланган пўстлоқ 1 стакан қайноқ сувга солинади. 30 дақиқа сув ҳаммомида қайнатилади, сизиб олиниб, яна қайноқ сув қўшилиб, 1 стакан миқдорига етказилади. Овқатдан олдин чорак стакан 2-3 маҳал ичилади. Ушбу дамлама жигар, буйрак, оғиз бўшлиғи шамоллашларида, стаматит, кўз ва қулоқ оғриғига даво.

3⃣Сурункали йўталда
1 ош қошиқ анор пўстлаоғи 1 стакан сувга солиниб, оғзи ёпиқ идишда қайнатилади. Сув қизли рангга киргунича тиндирилади. Кун бўйи 1 стакан дамлама илиқ ҳолда ичилади.

Яна анордан тайёрланадиган: 📌диареяга қарши:
📌 бачарондан қон кетишда
📌стаматит, ангина ва оғиз чақалари
📌тери касалликлари,
📌милк қонашда
📌тумовда
📌ҳайз даври бузилишида
📌иштахасизликда
рецептлар бор. Каналга жойлашимизни истасангиз жавоб қолдиринг!

@Tabibim_uz
Балғам кўчириш, қуруқ ва ҳол йўтал вақтидаги оғриқларни йўқ қилишнинг самарали ва синалган усули.

Яримта бананни санчиқи(вилка) ёрдамида майдалаб пюре ҳолига келтиринг. Устига 1 стакан қайнаб чиққан иссиқ сутни солиб, кечқурин ухлаш олдидан ичиб ётинг.

@Tabibim_uz
Юз учун ниқоб

Битта хом тухумнинг сариғи, 1 чой қошиқ асал ва 1 чой қошиқ глитсирин олиб, аралаштирилгач, 2 соатга юзга суртиб қўйилади. Юз таранглашади, ажинлар текисланади. Ниқобни 1 ҳафтада 2-3 марта қўллаш мумкин. Юз териси тозаланиши ва тўйиниши учун бир неча дақиқа давомида мева ёки сабзавот сўки, сут, қаймоқ суртиш мумкин. Бир неча дақиқадан кейин ҳаммаси ювиб ташланади.

Сепкилни кетказиш

✔️Қоқи ўт (одуванчик)
2ош қошиқ ўт устига 300мл сув солиб, 15 дақиқа қайнатиб, совитилиб, суви билан юз ювилади.

✔️Бош пиёз
Ҳар куни янги пиёз билан сепкиллар ёқолгунча суртилаверади.

✔️Бодринг суви сиқиб олиниб, 2-3 маҳалдан бир неча ҳафта сурилади.

Юзни қуёш қорайтириши ёки кучли шамол таъсиридан сақлаш

Янги товуқ тухумининг сариғини юзингизга қалин қилиб суртасиз, қачонки қотса ювиб ташлайсиз. Жуда самарали усул.

@Tibibim_uz
#Фойдали

Ҳайз давридаги оғриқда

Агар ҳайз кўрган вақтда жар куни овқатланишдан 20 дақиқа олдин райхон дамламаси ичиб
турилса, оғриқ қолади.

Қўл ажинларида

1 дона тухум сариғига 1 чой қошиқ асал ва сули уни солиб, сметанага ўхшаш масса ҳосил бўлгунича аралаштирамиз.10-15 дақиқага қўлга сурамиз. Малҳам терини юмшатиб, ажинларни бартараф қилади.

Қорин дам бўлганда саримсоқни зайтун ёғи билан қайнатиб ичиш керак.

Ўсмани сиқиб, қандга томизиб шимилса, қонни суюлтиради.

@Tabibim_uz
Грипп

Одатда касаллик шифдат билан бошланади: унда тана ҳарорати 39-40 даражага котарилади, бадан ивишади, пешона, чакка қош усти ва қовоқлар оғриғи кузатилади. Заифлик, ланжлашиш, мускуллар зирқираши билан кечади. Истма кўтарилса кўпинча алаҳсираш, кўзга нарса кўриниши (галлусинация) рўй беради. Қуруқ йўтал пайдо бўлади.
Болаларда ва кексаларда ёш йигитларга нисбатан оғирроқ кечиши мумкин.

Гриппни халқона усулда даволаш:

1⃣ 2 дона тухум сариғи, 3 ош қошиқ шакар билан оппоқ бўлгунича кўпиртирилади. Йўталда кунига 2 маҳалдан оч қоринга қабул қилинади. Бу восита ҳар сафар янги тайёрланади.

2⃣ Саримсоқнинг 3 дона тишчаси тозаланиб, майдаланиб устидан 0,25 стакаан қайнаб турган сув қуйилади. Сўнг 1-1,5 соат тиндирилгач сузиб олинади. Дамламани совутгичда 2 кунгача сақлаш мумкин. Дамлама бурун тешигига кунига 3 маҳал 2-4 томчидан томизилади.

3⃣ 3-4 дона саримсоқни тозалаб, қирғичдан ўтказиб, 2 ош қошиқ асал билан аралаштиринг. Кунига 2-3 маҳал 1 чой қошиқдан қабул қилиниб, устидан илиқ сув ичилади

@Tabibim_uz
Kasallik va
uning davosi haqida ma'lumot beriladi
Anonymous Poll
41%
Burun viruslari infeksiyasi
26%
Limonning foydalari
33%
Shifobaxsh o'smliklar davosi
Фойдали маслаҳатлар

(жуда фойдали)

📌 Бу дамлама чақалоқнинг ичи қотганда жуда керак бўлади. 1 пиёла сабзи сувига 10 дона магизни тўграб солиб, оловга қўйиб қайнаб чиқиши билан ўчирамиз. Совугандан сўнг ойлик чақалоқнинг онаси истемол қилади. Чақалоққа кўкрак сути орқали боради. Бирор нарса ейишни бошлаган 5-6 ойлик чақалоққа чой қошиқда бериш мумкин.

📌Янги туғилган чақаллоқа тайёрланадиган бу дамалама , гўдакнинг бақувват, имунитетли, қилади ва қорни дам бўлишини олдини олади, қорнини тўқ тутади.
Янги думбани олиб, 1 пиёла миқдорича эритамиз.(Эриган миқдори 1 пиёла). Устига 1 ош қошиқ арпабодиён ва 1 чой қошиқ новвотни алаоҳида ҳовончада майдалаб кукун ҳолига келтирамиз. (Чақалоқнинг томоғига тиқилмаслиги учун). Пиёладаги ёғга иккаласини ҳам қўшамиз. Аралаштириб гўдакнинг сўрғичига ботириб берсак бўлади. Ширасини камайтиришингиз мумкин.

📌Кўз кўриш қобилияти кўпинча инсон танасидаги балғамларнинг кўпайишидан келибчиқади. Қалампирмунчоқ дамламасини кун давомида ичиб юрилса, кўз нури яна асл ҳолатига қайтади. Қалампирмунчоқ инсонтанасидаги балғам ва совуқликларни ҳайдайди.(Қалампирмунчоқ устига қайноқ сув юқиб, дамланади)
Буни иложи борича чойингиз билан алмаштирсангиз , яни чой ўрнига ҳам ичиб юрсангиз, фойдаси тезроқ сезилади. Аччиқ қилиб дамлаш шарт эмас ва буни йиллар давомида ичиш керак.

@Tabibim_uz
​​Burun viruslari infeksiyasi

Burun viruslari (rinovirus) infeksyasi yuqimli o'tkir nafas infeksyasi bo'lib-asosan burun hamda burun halqum shilliq pardalarini zararlash bilan ajralib turadi. Kasallik umumiy behollik, badan uvishishi, boshda og'riq va og'irlik, tana haroratining bir oz oshishi, badan zirqirashi, aksirish burun bitishi, tomoqqa bur narsa tiqilib turgandek his qilish, yo'talish bilan o'tkir boshlanadi.

Asosoy belgisi

Burundan avval suyuq, so'ng shilliq ajratmaning mo'l oqishi ko'zga tashlanadi. Bundan tashqari, yo'tal paydo bo'ladi, ko'zdan suv oqadi, qovoq qizaradi va shishadi. Tumov 2 haftagacha cho'zilishi mumkin. Infeksiya kechishining cho'zilganligi natijasida burun atrofidagi teri qizarib ketadi. Burun bo'shlig'i quloqning ichi bilan anatomik jihatdan tutashgani bois, hid va ta'm bilish qobiliyati bilan bir qatorda eshitish darajasi ham pasayadi. Tomoqdagi bodomcha bezlar va yumshoq tanglay bir oz qizarishi mumkin. Bolalarda kasallik kattalarga nisbatan uzoqroq va og'irroq kechadi.

Bu hastalikda uy sharoitida quyidagi muolajalarni qo'llash mumkin:

🔆 1 osh qoshiq asal, 1 stakan iliq sut bilan aralashtirilib, kuniga 2-3 mahal 1stakandan ichiladi

🔆 2 osj qoshiq malina mevasi va 1 osh qoshiq malina gullari chinni idishga solinib, 1,5 stakan qaynoq suv solib damlaniladi, so'ng 20-25 daqiqa qo'yilgach, suzilib tabga ko'ra asal qo'shiladi. Kuniga 3-4 mahal choy o'rniga 1 stakandan ichiladi.

🔆 50 ml turpning yangi soki 50 gr asal bilan aralashtiriladi. Asal o'rniga shakardan ham foydalashi mumkin. Aralashma kuniga 4-5 mahal 50 ml dan qabul qilinadi.

🔆 150 gr asal, 250 gr maydalanga yong'oq, 0,25 stakan aloe soki yaxshilab aralashtirilgach, yangi siqilgan 2 ta limon soki qo'shib yana aralashtiriladi. Tayyor aralashma kuniga 3-4 mahal 1 osh qoshiqdan (bolalar 1 choy qoshiqdan) qabul qiladi.

🔆 Bir dona lavlagini yumshagunicha pishiriladi. Uni go'shtqiymalagichdan o'tkaziladi yoki mayda ko'zli qirg'ichda qirilib, bir necha qavatli dokada siqib olinadi. Sokni burun shilliq qavatiga kuniga 3-4 mahal 2-3 tomchidan tomiziladi.

👇👇👇👇👇
@Tabibim_uz